1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сонли «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2026 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-204-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-204-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон қарорида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш ҳамда ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни ўрганиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни рад этиш ва ишчи орган хулосаларини тайёрлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан ишчи орган хулосаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 30 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 майдаги 222-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш учун татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер фонди тоифаси — ер фондининг асосий фойдаланиш мақсади, яъни ерлардан ер-кадастр ҳужжатларида акс эттириладиган аниқ мақсадлар назарда тутилган ҳолда фойдаланишнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиби ва шартлари асосида чегараланган қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер фонди тоифасини ўзгартириш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини уларнинг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартириш орқали ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш жойига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер тузиш лойиҳаси — суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирни инобатга олган ҳолда тегишли объектни жойлаштириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг қисқариши билан боғлиқ зарарлар, тугалланмаган харажатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги кўрсатиб ўтилган ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерлар — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон фонди ерлари — ўрмон билан қопланган, шунингдек, ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яйлов — чорва моллари учун озиқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки улар билан келишган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари биринчи раҳбарлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Ҳукумат комиссиясига ишчи орган орқали тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳукумат комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалалари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки улар билан келишган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлимлари томонидан тегишли туман ташкилотлари жалб қилинган ҳолда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ҳамда ҳар бир таклиф бўйича ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилди шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилди қуйидаги маълумотлар асосида шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг рангли кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг жойлашган жойи (географик координаталари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг тупроқлари тўғрисидаги маълумотлар (типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг сув билан таъминланганлик даражаси бўйича хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг кадастр рақами, контурлари сони ва рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг захирага олинган ва (ёки) олинмаганлиги, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва (ёки) ўтказилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидаги мавжуд давлат кадастри объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объектлар ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидан сўнгги 5 йил ичида фойдаланиш ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг ер ости сувлари тўғрисида хулоса (лалми ва яйлов ер майдонлари учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасида мавжуд ер усти ва ости қазилма бойликлари ва конлари тўғрисида хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидан қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳисобига кутиладиган фойда тўғрисида маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасини бошқа тоифага ўтказиш ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асосномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тоифаси ўзгартирилиши таклиф этилаётган ер участкасининг тасдиқланган мастер режаси.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 августдаги 497-сонли қарорига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2024 й., 09/24/497/0641-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Икки ва ундан ортиқ туман ҳудудида объект қуриш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги таклифи юзасидан ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилди шартнома асосида «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳудудий бўлинмалари томонидан шакллантирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифни «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги таклифига ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилди илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимлиги таклифи келиб тушганидан сўнг ўн иш куни ичида шартнома асосида ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмалари ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг амалдаги ҳолати билан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектининг ер участкаси контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирини инобатга олган ҳолда жойлаштирилаётганлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасида давлат кадастри объекти мавжуд бўлганда, ер тузиш лойиҳасини қўшимча тарзда давлат кадастрини юритувчи ташкилот билан келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасида кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорлар мавжуд бўлганда, уларни баҳолатиш учун туман (шаҳар) ҳокимлиги ва (ёки) манфаатдор ташкилотга мурожаат қилиш ҳамда баҳолаш ҳужжатини ер тузиш лойиҳасига илова қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаси ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилди тақдим этилмаганда ёки йиғмажилдда зарур ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда, қурилиш объекти жойлашув жойидаги ҳолатга мос келмаганда, кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорлар баҳоланмаганда, шунингдек, ер фонди тоифаси ва (ёки) ер турида фарқ мавжуд бўлганда, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар туман (шаҳар) ҳокимлигига қайтариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ер участкасининг ер тузиш лойиҳасида қуйидагилар акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектининг ердан фойдаланиш мақсадига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини бошқа ер фонди тоифасига ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар орқали ўтказишда уларнинг ер участкаси контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсири инобатга олинган ҳолда жойлаштирилганлиги асосланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектининг жойлаштирилиши ҳисобига ер участкаси тупроғи унумдорлигининг пасайиши, ирригация ва мелиорация тизимининг бузилиши билан боғлиқ зарарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасида агротехник тадбирлар учун сарфланган харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига етказиладиган зарарни камайтириш учун ер тузиш лойиҳаси икки ечимда (вариантда) ишлаб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қурилиш объектининг якуний йўналиши (траекторияси) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш билан боғлиқ ҳаракатларни ўзаро солиштириш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг таклифи ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ҳар чоракнинг охирги ойи 20-санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки республика ижро этувчи ҳокимият органлари биринчи раҳбарларининг расмий хати билан ишчи органга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ ва ўрмон хўжалигига етказиладиган зарар (нобудгарчиликлар миқдори)ни ҳисоблаш ҳамда ушбу ер участкасидан қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан бошқа мақсадда фойдаланиш ҳисобига кутиладиган фойда, яратиладиган иш ўрни ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асоснома кўрсатилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифни ҳимоя қилиш учун ишчи органга ўз вакилларини юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни ўрганиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишчи орган туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифларини уч иш куни ичида умумлаштиради, ушбу таклифларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш учун мазкур Низомнинг 15-бандида келтириб ўтилган давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармаларига юборади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 январдаги 4-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2025 й., 09/25/4/0021-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда, таклифларни бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44 ва 45-моддаси ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш ишларини ўз вақтида ташкил этиш ва малакали мутахассис билан таъминлашга мазкур бандда кўрсатиб ўтилган давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 январдаги 4-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2025 й., 09/25/4/0021-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги масъуллари иштирокида жойида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 515-сон қарори билан тасдиқланган Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2 ва 3-иловалар билан тасдиқланган намуна бўйича далолатнома расмийлаштирилади (кейинги ўринларда — далолатнома) ва ишчи органга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатномада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф қилинган ерларнинг мазкур Низомга мувофиқ ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида қимматга эга бўлган ва тупроқ унумдорлиги туманнинг ўртача балл бонитетидан юқори бўлган суғориладиган ерлар ҳамда ўрмон фондининг ўрмон билан қопланган ерлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидан фойдаланиш ҳолати (фойдаланиш учун берилган ёки захирага олинганлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидаги мавжуд давлат кадастри объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехника иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объектлар ва ҳудудлар ҳамда бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасини бошқа тоифага ўтказиш ҳисобидан кутиладиган фойда, яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асослар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ унумдорлигининг пасайиши, ирригация ва мелиорация тизимининг бузилиши билан боғлиқ зарарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасида агротехник тадбирлар учун сарфланган харажатлар тўғрисида маълумотлар киритилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 январдаги 4-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2025 й., 09/25/4/0021-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишчи орган тақдим этилган ҳужжатлар ва расмийлаштирилган далолатномалар асосида уч иш кунида туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифларини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ёхуд қайта ишлаш учун қайтариш тўғрисида хулосани тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қуйидаги ҳолларда ишчи орган томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифлари рад этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида қимматга эга бўлган ва тупроқ унумдорлиги туманнинг ўртача балл бонитетидан юқори бўлган унумдор суғориладиган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон фондининг ўрмон билан қопланган ерлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиш учун берилган ва туман ҳокимлиги захирасига олинмаган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тақдим этилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисидаги талабларга мувофиқ рад этилган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар қайта кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар, мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, шу жумладан, автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизимлари объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, ариқлар, каналлар, ҳавзалар ва бошқа сув иншоотларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда қуриш (реконструкция қилиш) имкони бўлмаган тақдирда, ушбу объектларни қуриш (реконструкция қилиш) учун ер участкаси тоифасини ўзгартиришда мазкур банд талаблари истисно қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларга етказилган зарарлар (шу жумладан, бой берилган фойда) Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қуйидаги ҳолларда ишчи орган томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифлари қайта ишлаш учун қайтарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси тоифасини ўзгартириш ҳисобига қишлоқ ва ўрмон хўжалигига етказиладиган зарар миқдори аниқланмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидан қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳисобига кутиладиган фойда тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси тоифасини ўзгартириш ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асосномалар берилмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ишчи орган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича хулосаларни мазкур Низомга 3, 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклда Ҳукумат комиссиясига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ишчи орган хулосаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳукумат комиссияси беш иш куни ичида ишчи орган томонидан тақдим этилган туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифлари ва хулосаларни кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссияси баёнига Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссиясининг баёни ва фармойиш лойиҳаларига Ҳукумат комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми овоз берганда, улар томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун икки иш куни ичида Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармойиш лойиҳаларини бошқа идоралар билан келишиш талаб этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларининг овозлари фақат ўз ҳудуди бўйича қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари қабул қилинганидан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ўн беш иш куни ичида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер фондига тегишли ўзгартишлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ушбу Низом талабларини қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
I. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш
1-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлиги
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари (кейинги ўринларда — ер участкаси) ер фонди тоифаларини ўзгартириш юзасидан таклифни тайёрлайди ва мазкур таклифга ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун «Ўздаверлойиҳа» илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилади.
Доимий
2-босқич
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаси
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ва уни тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига киритади.
10 иш куни ичида
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
II. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни ўрганиш
1-босқич
Ишчи орган
Туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифларини умумлаштиради, ушбу таклифларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш учун Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига юборади.
3 иш куни ичида
2-босқич
Ишчи орган, Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари
Туман (шаҳар) ҳокимлиги таклифларини жойига чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44 ва 45-моддасига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб, далолатнома расмийлаштиради.
Бир ҳафта муддатда
3-босқич
Ишчи орган
Тақдим этилган ҳужжатлар ва расмийлаштирилган далолатномалар асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифларини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ёхуд қайта ишлаш учун қайтариш тўғрисидаги хулосани тайёрлайди ва Ҳукумат комиссиясига киритади.
3 иш куни ичида
III. Ҳукумат комиссияси томонидан ишчи орган хулосаларини кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш
1-босқич
Ҳукумат комиссияси
Ишчи орган томонидан тақдим этилган туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифлари ва хулосаларни кўриб чиқиб, тегишли баён шаклида қарорлар қабул қилинишини таъминлайди.
5 иш куни ичида
2-босқич
Ҳукумат комиссияси
Ҳукумат комиссияси йиғилиши баёнини расмийлаштириб, унинг аъзолари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
2 иш куни ичида
3-босқич
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари қабул қилинганидан сўнг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер фондига тегишли ўзгартишлар киритади.
15 иш куни ичида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_______________ туман (шаҳар) ҳокимлигининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАКЛИФИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Ҳудуд номи
Ердан фойдаланувчи номи
Контур рақами
Жами ер майдони, га
Шундан
Тупроқ балл бонитети
Ер эгаси, фойдаланувчи ва ижрочиларга етказиладиган зарар миқдори, минг сўм
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни, минг сўм
Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси
Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади
Асос
суғориладиган ерлар
суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар
яйловлар
бошқа ерлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки республика давлат бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиладиган суғориладиган ер участкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Ҳудуд номи
Ердан фойдаланувчи номи
Контур рақами
Жами ер майдони, га
Шундан
Тупроқ балл бонитети
Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси
Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади
Асос
суғориладиган ерлар
бошқа ерлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиладиган лалми, яйлов ва бошқа ер участкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Ҳудуд номи
Ердан фойдаланувчи номи
Контур рақами
Жами ер майдони, га
Шундан
Тупроқ балл бонитети
Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси
Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади
Асос
суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар
яйловлар
бошқа ерлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифаларига ўзгартириш бўйича қайта ишлаш учун қайтариладиган ер участкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Ҳудуд номи
Ердан фойдаланувчи номи
Контур рақами
Жами ер майдони, га
Шундан
Тупроқ балл бонитети
Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси
Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади
Қайтариш учун асос
суғориладиган ерлар
суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар
яйловлар
бошқа ерлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларни ер фондининг бошқа тоифаларига ўзгартириш рад этилган ер участкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)