12.06.2023 йилдаги ПФ-93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 12.06.2023 йилдаги ПФ-93-сон
Kuchga kirish sanasi
14.06.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада камбағалликка қарши курашиш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш, бу ишларга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатасининг «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Дастурда тадбиркорлик субъектлари уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган «ҳамкорлик шартномалари» асосида ихтиёрий равишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «ҳамкорлик шартномалари» қуйидаги тартибда тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектлари билан — тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) таклифларига асосан туман (шаҳар) ҳокими ва унинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектлари билан — ҳоким ёрдамчиларининг таклифларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектлари билан — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги таклифига асосан камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «ҳамкорлик шартномалари» лойиҳалари мос равишда Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Савдо-саноат палатаси «ҳамкорлик шартномалари»ни тузган тадбиркорлик субъектларига Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат беради ва уларга «ҳамкорлик шартномалари» тўлиқ бажарилиши юзасидан ҳар томонлама кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) «ҳамкорлик шартномалари»даги томонларнинг мажбуриятлари бажарилиши Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Солиқ қўмитаси томонидан назорат қилинади.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қуйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Дастурда камида икки йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар иштирок этиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «ҳамкорлик шартномаси» уч йилгача муддатга тузилади ҳамда унда назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ўрнатилган тартибда бекор қилинади ва имтиёз қўлланилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолган суммалар қайтариб олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Дастур билан қамраб олинадиган тадбиркорлик субъектларининг ҳудудлар кесимидаги сони ва улар томонидан яратиладиган янги иш ўринлари параметрлари Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2023 — 2026 йилларда Дастурни амалга ошириш учун жами 500 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/229/1090-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун 2023 йилда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан тижорат банкларига 85 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/229/1090-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 1 триллион сўм йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар жалб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линияси маблағлари Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг мурожаатига асосан ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линияси маблағлари тижорат банкларига 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 фоиз ставкада берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит линияси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан кредитлар (шу жумладан, ажратилган кредитларнинг сўндирилган қисми ҳисобидан) Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар бундан мустасно) амалга ошириш учун 7 йилгача муддатга 14 фоиз ставкада ушбу Фармонга 1-иловасига мувофиқ миқдорларда ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларига ушбу Фармонга 1-иловасига мувофиқ табақалашган миқдорларда қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тадбиркорлик субъектлари томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари ушбу фуқароларга камида бир йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун зарур маблағлар ва инфратузилма билан таъминлаш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз фуқароларни касбга ўргатиш ва ўз ишчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув марказларини қуриш ва жиҳозлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча солиқларни (қўшилган қиймат солиғи ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) бир йилгача ва божхона тўловларини 120 кунгача муддатга таъминотсиз ва фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
(7-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 16 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари ва ерга бўлган ҳуқуқлар (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бундан мустасно) аукцион орқали сотиб олинганда, тўловларни 5 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;
(7-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан 5 миллиард сўмгача кафиллик берилади;
(7-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳаларни амалга оширганда белгиланган тартибда зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда олдиндан тўлов миқдори бир миллиард сўмгача бўлган харидлар бўйича 30 фоиздан 50 фоизга, бир миллиард сўмдан юқори бўлган харидлар бўйича 15 фоиздан 30 фоизга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда бўш турган ва бир йилдан буён аукцион савдоларида сотилмасдан турган давлат мулки бўлган бино-иншоотлар, шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг фойдаланилмасдан бўш турган бинолари Дастур иштирокчиларига ўз ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда «амалий мономарказ» ташкил қилиш учун фойдаланишга танлов (талабгор ягона бўлганда — тўғридан-тўғри шартнома) асосида ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича ижарага берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) солиқ ва божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш), шунингдек, барча солиқ турлари бўйича мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш бир кун муддатда тезлаштирилган тартибда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона назоратини амалга оширишда «яшил йўлак» қоидалари амал қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Савдо-саноат палатаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Дастурни амалга ошириш жараёнларини рақамлаштириш, шу жумладан «ҳамкорлик шартномалари»ни экспертизадан ўтказиш ва тузиш, шартнома мажбуриятлари бажарилишини масофавий назорат қилиш, имтиёз ва преференцияларни тақдим этадиган вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграция қилиш имкониятларига эга ахборот тизимини ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда «ҳамкорлик шартномаси» намунасини ишлаб чиқсин ва Савдо-саноат палатаси ахборот тизимига жойлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Дастурнинг ҳудудларда сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши 2-иловадаги* масъул раҳбарлар зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров Дастурни амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда мазкур Фармонга 2-иловасидаги* масъуллар фаолиятини мувофиқлаштириб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда мустақил қарорлар қабул қилиш орқали ҳудудларда Дастур иштирокчилари фаолиятида юзага келадиган муаммоларнинг тезкорлик билан ҳал қилиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Хитой тажрибаси асосида республиканинг ҳар бир ҳудудида камбағалликни қисқартириш бўйича дастурларни ишлаб чиқсин. Бунда, камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Бўзатов, Пахтаобод, Вобкент, Дўстлик, Шаҳрисабз, Хатирчи, Чуст, Булунғур, Сирдарё, Жарқўрғон, Ўрта Чирчиқ, Ёзёвон, Урганч ва Чилонзор туманларини камбағалликдан чиқариш бўйича янги ёндашувлар, инновацион ва «яшил технологиялар» ҳамда бошқарувда замонавий ечимларни жорий этишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни қамраб олган Ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов) билан биргаликда 2023 йил якунига қадар Хитой қишлоқ хўжалиги тажрибаси асосида камида 10 та юқори даромадли лойиҳаларни республика ҳудудларида жорий қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2023 йил якунига қадар Хитой ўқув марказлари билан ҳамкорликда барча ҳоким ёрдамчиларининг малака ошириш курсларида ўқитилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ўз фаолиятида яхши натижаларга эришган 200 нафар ҳоким ёрдамчиларини Хитойга амалиёт ўташга юборилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Дастурда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларини саралаб олиш учун автоматлаштиришган рейтинг тизимини жорий қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Савдо-саноат палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг олий таълим тизимида «Касб эгаси» дуал таълим тизимини тажриба тариқасида ишга тушириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Белгилансинки, «Касб эгаси» дуал таълим тизими қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида қўшимча ишчи кучи ва уларнинг малакасига бўлган талаб шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шакллантирилган иш ўринлари ва малака талаблари тўғрисида маълумотлар Палатанинг онлайн платформаси орқали ўқув муассасалари талабаларига етказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабалар томонидан танланган иш ўринлари бўйича электрон йўлланмалар тегишли корхонага етказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўлланма асосида таълим жараёнини бевосита корхоналарда амалга оширган талабалар учун корхона томонидан иш ҳақи ҳисобланади ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ой учун мазкур иш ҳақининг 2 миллион сўмгача бўлган қисми қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхонада бўлиб ўтадиган амалий машғулотлар дастури ўқув муассасаси, корхона ва Палата томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Белгилансинки, «Касб эгаси» дуал таълим тизими биринчи босқичда 2023/2024 ўқув йилида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 3-4-курс талабалари учун жорий қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда «Касб эгаси» дуал таълим тизимини ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармоннинг ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 12 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-93-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига бериладиган табақалаштирилган имтиёз ва преференциялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Имтиёз ва преференциялар

51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун

101 тадан — 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун

200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун

1.

Молиялаштириш йўналишида:

а)

Тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар бундан мустасно) амалга ошириш учун 7 йилгача муддатга 14 фоиз ставкада ажратиладиган кредитларнинг максимал миқдорлари.

5 миллиард сўм

10 миллиард сўм

15 миллиард сўм

2.

Солиққа тортиш йўналишида:

а)

Тадбиркорлик субъектлари томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га (кейинги ўринларда — Реестр) киритилган фуқаролар камида бир йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёз миқдори (амалдаги ставкага нисбатан).

50 фоиз

75 фоиз

100 фоиз

б)

Реестрга киритилган фуқаролар ишга қабул қилиниб, уларга ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб бериладиган миқдори.

100 фоиз

в)

Реестрга киритилган фуқаролар ишга қабул қилиниб, уларга ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ижтимоий солиқ бўйича имтиёз миқдори (амалдаги ставкага нисбатан).

50 фоиз

3.

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун зарур маблағлар ва инфратузилма билан таъминлаш йўналишида:

а)

Ишсиз фуқароларни касбга ўргатиш ва ўз ишчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув марказларини қуриш ва жиҳозлаш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш миқдори.

100 фоиз

б)

Барча солиқларни (қўшилган қиймат солиғи ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш муддати.

3 ой

6 ой

12 ой

б1)

Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш муддати.

60 кун 

90 кун 

120 кун 

в)

Аукционда давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари ва ерга бўлган ҳуқуқларни (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бундан мустасно) сотиб олиш тўловларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш муддати.

3 йил

4 йил

5 йил

г)

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти берадиган кафилликнинг максимал миқдори.

3 миллиард сўм

4 миллиард сўм

5 миллиард сўм

д)

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланадиган лойиҳалар қиймати.

50 миллиард сўм ва ундан юқори

е)

Бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда олдиндан тўлов миқдори.

Амалдаги миқдорлар сақлаб қолинади

1 млрд сўмгача харидлар бўйича 50 фоиз;

1 млрд сўмдан юқори харидлар бўйича 30 фоиз

ж)

Ҳудудларда бўш турган ва 1 йилдан буён аукцион савдоларида сотилмаган давлат мулки бўлган бино-иншоотлар, шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг фойдаланилмасдан бўш турган биноларини ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда «амалий мономарказ» ташкил қилиш учун фойдаланишга ижарага беришда ижара тўлови ставкаси миқдори.

Минимал ставка

4.

Солиқ ва божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш йўналишида:

а)

Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) ва барча солиқ турлари бўйича мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш муддати.

Амалдаги муддат 2 баравар қисқартирилади

1 кун

б)

Божхона назоратини амалга оширишда қўлланиладиган хавфни бошқариш даражаси.

«яшил йўлак»

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Дастурга киритилган Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларига фақатгина мазкур илованинг 2-позициясидаги «б» ва «в» бандлари ҳамда 3-позициясидаги «д» бандида назарда тутилган имтиёз ва преференциялар қўлланилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2023 й., 06/23/93/0367-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон; 28.12.2024 й., 06/24/229/1090-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)