27.04.2022 йилдаги ПФ-121-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.04.2022 йилдаги ПФ-121-сон
Kuchga kirish sanasi
28.04.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологияларни янада ривожлантириш, соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда бу борада миллий қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 27 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-121-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5120-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банд ва Фармонга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) этиб қайта ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Агентликнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича тегишли равишда вазирга, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Агентлик директори томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ҳамда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тариф коэффициентларини қўллаш тавсиявий тусга эга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 5 ва 6-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш доирасида» сўзлари «Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш учун» сўзлари «Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 8 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3150-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) директорига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Агентлик тузилмаси ва штатлар бирлигига ўзгартиришлар киритиш, шу жумладан, қўшимча штат бирликларини жорий этиш, Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини мустақил равишда белгилаш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳада фаолиятни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Агентлик тузилмасида юридик шахс ташкил этилмаган ҳолда Крипто-активлар айланмаси соҳасида инновацион технологияларни ўрганиш ва синовдан ўтказиш бўйича махсус лаборатория (кейинги ўринларда — Лаборатория) фаолият кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Лаборатория фаолиятига крипто-активлар айланмаси соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари татбиқ этилмайди, қонунчиликда белгиланган тақиқларга риоя қилиш талаби бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
грантлар, кредитлар ва қарзлар, шу жумладан, крипто-активларда;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги Агентлик томонидан амалга ошириладиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, крипто-активларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар устав капитали (устав фонди)да Агентликка тегишли акциялар (улушлар, пайлар) бўйича қонунчиликда белгиланган миқдорда олинадиган даромадлар;

давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;

Агентликнинг вақтинча бўш турган маблағларини банкларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Агентлик ҳомийлик хайриялари, грантлар ва қарзлар сифатида қабул қилинган, Лаборатория фаолияти давомида олинган, шунингдек суд қарорига асосан давлат фойдасига ўтказилган крипто-активларни Ўзбекистон Республикаси норезидентларига тўғридан-тўғри шартномалар асосида миллий крипто-биржада сотиш кунида шаклланган курс бўйича сотишга ҳақли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Агентлик томонидан Агентликка ҳомийлик хайриялари, грантлар ва қарзлар сифатида берилган крипто-активлар манбалари мажбурий тартибда текширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасига технологияларни жорий қилаётган юридик шахслар учун махсус ташкилий-ҳуқуқий шароит яратишни назарда тутувчи Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) белгилайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) «Тартибга солиш қумдони» махсус режимида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тартибга солиш қумдони» махсус режим иштирокчилари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тартибга солиш қумдони» махсус режим иштирокчилари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади ҳамда солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ҳамда мутахассислари билан, жумладан, иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ва рухсат бериш талаб ва шартларига риоя этилиши борасида текширувларни ўтказади, белгиланган тартибда жарима санкцияларини қўллайди, шу жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 6 — 11 бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ:

Агентликнинг умумий бошқарув ходимлари сони — 45 штат бирлиги»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳр ва бланкага, бюджет ҳамда қонунчиликда белгиланган давлат божлари ва бошқа йиғимлар ҳисобига шаклланадиган бюджетдан ташқари маблағлари бўйича Ягона ғазна ҳисобварағида шахсий ғазна ҳисобварақларига, грантлар, кредитлар, қарз ва ҳомийлик хайриялари бўйича Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш, ушбу соҳадаги фаолиятни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентликка юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва бошқа ташкилотлар), нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ва мутахассислари билан, жумладан, иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентликнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, қисқартирилган номи — Истиқболли лойиҳалар агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — National Agency of Perspective Projects of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Perspective Projects Agency;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Национальное агентство перспективных проектов Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство перспективных проектов.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш ва келгусида ривожланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш борасида таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмасини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат этиш тартиб-таомиллари тартибини белгилайди ва амалга оширади, шунингдек, лицензия ва рухсат этиш талаб ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга иловага мувофиқ фаолият олиб борадиган Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида қоидалар, нормалар ва стандартларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг крипто-активлар айланмаси масалалари бўйича ўқишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-таълим муассасалари билан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини крипто-активлар айланмаси соҳаси бўйича тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларини тизимли таҳлил қилади ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида қонун бузилишлари аниқланганда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирларни қўллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасининг ривожланиш ҳолати тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этади, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) расмий веб-сайтида крипто-активлар айланмаси соҳасининг ривожланиш ҳолати юзасидан доимий равишда маълумотларни чоп этади, ҳамда аҳолининг крипто-активлар айланмаси соҳасида саводхонлиги даражасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган хавфларни ўрганади, таҳлил қилади ва баҳолайди ҳамда аниқланган хавфларни камайтиришга доир чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар билан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ҳисобот ва маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи шахслардан беғараз шартлар асосида ҳужжатлар, маълумотлар ва материалларни талаб қилиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини жорий этиш борасида ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари фаолиятига маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва техник топшириқларнинг лойиҳаларини келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини жорий этиш борасида профессионал тайёргарлик даражасини оширишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш борасида хорижий давлатларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳаларида илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясидан ва бошқа энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг турли соҳаларида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясидан ва бошқа энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш ҳақидаги таклифларни киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, бизнес ҳамжамиятлар, экспертлар ва халқаро ташкилотлар билан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясидан ва бошқа энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Агентликнинг ваколатлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агентлик қуйидаги ваколатларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материал ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар соҳасида қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жисмоний, шу жумладан, мансабдор шахслардан ёзма тушунтиришлар ва маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича судга даъво тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари билан иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ҳамда тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бўлмаган маблағлар ҳисобига харид қилинган ва ўз балансида ҳисоби юритилган мол-мулкни, шу жумладан, кўчмас мулкни, мустақил равишда ҳисобдан чиқариш ёки бошқа тарзда бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомийлик хайриялар, грантлар, кредитлар ва қарзлар сифатида қабул қилинган ҳамда Лаборатория фаолияти давомида олинган крипто-активларни Ўзбекистон Республикаси норезидентларига тўғридан-тўғри шартномалар асосида миллий крипто-биржада сотиш кунида шаклланган курс бўйича сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ва рухсат бериш талаб ва шартларига ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши борасида текширувлар ўтказиш ва натижаси бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида крипто-активлар соҳасида қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва судга юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва Агентлик ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга огоҳлантириш, хулоса ва ижро учун мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар мутахассисларини жалб қилиб, белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларни жорий этиш ва крипто-активлар айланмаси соҳаси бўйича халқаро ташкилотларда мамлакат манфаатларини ифода этиш ҳамда белгиланган тартибда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг ваколатли ташкилотлари, шунингдек, илмий институтлари билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича тегишли равишда вазирга, вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентлик ходимлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Агентлик директори томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ҳамда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тариф коэффициентларини қўллаш тавсиявий тусга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
грантлар, кредитлар ва қарзлар, шу жумладан, крипто-активларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларда белгиланган миқдордаги Агентлик томонидан амалга ошириладиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, крипто-активларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар устав капитали (устав фонди)да Агентликка тегишли акциялар (улушлар, пайлар) бўйича қонунчиликда белгиланган миқдорда олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг вақтинча бўш турган маблағларини банкларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Агентлик директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Агентликка юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик тузилмаси ва штатлар бирлигига ўзгартиришлар киритади, шу жумладан, қўшимча штат бирликларини жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг таркибий тузилмалари ҳамда Крипто-активлар айланмаси соҳасида инновацион технологияларни ўрганиш ва синовдан ўтказиш бўйича махсус лаборатория тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларининг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл давлатлари ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-таълим муассасалари ва компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар ва бошқа шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тартибга солиш махсус режими («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тартибга солиш махсус режимининг («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) умумий қоидаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тартибга солиш махсус режими («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) деганда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологияларни (кейинги ўринларда — тажриба-синов лойиҳалари) жорий этаётган юридик шахслар учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, тажриба-синов лойиҳаларини синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратиш тушунилади (кейинги ўринларда — махсус режим).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Махсус режим доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш ёки тўловни қабул қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Махсус режимни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринда — Агентлик) томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Махсус режимни тақдим этишнинг асосий мақсадлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Махсус режимни тақдим этишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни синовдан ўтказиш ва тажриба тариқасида амалга ошириш учун майдонча яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги талабларга жавоб бермайдиган меъёрлар аниқланган тақдирда, янги тартибга солиш механизмларини шакллантириш ва синовдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги замонавий технологияларни, шу жумладан, инвестицияларни жалб қилиш мақсадида токенларни чиқариш юзасидан тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги маҳсулотлар ва хизматлар турларини, шу жумладан, экспортга мўлжалланган ечимларни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни жорий этиш жараёнларида тегишли назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим доирасида ўтказилган тажрибалар асосида янги тартибга солиш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бозорига крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни олиб чиқиш муддатини ва сарф-харажатларни қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги тадқиқотларни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда таҳлилий материалларни тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Агентликнинг махсус режим доирасидаги ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режимни тақдим этиш, иштирокчиларни махсус режимда рўйхатдан ўтказиш тартибини, улар фаолиятига қўйиладиган талабларни, тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан, тегишли ваколатли органлар билан маслаҳатлашувлар ўтказган ҳолда қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддатида истисно қилиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчилари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ўз вақтида бажарилишини тизимли назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ваколатли давлат органи билан тузилган шартномалар асосида махсус режим иштирокчилари томонидан шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш тартиби ва шартларини, шунингдек, уларга қўйиладиган талабларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларини тажриба-синов лойиҳалари муддати давомида ташкилий-ҳуқуқий, консультатив қўллаб-қувватлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Иштирокчиларнинг махсус режимдаги мақоми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Махсус режим иштирокчилари белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганларидан сўнг тажриба-синов лойиҳаларини крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олмасдан амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Махсус режим иштирокчиларининг фаолияти, шунингдек, уларнинг тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бошқа субъектлар билан тузилган шартномавий муносабатлари Агентликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланадиган ҳуқуқий режимлар билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус режим иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари — субъектлар билан хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар (оферталар, битимлар)нинг максимал қиймати, шунингдек, махсус режимда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари доирасида мижозларнинг чекланган сони Агентлик билан келишилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Махсус режимда тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасида амалга ошириш муддати уч йилдан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган муддат ўтгач Агентлик тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасидан чиқариш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида (тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш натижалари ижобий баҳоланган тақдирда) тегишли муносабатларни тартибга солиш учун тегишли нормаларни тарқатиш ёхуд тегишли асосларни кўрсатган ҳолда тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3832-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарорнинг номи «рақамли иқтисодиётни» сўзларидан кейин «ва крипто-активлар айланмаси соҳасини» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) муқаддиманинг учинчи хатбошисидаги «Блокчейн» технологиялари (маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари)» ва «Блокчейн» технологиялари» сўзлари «Маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қуйидагилар крипто-активлар айланмаси соҳасини янада такомиллаштириш бўйича энг муҳим вазифалар деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициявий ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини диверсификация қилиш учун крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан майнинг (турли крипто-активларда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият), смарт-контракт (рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги шартнома), консалтинг, эмиссия, айирбошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, суғурталаш, шунингдек, маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи — бешинчи хатбошиларда тегишли келишикдаги «блокчейн» технологиялари» сўзлари тегишли келишикдаги «маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантиришни ва маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва техник топшириқларнинг лойиҳалари Агентликда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ операциялари, жумладан, норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган шахслар томонидан ўтказиладиган крипто-активлар айланмаси билан боғлик валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) крипто-актив мулкий ҳуқуқ ҳисобланиб, маълумотларнинг тақсимланган реестридаги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган қиймати ва эгасига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият турлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майнинг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлар фаолияти (кейинги ўринларда — хизматлар провайдерлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) майнинг бу ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолиятидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Майнинг учун ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда электр энергиядан фойдаланилган тақдирда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиғиз даврда истеъмол қилинган электр энергия учун тегишли тарифларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган устамалар қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисоби алоҳида ҳисоблагич ўрнатилган ҳолда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Майнинг Агентлик томонидан мажбурий рўйхатдан ўтказилади ва лицензияланадиган фаолият турига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Майнинг билан шуғулланувчи шахслар (майнерлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Майнерларни рўйхатдан ўтказиш фақат Интернет тармоғи орқали электрон шаклда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хизматлар провайдерлари жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан уларнинг номидан крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш, сақлаш, чиқариш, жойлаштириш ва бошқариш бўйича хизматлар кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматлар провайдерлари фақат Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — юридик шахслар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизматлар провайдерлари турларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-биржа — крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майнинг-пул — майнинг жараёнини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи электрон платформани тақдим этувчи ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-депозитарий — крипто-активларни чиқариш, уларни дастлабки жойлаштириш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-дўкон — крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик қарорлари билан белгиланадиган бошқа турдаги хизматлар провайдерлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга лицензия бериш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш тартиби Агентлик томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга лицензия беришдан тушадиган давлат божининг барча суммаси лицензияловчи органнинг ҳисобварағига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) хизматлар провайдерлари фаолиятига қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверларда жойлашган электрон платформа ва (ёки) техник ҳамда дастурий воситалар мажмуининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар билан боғлиқ барча операциялар бўйича маълумотларни, платформа иштирокчиларининг идентификация маълумотларини, хизматлар провайдерларининг платформа иштирокчилари билан муносабатларига оид материалларни (шу жумладан, платформа иштирокчилари ўртасида), шу жумладан, иш ёзишмаларини беш йил давомида сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги рекламага қўйиладиган, шу жумладан крипто-активлардан фойдаланилиш билан боғлиқ фаолиятнинг самарадорлиги (даромади) ҳақида ваъдаларига, крипто-активлар билан битимларни тузиш бойишнинг енгил усули эканлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тақиқланганлиги ҳамда крипто-активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги талабларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга оширмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
платформа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни ваколатли органнинг сўровига биноан бепул тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа талаблар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-биржаларга қўйиладиган қўшимча лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активларни котировкалашни уларга бўлган талаб ва таклиф асосида амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берилган санада пул маблағи шаклида базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг баравари миқдорида шакллантирилган устав жамғармаси мавжудлиги, шундан уч минг баравари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) хизматлар провайдерлари фаолиятини уларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини назорат қилиш функциялари хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензияловчи органга ва тегишли ваколатли давлат органларига юкланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) хизматлар провайдерларининг устав жамғармаси фақат унинг муассисларининг маблағлари ва бошқа мол-мулкларидан шакллантирилади. Хизматлар провайдерларининг устав жамғармасини шакллантириш учун фойдаланиладиган маблағлар кредит ёки гаровга олинган маблағлар ва шу каби бошқа маблағлар жалб қилиниши орқали амалга оширилишига йўл қўйилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахслар йиғим тўлайдилар. Йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Агентлик ўртасида тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғимлар миқдори, уларни тўлаш ва уларнинг тақсимланиши Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) қуёш фотоэлектр станциялари учун асбоб-ускуналар ва қурилмалардан фойдаланувчи майнерлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тикланадиган энергия соҳасида солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) майнинг билан шуғулланувчи шахсларнинг ягона энерготизимига ноқонуний уланиши ҳолатлари аниқланганда, уларга нисбатан белгиланган тариф 5 баробар ўсувчи коэффициент билан қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) 2022 йил 1 январга қадар крипто-биржа фаолияти учун берилган лицензиялар давлат божи ва йиғимлар ундирилмасдан мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта расмийлаштирилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Хизматлар провайдерларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилган хизматлар учун, шу жумладан, крипто-активлар шаклида мукофот олиш, унинг миқдорини ва уни мижозлардан ундириш тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари билан крипто-активларни миллий ва хорижий валютага сотиб олиш ва (ёки) бегоналаштиришга, шунингдек, крипто-активларни бошқа крипто-активларга айирбошлашга қаратилган битимларини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хизматлар провайдерларини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахслар томонидан бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хизматлар провайдерларининг устав жамғармасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активларнинг тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида қўлланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) яширин майнингни амалга ошириш (махсус дастурий таъминотдан фойдаланиш орқали учинчи шахсларнинг ҳисоблаш қувватларида, уларга билдирмаган ҳолда ёки розилигисиз майнингни амалга ошириш бўйича фаолият) ва аноним крипто-активлар майнинги (анонимлик принципи бўйича ишлаётган крипто-активлар) тақиқланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизмат провайдерлар фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги, Крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни қабул қилинишини ва амалга киритилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Давлат божи тўғрисида» ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритилишини таъминласин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3926-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) муқаддима «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни» сўзларидан кейин «ва крипто-активлар айланмаси соҳасини» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши «рақамли иқтисодиётни» сўзларидан кейин «ва крипто-активлар айланмаси соҳасини» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот крипто-биржа деб ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари белгиланган»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Крипто-активлар айланмаси бўйича фаолиятга ва крипто-биржалар фаолиятига қимматли қоғозлар, биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 3 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 январдаги «Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ПФ-5609-сон Фармони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5624-сон Фармонининг 3-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибиятини тузиш тўғрисида»ги Ф-5030-сон фармойиши.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон)