1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Реклама]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 28 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2022 йил 17 мартда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш (бундан буён матнда рекламанинг айланиши деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ушбу Қонуннинг амал қилиш соҳаси
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг амал қилиши реклама тайёрланган жойдан қатъи назар, агар мазкур реклама Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга ва тарқатишга қаратилган бўлса, рекламанинг айланиши соҳасидаги барча муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
5.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
6.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) сайловолди ташвиқоти материалларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ошкор этилиши ёки тарқатилиши ёхуд рекламадан фойдаланувчига етказилиши қонунчиликка мувофиқ мажбурий бўлган ахборотга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) товарни бозорда илгари суриш асосий мақсади бўлмаган ва ижтимоий ахборот ҳисобланмайдиган маълумот-ахборот материалларига ҳамда таҳлилий материалларга (ички ва ташқи бозорларнинг шарҳларига, илмий тадқиқотлар ҳамда синовлар натижаларига);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) реклама хусусиятидаги маълумотларни ўз ичига олмаган пешлавҳалар ва кўрсаткичлар ахборотига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) жисмоний ёки юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган эълонларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) товарда ёки унинг ўрамида жойлаштирилган, товар, уни ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ёки экспорт қилувчи тўғрисидаги ахборотга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) товарда ёки унинг ўрамида жойлаштирилган ва бошқа товарга тааллуқли бўлмаган товар безагининг ҳар қандай қисмларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) илм-фан, адабиёт ёки санъат асарларига узвий равишда уйғунлаштирилган ва ўз ҳолича реклама хусусиятидаги маълумотлар ҳисобланмайдиган, товар, уни индивидуаллаштириш воситалари, товарни ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи тўғрисидаги эслатмаларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарлар ҳақида товарларни ишлаб чиқарувчиларнинг ва (ёки) сотувчиларнинг сайтларига ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга жойлаштирилган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборотга, агар кўрсатилган маълумотлар сайтга ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифага кирувчиларни реализация қилинаётган товарлар, уларнинг ассортименти, улардан фойдаланиш қоидалари ва бошқа хусусиятлар (хоссалар) тўғрисида хабардор қилиш учун мўлжалланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Интернет жаҳон ахборот тармоғининг ахборот-қидирув тизимларидаги сўровлар бўйича берилган натижаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Реклама тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тўлиқ ёки қисман муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объекти бўлиши мумкин. Бу ҳолда муаллифлик ҳуқуқи ҳамда турдош ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳимоя қилиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 60-61-боблари, Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аксилреклама — нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама келтириб чиқарган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни тугатиш мақсадида тарқатиладиган раддия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахлоқсиз реклама — шахсларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеига дахлдор бўлган ҳақоратли сўзлар, тасвирлар ҳамда ўхшатишлардан, ҳақорат қилувчи тасвирлардан фойдаланиш орқали инсонийлик ва ахлоқнинг умумқабул қилинган нормаларини бузувчи, миллий ёки жаҳон маданий бойлигини ташкил этадиган санъат объектларига, тарихий ва архитектура ёдгорликларига тажовуз қилувчи, Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларини (байроғини, гербини, мадҳиясини), миллий валютасини таҳқирловчи реклама;
(5-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ахборот — тарқатилиши бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олишни мақсад қилиб олмаган, номуайян шахслар доирасига йўналтирилган ҳамда хайрия ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергетика ресурсларини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлиги, маънавият ва маърифат, жамият ва давлат манфаатларини таъминлаш соҳаларида ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган ахборот, шунингдек нотижорат хусусиятидаги бошқа ахборот;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон «Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номақбул реклама — нотўғри, ахлоқсиз, яширин реклама, шунингдек ушбу Қонун талабларига мос келмайдиган бошқа реклама;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама — ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек жамият ҳамда давлат манфаатларига моддий зарар ва маънавий зиён етказиши мумкин бўлган реклама;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рағбатлантирувчи акция — рекламадан фойдаланувчиларни муайян ҳаракатларни бажаришга ундайдиган тадбир, танлов, ўйин ўтказиш шаклида амалга ошириладиган, шу жумладан уларда иштирок этиш шарти реклама қилинаётган товарларни олишдан иборат бўлган реклама;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама — ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама берувчи — реклама қилинадиган товарни ишлаб чиқаришни ёки сотишни амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёхуд норезиденти бўлган жисмоний ёки юридик шахс ёхуд реклама объектини ва (ёки) реклама мазмунини белгилаб берган бошқа шахс, шу жумладан ҳомий;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама воситалари — рекламадан фойдаланувчига рекламани етказиш учун фойдаланиладиган воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама жойи (ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиладиган жой) — ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиладиган махсус ажратилган ва (ёки) берилган ҳудуд (ер, асфальт, яшил ҳудуд ва бошқалар), бино, иншоот сиртқи қисмининг муайян юзаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама жойининг паспорти — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бериладиган ҳужжат бўлиб, ушбу ҳужжат юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) унда кўрсатилган ер участкасига, бинога ёки иншоотга, мулк шаклидан қатъи назар, ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама жойи паспортининг эгаси — давлат мулки бўлган ер участкасига, бинога ёки иншоотга ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукцион асосида ёхуд хусусийлаштирилган ер участкаларига, шунингдек хусусий мулк бўлган биноларга ёки иншоотларга — хусусийлаштирилган ер участкасининг, бинонинг ёхуд иншоотнинг мулкдори билан тузилган шартнома асосида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ҳуқуқини олган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама объекти — эътиборни жалб этиш учун реклама ўзига нисбатан йўналтирилган товар, шу жумладан тадбирлар, технологиялар, индивидуаллаштириш воситалари, интеллектуал фаолият натижалари, шунингдек жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламага оид фаолият — рекламанинг айланиши соҳасида ишлар ҳамда хизматларни бажариш билан боғлиқ фаолият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама тайёрловчи — рекламани тарқатиш (жойлаштириш) учун ахборотни тўлиқ ёхуд қисман тайёр шаклга келтиришни амалга оширадиган, Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама тарқатувчи — реклама воситалари орқали реклама тарқатишни амалга оширадиган, Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламадан фойдаланувчи — реклама ўзига нисбатан йўналтирилган шахс ёки шахслар гуруҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи реклама — номуайян шахслар доираси кўриши учун мўлжалланган, ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) жойлаштириладиган графикли, матнли ёки бошқа реклама;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси — ўрнатилишига йўл қўйиладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш жойларини белгилайдиган, уларнинг турлари, шакллари, техник тавсифлари, ахборот майдонларининг сатҳи кўрсатилган ҳолдаги маълумотларни ўз ичига олган ҳамда ҳудудий режалаштириш чизмаси асосида ишлаб чиқиладиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар — фаолиятнинг сотиш, айирбошлаш ёки бошқа йўл билан муомалага киритиш учун мўлжаллаган маҳсули (шу жумладан иш, хизмат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уйғунлаштирилган реклама — товарларнинг кино, аудио ва видео маҳсулотлардаги, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар эфиридаги, санъат асарларидаги, тасвирлардаги, компьютер ўйинларидаги ҳамда мавжуд товарга мувофиқ бўлган асосий ёки иккинчи даражали реквизит, товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) тасвири ёки у ҳақида ҳар қандай шаклдаги эслатма тарзида бошқа асарлардаги рекламаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яширин реклама — рекламадан фойдаланувчининг идрокига унинг ўзи англамаган ҳолда махсус видеоиловалардан (қўш овозли ёзувдан) фойдаланиш йўли билан ҳамда бошқа усуллар билан таъсир ўтказадиган реклама;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиёсий реклама — рақобатчини ёки рақобатдош товарни бевосита ёки билвосита идентификацияловчи реклама;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомий — спорт тадбирини, маданий ёки бошқа тадбирни ташкил этиш ва (ёки) ўтказиш, телекўрсатувни ёки радиоэшиттиришни яратиш ва (ёки) намойиш этиш (эшиттириш) ёхуд ижодий фаолиятнинг бошқа натижасини яратиш ва (ёки) ундан фойдаланиш учун мол-мулкни, пул маблағларини, интеллектуал фаолият натижаларини тақдим этиш, хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш тарзида ҳисса қўшишни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомийлик рекламаси — муайян шахсни мажбурий тарзда ҳомий сифатида эслатиб ўтиш шарти билан тарқатиладиган реклама.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Рекламанинг тили
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги талабларга риоя этган ҳолда бошқа тилларда такрор берилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг қирқ фоизидан ошмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни ҳарфининг ўлчами Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
теле- ва радиоканалларда, шунингдек босма нашрларда тарқатиладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси ҳар кунги умумий реклама ҳажмининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фақат чет тилларда эълон қилинадиган босма нашрларда ва ноширлик маҳсулотининг бошқа турларида жойлаштириладиган рекламага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатувни (эшиттиришни) чет тилларда амалга оширувчи оммавий ахборот воситаларининг теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларини намойиш этиш (эшиттириш) жараёнида жойлаштириладиган рекламага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги материалларни фақат чет тилларда жойлаштирадиган веб-сайтларнинг ахборот ресурсларига жойлаштириладиган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламанинг айланиши соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламанинг айланиши соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламанинг айланиши соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламанинг айланиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламанинг айланиши соҳасида маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламага оид фаолият субъектларига реклама ахбороти билан боғлиқ ҳужжатлар ва материалларни белгиланган муддатларда тақдим этишга доир сўров юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламага оид фаолият субъектлари томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида хулосалар ва изоҳлар олиш учун экспертлар ҳамда мутахассисларни жалб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламага оид фаолият субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида ҳалол рақобат ҳамда қонунийликка риоя этиш принципларига асосланган реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, шунингдек рекламанинг айланиши соҳасида ўзини ўзи тартибга солиш механизмларини жорий этишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламанинг айланиши соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан рекламага оид фаолият субъектлари томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламанинг айланиши соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда ваколатли давлат органига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламанинг айланиши соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун таклиф этилаётган ер участкаларининг, биноларнинг ва иншоотларнинг рўйхатларини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки бўлган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ҳуқуқини олиш учун ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида танловлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламага оид фаолият субъектларига ташқи реклама объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳужжатлар ва материалларни белгиланган муддатларда тақдим этишга доир сўров юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) реклама жойлари паспортини беради ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар ер участкаларига, биноларга ва иншоотларга, ташқи реклама ҳамда ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун шартномалар тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинган, рекламага оид фаолият субъектларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилоти рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмасидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаси Ўзбекистон Республикасида ҳалол рақобат ва қонунийликка риоя этиш принципларига асосланган реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга, шунингдек рекламага оид фаолият субъектларининг касбий манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашишга қаратилгандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламага оид фаолиятни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар билан чиқади, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг ҳамда рекламага оид фаолиятни юритишнинг юксак ахлоқий мезонларини қўллаб-қувватлаш бўйича талабларни белгилайдиган қоидалар тўпламидан иборат бўлган реклама амалиёти кодексларини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида, ўзини ўзи тартибга солиш механизмларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламанинг айланиши соҳасидаги жамоатчилик мониторингига ва ҳисобга олишга доир тадбирларни ташкил қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органининг сўровига кўра рекламанинг қонунчилик талабларига мослиги ҳақида хулоса ва изоҳлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламага оид фаолият субъектлари бирлашмаси аъзоларининг реестрларини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, рекламанинг айланиши соҳасидаги ихтисослаштирилган тадбирларни (кўргазмалар, ярмаркалар, конференциялар ва бошқаларни) ташкил қилади ҳамда уларда иштирок этади, шу жумладан халқаро тадбирларда ҳам иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаси қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Рекламага оид фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Рекламага оид фаолият субъектлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Реклама берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама тўғрисида шартнома тузиш ҳақида ошкора таклиф (оммавий оферта) киритиш, шу жумладан уни электрон шаклда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама воситаларини, шунингдек реклама материалларининг ҳажмларини ва ушбу материалларни етказиб бериш шаклларини мустақил равишда белгилаш, бундан қонунда белгиланган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама берувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган тақдирда, реклама тайёрловчининг ва (ёки) тарқатувчининг талабига кўра реклама ахборотининг ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар реклама қилинаётган фаолият лицензияланиши лозим бўлса ёки унинг юритилиши тегишли равишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олишни талаб қилса, реклама ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчига тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни тақдим этиши, шунингдек мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган товар реклама қилинган тақдирда, сертификатни тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ваколатли давлат органи томонидан аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органининг қарорига кўра у кўрсатган муддатда аксилрекламани амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органининг сўровига кўра реклама ахборотига доир ҳужжатлар ва материалларни белгиланган муддатда тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг сўровига кўра ташқи реклама объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳамда материаллар тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама берувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Реклама тайёрловчининг ва тарқатувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи рекламага оид фаолиятдаги ўз товарларини (ишларини, хизматларини) бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилиш ҳуқуқига эга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама берувчидан ушбу Қонун 12-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда тегишли лицензияни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни ва мувофиқлик сертификатини талаб қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламага оид фаолиятнинг бошқа субъектларидан махфийлик шартлари асосида олинган ахборотнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органининг сўровига кўра реклама ахборотига доир ҳужжатлар ва материалларни у белгилаган муддатда тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг сўровига кўра ташқи реклама объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳамда материаллар тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Рекламага оид фаолият субъектларининг ахборот тақдим этиш бўйича мажбурияти
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.20.00 Аудио ва видео ёзувлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекламага оид фаолият субъектлари ваколатли давлат органининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асослантирилган талабига кўра ишончли ҳужжатларни ҳамда оғзаки ёки ёзма шаклдаги тушунтиришларни, видео- ва аудиоёзувларни, шунингдек ушбу органлар мазкур Қонунда назарда тутилган ваколатларини амалга ошириши учун зарур бўлган бошқа ахборотни бундай талаб келиб тушган кундан эътиборан етти кунлик муддатда тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Реклама ахборотига доир ҳужжатлар ва материалларни сақлаш муддатлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.20.00 Аудио ва видео ёзувлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама ахборотига доир ҳужжатлар ва материаллар рекламани тайёрлашга, тарқатишга (жойлаштиришга), рекламанинг натура ҳолидаги ва пулда ифодаланган миқдорига, босма материаллар ва нашр этилган материалларнинг (рекламанинг), намуналарнинг, видео- ва аудиоматериалларнинг, шунингдек ёзиб олинган бошқа воситаларнинг миқдорига оид шартномалардан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекламага оид фаолият субъектлари реклама ахборотига доир ҳужжатлар ва материалларни ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шу жумладан уларга киритиладиган кейинги барча ўзгартишларни реклама охирги марта эълон қилинган (узатилган, тарқатилган) кундан эътиборан уч йил мобайнида (бундан қонунчиликда рекламага доир ҳужжатлар ва материалларни сақлашнинг узоқроқ муддатлари назарда тутилган ҳоллар мустасно), рекламага нисбатан низо юзага келган тақдирда эса ушбу низо қонунчиликда назарда тутилган тартибда ҳал қилингунига қадар сақлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Рекламага доир умумий ва махсус талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Рекламага доир асосий талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номақбул рекламага йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар реклама берувчи реклама қилинаётган қиёслаш ишончлилигининг фактик далилларини тақдим этиши мумкин бўлса, агар бунда реклама фойдаланувчисини реклама чалғитиб қўймаса ва чалғитиб қўйиши мумкин бўлмаса, рақобатчининг ишчанлик обрўсига ёки унинг товар белгисига (хизмат кўрсатиш белгисига), фирма номига, товарига ёки фаолиятига путур етказмаса, қиёсий рекламага йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.01.00 Фирма номи;
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.02.00 Валюта бойликлари / 07.27.02.01 Чет эл валютаси;
7.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
8.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи;
9.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.08 Порнографик нашрларни тарқатишга қарши кураш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг товарларини бадном қилиш;
(16-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликнинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган, фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига ва атроф-муҳитга зарар етказувчи ёхуд зарар етказиши мумкин бўлган, шунингдек хавфсизлик воситаларига эътиборсиз бўлишга ундовчи ҳаракатларга даъват қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бошқа товар рекламасида қўлланиладиган ёки видео ва кино маҳсулотларида, шунингдек бошқа илм-фан, адабиёт ва санъат асарларида (муаллифлик ҳуқуқи), эфир ёки кабель орқали кўрсатувлар (эшиттиришлар) берувчи ташкилотларнинг ижроларида, фонограммаларида фойдаланиладиган умумий ечимни, матнни, тасвирни, мусиқали ёки овозли эффектларни айнан такрорлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахснинг номидан ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
порнография тусидаги ахборотдан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот мазмунининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган чет эл сўзлари ва ибораларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари) реклама қилиниши тақиқланган ёхуд реклама қилинишига нисбатан тегишли чекловлар ёки талаблар белгиланган товарнинг товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари) билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёхуд унга айнан ўхшаш бўлган бошқа товарнинг рекламаси кўринишида товарни реклама қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рамзларидан, хусусан Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвиридан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси оҳангидан фойдаланиш ёки уларни айнан такрорлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълимда ҳамда тарбияда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда фойдаланиладиган босма нашрларда (дарсликларда, мактаб кундаликларида, мактаб дафтарларида ва бошқаларда) товарларни реклама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар тўғрисидаги, уни олиш ёки ундан фойдаланиш шартлари ҳақидаги муҳим маълумотларни яшириш ва (ёки) ўқиш учун фарқлаб олишни қийинлаштирадиган қилиб тасвирлаш, агар бунда ахборотнинг мазмуни бузиб кўрсатилса ва рекламадан фойдаланувчиларни чалғитса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагиларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган товарларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гиёҳвандлик воситаларини ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддаларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
порнография маҳсулотларини реклама қилиш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 189-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-мoддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим турдаги товарлар рекламасига нисбатан мазкур рекламага қўшимча ахборот ва (ёки) огоҳлантиришларни илова қилиш зарурлиги тўғрисида талаблар белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама берувчи ва реклама тарқатувчи бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган тақдирда, рекламани тарқатишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Вояга етмаганларни рекламада ҳимоя қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.04.00 Вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолати. 14 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. Эмансипация;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вояга етмаганларни уларнинг ишончини ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишлардан ҳимоя этиш мақсадида рекламада қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли вазиятларда, шу билан бирга уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлигига зарар етказишга ундовчи вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишдан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганларни товарларни олишга даъват қилиш ёки реклама қилинаётган товарларни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга ундаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Рекламани идентификация қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама, тарқатилиш шаклларидан ёки воситаларидан қатъи назар, уни реклама сифатида идентификация қилиш мумкин бўладиган тарзда бошқа ахборотдан ажратилган бўлиши керак. Мазкур талаб уйғунлаштирилган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.20.00 Аудио ва видео ёзувлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телевидение ва радиодаги реклама бошқа дастурлардан ўзининг бошланиши ва охирида аудио-, видео-, аралаш воситалар ёки бошловчиларнинг шарҳлари ёрдамида ажратиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босма нашрлардаги реклама бошқа ахборотдан «Реклама» деган сўз кўрсатилган ҳолда ажратилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама берувчи томонидан бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида эълон қилинган, товарга қизиқишни шакллантириш ва уни реализация қилишга кўмаклашиш учун товарнинг муайян маркасига (номига, моделига, артикулига) ёхуд уни ишлаб чиқарувчига рекламадан фойдаланувчиларнинг эътиборини атайин жалб этадиган ёки мазкур товарни ишлаб чиқарувчи ёки тарқатувчи шахснинг нашрга оид маълумотларини (реквизитларини) ўз ичига олган ахборот материали, муаллифлик ва таҳририят материали реклама деб ҳисобланади ҳамда у «Реклама» рукни остида жойлаштирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телекўрсатувларни, радиоэшиттиришларни яратишда, телевидение ва радиода намойиш этиладиган концерт-томоша, спорт тадбирларини ҳамда бошқа тадбирларни ташкил қилишда ҳомийлар ва шериклар иштирок этиши мумкин.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1046-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2025 й., 03/25/1046/0229-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Намойиш қилинаётган телекўрсатувлар, радиоэшиттиришларнинг ҳомийлари ва шериклари тўғрисидаги ахборот дастур бошида ҳамда охирида қисқа ва аниқ кўрсатилиши керак. Ҳомийнинг номи (номланиши) ёнида унинг товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомийлик ва шериклик белгилари «Дастур ҳомийси» ва (ёки) «Дастур шериги» шаклида ҳомий ва (ёки) шерик ҳақидаги қайдни ўз ичига олган бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телеканалларда ҳомийлик ва шериклик белгиларининг хронометражи беш сониядан, радиоканалларда эса йигирма сониядан ошиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ижтимоий ахборот
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекламанинг айланиши учун белгиланган барча талаблар ижтимоий ахборотнинг айланишига нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар ижтимоий ахборотнинг реклама берувчилари бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ижтимоий ахборотни бепул асосда тайёрлаш ҳамда тарқатишга (жойлаштиришга), ўз мол-мулкини (шу жумладан пул маблағларини) ижтимоий ахборот тайёрлаш ва тарқатиш (жойлаштириш) учун бошқа шахсларга беришга доир фаолияти ҳомийлик фаолияти деб эътироф этилади. Бундай шахслар қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ахборотда товарларнинг муайян маркалари (номлари, моделлари, артикуллари), ишлаб чиқарувчиларнинг товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари) ҳамда уларнинг бошқа индивидуаллаштириш воситалари тўғрисидаги эслатмага, шунингдек бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадларини кўзлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радио ва теледастурларда тарқатиладиган ижтимоий ахборотда ҳомийлар тўғрисидаги эслатма уч сониядан ошиши мумкин эмас ва бундай эслатмага кадр майдонининг кўпи билан етти фоизи ажратилиши, бошқа воситалар орқали тарқатиладиган ижтимоий ахборотда эса реклама майдонининг (сатҳининг) кўпи билан беш фоизи ажратилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий ахборот воситалари, ташқи реклама ва ахборотни тарқатувчилар реклама учун ажратилган эфир вақти, нашр ёки реклама майдони умумий ойлик ҳажмининг беш фоизидан кам бўлмаган ҳажмда ижтимоий ахборотни жойлаштириши шарт. Бунда фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштириладиган ва (ёки) ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши эллик фоиз ҳамда ундан ортиқ бўлган реклама тарқатувчилар давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг буюртмасига кўра ижтимоий ахборотни бепул жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Рағбатлантирувчи акцияларни ташкил этиш ва ўтказиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматбаҳо совринлар тарқатиладиган ва (ёки) ўйналадиган рағбатлантирувчи акцияларни ёхуд ушбу акцияларда иштирок этиш учун рекламадан фойдаланувчи томонидан бирор-бир ҳаракатлар амалга оширилишини назарда тутадиган рағбатлантирувчи акцияларни ўтказиш чоғида реклама берувчи рағбатлантирувчи акцияни ўтказиш бошлангунига қадар оммавий ахборот воситаларида ва (ёки) эркин фойдаланиладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборот ресурсларида акцияда иштирок этиш шартларини эълон қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рағбатлантирувчи акцияларни ўтказиш шартларининг эълони қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рағбатлантирувчи акцияни ўтказиш қоидаларини, уни ўтказиш муддатлари, совринлар ва ютуқларнинг номи, миқдори, уларни олиш жойи ҳамда тартиби кўрсатилган ҳолда, шунингдек рағбатлантирувчи акцияни ўтказиш шартларига тааллуқли бошқа ҳар қандай ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама берувчининг номини, манзилини, алоқа боғлашга доир маълумотларини (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқа маълумотларни);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рағбатлантирувчи акция ташкилотчисининг юридик номини, жойлашган ерини (почта манзилини), алоқа боғлашга доир маълумотларини (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқа маълумотларни).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирок этиш шартлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборот ресурсларида эълон қилинган тақдирда, эълон рағбатлантирувчи акция тугаганидан кейин камида олти ой давомида эркин фойдаланиш учун очиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рағбатлантирувчи акциялар товарларни бепул тарқатиш ва рақобатдош товарларга (бундан ушбу Қонунда реклама қилиниши тақиқланган товарлар мустасно) айирбошлаш ёки хизматлар кўрсатиш билан бирга амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мукофот фонди, шунингдек рағбатлантирувчи акция ўтказилишини ташкил этиш харажатлари рағбатлантирувчи акция иштирокчиларининг тўғридан-тўғри пул бадаллари ҳисобига ёки чипталар сотиш ва реклама берувчининг реклама қилинаётган товари билан боғлиқ бўлмаган бошқа номинал бирликлар ҳисобидан шакллантирилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рағбатлантирувчи акцияда иштирок этиш фақат реклама хусусиятига ва реклама берувчининг реклама қилинаётган товари сотилишини кўпайтириш мақсадига эга бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рағбатлантирувчи акциялар ўтказилиши тўғрисидаги ахборотда ютуқни олиш эҳтимолини ошириб кўрсатувчи иборалар бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли мукофот фонди мавжуд бўлмаган ҳолда рағбатлантирувчи акцияларни ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Аксилреклама
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ваколатли давлат органи томонидан аниқланган тақдирда, қонунбузар мазкур органнинг қарорига биноан ва у кўрсатган муддатда аксилрекламани амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аксилреклама ихтиёрий равишда ёки ваколатли давлат органининг қарори ёхуд суднинг қарорига биноан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қонунбузар аксилрекламани белгиланган муддатда амалга оширмаса, ваколатли давлат органи қонунбузарнинг рекламасини у аксилрекламани амалга оширгунига қадар тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда бу ҳақда реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузган шахс билан шартнома тузган тарафларни хабардор қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аксилреклама раддия берилаётган реклама қайси реклама воситаларида амалга оширилган бўлса, айни ўша реклама воситаларида, айни ўша давомийлик, макон, жой ва тартибдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аксилрекламанинг мазмуни қонунбузарлик ҳолатини аниқлаган ва уни тузатиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли давлат органи билан келишилади. Айрим ҳолларда аксилреклама амалга ошириладиган реклама воситасини, давомийликни, жойни ва тартибни ушбу органнинг қарорига кўра ўзгартиришга йўл қўйилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аксилрекламани амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатларнинг ўрни қонунбузар томонидан қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ташқи реклама
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган воситалар, шунингдек ахборотни аҳолига етказиш вазифасини бажарувчи техник воситалар (конструкциялар) (пилонлар, кўчма реклама конструкциялари (устун, плакат), призматронлар, проекциявий конструкциялар, билбордлар, видеоэкранлар, электрон дисплейлар ва бошқа техник воситалар) ташқи реклама ва ахборот объектларидир (конструкцияларидир).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биноларнинг, иншоотларнинг ёки улар мажмуаларининг сиртига (томига, олд томонига, деворларига);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўприкларга ва йўл ўтказгичларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат транспорти бекатларига, шаҳар муҳити элементларига (паркинглар, тумбалар, таксофонларга ва бошқаларга);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян ҳудуддаги (шаҳар муҳити) ташқи инфратузилманинг бошқа объектларига ўрнатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг шаҳар доирасидаги яшаш ва (ёки) фаолият юритиш муҳити шаҳар муҳити жумласига кириб, у ишлаб чиқариш, ижтимоий, муҳандислик, транспорт инфратузилмаларининг моддий объектларини, ҳаво ва ер ости маконини (метрополитен инфратузилмасидан ташқари) ўз ичига олади ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш мақсадлари учун тижорат аҳамиятига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус мўлжалланган ҳамда фойдаланиладиган техник воситаларни ўрнатиш ёки ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш учун махсус мўлжалланмаган техник воситаларга жойлаштириш (тарқатиш) ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкасининг тижорат қийматини акс эттирувчи ҳудудларнинг зоналар бўйича тақсимотини, ўрнатиладиган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) орасидаги масофалар нормативларини тасдиқлайди, юқори технологияли ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) янги турлари ўрнатилиши ҳамда улардан фойдаланилишини рағбатлантириш тартибини белгилайди, ташқи рекламани ўрнатганлик учун йиғимлар тўланиши устидан назоратни, реклама жойлари паспортларининг реестри юритилишини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини), мулк шаклидан қатъи назар, ер участкаларига, шунингдек биноларга ёки бошқа кўчмас мулкка ўрнатиш чизмаларини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси шаҳарсозлик режалаштириш ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ҳамда мавжуд биноларнинг ташқи меъморий қиёфасига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаши ҳамда реклама конструкцияларининг турлари ва шакллари, ахборот майдонларининг сатҳи ҳамда реклама конструкцияларининг техник тавсифлари кўрсатилган ҳолда реклама конструкцияларини ўрнатиш хариталарини ўз ичига олган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ва унга киритиладиган ўзгартишлар ваколатли давлат органи билан олдиндан келишиб олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳамда унга киритиладиган ўзгартишлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 702-сон «Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ юридик ёки жисмоний шахсларга берилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.06.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиялаш. Лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш. Танлов ва аукционлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки бўлган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида берилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун кучга киргунига қадар ўзига реклама жойининг паспорти берилган пайтда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ мазкур паспорт берилган юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционларни ўтказмасдан ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлади. Реклама жойи паспорти муддати ўтганидан кейин юридик ёки жисмоний шахслар ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукцион якунлари бўйича ўрнатиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштирилган ер участкаларига, шунингдек хусусий мулк бўлган биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ хусусийлаштирилган ер участкаларининг, биноларнинг ҳамда иншоотларнинг мулкдорлари билан тузилган шартномалар асосида юридик ёки жисмоний шахсларга берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Ер участкаларидаги, бинолардаги ҳамда иншоотлардаги ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ёки жисмоний шахслар ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукцион якунларига кўра ер участкаларидаги реклама жойининг паспортини ўн йил муддатга, давлат мулки бўлган бинолардаги ва иншоотлардаги реклама жойининг паспортини эса беш йил муддатга олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ёки жисмоний шахслар хусусийлаштирилган ер участкаларидаги, шунингдек хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги реклама жойининг паспортини хусусийлаштирилган ер участкаларининг, биноларнинг ҳамда иншоотларнинг мулкдорлари билан тузилган шартномалар асосида олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда реклама жойининг паспорти ушбу шартномаларда белгиланган муддатга берилади, бироқ бу муддат ўн йилдан ошиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) давлат мулки бўлган ер участкасига ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти эгасига тегишли ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида берилади, давлат мулки бўлган бинога ёки иншоотга ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун эса реклама жойи паспортининг эгаси билан ижара шартномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортида кўрсатилган, давлат мулки бўлган ер участкасидан, бинодан ёки иншоотдан вақтинчалик фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда (ер участкасида қурилиш ишлари олиб борилиши, бинолар ҳамда иншоотлар реконструкция қилиниши ҳамда таъмирланиши ва бошқалар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорига кўра реклама жойи паспортининг эгасига ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) монтаж қилганлик (ўрнатганлик), демонтаж қилганлик ҳамда кўчириб ўтказганлик учун компенсация тўланган ҳолда тенг қимматли жой берилади, ер участкаси, бино ёки иншоот берилмаган тақдирда эса ташқи реклама ҳамда ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва демонтаж қилиш, электрон аукцион орқали ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ҳуқуқини олиш, конструкциянинг баҳолаш қиймати билан боғлиқ харажатлар компенсация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳудудларда қурилиш, ободонлаштириш ишларини, биноларни (иншоотларни) қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш ҳамда бошқа ишларни олиб бориш тугалланганидан сўнг ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) аввалги жойига ўрнатиш имконияти мавжуд бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорига кўра реклама жойи паспортининг аввалги эгасига ўша реклама жойи учун паспорт унинг амал қилиш муддати бунгача амал қилган реклама жойининг паспорти бекор қилинган вақтга мутаносиб равишда узайтирилган ҳолда берилади ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) монтаж қилганлик (ўрнатганлик) ва демонтаж қилганлик учун ушбу Қонунга мувофиқ компенсация тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ваколатли давлат органининг қарорига мувофиқ демонтаж қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструкцияларига) доир асосий талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама жойининг паспортига мувофиқ фақат реклама тарқатиш мақсадида фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) йўлнинг қатнов қисмига чиқариб ўрнатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларига, йўл белгиларига ва светофорларга, уларнинг тиргакларига ёки ҳаракатни тартибга солиш учун мўлжалланган бошқа ҳар қандай қурилмага ўрнатиш, шунингдек туташ ҳудуддаги ободонлаштириш элементларини бузган ҳолда ўрнатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама жойи паспортининг эгалари ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун тўловни ўз вақтида амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама жойи паспортининг эгаси томонидан ушбу моддада назарда тутилган талабларга риоя этилмаслиги реклама жойи паспортини бекор қилиш учун асос бўлади. Реклама жойи паспорти бекор қилинган тақдирда, реклама жойининг паспортида кўрсатилган, давлат мулки бўлган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционда сотувга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Айрим турдаги реклама воситалари орқали реклама тарқатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Телевидениедаги реклама
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг (шу жумладан теледўкон рекламаси каби рекламанинг) умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давомийлиги ўн дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт мусобақасининг (шу жумладан спорт беллашувлари, ўйинлари, жанглари, пойгаларининг) жонли эфирдаги ёки ёзиб олинган ҳолдаги намойиши, агар телеканалнинг ҳуқуқ эгаси билан тузилган шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фақат спорт мусобақалари жараёнидаги танаффусларда ёки улар тўхтатиб турилган вақтда реклама билан, шу жумладан ҳомийлик рекламаси билан узиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама жойлаштириш мақсадида давлат тадбирлари ва маросимларининг намойишини узиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама ва реклама ҳақидаги анонс, шу жумладан теледастур анонси товушининг баландлиги даражасини реклама ва реклама ҳақидаги анонс билан узиб қўйилган теледастур ва телекўрсатув товушига нисбатан баландроқ қилиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли телеканалда намойиш қилинаётган телекўрсатувлар тўғрисидаги теледастурларда жойлаштириладиган ахборотга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
теледастурнинг логотипига ва мазкур теледастур ҳақидаги ахборотга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл телеканаллари ретрансляция қилинаётганда тарқатиладиган реклама ахборотининг ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда, бундай каналларнинг дастурлари рекламадан фойдаланувчиларга реклама ахборотисиз тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Радиодаги реклама
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.08.00 Радиоэшиттириш ва телевидениенинг техник воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиода тарқатилаётган рекламанинг, радиодастурларни реклама билан узиб қўйишнинг умумий давомийлиги эшиттириш вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада эшиттириш вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу талаб эшиттиришлари фақат реклама радиодастурларига ихтисослаштирилган радиоканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт мусобақасининг (шу жумладан спорт беллашувлари, ўйинлари, жанглари, пойгаларининг) жонли эфирдаги ёки ёзиб олинган ҳолдаги намойиши, агар радиоканалнинг ҳуқуқ эгаси билан тузилган шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фақат спорт мусобақалари жараёнидаги танаффусларда ёки улар тўхтатиб турилган вақтда реклама билан, шу жумладан ҳомийлик рекламаси билан узиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама жойлаштириш мақсадида давлат тадбирлари ва маросимларининг намойишини узиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама ва унинг анонси, шу жумладан радиоэшиттиришлар ҳақидаги анонс товушининг баландлиги даражасини реклама ва радиоэшиттиришлар рекламаси ҳақидаги анонс билан узиб қўйилган эшиттириш товушига нисбатан баландроқ қилиб белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл радиоканаллари ретрансляция қилинаётганда тарқатиладиган реклама ахборотининг ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда, бундай каналларнинг дастурлари рекламадан фойдаланувчиларга реклама ахборотисиз тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Босма оммавий ахборот воситаларидаги реклама
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босма оммавий ахборот воситаларидаги рекламанинг ҳажми даврий нашр бир сони ҳажмининг қирқ фоизидан ошиб кетмаслиги керак. Ушбу талаб фақат рекламага ихтисослаштирилган босма оммавий ахборот воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлар берувчи телефон хизмати кўрсатишда реклама фақат сўралган ахборот берилганидан кейин тақдим этилиши керак. Бунда реклама тақдим этиш вақти хизмат нархини белгилашда ҳисобга олинмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий, шаҳарлараро ёки халқаро товушли телефон алоқасидан фойдаланган ҳолда ўзига реклама тақдим этиладиган рекламадан фойдаланувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этиладиган ахборот реклама эканлиги тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама ахборотини тақдим этишнинг пулли ёки текинлиги ва унинг нархи ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама қилинаётган товарга нисбатан қонунчиликда ва хизматлар кўрсатувчи томонидан белгиланган ёшга доир ҳамда бошқа чекловлар тўғрисида олдиндан хабардор қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шошилинч тезкор хизматларнинг (ёнғиндан сақлаш, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг авария хизмати ва бошқаларнинг) рақамларидан реклама тарқатиш учун фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Интернет жаҳон ахборот тармоғи воситасида тарқатиладиган реклама
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет жаҳон ахборот тармоғи воситасида тарқатиладиган реклама ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган рекламага қўйиладиган асосий талабларга, шу жумладан реклама берувчи ва реклама тарқатувчи бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган тақдирда рекламани тарқатишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликда Интернет жаҳон ахборот тармоғининг «UZ» домен зонасидаги ахборот ресурсларида рекламанинг айланишига нисбатан қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Ички реклама
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биноларнинг ичига жойлаштириладиган реклама ички рекламадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички рекламани жойлаштириш ўлчамлари у жойлаштирилган жойнинг эгаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички рекламани давлат органларининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг биноларига жойлаштириш тақиқланади, бундан ижтимоий ахборот ва қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Транспортдаги реклама
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекламани транспорт воситаларига жойлаштириш йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ҳолда, транспорт воситалари эгалари ва транспорт воситаларига нисбатан бошқа ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган шахслар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекламани умумий фойдаланишдаги транспорт воситаларида, метрополитен бекатларида, вокзалларда, портлар ва аэропортларда йўловчиларга хабар берувчи овозли тармоқлар орқали тарқатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Товарларнинг айрим турларини реклама қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Дори воситаларини реклама қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини реклама қилишда қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши. Мазкур талаб фойдаланувчилари фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари бўлган рекламага, тиббиёт ёки фармацевтика кўргазмалари, семинарлари, конференциялари ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар ўтказиладиган жойларда тарқатиладиган рекламага, шунингдек босма нашрларга жойлаштирилган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, худди шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорчилигидан, тавсияларидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касаллик (жароҳат) ва (ёки) дори воситаларининг инсон организмига таъсири натижасида инсон организмида юз берадиган ўзгаришлар тўғрисидаги видеолавҳадан, тасвирдан ёки визуал намойишдан фойдаланиш. Мазкур талаб таъсири клиник жиҳатдан тасдиқланган, инсон организмидаги дори воситасини қабул қилиш ёки истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган ва инсон организмидаги тасвирланаётган ўзгаришлар жараёни дори воситасининг инсон организмига клиник жиҳатдан тасдиқланган таъсирини аниқ кўрсатадиган ўзгаришлар ҳақидаги тасвирга ёки визуал намойишга тааллуқли эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларини ҳаддан зиёд ва нотўғри ишлатишга ундаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шифокор маслаҳатини олмасдан мустақил равишда даволаниш ёки жарроҳлик аралашувини амалга ошириш имконияти тўғрисида таассурот (ишонч) уйғотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари муваффақиятли қўлланилганлигига доир муайян ҳолларга ҳавола қилинадиган реклама.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситасини ножўя таъсирлар мавжуд эмаслиги жиҳатидан ноёб, энг самарали, энг хавфсиз деб тақдим этмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситасининг таркибига, келиб чиқишига, янгилигига ёки патентланганлигига нисбатан янглишишларга олиб келмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаси овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимча, косметик маҳсулот ёки гигиена воситаси ёхуд бошқа ҳар қандай турдаги товар эканлигини таъкидламаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама таъсирини кучайтириш мақсадида бошқа дори воситалари билан нотўғри таққослашларга йўл қўймаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур дори воситасининг таъсири кафолатланганлиги тўғрисидаги тасдиқни ўз ичига олмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон саломатлиги дори воситасини қабул қилмаслик оқибатида ёмонлашиши мумкинлигини уқтирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси ҳар бир ҳолда уларни қўллашга ва улардан фойдаланишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассислар маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларининг рекламаси соҳасида рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасалари учун мўлжалланган дори воситаларининг рекламаси дори воситалари тўғрисидаги илмий маълумотлар рўйхатига тўлиқ мос келиши ҳамда унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаол модданинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир доза учун фаол модданинг миқдори (чиқарилиш шакли);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ножўя ҳолатлар ва асосий номақбул таъсирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарши кўрсатмалар, огоҳлантиришлар ва мазкур дори воситасини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлган ҳолларга доир ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли илмий манбаларга, шунингдек қўшимча ахборот олиш имконияти ва манбаига ҳавола;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур рекламадан фойдаланувчилар фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари эканлиги тўғрисидаги ахборот.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар дори воситалари ҳисобланади ва (ёки) даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларни қўллаш натижасида одамлар даволанганлигига, уларнинг аҳволи яхшиланганлигига доир муайян ҳолларга ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг қўлланилганлиги муносабати билан жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорчилик изҳорини ўз ичига олмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг тадқиқотлар ўтказилганлиги, давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги фактларга ҳаволалар қилиш, шунингдек бошқа тадқиқотлар натижаларидан уларни қўллаш учун тўғридан-тўғри тавсия шаклида фойдаланиш орқали дори воситаларига нисбатан афзалликлари ҳақидаги таассуротни юзага келтирмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасида болалар тасвиридан фойдаланилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси ҳар бир ҳолда реклама объекти дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишнинг тақиқланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Энергетик ичимликларнинг рекламаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетик ичимликларнинг рекламасида, ҳар бир ҳолда, бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетик ичимликларнинг рекламаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетик ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортда ютуқларга эришган инсонларнинг тасвирини ўз ичига олмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетик ичимликларни истеъмол қилиш рекламадан фойдаланувчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соат 7.00 дан соат 22.00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) орқали энергетик ичимликларни реклама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетик ичимликлар намуналарини вояга етмаганлар ўртасида реклама қилиш мақсадида бепул тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосан вояга етмаганлар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганлар орасида энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва бошқаларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида ҳамда ташкилотларида энергетик ичимликларни реклама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетик ичимликлардан фойдаланилган ҳолда рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Алкоголь маҳсулотларининг рекламаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай қувватдаги алкоголь маҳсулотларининг рекламасига йўл қўйилмайди, бундан ушбу Қонуннинг 39-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь маҳсулотларини сотишни қуйидаги йўллар орқали рағбатлантириш тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь маҳсулотларининг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва бошқаларни), шунингдек болалар ўйинчоқларига, ширинликларга ёки болаларга мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини тарқатиш, шу жумладан сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ҳар қандай турдаги рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа ҳар қандай товарлар рекламасида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнини намойиш этишга, шунингдек ушбу жараён рекламадан фойдаланувчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Пивони, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилиш
(39-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон — 2025 йил 1 январдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.01 Умумий қоидалар;
4.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пивони, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
(39-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон — 2025 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳмонхоналарда, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг савдо залларида, шунингдек бундай маҳсулотларни намойиш қилиш ва татиб кўриш жойларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пивони, табиий ва кўпикланадиган виноларни ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамда реализация қилишни амалга оширувчи шахсларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-саҳифаларида, ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатган ҳолда;
(39-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон — 2025 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл ва ҳаво транспорти воситаларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телевидение ва радио орқали маҳаллий вақт билан соат 23.00 дан соат 07.00 га қадар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пивонинг, табиий ва кўпикланадиган виноларнинг рекламаси:
(39-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон — 2025 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундай маҳсулотларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари ҳақида рекламанинг асосий майдони ва вақтининг камида ўн фоизини ташкил қилувчи огоҳлантириш ҳамда ушбу маҳсулотни истеъмол қилиши тавсия этилмайдиган шахслар тўғрисидаги ахборот билан бирга берилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги, бу жараёнлар ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиш ёки жисмоний ва руҳий ҳолатни яхшилаш учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлардан иборат бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унда инсон образидан фойдаланилмаган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пивони, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишда:
(39-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон — 2025 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рағбатлантирувчи акциялар ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий-кўнгилочар, оммавий ва спорт тадбирларига ҳомийлик қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотишни қуйидаги йўллар орқали рағбатлантиришга йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг намуналарини бепул тарқатиш, шунингдек уларга нисбатан чегирмалар қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва бошқа шу кабиларни), шунингдек болалар ўйинчоқларига, ширинликларга ёки болаларга мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб чиқарилган тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини тарқатиш, шу жумладан сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо объектларининг олд томонида, кириш (чиқиш) жойларида, расталарида, ташқарига олиб чиқиладиган предметларида ҳамда бошқа жойларида тамаки маҳсулотларининг ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг тасвирларини, номларини ҳамда улар ҳақидаги бошқа ахборотни жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тамаки маҳсулотлари, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари бўлмаган бошқа турдаги товарларни ишлаб чиқараётганда тамаки маҳсулотларига, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларига, мазкур мосламаларнинг ашёларига ёки алоҳида қисмларига ўхшатиладиган ҳар қандай атамалар, таърифлар, белгилар, рамзлар, тасвирлардан ёки бошқа аломатлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рағбатлантирувчи акциялар ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа ҳар қандай товарларнинг рекламасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш жараёнини намойиш этишга, шунингдек ушбу жараён рекламадан фойдаланувчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар рекламаси
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника воситаларини, қуролларнинг барча турларини ва унинг ўқ-дориларини, уларнинг таркибий қисмларини, портловчи моддаларни ва мосламаларни, техникани, ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни реклама қилиш тақиқланади, бундан сақлаш ҳамда фойдаланишга рухсат берилган ов ва спорт қуроллари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ов ва спорт қуролларини реклама қилиш фақат ихтисослаштирилган нашрларда, шунингдек бевосита бундай қуролни реализация қиладиган савдо ташкилотларининг хоналарида ёки тегишли кўргазмаларда (тадбирларда) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ов ва спорт қуроллари рекламаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганларга қаратилмаган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унда вояга етмаганларнинг тасвиридан фойдаланилмаган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Қимматли қоғозларнинг ва аҳоли маблағларини жалб этиш билан боғлиқ хизматларнинг рекламаси
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар ва аҳоли маблағларини жалб этиш билан боғлиқ хизматлар (банк, суғурта хизматлари ва кўрсатилиши лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишни талаб қиладиган фаолият билан боғлиқ бошқа хизматлар) ёки ушбу хизматларни кўрсатувчи шахслар фақат шундай фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда реклама қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозларнинг ва аҳоли маблағларини жалб этиш билан боғлиқ хизматларнинг (бундан банк омонатлари мустасно) ёки ушбу хизматларни кўрсатувчи шахсларнинг рекламасида қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оддий акциялар бўйича даромад олишни ва дивидендлар миқдорини кафолатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутилаётган даромад миқдорлари ва истиқболдаги фойда (даромад) тўғрисидаги ахборотни маълум қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмиссияси рўйхатдан ўтказилмаган, шунингдек эмиссияси тўхтатиб турилган ёки амалга ошмаган деб топилган қимматли қоғозларни реклама қилиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.15.00 Банк омонати;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.08 Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозларнинг ва аҳоли маблағларини жалб этиш билан боғлиқ хизматларнинг (бундан банк омонатлари мустасно) ёки ушбу хизматларни кўрсатувчи шахсларнинг рекламасида мазкур хизматлардан фойдаланиш сармоя йўқотилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Молиявий хизматлар рекламаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий хизматлар рекламаси ёки улар ҳақидаги реклама тарзидаги ахборот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламадан фойдаланувчининг ишончини суиистеъмол қилмайдиган ва (ёки) рекламадан фойдаланувчининг тажрибаси ва билими етишмаслигидан фойдаланиш ниятини кўзламайдиган усулда тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама қилинаётган хизматларга бевосита алоқадор бўлмаган ахборотга эга бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу молиявий хизматлар кўрсатиш учун шартномаларнинг муҳим шартларини очиб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Концерт-томоша тадбирлари рекламасида фонограммадан фойдаланилиши тўғрисидаги ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланилганда ушбу тадбир рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот келтирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама орқали жойлаштириладиган концерт-томоша тадбири рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот умумий реклама майдонининг (сатҳининг) камида ўн фоизини ташкил этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концерт-томоша тадбири ташкилотчилари бевосита томоша бошланишидан олдин фонограммадан фойдаланилиш даражаси тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган аудиохабар тарқатилишини таъминлайди.
(44-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1046-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2025 й., 03/25/1046/0229-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Халқ табобати товарлари рекламаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ табобати товарлари рекламаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобати товарларини қўллаш натижасида касалликлардан тузалганликнинг, инсон соғлиғи ҳолати яхшиланганлигининг муайян ҳолларига ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шифокорга мурожаат этиш керак эмаслиги тўғрисида таассурот уйғотмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобати товарларини дори воситалари, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари сифатида тақдим этмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом одамда халқ табобати товарларини қўллаш зарурлиги тўғрисида таассурот уйғотмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганларга қаратилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобати товарларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мажбурий бўлган тадқиқотлар олиб борилганлиги фактига ҳавола қилиш йўли билан халқ табобати товарларининг афзалликлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рекламадан фойдаланувчиларнинг соғлиғида муаммолар ва (ёки) касалликлари мавжудлиги ҳақидаги таъкидларни ўз ичига олмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобати товарларининг ижобий таъсирини, хавфсизлигини, самарадорлигини ва ножўя таъсирлари мавжуд эмаслигини кафолатламаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобати товарларининг хавфсизлиги ва (ёки) самарадорлиги уларнинг табиий келиб чиқиши билан кафолатланганлиги тўғрисидаги таъкидларни ўз ичига олмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ табобати товарлари рекламаси ҳар бир ҳолда уларни қўллашга ва улардан фойдаланишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассислардан маслаҳатлар олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланади.
(45-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-991-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 03/24/991/0891-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ табобати товарлари рекламаси бўйича рағбатлантирувчи акцияларни ўтказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Лотереялар, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.27.00 Қимор ва гаров ўйинлар (лотереялар, тотализаторлар);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лотереялар рекламаси ҳар бир ҳолда вояга етмаганларнинг лотереяларда иштирок этишига йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар қуйидаги миқдорларда пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши ёки реклама қилиниши қонунчиликда тақиқланган ёки чекланган маҳсулот тўғрисида реклама тарқатганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганлар учун мўлжалланган рекламага, дори воситалари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, шунингдек болалар озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасига доир талабларни бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекламага оид фаолият субъектлари бўлган юридик шахслар реклама тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган тақдирда молиявий санкцияларни қўллаш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади, низо мавжуд бўлган тақдирда эса молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий санкцияларни қўллаш рекламага оид фаолият субъектлари бўлган юридик шахсларни ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёхуд реклама тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш мажбуриятидан озод этмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сон «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама берувчи реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг реклама тайёрлаш учун тақдим этиладиган ахборот мазмунига доир қисми бузилганлиги учун, агар ушбу қонунбузарлик реклама тайёрловчининг ёки реклама тарқатувчининг айби билан юз берганлиги исботланмаса, жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тайёрловчи реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг реклама тайёрлашга доир қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реклама тарқатувчи реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг рекламани тарқатиш вақти, жойи ва воситаларига доир қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг, 1781-моддаси ва 189-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-мoддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги 723-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 724-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 15-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 404-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 164-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 482-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 67-модда) XXV бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрда қабул қилинган «Баъзи давлат бошқарув органларининг қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-14-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда) 5-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-28-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда) 5-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-59-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) 23-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 10 апрелда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-150-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 186-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-259-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 339-модда) 1-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 6 октябрда қабул қилинган «Монополияга қарши давлат органи қайта ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-264-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 10, 380-модда) 3-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) 28-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 263-модда) 23-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-365-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 2-модда) 19-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-456-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 1-модда) 21-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 34-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-514-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, №1, 3-модда) 6-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-542-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 267-модда) 17-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 100-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 7 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish