28.01.2022 йилдаги ПҚ-106-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.01.2022 йилдаги ПҚ-106-сон
Kuchga kirish sanasi
28.01.2022
2. «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарга 1-иловага мувофиқ 20 та уруғлик дон тайёрлаш цехлари ушбу корхоналарнинг солиқ ва жамғарма олдидаги қарздорлигини объектнинг баҳоланган қиймати миқдорига камайтириш ҳисобига Марказга ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги 11 та уруғлик чигит тайёрлаш цехларини 2-иловага мувофиқ уларнинг Давлат бюджети олдидаги қарздорлигини (улар бўйича ҳисобланган пенялар, шунингдек, объектни ўтказиш натижасида юзага келадиган солиқларни ҳам инобатга олган ҳолда) объектнинг баҳоланган қиймати миқдорига камайтириш ҳисобига Марказга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда, ушбу корхоналар Давлат бюджети олдида қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда «Ўзпахтасаноат» АЖдаги давлат улуши ва «Ўзпахтасаноат» АЖнинг уруғчилик цехларидаги улушини тегишинча камайтириш ҳисобига берилади.

Т/р

Уруғлик дон тайёрлаш цехининг номи

Уруғлик дон тайёрлаш цехи жойлашган манзил

1.

Нукус уруғлик дон тайёрлаш цехи

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри

2.

Олтинкўл уруғлик дон тайёрлаш цехи

Андижон вилояти, Олтинкўл тумани

3.

Ромитан уруғлик дон тайёрлаш цехи

Бухоро вилояти, Ромитан тумани

4.

Дўстлик уруғлик дон тайёрлаш цехи

Жиззах вилояти, Дўстлик тумани

5.

Яккабоғ уруғлик дон тайёрлаш цехи

Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани

6.

Шакаржой уруғлик дон тайёрлаш цехи

Қашқадарё вилояти, Касби тумани

7.

Нишон уруғлик дон тайёрлаш цехи

Қашқадарё вилояти, Нишон тумани

8.

2-сонли уруғлик дон тайёрлаш цехи

Навоий вилояти, Навоий шаҳри

9.

Учқўрғон уруғлик дон тайёрлаш цехи

Наманган вилояти, Учқўрғон тумани

10.

Чортоқ уруғлик дон тайёрлаш цехи

Наманган вилояти, Чортоқ тумани

11.

«3-база» уруғлик дон тайёрлаш цехи

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри

12.

Иштихон уруғлик дон тайёрлаш цехи

Самарқанд вилояти, Иштихон тумани

13.

Зирабулоқ уруғлик дон тайёрлаш цехи

Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани

14.

Жарқўрғон уруғлик дон тайёрлаш цехи

Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани

15.

Музработ уруғлик дон тайёрлаш цехи

Сурхондарё вилояти, Музработ тумани

16.

«Бош корхона 2» уруғлик дон тайёрлаш цехи

Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани

17.

Дўстлик уруғлик дон тайёрлаш цехи

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани

18.

Қуйичирчиқ уруғлик дон тайёрлаш цехи

Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани

19.

Бағдод уруғлик дон тайёрлаш цехи

Фарғона вилояти, Бағдод тумани

20.

Беговот уруғлик дон тайёрлаш цехи

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри

Т/р

Уруғлик чигит тайёрлаш цехининг номи

Уруғлик чигит тайёрлаш цехи жойлашган манзил

1.

«Халқобод пахта тозалаш» АЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехи

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани

2.

«Жиззах пахта уруғчилиги» МЧЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехи

Жиззах вилояти Пахтакор тумани

3.

«Бешкент» уруғлик чигит тайёрлаш цехи

Қашқадарё вилояти Қарши тумани

4.

«Зарафшон пахта сервис» МЧЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехи

Навоий вилояти Кармана тумани

5.

«Наманган пахта уруғчилиги» МЧЖга қарашли Чуст уруғлик чигит тайёрлаш цехи

Наманган вилояти Чуст тумани

6.

«Самарқанд пахта уруғчилиги» МЧЖга қарашли М. Қўчқоров уруғлик чигит тайёрлаш цехи

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани

7.

«Сурхондарё пахта уруғчилиги» МЧЖга қарашли Ангор уруғлик чигит тайёрлаш цехи

Сурхондарё вилояти Ангор тумани

8.

«Бахт» уруғлик чигит тайёрлаш цехи

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани

9.

«Тошкент пахта уруғчилиги» МЧЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехлари

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани

10.

«Фарғона пахта уруғчилиги» МЧЖга қарашли Риштон уруғлик чигит тайёрлаш цехи

Фарғона вилояти Риштон тумани

11.

«Хоразм пахта уруғчилиги» МЧЖга қарашли Хонқа уруғлик чигит тайёрлаш цехи

Хоразм вилояти Хонқа тумани

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Пахта экиладиган майдонларда кузги-қишки тадбирларни сифатли амалга ошириш.

1. Юқори унумли ҳайдов техникалари билан пахта экиладиган майдонларни 35 — 40 см чуқурликда сифатли шудгорлаш.

Ҳар йили октябрь — декабрь ойларида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзагросервис» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Фосфорли минерал ўғитларнинг 70 фоизи ва калийли ўғитларнинг 50 фоизини шудгорлашдан олдин солишни ташкил қилиш.

3. Ер текислаш, пушта олиш, ерни шўр ювишга тайёрлаш ҳамда шўр ювиш тадбирларини муддатида ва сифатли амалга ошириш.

Ҳар йили декабрь — февраль ойларида

2.

Ҳосилдорлиги ва навдорлиги паст бўлган ғўза навларини серҳосил, эртапишар, тола сифати юқори навлар билан босқичма-босқич янгилаш.

1. Пахта тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан экиш учун тавсия этилган ғўза навларининг охирги уч йилдаги ҳосилдорлигини таҳлил қилиш.

2. Таҳлиллар асосида бир неча йиллар давомида экиб келинаётган ва ҳосилдорлиги нисбатан паст бўлган ғўза навларини босқичма-босқич янгилаш.

3. Ҳар бир тупроқ-иқлим шароити учун мос, ҳосилдорлиги 50 — 60 ц/га, тола чиқими 38 — 40%, микронейри 4,4-4,5, ўсув даври 110 — 115 кун бўлган ва толаси IV типга мансуб навларни танлаш, жойлаштириш ҳамда уруғчиликни йўлга қўйиш.

Ҳар йили декабрь — апрель ойларида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар Академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

3.

Чигит экишдан олдин ерларни лазерли текислаш.

1. Ҳар йили 200 минг гектар ва 2026 йилгача 1 млн. гектар майдонларни лазерли текислаш.

2. Ерларни лазерли текислаш учун талаб этиладиган текислагичларни сотиб олишни ташкил этиш.

3. Лазерли текислаш ҳисобига сувни 18 — 20 фоиз тежаш, бир текис ва соғлом кўчат олиш, ҳосилдорликни 4-5 ц/га га ошириш.

Ҳар йили декабрь — апрель ойлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзагросервис» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

4.

Мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2022 — 2026 йилларда 580 минг гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш.

1. Томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинадиган пахта майдонларини контурлар бўйича танлаш, манзилли рўйхатини шакллантириш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

2. Пахта етиштирувчилар томонидан томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш.

3. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ҳисобига сувни 50 — 55 фоиз, ЁММни 30 — 35 фоизга тежаш ва гектаридан қўшимча 10 — 12 центнер ҳосил олиш.

Ҳар йили апрель — июнь ойлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

5.

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва ғўзани минерал ўғитлар билан озиқлантиришни тўғри йўлга қўйиш.

1. Тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлиги паст бўлган пахта майдонларида «ғўза+беда+ғалла» алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш.

2. Ҳар гектар майдонга 15 — 20 тонна органик ўғит ёки 20 — 30 тонна компост солиш ва дуккакли дон, сидерат экинлари экиш.

3. Агрокимёвий хариталар асосида минерал ўғитларни қўллаш меъёрларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш.

4. Ғўзага солинадиган фосфор ва калийли ўғитларнинг йиллик меъёрларини азотли ўғит бўйича N:Р:К =1:0,7:0,5 нисбатда белгилаш.

Мавсум давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

6.

Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ғўзани етиштириш бўйича агротехник тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш.

1. Чигитни ўз муддатида ва сифатли экиш орқали бир текис ва соғлом кўчат олишни таъминлаш.

2. Тупроқ шароити ва ғўза навлари биологик хусусиятидан келиб чиқиб яганалашни амалга ошириш.

3. Тупроқнинг механик таркибига кўра қатор орасига ишлов бериш ва чуқур юмшатишни ташкил этиш.

4. Мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ғўзани тунда ва шарбат усулида суғоришни йўлга қўйиш.

5. Ўсув даврида камида 3 марта биостимуляторлар билан ва ўсишни бошқарувчи мепикват-хлорид асосли регуляторлар билан ишлов бериш;

6. Ғўза касалликлари, зараркунандалари ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш чораларини қўллаш.

7. Ғўза дефолиациясини ўз муддатида ва сифатли ўтказиш.

Мавсум давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзагроинспекция»,

«Ўзагросервис» АЖ,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

7.

Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда қўл кучини камайтириш ва механизация даражасини ошириш.

1. 2022 йилда 800 мингта ва 2026 йилгача 10 мингта пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш ва жойларга етказиб бериш.

2. Ҳосилни механизация ёрдамида териб олиш ҳажмини 22 фоиздан 70 фоизга етказишни таъминлаш.

3. Пахта ҳосилини машина ёрдамида териб олиш ҳисобига қўл кучини камайтириш ва пахта етиштирувчилар даромадини оширишга эришиш.

Ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзагроинспекция», «Ўзагросервис» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

8.

Қишловга кириш олдидан азот етишмовчилигини олдини олиш мақсадида бошоқли дон экинлари экилган майдонларни азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш

Азот етишмовчилигининг олдини олиш, ғаллани қишловдан беталофат чиқишини таъминлаш мақсадида эрта муддатларда экилган ғаллани гектарига физик холда 100 кг.дан азотли минерал ўғитлар билан НРУ-05, РУМ-8 минерал ўғит сепгич мосламалари билан озиқлантириш. Бунда:

туплаш фазасига кирган ғалла майдонларига гектарига физик холда 150 кг.дан;

3-4 барг фазасидаги ғалла майдонларига гектарига 100 кг.дан озиқлантириш ишларини ташкил этиш;

Азотли ўғитлар билан озиқлантирилган ғалла майдонларини шарбат билан пешма-пеш суғориш.

Ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

9.

Экилган ғалла майдонларининг ҳар 5 гектарига 1 тадан шарбат ўралар қазиш, гектарига 3 тоннадан маҳаллий ўғит чиқаришни ташкил этиш

1. Ғалла экилган ҳар бир контурнинг сув кирадиган қулоқлари бошида 5 гектарига 1 тадан 3х2х1,5 ўлчамда шарбат ўралар қазиш.

2. Ғалла экилган майдонларнинг ҳар гектарига 3 тоннадан маҳаллий ўғит чиқаришни ташкил этиш. Бунда ҳар 5 гектарга 1 тадан шарбат ўралар қазиш, ҳар бир шарбат ўрага 15 тоннадан маҳаллий ўғит чиқаришни ташкил этиш.

Ҳар йили декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

10.

Ғўза қатор ораларига экилган ғалла майдонларини ғўзапоя ва дала атрофидаги қуриган хас-хашаклардан тозалаш

Ғўза қатор ораларига экилган майдонларни ғўзапоя ва бегона ўт қолдиқларидан тозалаш.

Бунда:

ғўзапояни ғалла ниҳолларига зарар етказмасдан, ернинг устки қисми музлаган пайтларда ўриб олишни ташкил этиш;

ғалла майдонларига транспорт воситаларини киритмасдан қўл кучи билан ғўзапояларни даладан ташқарига олиб чиқишни ташкил этиш;

далани атрофдаги қуриган бегона ўт хас-хашакларидан тозалаш;

ғалла экилган майдонларнинг суғориш тармоқларида кузги-қишги тадбирларни амалга ошириш.

Ҳар йили декабрь-январь ойларида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

11.

Ғалла вегетацияси даврида бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш учун механизмларни тайёрлаш, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар захирасини яратиш

1. Бошоқли дон экинларини парваришлашда қатнашадиган техника ва механизмларни (НРУ-0,5, штангали ва ОВХ пуркагичлар) таъмирлаш ва кўрикдан ўтказиш.

2. Ғаллани баҳорги ўсув даврида минерал ўғитлар билан озиқлантириш учун талаб этиладиган (гектарига 750 — 800 кг. физик ҳолда) азотли минерал ўғитлар захирасини яратиш.

3. Ғаллазорлардаги бегона ўтларга қарши гербицидлар, касалликларга қарши фунгицидлар ва зараркунанда ҳашаротларга (зарарли хасва) қарши акарицидлар захирасини яратиш.

Ҳар йили январь ойида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзагроинспекция»,

«Ўзагросервис» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

12.

Ғаллани вегетация давридан суғориш чораларини кўриш

1. Фермер хўжаликлари контурлари кесимида ғалла экилган майдонларни сув билан таъминлаш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2. Биринчи навбатда сув таъминоти қийин ғаллазорлар сув йўлларини тартибга келтириш, қўл билан тозалайдиган сув йўллари, жумладан ариқ, лоток ва бошқа сув ўтказиш объектларини тозалаш ва таъмирлаш ишларини якунлаш.

3. Ҳар 50 — 60 метрда ғалла кўндаланг ўқ ариқларини олишни ташкил этиш.

Ҳар йили январь-февраль ойларида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзагроинспекция»,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

13.

Ғаллани эрта баҳорги биринчи озиқлантириш, суғориш ишларини ташкил этиш

1. Эрта баҳорги азот тақчиллигининг олдини олиш мақсадида ғалла майдонларини азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш.

Ҳар йили февраль-март ойлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагроинспекция»,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Тўпланган ғалла майдонларини гектарига 200 кг.дан, 3-4 барг фазасида 150 кг.дан ва 1-2 барг фазасида 100 кг.дан физик ҳолда азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш;

3. Республиканинг жанубий минтақалари — Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.

4. Республиканинг Марказий ва Фарғона водийси минтақаларида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.

Ҳар йили Февраль ойида

5. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.

6. Баҳорги биринчи азотли минерал ўғитлар билан озиқлантирилган ғалла майдонларини пешма-пеш шарбат билан суғоришни ташкил этиш.

Ҳар йили март ойида

14.

Ғаллани микро ва макро ўғитлар билан бойитилган препаратлар асосида баргдан озиқлантириш (суспензия) ишларини ташкил этиш

1. Бошоқли дон экинларини баргдан озиқлантиришни ташкил этиш.

2. Ресурстежамкор технологиялар асосида кузги буғдой тўпланиш фазасида ғаллазорлардаги бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандалар турларини аниқлаб, уларга қарши кимёвий воситалар тўртлик аралашмаси билан ишлов бериш.

3. Ўсимлик ўстирувчи моддалар (гумимакс, кристалон яра, Гаммат натрий ва бошқа биостимуляторлар) меъёрини белгилаб, барг орқали озиқлантиришни ташкил этиш.

Ҳар йили март ойида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

15.

Бошоқли дон экинларини найчалаш фазасидаги иккини баҳорги озиқлантириш ишларини ташкил этиш

1. Ғалланинг найчалаш фазасида иккинчи озиқлантиришни йиллик азотли ўғитлар меъёрининг 50 фоизи, яъни гектарига физик ҳолда 350 — 400 кг. миқдорда бериш.

Ҳар йили март-апрель ойларида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагроинспекция»,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Республиканинг жанубий минтақаларида — Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.

3. Республиканинг Марказий ва Фарғона водийси минтақаларида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.

4. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида озиқлантириш ишларини амалга ошириш.

Ҳар йили март ойида

5. Ғаллани шарбат усулида суғориш мақсадида шарбат ўраларни маҳаллий ўғитлар билан тўлдиришни ташкил этиш.

6. Биринчи навбатда эртапишар навлар, сўнг ўрта ва кечпишар навларга навбатлаб озиқлантиришни ҳамда озиқлантирилган майдонларни пешма-пеш шарбат билан суғоришни ташкил қилиш.

Ҳар йили апрель ойида

7. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, март ойида шарбат билан суғоришни ташкил этишда ҳар 10 гектар майдонга 3 тагача сувчиларни бириктириш ва ғаллани тунги суғоришни ташкил этиш.

16.

Бошоқли дон экинларини касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, учинчи озиқлантириш чораларини кўриш

1. Ғаллазорлардаги сариқ ва қўнғир занг касалликлари, зарарли хасва, шира зараркунандаларига қарши учлик аралашма (фунгицид, акарицид ва суспензия) сепишни ташкил этиш.

2. Ғаллани бошоқлаш, гуллаш, дон шаклланиш ва дон тўлишини ҳисобга олган ҳолда, гектарига 150 — 200 кг миқдорида азотли ўғитлар билан озиқлантириш.

3. Минтақа тупроқ-иқлим шароитига мос ҳолда озиқлантирилгандан сўнг, гектарига 500 — 600 м3 меъёрда қондириб суғоришни ташкил этиш.

4. Суғоришни шарбат усулда ҳар гектарга 5 тоннадан маҳаллий ўғит ҳисобида 2 марта амалга ошириш.

Ҳар йили апрель ойида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагроинспекция»,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

17.

Уруғлик учун экилган ғалла майдонларини апробациядан ўтказиш

Уруғлик учун экилган ғалла майдонларида навларнинг навдорлигини аниқлаш учун уруғлик далаларни апробацияга тайёрлаш. Бунда:

бегона нав, тур хилларидан ҳамда бегона ўтлардан тозалаш ишларини амалга ошириш;

ўрим-йиғим техникаларини мавсумга тайёрлаш ҳамда кўрикдан ўтказиш тадбирларини амалга ошириш.

Ҳар йили май ойида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

«Ўзагроинспекция»,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

«Ўзагросервис» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

18.

Юқори ва сифатли пахта хомашёси ва дон ҳосили етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар тайёрлаш ҳамда семинарлар ташкил қилиш.

1. Соҳага алоқадор илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларининг олимлари томонидан олиб борилган изланишлар натижалари асосида юқори даражада ҳосилдор ва сифатли пахта ва дон ҳосили етиштириш бўйича илмий асосланган тавсия ҳамда услубий қўлланмалар тайёрлаш.

2. Чоп этилган тавсия ва услубий қўлланмаларни кластерлар ва фермер хўжаликларига етказиш.

3. Агротехник тадбирни илм-фан ютуқлари ва рақамли технологияларни жорий этган ҳолда амалга ошириш бўйича семинарлар ва ўқув курслари ташкил қилиш.

Мавсум давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар Академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари