08.02.2022 йилдаги ПҚ-123-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.02.2022 йилдаги ПҚ-123-сон
Kuchga kirish sanasi
09.02.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат муассасалари фаолиятида замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик тамойилларини жорий этиш ҳамда хусусий капитал иштироки учун кенг имкониятлар яратиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда фаолият юритаётган давлат муассасалари тугатилади ёки хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда хусусий секторга сотилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат муассасалари мажбурий тартибда Ягона ғазна ҳисобварағида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз расмий веб-сайтларида ўзларининг таркибига кирувчи давлат муассасаларининг номи, фаолият тури, функция ва ваколатлари ҳамда раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради ва унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат муассасаларининг ҳудудлар ва юқори турувчи органлари кесимидаги маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) веб-сайтига жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ маълумотлар порталида фойдаланувчилар учун қулай форматларда кўриш имкониятини яратган ҳолда муассасаларнинг юқори турувчи ташкилоти, кўчмас мулк объектлари, қурилиши тугалланмаган объектлар ва автотранспорт воситалари, режалаштирилган ва амалга оширилган харажатлар таркиби ҳақидаги ва бошқа маълумотларни (бундан тижорат сири мавжуд ёки чекланган ҳолда тарқатиладиган маълумотлар мустасно) эълон қилиш амалиёти жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорда ҳамда муассаса устави (низоми)да унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли «давлат муассасаси» эканлиги кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) хўжалик жамиятлари устав фонди (устав капитали)даги давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат унитар корхоналари, давлат муассасалари, Марказий банк ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар ва улушлар давлат улушлари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига тегишли бўлган хўжалик жамиятларининг устав фонди (устав капитали)даги улушлар ва акциялар давлат улуши ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агентлик, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлган давлат муассасаларини 2022 йил 1 мартдан 2023 йил 1 августга қадар эксперимент тариқасида ташқи, шу жумладан мол-мулкнинг мавжудлиги, мажбуриятлар бажарилишининг амалдаги ҳолати ва оқибатларини ўрганиш масалалари юзасидан аудиторлик текширувидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари давлат муассасаларига хўжалик жамиятларини таъсис қилишни ҳамда уларнинг устав фонди (устав капитали)да иштирок этишни тақиқлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган талабларга қатъий риоя этилишини таъминласин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) давлат муассасаларини (бундан хусусийлаштирилмайдиган давлат муассасалари мустасно) хўжалик жамиятларига ўзгартириш, шунингдек, давлат муассасаларини тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун муассисларга кўрсатма ва таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат комиссияси:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ой муддатда фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли тугатиладиган давлат муассасалари рўйхати ва уларни тугатиш жадвалини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2022 йил 1 сентябрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча давлат муассасаларини хатловдан ўтказиб, уларнинг даромад келтирадиган фаолиятини кўриб чиққан ҳолда ташкилий-ҳуқуқий шакллари қонунчилик ҳужжатларига мослигини ўрганиб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда фаолият юритаётган давлат муассасаларини ва уларга тегишли носоҳавий активларни хусусийлаштириш ёки уларни белгиланган тартибда тугатиш бўйича чораларни кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йилдан бошлаб, ҳар йили 1 майга қадар давлат муассасалари фаолиятини таҳлил қилиб, битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда фаолият юритаётган давлат муассасаларини хусусийлаштириш ёки тугатиш бўйича таклифларни Давлат комиссиясига киритиб борсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда давлат молиясини бошқариш ахборот тизимини (кейинги ўринларда — «ДМБАТ») бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуага (кейинги ўринларда — «UzASBO») интеграция қилган ҳолда, ушбу тизимлардан мазкур қарорнинг 1-банди «в» кичик бандида назарда тутилган маълумотлар Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда ҳар бир давлат муассасасига Ягона ғазна ҳисобварағида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 апрелга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Агентлик, Давлат хизматлари агентлигининг маълумотлар базаларини «ДМБАТ» ва «UzASBO»га интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 апрелга қадар ўз таркибидаги давлат муассасаларининг қонунчиликда белгиланган тартибда, давлат божи ундирилмасдан Давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз таркибидаги давлат муассасаларининг молиявий кўрсаткичлари, жумладан маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида, йил якунлари бўйича эса кейинги молия йилининг 25 февралига қадар Агентликнинг ахборот тизимида жойлаштириб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда тугатилган давлат муассасалари ва корхоналарига тегишли бўлган, Агентлик ва Молия вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги акция пакетлари рўйхатини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 октябрга қадар ушбу қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисидан келиб чиқиб, эксперимент натижаларини пухта таҳлил этган ҳолда давлат муассасаларини мажбурий ташқи аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар давлат муассасалари тўғрисидаги низом лойиҳасини ҳамда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва жавобгар этиб Бош вазирнинг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил 1 октябрга қадар ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 8 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-123-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 07/22/123/0110-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)