25.11.2022 йилдаги 674-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.11.2022 йилдаги 674-сон
Kuchga kirish sanasi
26.11.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг энергия ресурсларига талабларини қондириш, ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш, шунингдек, геология ва кон-металлургия саноати соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, геология ва кон-металлургия саноатида ишлаб чиқариш суръатларини кескин ошириш, ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси янада такомиллаштирилиши натижасида Ҳукумат қарорларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 26 июлдаги ПФ-176-сон Фармони ҳамда «Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси тугатилиб унинг негизида Назорат инспекцияси ташкил этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасидаги Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тугатилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти — Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти сифатида қайта номланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти ташкил этилганлиги муносабати билан Ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 25 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
674-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 674-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сон қарорига 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Ж.Т. Мирзамаҳмудов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги 337-сонли қарорига асосан 2025 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/337/0422-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги 503-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги «Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти» сўзлари «Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарорига 2-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Комиссия раисининг ўринбосари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ш.Ҳ. Ходжаев — Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тўққизинчи хатбошидаги «энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини» сўзлари «кон-металлургия соҳалари ва саноатни» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарорининг 2-банди биринчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига:».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 9-банди бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлашни ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 31 мартдаги 171-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банддаги «Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси» сўзлари «Назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси» сўзлари «Назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) илованинг 3, 18, 20-бандлари, 23-банди иккинчи хатбошиси, 24 ва 25-бандларидаги тегишли келишикдаги «Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга илованинг «11-босқич» ва «12-босқич» позициялари «Амалга ошириладиган тадбирлар» устунидаги тегишли келишикдаги «Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон, 19.06.2024 й., 09/24/337/0422-сон)