1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли « Энергия сервис хизматлари бозорини шакллантириш ҳамда аҳоли уй-жойларининг энергия самарадорлиги оширилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармонига мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини (кейинги ўринларида — қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари) 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид қилиш харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан компенсация қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғридан-тўғри маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар, маҳаллий чакана савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил якунига қадар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Жамғармага унинг асосланган талабномаларига мувофиқ Давлат бюджети ҳисобидан 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар томонидан республикада ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган жисмоний шахсларга харид қилиш харажатларининг бир қисмини Жамғарма ҳисобидан компенсация қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларга қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун, агар уларнинг қуввати 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баробари миқдорида, 1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлса — БҲМнинг 10 баробари, 1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлса — БҲМнинг 15 баробари, 2 кВт ва ундан юқори бўлса — БҲМнинг 20 баробари миқдорида компенсация тўланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли 5 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда БҲМнинг 50 баробари миқдорида компенсация берилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув иситиш ҳажми 100 литр ва 200 литр бўлган қуёш сув иситиш қурилмалари учун тегишлича БҲМнинг 5 ва 7 баробари миқдорида компенсация берилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилмаларни сотишда товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида аҳоли томонидан танлашда ва уни эркин сотиб олишда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёрдамида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлари Платформага эркин жойлаштирилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки унинг қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш учун жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган аризалар барча босқичларда Платформа орқали онлайн тарзда кўриб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси» МЧЖ, «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари маркази томонидан Платформада ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи маҳаллий корхоналарга хизматлар тўлов ундирмасдан кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсанция қилиш ёки унинг қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ҳужжатлар Платформа орқали электрон кўринишда шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш ва етказиб беришда электрон ҳисоб-фактуралар Платформа орқали расмийлаштирилади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Платформага хизмат кўрсатиш, унинг фаолиятини такомиллаштириб бориш ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш харажатлари компенсация қилишни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан Жамғармага қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Энергетика вазирлиги ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида Жамғарма томонидан молиялаштирилган лойиҳалар ҳамда уларни амалга ошириш ҳисобига эришилган самарадорлик тўғрисида ҳар чорак якунида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 5 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
568-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги 568-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини (кейинги ўринларда — қурилма) ягона электрон платформа орқали эҳтиёжлари учун ўз маблағи ёки тижорат банклари кредитлари ҳисобидан сотиб олиш ва ўрнатиш учун харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан харид қилинган қурилмалар харажатларини Республика бюджетидан ажратилган маблағлари ҳисобидан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан қоплаш, шунингдек, фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинган қурилмалар учун қоплаб берилган маблағларни Жамғармага қайтариш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланувчи энергия манбалари — атроф муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари — қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, энергияни қабул қилиб олиш, ўзгартириш, тўплаш ва (ёки) узатиш, шунингдек, ҳисобга олиш бўйича технологик асбоб-ускуналар мажмуаси, технологик ва (ёки) бутловчи асбоб-ускуналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ягона электрон платформа — қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ягона электрон платформа (кейинги ўринларда — Платформа);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи — қурилмани Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатиш учун ариза тақдим этган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафил — ариза берувчи томонидан фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинганда, ёзма шаклда тузиладиган кафиллик шартномаси асосида ариза берувчининг ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариши учун кафиллик берган шахс маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери олдида ариза берувчи билан баравар ҳажмда солидар тартибда жавобгар шахс;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биргаликда тўловчи — томонлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида ва томон сифатида иштирок этадиган ҳамда ариза берувчининг фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинадиган қурилма тўловларини тўлашда етмаган қисми бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери олдидаги мажбуриятлари бўйича жавобгар шахс;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни идентификациялаш — маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентлари/дилерлари томонидан ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафил маълумотларини текшириш мақсадида улар тақдим этган ҳужжатлар, очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар асосида аниқлаш;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
скоринг тизими — «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси ҳамда бошқа ташқи тизимларга интеграция қилинган ҳолда автоматик маълумот алмашиш орқали ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафилнинг даромадлари, кредит юкламаси, кредит тарихи ва бошқа шу каби омилларга тааллуқли маълумотларни онлайн олиш имконини берувчи тизим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компенсация — қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерига Республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Жамғарма орқали тўлаб бериш;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш — қурилма қийматини 36 ойгача муддат давомида фоизсиз тенг миқдорда тўлаш шарти билан тўловларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
QR-кодли чек — сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги фискал белгили чек;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар — Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтган юридик шахс;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо агенти/дилер — маҳаллий ишлаб чиқарувчининг маҳсулотларини чакана йўл билан ёки кичик партияларда сотиш, ўрнатиш ва сервис хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти;
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилмани етказиб берувчи — маркетплейс тизимида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, ариза берувчи томонидан танланган қурилмаларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш ва ўрнатиш фаолияти билан шуғулланувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентлари/дилерлари;
(2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетплейс тизими — Платформада қурилмаларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш хизматларини таклиф қилиш ҳамда ариза берувчи томонидан қурилмалар етказиб берувчиларини мустақил танлаш имкониятини берадиган электрон савдо майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноҳалол таъминотчилар реестри — ушбу Низомнинг 6-бобида белгиланган талаблар асосида Платформанинг маркетплейс тизимидан четлатилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Платформа фаолияти давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимларининг марказий маълумотлар базалари ва идентификациялаш тизими билан интеграциялашуви асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, шахсий маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган ахборот тизимларини интеграция қилиш маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агент/дилерларининг ахборот тизимлари билан тузилган шартномалари асосида амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ариза берувчи, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти/дилерлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ва Платформа фойдаланувчилари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ариза берувчи унинг ёки ўзи яшаётган уй-жойда рўйхатда турган оила аъзоларининг номида бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги уй-жойлари ёки бошқа бино-иншоотлари учун қурилмаларни ўрнатиш бўйича мурожаат этиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ариза берувчи уй-жой, бино-иншоот ёки ер участкасига қурилмаларни ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб ўрнатиши мумкин. Бунда ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми бўйича компенсациялар маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерларга ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган шартлар асосида Жамғарма томонидан қопланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза берувчи томонидан қурилма харажатлари учун тўловлар компенсация қилинадиган қисми чегириб ташланган ҳолда амалга оширилади. Қурилмалар харажатларининг компенсация қилинадиган қисми Жамғарма томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерларга тўлаб берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг савдо агентлари/дилерлари аризасига асосан Жамғарма томонидан Электрон кооперация порталида рўйхатдан ўтганлигига қараб Платформага киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг савдо агентлари/дилерлари билан Жамғарма ўртасида жисмоний шахслар томонидан тўлиқ қийматда харид қилинган қурилма харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан харид қилинган қурилма харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун маблағлар ажратиш бўйича шартномалар имзоланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қурилмани сотиб олиш товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш Платформанинг маркетплейс тизими ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг савдо агентлари/дилерларининг ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлари улар томондан Платформанинг маркетплейс тизимида эркин жойлаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агент/дилерлари томонидан кўрсатилган хизматлар ариза берувчилар томонидан баҳоланади ва уларнинг рейтинги автоматик равишда шакллантирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентлари/дилерлари ўз мажбуриятларини вақтида ва сифатли бажариши юзасидан Жамғарма томонидан Платформа орқали мониторинг амалга оширилади. Мониторинг натижаларига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг савдо агентлари/дилерлари томонидан Платформанинг маркетплейс тизимидаги ўз хизматларини таклиф этиш имконияти ҳар чоракда ўрганиб борилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қурилма харажатларининг бир қисмига компенсация ажратиш, шунингдек, фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш учун харид қилинган қурилма харажатлари маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерларга Жамғарма томонидан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида тўлаб берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қурилмани сотиб олиш ва уни ўрнатиш харажатларини компенсация қилиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки ушбу харажатларни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Жамғарма орқали қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қурилма мувофиқлик сертификатига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қурилмадан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қурилмани ўрнатиш Платформа орқали расмийлаштирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) сотиб олинган ва ўрнатилган қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари учун базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) келиб чиқиб қуйидаги миқдорда компенсация белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* фақат янги ерларни ўзлаштиришдаги тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминлаганда компенсация берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) сотиб олинган ва ўрнатилган қуёш сув иситиш қурилмалари учун базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) келиб чиқиб қуйидаги миқдорда компенсация белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув иситиш ҳажми 100 литр
5 баробар;
сув иситиш ҳажми 200 литр
7 баробар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар томонидан қанча миқдорда қурилмалар харид қилинишидан қатъий назар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари учун компенсацияларнинг максимал миқдори БҲМнинг 50 баробаридан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш 20 кВтгача бўлган қуёш ва шамол электр станцияси қурилмалари ҳамда 200 литр ва ундан паст бўлган ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари учун амалга оширилади.
(14-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ҳамда ариза берувчи ва биргаликда тўловчи ҳамда кафилнинг мувофиқлик мезонлари
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг савдо агентлари/дилерлари қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги молиявий йил якунига кўра фаолиятини зарар билан якунланмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети олдида (солиқлар, божлар, йиғимлар ва бошқалар) қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қурилмар харажатларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ариза берувчилар, шунингдек, кафил ва биргаликда тўловчи қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) сотиб олинадиган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан (аёллар 55 ёш) ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга, шунингдек, сотиб олинган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги (қарз юки юкламаси маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерининг ихтиёрига кўра ўзгартирилиши мумкин). Қарз юки кўрсаткичи ҳисоб-китобларида ариза берувчи ва биргаликда тўловчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори улар томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишланган тақдирда — ишланган давр учун) олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади;
(16-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) сотиб олинган қурилма қийматини бўлиб-бўлиб тўлашни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича 30 кун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма қурилмани харид қилиш харажатларини компенсация қилиш ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан қурилмани харид қилиш учун Платформа орқали ариза берувчининг томонидан мурожаатини онлайн тарзда кўриб чиқилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ариза берувчи барча босқичларда Платформада онлайн кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида унга Платформа орқали (SMS-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) маълумот бериб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ариза берувчи Платформа ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки Давлат хизматлари маркази оператори кўмагида Платформада жойлаштирилган қурилмалар билан танишиб, ўзига маъқул бўлган қурилмани танлайди ва мурожаат аризасини қолдиради. Ариза берувчи Платформа орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери кўмагида аризани қолдириши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафил Платформа орқали белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш маълумотларига кўра бир кун муддатда автоматлаштирилган ҳолда аризаси Жамғарма томонидан кўриб чиқилади. Бунда фуқароларни скоринг баҳолаш (ариза берувчини идентификация қилиш, бюджет, солиқ, коммунал, кредит ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, шунингдек, кредит тарихи ва бошқалар) белгиланган мувофиқлик мезонлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Платформада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг савдо агентлари/дилерлари фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қурилмаларни сотиш ва ўрнатилган қурилмалар учун тўлов жадвалига мувофиқ ундириш бўйича ишларни уч томонлама (Жамғарма, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ва тижорат банки) тузиладиган шартнома асосида тижорат банклари билан биргаликда ташкил этишлари ёки тижорат банклари мустақил равишда ўзлари амалга оширишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчидан фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган қурилмалар бўйича муддатли тўлов қайтарилишининг таъминоти сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва уларнинг савдо агентларининг/дилерларининг ихтиёрига кўра мулк гарови, суғурта компаниясининг муддатли тўловни қайтара олмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полисини тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ариза берувчи томонидан қурилмани харид қилишдан олдин ушбу банднинг биринчи хатбошисидаги талаблар асосида тижорат банки ариза берувчи, биргаликда тўловчи ва кафилни скоринг баҳолайди ҳамда скоринг натижаларига асосан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қурилмани ўрнатиш ёки ўрнатишни рад этиш тўғрисида маҳаллий ишлаб чиқарувчига ёки унинг савдо агентига/дилерига маълумот тақдим этади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчининг аризаси Платформа томонидан скоринг баҳолаш маълумотлари асосида автоматик равишда рад этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг Платформада кўриб чиқиш жараёнида аризаси мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг банк кредитлари бўйича 30 кун муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салбий кредит тарихига эга бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ариза берувчи фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинадиган қурилмалар тўловлари учун бошқа жисмоний шахсни кафил ва биргаликда тўловчи сифатида қабул қилиши мумкин. Бунда ушбу жисмоний шахс Низомнинг 20-банди талабларига мувофиқ скоринг баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўрнатилган қурилма харажатлари тўловини тўлиқ амалга оширадиган жисмоний шахсларга ушбу Низом 21-бандининг 4 — 6-хатбошлари талаблари татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Скоринг баҳолаш натижаси маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерига электрон маълумот сифатида келиб тушади, шунингдек, бу ҳақда ариза берувчининг телефон рақамига SMS-хабар юборилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ариза берувчи (қурилма харажатларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича) томонидан тижорат банкида доимий пул маблағлари кирим бўладиган тўлов картаси реквизитлари Платформага киритади. Шунингдек, ариза берувчининг мажбуриятлари бўйича биргаликда тўловчи ёки кафил зарур бўлганда, уларга тегишли бўлган тўлов картаси реквизитлари хам Платформага киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерининг масъул ходими ариза берувчининг аризасига асосан жойига чиққан ҳолда, сотиб олинадиган қурилмани ўрнатиш бўйича шарт-шароитлари ва қанча қувватдаги қурилмани ўрнатиш имконияти мавжудлигини ўрганиб, натижаси бўйича видео ва фото ҳисобот илова қилган ҳолда, тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги маълумотни ўн иш куни мобайнида Платформага жойлаштиради.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерининг масъул ходими тавсиянома беришдан аввал қурилмани ўрнатиш билан боғлиқ бўлган вазиятларни инобатга олган ҳолда, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда соҳага масъул ташкилотларнинг хулосасини (техник шартлари) олиш ваколатига эга бўлиб, олинган маълумотларга мувофиқ қурилмани ўрнатилиши тўғрисида тавсиянома расмийлаштиради ёки тавсиянома беришни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерининг Платформа орқали юборган сўровига ушбу бандда кўрсатилган ташкилотлар томонидан беш иш куни мобайнида хулосаси берилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсиянома бериш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерининг масъул ходими томонидан тегишли ташкилотларнинг хулосасини олиш зарур бўлганда, қарор қабул қилиш тегишли муддатга узайтирилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қуйидаги ҳолларда тавсияномалар берилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилмани ўрнатиш учун шарт-шароит мавжуд бўлмаганда;
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка зид бўлган бошқа ҳолатлар аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерининг масъул ходими томонидан қурилмани ўрнатиш бўйича тавсиянома берилади ёки қурилма ўрнатиш рад этилганда унинг сабаблари кўрсатилиши зарур, шунингдек, ариза берувчига SMS-хабар орқали бу ҳақда маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери томонидан қурилманинг ўрнатилиши юзасидан берилган тавсиянома масъул ходим томонидан Платформага жойлаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ва ариза берувчи ўртасида электрон олди-сотди шартномаси Платформада расмийлаштирилади, SMS-хабар орқали юборилган код ёрдамида тузилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Электрон шартнома имзоланган санадан бошлаб ўн иш кунида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери томонидан қурилма ариза берувчига ўрнатиб, ишга тушириб берилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи ўрнатилган қурилма ишга тушганлигини қабул қилиб, қониқиш ҳосил қилгандан сўнг Платформада автоматик тарзда шакллантирилган электрон ҳисобварақ-фактурани имзолайди ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ариза берувчи билан қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштиради ҳамда ўрнатилган қурилманинг серия рақамлари бўйича фото ва видео ҳисобот маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери томонидан тайёрланиб, Платформа орқали Жамғармага юборилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Платформада жойлаштирилган ҳисобварақ-фактура, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, фото ва видео ҳисоботга асосан унинг баҳоси, миқдори, қуввати, сифати ва бошқа кўрсаткичлари бўйича маркетплейсда кўрсатилган талабларга мос келиши ёки келмаслиги, яъни Жамғарма томонидан қурилма қиймати тўловини амалга ошириши ёки тўловни амалга оширишни рад этиш тўғрисида уч иш кунида расмийлаштирилган электрон маълумотномани Платформага жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ўн иш куни ичида ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этган ҳолда, Жамғармага қайтадан тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжатларнинг рад этилиши учун асос бўлган камчиликлар маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери томонидан белгиланган муддат ичида бартараф этилиб, Жамғармага тақдим қилинганда, ҳужжатларни кўриб чиқиш ариза берувчининг дастлаб тақдим этган аризаси асосида давом эттирилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Платформа орқали тузилган шартнома асосида қурилма ариза берувчи томонидан қабул қилиб олингандан сўнг, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерининг мурожаати келиб тушган санадан эътиборан беш иш кунидан ошмаган муддатда Жамғарма томонидан қурилма учун тўловлар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талаблар асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери тижорат банки билан белгиланган ишларни ташкил этса, фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан жисмоний шахсларга ўрнатилган қурилмалар суммасини тижорат банки ўз маблағлари ҳисобидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерига қоплаб беради. Мазкур қоплаб берилган пул маблағларини тижорат банки ушбу Низомнинг 43-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ томонлар ўртасида имзоланадиган келишув шартларида йиллик 5 фоизгача воситачилик ҳақи (маржа) билан бирга Жамғарма томонидан беш иш куни ичида тижорат банкининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Платформанинг маркетплейс тизимида товар ва хизматларни сотиш истаги бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки уларнинг савдо агентлари/дилерлари учун очиқ электрон савдо майдони ҳисобланади. Бунда маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки уларнинг савдо агентлари/дилерлари Платформа орқали маркетплейс тизимига кириб, ўз қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштириши ҳамда тизимнинг имкониятларидан эркин фойдаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Платформада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг эҳтиёт қисмларини, шунингдек, замонавий энергия тежовчи ромлар ва қурилиш изоляция материаллари ҳамда кўмир, торф ва дарахт хом ашёсидан тайёрланган брикет ва пеллетлар харид қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг Энергетика экспертизаси ва энергетик сервис хизматларини кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига маркетплейс тизимига товар ва хизматларни пулли шартнома асосида киритилишига рухсат этилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Платформанинг маркетплейс тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ва унинг савдо агентлари/дилерлари ундан фойдаланиш тартиби ва шартлари билан танишганлиги ҳамда ушбу шартларга рози эканлиги тўғрисида электрон шаклдаги оммавий офертани (шартнома тузиш ҳақида таклиф) акцептлаш (таклифни қабул қилиши) орқали иштирок этади ва шунга асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентида/дилерида Платформа маркетплейс тизимидан фойдаланиш имкони мавжуд бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агентидан/дилеридан ўз товар ва хизматларини маркетплейс тизимига жойлаштирганлиги учун тўлов ундирилмайди.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери томонидан ариза берувчига маркетплейс тизимида танлаган қурилмалар шартнома тузилган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб берилиши ва ўрнатилиши лозим.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти/дилерини Платформанинг маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатиш тартиби
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Жамғарма қуйидаги ҳолларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агентини/дилерини Платформанинг маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатади ва Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритади:
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ва ариза берувчи ўзаро келишган ҳолда маблағни мақсадсиз ишлатганлиги аниқланганда;
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери томонидан ўн ва ундан ортиқ шартнома бўйича қурилмалар етказиб берилмаганлиги ва ўрнатилмаганлиги аниқланган тақдирда;
(38-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йил якуни билан молиявий ҳисоботлар асосида ўтказилган таҳлиллар натижасига кўра иқтисодий кўрсаткичларнинг салбий ўзгаришлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери орқали таклиф этилаётган қурилмалар малакавий, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса;
(38-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш ва (ёки) қурилмани танлаш (етказиб бериш ва ўрнатиш) жараёнида ариза берувчилар томонидан бирор-бир хатти-ҳаракатнинг содир этилишига, қарор қабул қилинишига ёки бирор-бир харид қилиш тартиб-тамойилининг қўлланилишига таъсир ўтказиш мақсадида:
(38-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти/дилери ёки бошқа давлат органининг исталган ҳозирги ёки собиқ мансабдор шахсига ёки ходимига ҳар қандай шаклдаги ҳақни, ишга ёллаш тўғрисидаги таклифни ёхуд исталган бошқа қимматбаҳо ашёни ёки хизматни бевосита ёхуд билвосита таклиф қилса, берса ёки беришга розилик билдирса;
(38-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери рақобатга қарши ҳаракатларни содир этса ёки қонунчиликни бузган ҳолда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарса.
(38-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Жамғарма томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери Платформанинг маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатилганда, автоматик равишда Платформанинг маркетплейс тизимидаги Ноҳалол таъминотчилар реестрига жамоатчилик учун эълон жойлаштирилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритилган таъминотчининг бир йил давомида маркетплейс тизимида иштирок этиши мумкин эмас, ушбу муддат тугагандан кейин таъминотчи Ноҳалол таъминотчилар реестридан чиқарилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Бўлиб-бўлиб амалга ошириладиган тўловлар мониторингини олиб бориш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери томонидан Жамғармага маблағларни қайтариш тартиби
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ариза берувчининг қурилма учун фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган маблағлар ҳисоб-китобини юритиш ва Жамғармага қайтарилишини таъминлаш мақсадида Жамғарма ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери талаби билан тижорат банки филиали томонидан алоҳида махсус ҳисобрақам очилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Тўловларни қайтариш тартиби маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ва/ёки тижорат банки билан ариза берувчи ўртасидаги бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида тузилган электрон шартномаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери бир ой давомида ариза берувчига ўрнатилган қурилма бўйича рўйхатни тузиб, ушбу рўйхатга мувофиқ маблағларни қайтариш жадвалини томонлар ўртасида имзоланиши учун Жамғармага кейинги ойда тақдим этади. Томонлар ўртасида имзоланадиган тўловларни қайтариш жадвалида Жамғармага тўловларни қайтаришнинг аниқ санаси белгилаб қўйилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза берувчига ўрнатилган қурилма тўловлари тижорат банки орқали Жамғармага қайтарилса, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ўрнатилган қурилма бўйича рўйхатни тижорат банкига такдим этади. Ўз навбатида, тижорат банки ушбу рўйхатга мувофиқ маблағларни қайтариш жадвалини томонлар ўртасида имзоланиши учун Жамғармага такдим этади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ариза берувчи томонидан 36 ой давомида тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ёки тижорат банки ва ариза берувчи ўртасида имзоланган шартномада белгиланади. Бунда ҳар ойлик тўловлар шартномага илова қилинган тўловларни қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда ундирилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ариза берувчи томонидан ҳисобот ойида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерининг махсус ҳисобрақамига ёки тижорат банкининг тегишли ҳисобрақамига тўланган ҳар ойлик тўловлар томонлар ўртасида имзоланган тўловларни қайтариш жадвалларида белгиланган санадан кечиктирмасдан Жамғарма ҳисобрақамига ўтказиб берилиши шарт.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ҳар чорак якунида ариза берувчи томонидан тўланган тўловлар маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ёки тижорат банки томонидан Жамғармага ўтказиб борилганлиги тўғрисида томонлар ўртасида солиштирма далолатнома расмийлаштирилади. Далолатномага асосан ўз вақтида ўтказилмаган тўловлар бўйича Жамғарма томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерининг асосий ҳисобрақамига ёки тижорат банкининг корреспондентлик ҳисобварағига қўйилган тўлов талабномаси асосида ундирилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери бўлиб-бўлиб тўлашдан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга оширади. Мониторинг давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери масъул ходими ҳар ойлик тўловларнинг тўланиши ҳамда қурилманинг бут сақланишини назорат қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 20-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган талаблар асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери тижорат банки билан ишларни ташкил этса, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери қурилманинг бут сақланишини, тижорат банки эса ҳар ойлик тўловларнинг тўланишини назорат қилиб боради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Қурилмани белгиланган мақсадда фойдаланмаганлик ва бут сақланмаганлиги учун ариза берувчига нисбатан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери томонидан қўлланиладиган чоралар шартномада белгиланган бўлиши керак.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ариза берувчи томонидан тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаганда, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ва/ёки тижорат банки масъул ходими ариза берувчи билан шахсан учрашиб, мажбурияти бажарилмаётгани сабабини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган тўловларнинг қайтарилишини таъминлаш чорасини кўришни талаб қилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ариза берувчи томонидан тўловларни шартнома ва унга илова қилинган тўловларни қайтариш жадвали бўйича мажбуриятларни мунтазам равишда кетма-кет уч ой давомида бузган тақдирда шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти/дилери белгиланган тартибда ундирувни амалдаги қонунчилик доирасида таъминлаш чораларини кўриши шарт.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ва/ёки тижорат банки ариза берувчи томонидан бўлиб-бўлиб тўланадиган маблағ қайтарилишини таъминлаши, акс ҳолда қайтарилмаган тўловлар бўйича ўзининг пул маблағлари ва мол-мулклари билан Жамғарма олдида жавобгар бўлади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Платформанинг маркетплейс тизимидаги савдо майдони орқали маълум бир давр мобайнида катта миқдорда товар айланмасини амалга оширган маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти/дилерида ҳақиқатда товарларнинг мавжудлиги доимий таҳлил қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳар ойда ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти/дилери бўйича Марказий банк ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Жамғарма Платформаси маркетплейс тизимида иштирок этадиган маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти/дилерига қўйиладиган талабларни белгилаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ваколатига эга.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Жамғарма томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти/дилерига ажратилган маблағлар мақсадли ишлатилишини ўрганиш мақсадида ариза берувчига ўрнатилган қурилма маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва унинг савдо агенти/дилери билан биргаликда жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиниши мумкин.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ариза берувчи ўрнатилган қурилмадан техник талабларга риоя этган ҳолда фойдаланиши, ёнгин хавфсизлиги ва техноген ҳолатларга йўл қўймаслиги бўйича белгиланган йўриқномаларга риоя этилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмасини харид қилиш харажатларини бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари харажатларининг бир қисмига компенсация ажратиш, шунингдек, бўлиб-бўлиб тўлаш учун харид қилинган қурилмалар харажатларини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
I босқич
Ариза берувчи
1. Қурилмани ўрнатиш учун аризалар онлайн тарзда Ягона электрон платформа орқали ариза берувчи мустақил равишда ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерилар кўмаги билан ва/ёки Ягона давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари маркази орқали тақдим этилади.
2. Мувофиқлик мезонлари асосида скоринг баҳолаш автоматлаштирилган ҳолда бир кун муддатда амалга оширилади.
3. Скоринг баҳолаш маълумотларига кўра мувофиқлик мезонларига тўғри келганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ариза берувчининг телефонига SMS-хабар юборилади.
4. Шунингдек, аризани кўриб чиқиш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерига электрон маълумот келиб тушади.
Зарурат бўлганда
II босқич
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери
1. Жойига чиққан ҳолда қурилмани ўрнатиш мумкинлиги ўрганилади.
5 иш кунида
2. Ўрганиш натижасига кўра тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хулоса тайёрланиб, Платформага жойлаштирилади.
3. Заруратдан келиб чиқиб, тегишли орган ёки ташкилотларнинг техник шартлар бўйича хулосалари олиниши мумкин.
Техник шартлар бўйича хулосалар олинишини ҳисобига муддат узайтирилиши мумкин
III босқич
Ариза берувчи, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери
Тавсияномага асосан ариза мазмунидан келиб чиққан ҳолда, томонлар ўртасидаги ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шартномаси Платформада автоматик тарзда тайёрланади ва тасдиқлаш учун ариза берувчининг телефонига SMS-хабар юборилади.
Онлайн
IV босқич
Ариза берувчи
1. Маркетплейсдан қурилмалар танланади.
2. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери ўртасида электрон олди-сотди шартномаси автоматик тарзда расмийлаштирилиб, SMS-хабар орқали юборилган код ёрдамида имзоланади.
Онлайн
V босқич
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери
1. Электрон шартномага мувофиқ қурилмалар ариза берувчига етказилиб, ўрнатиб берилади.
2. Ўрнатилган қурилмалар бўйича Платформа орқали ҳужжатлар Жамғармага тақдим этилади.
10 иш кунида
VI босқич
Жамғарма
1. Платформада жойлаштирилган ҳужжатларга асосан ўрнатилган қурилмалар бўйича маркетплейсда кўрсатилган талабларга мослиги текширилиб, электрон маълумотнома расмийлаштиради ва Платформага жойлаштиради.
2. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери томонидан тақдим этилган ҳужжатларда номутаносиблик, хато ва камчилик аниқланганда, ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича харажатлари маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери тўлиқ қоплаб берилиши рад этилади ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери Платформа орқали хабардор қилинади.
3 иш кунида
VII босқич
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери
Ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этиб, Жамғармага қайтадан тақдим этиши мумкин.
10 иш кунида
VIII босқич
Жамғарма
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилерига ўрнатилган қурилмалар харажатларининг бир қисми учун компенсация ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ўрнатилган қурилмалар харажатлари тўлиқ қоплаш бўйича мурожаати ижобий хулоса берилган электрон маълумотга асосан унинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ёки унинг савдо агенти/дилери тижорат банки билан ишларни биргаликда ташкил қилган ҳолатда, ўрнатилган қурилмалар харажатларини тўлиқ қоплаш бўйича мурожаатига асосан тижорат банкининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
10 иш кунида
5 иш кунида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)