Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам — ушбу Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ тўлиқ ёки қисман давлат ҳисобидан кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестри — давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида ушбу Қонунга мувофиқ шартнома тузган адвокатлар ҳақидаги маълумотлар базаси;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими — кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган шахс — «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими воситасида кам таъминланган шахс деб эътироф этилган шахс;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Юридик ёрдам» ахборот тизими — тасодифий электрон тарзда танлаб олиш йўли билан жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишга адвокатларни жалб этиш, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ва давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни бажариш учун мўлжалланган махсус электрон ахборот тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги асосий принциплар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишнинг самарали миллий тизимини яратиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий ҳимояга доир ҳуқуқларини ва давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш кафолатларини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлар томонидан давлат ҳисобидан кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сонли «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли давлат органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини бошқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилиш истагини билдирган адвокатлар билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар тузилишини таъминлайди ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторингни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини молиялаштириш масаласи бўйича навбатдаги давр учун бюджет сўровларини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасида давлат органлари ва адвокатлар ўртасидаги ҳамкорлик тизимини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш асослари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига мурожаат этганлар;
(9-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1135-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 03/26/1135/0389-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ишлар бўйича аризачилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сонли «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ўз ҳуқуқлари бузилган, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун мурожаат қилганда ҳаққоний ва тўлиқ ахборот тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишига таъсир этувчи ҳолатлар тўғрисида махсус ваколатли давлат органини ўз вақтида хабардор қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун ўзлари ёлғон ёки чалғитувчи маълумотлар тақдим этганлиги фактлари тасдиқланган тақдирда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.01.00 Умумий масалалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу Қонун 9-моддасининг 1-бандида кўрсатилган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга тааллуқли бўлган қуйидагилар ҳақидаги ишлар бўйича кўрсатилади:
(9-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1135-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 03/26/1135/0389-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги ҳақидаги;
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1135-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 03/26/1135/0389-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга тиклаш ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақини ундириш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алиментларни ундириш ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уйга киритиш, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва кўчириш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчининг вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 991-моддасида назарда тутилган тартибда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларининг ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.16.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги тўғрисидаги ишларни судларда кўриш чоғида давлат ҳисобидан юридик ёрдам хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг қуйидаги йўналишлари бўйича кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат фуқаролик хизмати соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий соҳада ҳамда тадбиркорлик фаолиятида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муносабатларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимоя соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, илм-фан, маданият ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.02.00 Процесс иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Суд иш юритувида қатнашишга монелик қиладиган ҳолатлар. Рад қилишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шахс гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи бўлиб қолса, давлат ҳисобидан юридик ёрдам Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 50-моддаси.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.02.00 Судланганлар ва қамоқдаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилиш истагини билдирган адвокат давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш учун «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали махсус ваколатли давлат органига электрон тарзда мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокатнинг Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритиш ҳақидаги мурожаати махсус ваколатли давлат органи томонидан мурожаат келиб тушганидан кейин уч иш куни ичида кўриб чиқилади. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартнома адвокат ва махсус ваколатли давлат органи ўртасида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузилганидан кейин адвокат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам махсус ваколатли давлат органи ва адвокат ўртасида электрон шаклда тузиладиган шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) асосида кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестри «Юридик ёрдам» ахборот тизими доирасида махсус ваколатли давлат органи томонидан электрон тарзда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишда «Юридик ёрдам» ахборот тизимида қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳужжатларни, ахборотни ва ҳисоботларни тўплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар билан шартномалар тузиш ва уларнинг ижроси устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатларнинг шахсий электрон кабинетларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатни автоматик равишда танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органи, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, адвокатлар, судлар, прокуратура, суриштирув ва тергов органлари ҳамда бошқа давлат органлари ўртасида электрон ҳужжат айланишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Юридик ёрдам» ахборот тизими махсус ваколатли давлат органи томонидан юритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ маълумотларни «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритиш адвокатлик сирини ёки бошқа хизмат сирини ошкор этиш деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисида ариза бериш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида махсус ваколатли давлат органига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахснинг паспортига оид маълумотлар (идентификацияловчи ID-карта);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги ариза давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахснинг вакили томонидан берилган тақдирда — жисмоний шахснинг вакилига берилган ишончнома ва (ёки) унинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ёхуд қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс ва унинг вакили ўртасидаги қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ариза ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахс томонидан берилган тақдирда — хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги билан боғлиқ иш судда кўриб чиқилаётганлиги тўғрисидаги маълумотнома.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда иккинчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ахборот махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат органлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви доирасида мустақил равишда электрон шаклда олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровни (ваколатли органнинг ёки муассасанинг ёхуд мансабдор шахснинг қарорини, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорини ёки суднинг ажримини) ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан юбориш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига шикоят билан мурожаат этган фуқаронинг илтимосига кўра Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди томонидан;
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1135-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 03/26/1135/0389-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган даъвогарнинг ёки жавобгарнинг илтимосига кўра фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган аризачининг илтимосига кўра маъмурий суд томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳуқуқбузарнинг илтимосига кўра маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш ва кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган давлат органлари (мансабдор шахслар) томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят иши бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг илтимосига кўра жиноят иши ўз иш юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ва жиноят ишлари бўйича суд томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган маҳкумнинг илтимосига кўра жазони ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи муассасаларнинг ҳамда органларнинг ваколатли мансабдор шахси томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахсга психиатрия ёрдами кўрсатаётган психиатрия муассасаси томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳуқуқлари бузилган ҳамда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахснинг илтимосига кўра суд томонидан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни юритаётган ваколатли органнинг (мансабдор шахснинг) давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган жисмоний шахс ҳақидаги ахборот, шу жумладан унинг паспортга оид маълумотлари (идентификацияловчи ID-карта), иш рақами ва тоифаси, иш юритиладиган тил ва давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган бошқа ахборот кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровни юборишда ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган жисмоний шахснинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ҳисобда турганлиги ҳақидаги маълумотлар «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган жисмоний шахс «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ҳисобда турган бўлса, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олинади ва кўриб чиқиш учун махсус ваколатли давлат органига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жисмоний шахс «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ҳисобда турмаган бўлса, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олинмайди, бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.02.00 Процесс иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Суд иш юритувида қатнашишга монелик қиладиган ҳолатлар. Рад қилишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлса, адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган жисмоний шахс «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ҳисобда туриши ёки турмаслигидан қатъи назар, «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги аризани ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровни кўриб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.02.00 Процесс иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Суд иш юритувида қатнашишга монелик қиладиган ҳолатлар. Рад қилишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги ариза ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров махсус ваколатли давлат органига келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида кўриб чиқилади, бундан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган, жиноят ишлари бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар ва муддатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги аризани ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровни кўриб чиқишда қуйидагилар текширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги аризада ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровда баён этилган масалаларнинг ушбу Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги ариза давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахснинг вакили томонидан берилган тақдирда — жисмоний шахснинг вакилига берилган ишончнома ва (ёки) унинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ёхуд қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс ва унинг вакили ўртасидаги қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахс томонидан берилган тақдирда — хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги билан боғлиқ иш судда кўриб чиқилаётганлиги ҳақидаги ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан ушбу Қонун 9-моддасининг 1-бандида кўрсатилган жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров юборилган тақдирда, шахснинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими воситасида кам таъминланган шахс деб эътироф этилганлиги ҳақидаги ахборот «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги аризани ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровни кўриб чиқиш якунлари юзасидан махсус ваколатли давлат органи тегишинча ариза берган жисмоний шахсни ёки сўров юборган ваколатли органни (мансабдор шахсни) давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақида ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги аризада ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўровда кўрсатилган ахборот ушбу Қонун талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни рад этиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги ариза ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров ушбу Қонун талабларига мувофиқ бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги ариза жисмоний шахснинг вакили томонидан унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, жисмоний шахс ва унинг вакили ўртасидаги қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмасдан берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги билан боғлиқ иш судда кўриб чиқилаётганлиги тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахс (унинг вакили) томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри ахборот мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсга илгари фуқаролик ишлари ёки маъмурий ишлар бўйича айни ўша тарафлар ўртасидаги низо юзасидан айни ўша предмет тўғрисидаги ва айни ўша асослар бўйича ҳуқуқий ҳимоянинг барча воситалари қўлланилган ҳолда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилган бўлса (бундан янги очилган ҳолатлар бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳоллари мустасно).
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш рад этилган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисида ариза берган жисмоний шахсни ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров юборган ваколатли органни (мансабдор шахсни) рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш рад этилганлиги устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатни «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли давлат органининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин «Юридик ёрдам» ахборот тизими давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлардан бирини автоматик равишда танлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали адвокатни танлашда унинг ихтисослашуви, адвокат қайси ҳудуд доирасида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ўша ҳудуд ва иш юритиш тили инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган ҳамда тегишли ишда ўзининг иштирок этишини тасдиқлаган адвокат қонунчиликда белгиланган муддатларда ва тартибда юридик ёрдам кўрсатишга киришиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган адвокат ҳақидаги ахборот давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисида ариза берган жисмоний шахсга ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров юборган ваколатли органга (мансабдор шахсга) жўнатилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган адвокат ишда иштирок этишни рад этадиган бўлса, у рад этиш асосларини дарҳол «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритиши керак.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали адвокатни танлаш жараёни «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган адвокатлардан бири ўзининг ишда иштирок этишини тасдиқланмагунига қадар давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Адвокатни давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатларнинг навбатчилик жадвалига асосан ишда иштирок этиш учун жалб қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.02.00 Процесс иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Суд иш юритувида қатнашишга монелик қиладиган ҳолатлар. Рад қилишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатларнинг навбатчилик жадвалига асосан қуйидаги ҳолларда адвокатлардан бирини ишда иштирок этиш учун жалб қилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини ўтказиш зарур бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник муаммолар сабабли «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали адвокатни танлаш имконияти мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунлари бошланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд адвокатни «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танлаш имконияти мавжуд бўлмаганлиги ва ишда иштирок этиш учун навбатчи адвокат жалб қилинганлиги асослари ҳақидаги ахборотнинг мазкур ахборот тизими орқали онлайн режимда ишлаш имконияти бошланган пайтдан эътиборан ўн икки соатдан кечиктирмай киритилишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатни алмаштириш асослари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестридан чиқарилган тақдирда ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда махсус ваколатли давлат органининг қарори асосида бошқа адвокат билан алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш махсус ваколатли давлат органининг қарори асосида қуйидаги асосларга кўра тугатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисида ариза берган жисмоний шахснинг аризасига кўра;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи жисмоний шахс «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган шахслар тоифасидан чиқарилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайси иш бўйича жисмоний шахсга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун илгари адвокат тақдим этилган бўлса, ўша иш бўйича мазкур жисмоний шахс бошқа адвокат билан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахснинг аризасида кўрсатилган масала бўйича юридик ёрдам кўрсатиш суднинг тегишли ҳукми, қарори ёки ажрими чиқарилганлиги муносабати билан якунланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
психиатрия муассасаси томонидан жисмоний шахсга психиатрия ёрдамини кўрсатиш тугатилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олаётган жисмоний шахс вафот этган ёки вафот этган деб эълон қилинган ёхуд бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳисобидан юридик ёрдам олаётган шахс адвокатдан белгиланган тартибда ёзма равишда воз кечганда.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган ҳолларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахснинг адвокатдан воз кечишига йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 51, 52-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлигини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлигини тасдиқлаш учун адвокат томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисида маълумотнома тузилади. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотномада ишнинг рақами, ишда иштирок этган адвокатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ишда иштирок этиш кунлари кўрсатилади. Маълумотномада адвокат томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш рад этилганлиги ҳақида адвокат, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ва ваколатли давлат органининг мансабдор шахси томонидан баённома тузилади ҳамда имзоланади, бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш рад этилганлиги ҳақидаги баённомада ишнинг рақами, ишда иштирок этган адвокатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олишни рад этган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ваколатли давлат органи мансабдор шахсининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг лавозими, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олишни рад этиш сабаблари, адвокат ишда иштирок этган кунлар ҳамда адвокат томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши билан боғлиқ бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокат алмаштирилган ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тугатилган ҳолларда, бу ҳақда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотномада ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш рад этилганлиги ҳақидаги баённомада қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотнома адвокат томонидан имзоланади. Бунда маълумотноманинг процессуал ҳаракатларни амалга оширишда адвокат иштирок этиши ҳақидаги қисми суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ёки тегишли ишни юритаётган бошқа ваколатли орган билан келишилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.02.00 Процесс иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Суд иш юритувида қатнашишга монелик қиладиган ҳолатлар. Рад қилишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи адвокатдан воз кечганда адвокатдан воз кечиш тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда тузилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш рад этилганлиги ҳақидаги баённома ёки адвокатдан воз кечиш тўғрисидаги баённома «Юридик ёрдам» ахборот тизимига тегишли адвокат томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли давлат органи адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдамнинг сифати, муддатлари, ҳажми ва турини тасдиқлаш мақсадида давлат ҳисобидан юридик ёрдам олган жисмоний шахслардан ва ишни юритаётган ваколатли органдан (мансабдор шахсдан) ахборот сўраб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Давлат ҳисобидан юридик ёрдамни молиялаштириш асослари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдамни молиялаштириш асослари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдамни молиялаштириш учун давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш рад этилганлиги ҳақидаги баённома асос бўлади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш юритиш тўхтатиб турилгунига қадар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахсга амалда кўрсатилган юридик ёрдам иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки ваколатли давлат органининг (мансабдор шахснинг) қарорига ёхуд суднинг ажримига асосан давлат ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.02.00 Процесс иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Суд иш юритувида қатнашишга монелик қиладиган ҳолатлар. Рад қилишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг адвокатдан воз кечиши билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этган ҳолларда адвокатдан воз кечиш тўғрисидаги баённома давлат ҳисобидан кўрсатилган юридик ёрдамни молиялаштириш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдамни молиялаштириш манбалари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдамни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Адвокатлар томонидан давлат ҳисобидан кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатга ушбу Қонунга мувофиқ кўрсатилган юридик ёрдам учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда тўлов амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан кўрсатилган юридик ёрдам учун адвокатга тўлов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатга юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ хизмат сафари ва транспорт харажатларининг ўрни қонунчиликка мувофиқ қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сонли «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 12 ва 31-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш тартиби
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.01.00 Умумий масалалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори давлат ҳисобидан юридик ёрдам олган жисмоний шахснинг фойдасига қабул қилинган бўлса, суд иккинчи тарафдан адвокатнинг ёрдамига ҳақ тўлаш бўйича давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қонунчиликда белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети фойдасига ундириб олади, бундан иккала тараф ушбу Қонунга мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар деб эътироф этилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахс ўзининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар тоифаларидан бирига киритилиши мақсадида ёлғон ёки чалғитувчи маълумотлар тақдим этганлиги факти аниқланган тақдирда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатларнинг ўрни юридик ёрдам олган жисмоний шахс томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокат давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисида ёлғон ёки нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги факти аниқланган тақдирда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни адвокат томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахс томонидан ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган адвокат томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш рад этилган тақдирда, бундай харажатлар суд тартибида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 16 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-848-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 03/23/848/0385-сон; 20.04.2026 й., 03/26/1135/0389-сон)