29.09.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3461
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 29.09.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3461
Kuchga kirish sanasi
03.10.2023
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур банднинг «ж» ва «з» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар аризага илова қилинади ҳамда улар ўқиш мумкин бўлган юқори сифатда «PDF», «PNG» ёки «JPEG» форматларда бўлиши лозим.
16. Ваколатли орган томонидан рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза ва мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан эътиборан йигирма кун ичида қабул қилинади.
мазкур Низомнинг 13-бандида рухсатнома бериш учун зарур бўлган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
талабгорнинг мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган рухсат бериш талаблари ҳамда шартларига мувофиқ эмаслиги;
23. Мазкур Низомнинг 22-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар аниқланганда, агар аризада бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, ваколатли орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат беради.
39. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин ваколатли органга юборилиши лозим.
майнер томонидан мазкур Низомнинг 58-бандида белгиланган рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда;
55. Рухсатномани бекор қилиш мазкур Низомнинг 54-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган ҳолларда ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади.
56. Рухсатнома мазкур Низомнинг 54-банди еттинчи хатбошисида кўрсатилган асос сабабли бекор қилинган тақдирда, рухсатнома берилган санадан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.
Мазкур банднинг «а» — «г» кичик бандларида кўрсатилмаган ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба бузилишлари мунтазам равишда бузилишлар деб ҳисобланади.

Босқич

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор — юридик шахс

1. Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган талабларга мувофиқ рухсатнома олиш учун тегишли ҳужжатларни, барча техник ва бошқа воситаларни, жойни тайёрлайди.

2. Майнинг амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13-бандида назарда тутилган барча зарур маълумотларни кўрсатиб ўтган ҳолда электрон тизим орқали рўйхатдан ўтади (онлайн ариза тўлдиради).

Талабгорнинг ихтиёрига кўра

2-босқич

Ваколатли орган

Рухсатнома олиш учун барча керакли маълумотлар мавжудлигини (барча майдончаларни тўлдирилишини) тасдиқлайди.

Тақдим этилган кунда

3-босқич

Ваколатли орган

Аризани ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ва рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

20 кун муддатда

Ваколатли орган

1. Таркиби ваколатли органнинг раҳбари томонидан тасдиқланган эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар асосида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса тайёрлайди.

14 кун муддатда

2. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 кун муддатда

3. Рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома талабгорга электрон почта манзилига электрон ҳужжат тарзида юборади.

1 кун муддатда

4-босқич

Ваколатли орган

Рухсатнома QR-код (матрик штрихли код) билан электрон ҳужжат тарзида расмийлаштиради ва электрон тизимда талабгор учун шахсий кабинет яратади.

1 иш куни ичида

5-босқич

Ваколатли орган

Рухсатнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган тақдирда, агар бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, рухсатнома талабгорига 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборади.

1 иш куни ичида

6-босқич

Талабгор

Ваколатли органга камчиликларни бартараф этиб тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

хабарномада кўрсатилган муддатда

7-босқич

Талабгор

Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайтадан тақдим этади

Қайта қўриб чиқиш учун аризани муддати рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддатда

8-босқич

Ваколатли орган

Талабгор томонидан қайта тўлдирилган аризани кўриб чиқади ва рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

7 кун муддатда

9-босқич

Майнер

Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси шахсий кабинет орқали, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи маълумотлар ва (ёки) ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беради.

қайта рўйхатдан ўтганидан кейин 5 иш куни ичида

 

10-босқич

Майнер

1. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномаси мавжуд бўлган юридик шахслари қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида шахсий кабинет орқали, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи маълумотлар ва (ёки) ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беради.

қайта рўйхатдан ўтганидан кейин 5 иш куни ичида

2. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунига қадар, унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган рухсатнома асосида амалга оширади.

рухсатномани қайта расмийлаштирилгунига қадар

11-босқич

Ваколатли орган

1. Рухсатномани қайта расмийлаштиради.

2. Электрон реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.

5 иш куни ичида

12-босқич

Майнер

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза йўналтиради.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан 1 ойдан кам бўлмаган муддат ичида

13-босқич

Ваколатли орган

Аризани ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ва рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги хулоса тайёрлайди.

рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун назарда тутилган муддатларда

14-босқич

Майнер

Рухсатномага ўзгартириш киритиш учун қуйидаги ҳолларда ариза йўналтиради:

а) фаолиятни амалга ошириш учун манзилнинг ўзгариши;

б) илгари келтирилган маълумотларга (майнинг ускуналарининг модели ва сони, алоқа маълумотлари (электрон почта ва телефон рақами), фотоэлектр панеллар сонининг кўпайиши ёки камайиши) ўзгартириш киритилган тақдирда.

муайян асослар юзага келган тақдирда

15-босқич

Ваколатли орган

Аризани ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ва рухсатномага ўзгартириш киритиш тўғрисидаги хулоса тайёрлайди.

рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун назарда тутилган муддатларда

16-босқич

Ваколатли орган

1. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилади.

муайян асослар юзага келган тақдирда

2. Рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади.

доимий равишда