01.04.2023 йилдаги ПҚ-107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.04.2023 йилдаги ПҚ-107-сон
Kuchga kirish sanasi
03.04.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу чора-тадбирлар натижасида бугунги кунда сувни тежайдиган технологиялар қамраб олган майдон суғориладиган майдонларнинг қарийб 25 фоизини ташкил қилиб, бунинг ҳисобига 2022 йилда 3 млрд куб метр сув иқтисод қилинди ҳамда 830 минг гектар такрорий экин майдонларини суғоришга йўналтирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прогноз маълумотларга кўра, 2023 йил вегетация даврида сув ресурслари ҳажми кўп йиллик меъёрга нисбатан Сирдарё ҳавзасида 10 — 15 фоизга, Амударё ҳавзасида 15 — 20 фоизга кам бўлиши кутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил ёзги суғориш мавсумида кутилаётган сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан барқарор таъминлаш ҳамда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2023 йилда мавжуд сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд сув ресурсларини сув истеъмолчилари орасида қатъий тақсимлаган ҳолда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувни тежайдиган технологиялар жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ирригация тизимларида сув йўқотишларни камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларини фермер даласигача етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш орқали тўлов шаффофлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларнинг бошқарувига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Сув хўжалиги вазирлигининг сув манбаларининг сувлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда 2023 йилда ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун 1-иловага мувофиқ сув олиш лимитларини ўрнатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2023 йилда туманларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув истеъмолчилари кесимида сув олиш лимитларини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 мартдаги ПҚ-130-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2024 й., 07/24/130/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 мартдаги ПҚ-130-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2024 й., 07/24/130/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 мартдаги ПҚ-130-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2024 й., 07/24/130/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сув хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат Бюджети тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан, истисно тариқасида, 2023 йилда пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан дискрет суғориш тизимларини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳам ажратилишига рухсат берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 07/23/257/0552-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-144-сон қарорида белгиланган сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишни қўллаб-қувватлаш тартиби сақлаб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2023 йилда сув хўжалиги объектларида рақамли қурилмаларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (О.А. Пекось) билан биргаликда 2-иловада назарда тутилган тадбирларнинг маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (М.М. Мирзаев) Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қ.А. Юлдашев) ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Б. Азимов) билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2028 йил 1 мартга қадар Қашқадарё вилояти Касби туманида барча сув кириш нуқталари бошқарувини рақамлаштириш ва сувни фойдаланувчиларга етказиб бериш бўйича тажриба-синов лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга оширсин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни ташкил этишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси тасарруфида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилиши, молиялаштириш солиқ органларининг моддий ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши, фойдаланилган сув ресурсларининг истеъмолчилар кесимида аниқ ҳисобини юритиш тизими яратилиши ва бошқа зарурий чора-тадбирлар назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Д. Қудбиев) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.А. Хаитов) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йил 31 декабрга қадар сув ресурсларини фермер даласигача етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш орқали тўлов шаффофлигини ошириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув етказиб бериш бўйича тўловларини мақбуллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини қайта кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув хўжалигида махсус хизматларнинг молиялаштирилиш тизимини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров) Рақамли технологиялар вазирлиги (О.А. Пекось) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (М.М. Мирзаев) билан биргаликда сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзолар орқали тасдиқлаш имконини берувчи «Suv hisobi» ахборот тизимини (кейинги ўринларда — «Suv hisobi» АТ) яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 2025 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг барча ҳудудларида «Suv hisobi» АТнинг жорий қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда ишлатилган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблашда «Suv hisobi» АТ орқали тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини автоматик шакллантириб бериш амалиёти жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидаги маълумотлар қишлоқ хўжалиги корхоналари ва деҳқон хўжаликлари кесимида «Suv hisobi» АТга киритиб борилиши таъминлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили 10 майга қадар асосий майдонларга экиладиган экин турлари (пахта, ғалла, полиз, сабзавот, шоли ва бошқалар), ҳар йили 15 июлга қадар такрорий майдонларга экиладиган экин турлари тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили 1 августга қадар жорий йилда экилган экин турлари бўйича белгиланган сув истеъмоли нормативлари ва сув олиш лимитлари тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Д. Қудбиев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари учун сувни ўлчаш ва бошқаришнинг замонавий технологияларидан фойдаланилганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига камайтирувчи ва мазкур технологиялар ўрнатилмаган ҳолларда солиқ ставкаларига оширувчи коэффициентлар қўллаш бўйича 2023 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг келгуси йил учун Давлат бюджетини ишлаб чиқишда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини босқичма-босқич унификация қилиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж. Қаршиев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Я. Хайдаров), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Т.А. Саттаров) билан биргаликда 2023 йил ноябрь ойига қадар 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган ҳамда субсидия маблағларининг 50 фоизини олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тизимларнинг ишлатилишига қараб белгиланган субсидия миқдорининг қолган 50 фоизи туман ишчи гуруҳи хулосаси асосида ажратилишини таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 07/23/257/0552-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Д.Ш. Султанов) Сув хўжалиги вазирлиги (А.С. Назаров) билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар Сув хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан ҳар ойда сув хўжалиги махсус хизматлари ходимлари иш ҳақини молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағларнинг Сув хўжалиги вазирлигининг алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиб боришни ташкил қилиш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А.Д. Вахабов) Сув хўжалиги вазирлиги (З.А. Ирисбоев) билан биргаликда 2023 йил 1 майга қадар сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларининг гидротехник иншоотларидан ноқонуний фойдаланиш юзасидан жавобгарликни кучайтириш бўйича таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Д.Ш. Султанов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда мазкур қарордан келиб чиқиб, «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун қабул қилингунга қадар мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-107-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СУВ ОЛИШ ЛИМИТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ҳудудлар номи

Сув олиш лимити

млн куб метр

шу жумладан ойлар бўйича

апрель

май

июнь

июль

август

сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси

3 856,6

460,5

609,6

794,9

837,5

664,3

489,9

Андижон вилояти

1 702,0

197,8

200,3

278,1

476,9

306,1

242,7

Бухоро вилояти

2 077,3

199,4

208,5

374,6

721,8

458,2

114,8

Жиззах вилояти

1 870,3

240,7

299,3

352,6

450,8

319,9

207,0

Қашқадарё вилояти

2 998,0

465,6

374,8

570,6

848,5

495,7

242,9

Навоий вилояти

869,0

125,7

143,8

151,4

161,5

150,1

136,5

Наманган вилояти

1 709,7

194,5

273,4

316,5

427,7

349,0

148,6

Самарқанд вилояти

2 290,5

213,0

324,9

417,2

542,5

359,0

433,9

Сурхондарё вилояти

2 361,7

276,5

376,0

435,8

494,9

376,8

401,7

Сирдарё вилояти

1 647,3

150,0

214,4

350,1

468,4

321,3

143,1

Тошкент вилояти

2 395,1

331,0

402,3

440,9

573,6

438,2

209,1

Фарғона вилояти

2 086,4

262,8

337,5

373,5

419,7

362,5

330,4

Хоразм вилояти

2 588,8

255,6

415,3

535,2

602,8

526,4

253,7

ЖАМИ

28 452,6

3 373,1

4 179,9

5 391,4

7 026,6

5 127,4

3 354,3

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: манбалардаги сувнинг ҳақиқий миқдоридан ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув олиш лимитларига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йилда сув хўжалиги объектларида рақамли қурилмаларни жорий қилиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ҳудудлар номи

Жами талаб этиладиган маблағ

(млрд сўм)

шу жумладан

«Ақлли сув» қурилмалари

«Дайвер» қурилмалари

сув хўжалиги объектларини автоматлаштириш

Қурилмалар

(дона)

Қиймати

(млрд сўм)

қурилмалар

(дона)

қиймати

(млрд сўм)

объектлар

(дона)

қиймати

(млрд сўм)

Қорақалпоғистон Республикаси

29,4

733

21,9

262

6,5

2

1,0

Андижон вилояти

49,1

1 503

45,1

141

3,5

1

0,5

Бухоро вилояти

30,2

752

22,5

242

6,2

3

1,5

Жиззах вилояти

15,8

362

10,9

174

4,4

1

0,5

Қашқадарё вилояти

32,8

846

25,4

276

6,9

1

0,5

Навоий вилояти

8,5

183

5,5

102

2,5

1

0,5

Наманган вилояти

44,6

1 360

40,8

113

2,8

2

1,0

Самарқанд вилояти

23,8

708

21,2

66

1,6

2

1,0

Сурхондарё вилояти

20,1

560

16,8

113

2,8

1

0,5

Сирдарё вилояти

30

848

25,4

165

4,1

1

0,5

Тошкент вилояти

46,1

1 416

42,5

104

2,6

2

1,0

Фарғона вилояти

50,2

1 479

44,5

187

4,7

2

1,0

Хоразм вилояти

10

187

5,6

155

3,9

1

0,5

ЖАМИ

390,6

10 937

328,1

2 100

52,5

20

10

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-144-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган қоида мевали боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳаларига татбиқ этилмайди. Бунда, мевали боғ ва токзорлар барпо этган талабгорлар томонидан мурожаат қилинганда уларга субсидия маблағларининг 100 фоизи ажратилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2023 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган субсидия маблағлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига алоҳида махсус ҳисобрақамлар (23210) очиш орқали биринчи навбатда ажратилган кредитларни сўндиришга йўналтирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 9-банднинг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 2-илованинг III бўлимида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банддаги жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

минг сўм

Сувни тежайдиган суғориш тизими тури

Пахта

Дон экинлари

Сабзавот экинлари ва картошка

Полиз экинлари

Озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар

Мевали экинлар

Узум

Томчилатиб суғориш

8 000*

х

8 000

1 300

2 500***

6 000

8 000

Кенг қамровли ва мобиль суғориш тизими

х

8 000**

8 000

х

2 500***

х

х

«Спринклер» тизими

х

8 000**

8 000

х

2 000***

х

х

Дискретли суғориш

4 000

х

х

х

х

х

х

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун 12 000 минг сўм этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги донли экинлар етиштириш майдонларида жорий этилган кенг қамровли ҳамда «спринклер» тизимлари учун 9 000 минг сўм этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Озуқа экин ер майдонларида томчилатиб суғориш, кенг қамровли ва мобиль суғориш ҳамда «спринклер» тизимларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига 8 000 минг сўм этиб белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банддаги 3.1-жадвалда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1-позициядаги «гидроциклонли, тозаланиши автоматлаштирилган қумли гидравлик автомат фильтр ва ўғит бериш мосламаси» сўзлари «гидроциклонли, тозаланиши автоматлаштирилган қумли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2-позициядаги «гидроциклонли, қумли, дискли ёки сеткали ҳамда тозаланиши автоматлаштирилган фильтр ва ўғит бериш мосламаси» сўзлари «дискли ёки сеткали, тозаланиши автоматлаштирилган қумли фильтр ва ўғит бериш мосламаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 3-иловадаги жадвалда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пахта*» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

Пахта*

Томчилатиб суғориш

1 гектар экин майдони учун 25 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича лойиҳа сонидан қатъи назар, тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлари бўйича асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда

Дискретли суғориш

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Донли экинлар*» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

Донли экинлар*

Кенг қамровли ва мобиль суғориш

1 гектар экин майдони учун 25 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича лойиҳа сонидан қатъи назар, тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредитлари бўйича асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда

«Спринклер» тизими

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 95-сон қарорига 1-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 19-банддаги «ҳудудий ишчи гуруҳга» сўзлари «тегишли вазирлик ва идораларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатининг 1421- ва 1431-позициялари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 441-сон қарорига 3-илованинг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги «Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4087-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги «Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4499-сон қарорининг 11-банди ҳамда қарорга 2-илова.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2023 й., 07/23/107/0184-сон; 03.08.2023 й., 07/23/257/0552-сон; 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон; 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон; 16.03.2024 й., 07/24/130/0218-сон)