Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 18.03.1993 йилдаги 142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.1993 йилдаги 142-сон
Kuchga kirish sanasi
18.03.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

1993 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ БОЛАЛАРГА АТАЛГАН МОЛЛАР ВА ИП ГАЗЛАМАЛАР БИЛАН БЕЛГИЛАНГАН МИҚДОРДА ИМТИЁЗЛИ НАРХЛАРДА ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика аҳолисини болаларга аталган асосий турдаги энг зарур моллар ва ип газламалар билан имтиёзли нархларда кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1993 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида болаларга аталган (ҳамма турдаги) моллар ва ип газламаларни аҳолига чакана савдо тармоғи орқали сотиб, чакана нархдан 1-иловага биноан 50 фоиз миқдорида чегириб, имтиёзли нархлар билан сотиш жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, 1-иловада кўрсатилган молларнинг чакана нархлари саноат корхоналари томонидан ҳақиқий таннархига, 15 фоиз миқдоридаги чекланган рентабелликка ва кўпи билан 10 фоиз миқдоридаги савдо устамасига асосланиб шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхоналарни болаларга аталган моллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан иқтисодий манфаатдор қилиш мақсадида жами ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизини шундай моллар ташкил қилувчи корхоналарга қўшилган қийматига солинадиган солиқ ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган бадал миқдорининг 50 фоизини болаларга аталган моллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун сарфлашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси болаларга аталган моллар ишлаб чиқарувчи корхоналар, ташкилотларнинг бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоб тартибини 10 кун муддатда белгилаб берсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республика савдо ташкилотларини аҳолига белгиланган миқдорда сотиш учун зарур ҳажмдаги ип газламалар ва болалар моллари ресурслари билан таъминлаш мақсадида «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси билан «Маҳаллий саноат» корпорациясига 1993 йилда савдога 2-иловага биноан ҳажмдаги ва турдаги болалар молларини етказиб бериш юзасидан топшириқлар белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-иловада кўрсатилган турдаги молларнинг тижорат дўконлари тармоғида сотилиши тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси (ўртоқ Исмоилов) билан «Маҳаллий саноат» корпорацияси (ўртоқ Чжен) аҳолига болалар учун узлуксиз сотиладиган зарур ҳажмдаги ип газлама ва молларни ўз муддатида савдо ташкилотларига етказиб бериш топшириқларини бажариш чораларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзшартномасавдо» (ўртоқ Шарипов) газлама, хом ашё ва материалларни амалда етказиб берувчиларни мазкур молларни ишлаб чиқариш учун «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси ва «Маҳаллий саноат» корпорацияси корхоналарига бириктириб қўйишни ҳамда ишлаб чиқариш учун зарур ҳажмда шу маҳсулотлар ўз вақтида юборилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгиланган миқдорда сотиладиган болаларга аталган энг зарур турдаги моллар ва ип газламаларнинг чакана нархларини белгилаш ва нархлардаги тафовутнинг ўрнини қоплаш тартиби 3-иловага биноан тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзбексавдо» уюшмаси (ўртоқ Усмонов) ва Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор ресурсларини эътиборга олиб, 10 кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига болаларнинг сони ва ёшига қараб кўрсатилган буюмларнинг ресурсларини маълум қилсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган молларни имтиёзли нархларда сотиш тартибига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси, «Маҳаллий саноат» корпорацияси ва «Ўзшартномасавдо» раҳбарлари, шунингдек, жойлардаги ҳокимликлар юқорида кўрсатилган молларнинг белгиланган миқдорда сотилишини таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 январдаги 18-сон қарори, 1992 йил 9 январдаги 4-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш тегишли масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг халқ истеъмол моллари, савдо ва хизматлар мажмуига ва бошқа мажмуилари зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 18 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 18 мартдаги 142-сон қарорига
1-ИЛОВА

1993 йилда белгиланган миқдорда имтиёзли нархларда сотиладиган моллар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

Молларнинг номи‎

Бир болага йиллик норма‎

3 ёшгача бўлган болалар пойабзали‎

2 жуфт‎

3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар пойабзали‎

1 жуфт‎

чақалоқлар учун комплект‎

1 комплект‎

12 ёшгача бўлган ўғил болалар кўйлаги‎

1 дона‎

12 ёшгача бўлган ўғил болалар шими‎

1 дона‎

12 ёшгача бўлган қиз болалар кўйлаги‎

1 дона‎

12 ёшгача бўлган болалар учун пайпоқ (колготкадан ташқари)‎

2 жуфт‎

ип газлама‎

1 кишига 3 метр‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 18 мартдаги 142-сон қарорига
2-ИЛОВА

1993 йилда республика савдо ташкилотларига болаларга аталган энг зарур молларни белгиланган миқдорларда аҳолига чакана нархларда сотиш учун ип газламаларни етказиб бериш юзасидан «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси ва «Маҳаллий саноат» корпорациясига
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТОПШИРИҚ

Номи‎‏

Ўлчов бирлиги ‎‏

Жами‎‏

Шу жумладан

«Ўзбекенгилсаноат»
‎ уюшмаси‎

«Маҳаллийсаноат»
‎корпорацияси‎

‎Ип газлама

минг п.м‎

66000‎

66000‎

3 ёшгача бўлган болалар пойабзали‎

‎минг жуфт

‎2868

2868‎

3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар пойабзали‎

‎»

6136‎

‎6136

‎Чақалоқлар учун комплект

‎минг комплект

753‎

600‎

153‎

‎12 ёшгача бўлган ўғил болалар кўйлаги

минг дона‎

‎3525

3310‎

‎215

‎‎12 ёшгача бўлган ўғил болалар шими

‎‎»

‎3525

‎3175

‎350

‎12ёшгача бўлган қиз болалар кўйлаги‎

‎»‎

3440‎

1600‎

1840‎

‎12 ёшгача бўлган болалар учун пайпоқ
‎(колготкадан ташқари)

минг жуфт‎

13930‎

13930‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Савдо ресурслари ҳисобидан 1993 йил март—декабрь ойларида етказиб берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 18 мартдаги 142-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган миқдорда сотиладиган болаларга аталган энг зарур моллар ва ип газламаларнинг чакана нархларини шакллантириш ва уларнинг нархларидаги тафовутларнинг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ

1. Республика саноат корхоналари томонидан аҳолига белгиланган миқдорда сотиш учун бериладиган болаларга аталган моллар ва ип газламаларнинг чакана нархлари (Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 18 мартдаги 142-сон қарорига 1-иловага мувофиқ ҳақиқий таннархига, 15 фоиз миқдоридаги чекланган рентабелликка ва 10 фоиз миқдоридаги савдо устамасига асосланиб шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маркаланган ёрлиқларда, тўлов ҳужжатларида «имтиёзли сотиш» тамғаси албатта қўйилади ва чакана нарх билан бир қаторда 50 фоизли чегирма нархи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгиланган миқдорда сотишга мўлжалланган болаларга аталган моллар ва ип газламалар саноат корхоналари—тайёрловчилар томонидан улгуржи савдода 10 фоиз миқдоридаги савдо чегирмаси чиқариб ташланган чакана нархлар бўйича сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ана шу молларни чакана савдо ташкилотлари томонидан сотиш маркаланган ёрликда кўрсатилган чакана нархнинг 50 фоизини чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Чакана савдо ташкилотлари юқорида кўрсатилган моллар бўйича нархлардаги фарқни бюджет ҳисобига қуйидаги тартибда қоплайдилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чакана савдо корхоналари ҳақиқатда сотилган моллар учун жойлардаги савдо бошқармаси органларига, матлубот кооперацияси корхоналари эса — вилоят матлубот жамиятларга илова қилинаётган шакл бўйича ҳисоб-китоб тақдим этадилар. Улар эса бу ҳужжатларни тегишли равишда «Ўзбексавдо» уюшмасига ва Ўзбекбирлашувга йўллайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбексавдо» уюшмаси ва «Ўзбекбирлашув» материалларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идоралар ҳар ойнинг 10-кунига қадар ўзларига қарашли корхоналар томонидан республика савдо тармоқларига аҳолига белгиланган тартибда сотиладиган ип газламалар ва болаларга аталган моллар амалда қанча етказиб берилганлиги ҳақида Молия вазирлигига ҳисобот маълумотларини тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ойнинг 5-кунига қадар маблағларнинг режали йил чораги суммасининг 50 фоизи миқдорида республика бюджети бўйича кредитлар очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбексавдо» уюшмаси ва Ўзбекбирлашувнинг йил чораги ҳисоботлари бўйича, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг ана шундай моллар ҳақиқатда етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумотлари асосида аниқланган ортиқча тўловлар (кам тўловлар) биринчи ярим йиллик ва йиллик ҳисоботлар топширилишига кўра ушлаб қолиниши (қайтарилиши) керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жойлардаги молия органлари ва савдо бошқармаси органлари саноат ва савдо корхоналарида нархларни шакллантиришнинг ва нархлардаги фарқни қоплаш ҳисоб-китобларининг тўғрилигини мунтазам равишда текширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари нархлардаги фарқлар бўйича берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЛОВА

Белгиланган миқдордаги ашёвий моллар нархларидаги фарқни қоплаш суммасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоби

‎‏Номи

Артикул‎‏

Ҳақиқатда сотиш миқдори (ўлчов бирлиги)‎‏

Бир ўлчов бирлигининг сўмлардаги
‎ чакана нархи‎‎

Бюджетдан қопланадиган нархлардаги фарқ‎‏

Қоплаш суммаси‎‏

тўла‎

50 фоиз чегирма билан‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎