Ҳужжат кучини йўқотган 07.01.2013 25.10.1997 йилдаги 486-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.10.1997 йилдаги 486-сон
Kuchga kirish sanasi
25.10.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 07.01.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАМҒАРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 18 мартдаги Фармонининг 4-бандини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппарати тузилмасига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи аппаратини Тошкент шаҳри, А.Қодиров кўчаси, 5а-уйга жойлаштирсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Жамғармани буюртманомасига мувофиқ алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва А.И. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 25 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
486-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 18 мартдаги 1737-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан кейин Жамғарма деб аталади) Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзоларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
(I бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китоб ва бошқа банк счётларига, ўз рамзи тасвирланган ва номи ёзилган муҳрга, штамплар, бланклар ҳамда бошқа атрибутларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармани тугатиш ва қайта ташкил қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг барча активлари билан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари ушбу Низомда назарда тутилган мақсад ва вазифаларни бажаришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ким ошди савдосида ер майдонларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммасининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи суммасининг 2,5 фоизи;
(II бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 17-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;

Жамғармага бир йўла бериладиган 500 млн. сўм миқдоридаги, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси маблағлари ҳисобидан — 200 млн. сўм, Меҳнат вазирлиги маблағлари ҳисобидан — 50 млн. сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан — 250 млн. сўм миқдоридаги молиявий ёрдам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини банк депозитлари шаклида ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тавсияси бўйича, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ бошқа шаклларда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Жамғарманинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Жамғарманинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар томонидан кредитни тўлашнинг зарур гаров, суғурта ва бошқа кафолатлари таъминланган ҳолда, шахсий деҳқон ва фермер хўжаликларининг эгаларига имтиёзли кредитлар бериш;
(III бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур хўжаликларга агротехника, транспорт ва зооветеринария хизмати кўрсатиш бўйича Уюшма барпо этадиган инфратузилма объектларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш бўйича кичик корхоналарни лойиҳалаш ҳамда қуриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси таркибига кирувчи ташкил қилинадиган кичик корхоналарни, қайтариш асосида, айланма маблағлар билан таъминлаш;
(III бўлимнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароитлар яратиш;
(III бўлимнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш билан боғлиқ дастурларни маблағ билан таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси аъзоларига маслаҳат ҳамда ахборот хизматлари кўрсатиш;
(III бўлимнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг ҳар хил турлари бўйича деҳқон ва фермер хўжаликлари соҳаси ходимларини тайёрлаш ҳамда тайёрлаш тизимини яратиш ва ривожлантиришда қатнашиш;
(III бўлимнинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон ва фермер хўжаликлар муаммолари бўйича конференциялар, семинарлар ўтказишга доир тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш.
(III бўлимнинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий микрокредитлар олиш шарт-шароитларини таъминлаш учун уларнинг гаровга қўйиладиган мол-мулки етишмаган тақдирда деҳқон ва фермер хўжаликлари устав жамғармаларини шакллантиришга улуш қўшиш.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан ташкил этилган деҳқон ва фермер хўжаликларининг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун уларга 3 йилгача муддатга кредитлар ажратиш.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 17-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Жамғарманинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ўз вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг II қисмида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни ўзининг банк счётларида жамғариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз маблағларидан деҳқон ва фермер хўжаликларига агротехника, транспорт ва зооветеринария хизмати кўрсатиш бўйича Уюшма барпо этадиган инфратузилма объектларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш бўйича кичик корхоналарни лойиҳалаш ҳамда қуришда фойдаланиш;
(IV-бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз маблағларидан деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича дастурларни маблағ билан таъминлашда фойдаланиш;
(IV-бўлимнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон ва фермер хўжаликлари эгаларига, улар томонидан тижорат банклари орқали кредитни тўлашнинг зарур кафолатлари таъминланган, кредитларни банклар балансида акс эттирган ҳолда, имтиёзли кредит бериш;
(IV-бўлимнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси таркибига кирувчи кичик корхоналарни, қайтариш асосида, айланма маблағлар билан таъминлаш;
(IV-бўлимнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш, қоида бузишлар аниқланган тақдирда маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни НИОКР, конференциялар, семинарлар, Уюшма аъзоларининг реклама-ноширлик фаолиятига сарфлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма аъзолари фойдасига Жамғарма томонидан берилган кафолатлар ва кафилликларни таъминлаш сифатида маблағларни тижорат банклари счётларига депонентга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бўш маблағларни қисқа муддатли ликвидли молиявий воситаларга жойлаштириш (депозитлар, қарз қимматли қоғозлар ва шу кабилар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фақат Уюшмага ҳамда унинг аъзоларига ва фақат банклар балансида акс эттирган ҳолда, тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқсиз, фақат хизмат кўрсатувчи банклар орқали ва кўпи билан 3 йил муддатга кредитлар беришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма савдо-воситачилик, лизинг, траст, ипотека операцияларини амалга ошириш, қарз маблағларни жалб этиш, шуъба корхоналарга эга бўлиш ёки уларни ташкил этиш, шунингдек бошқача тарзда ўзга юридик шахслар сармоясида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас, мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган ҳолларда деҳқон ва фермер хўжаликларининг устав фондларини шакллантиришда улушли қатнашиш бундан мустасно.
(IV-бўлимнинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 17-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларини жойлаштириш ва сарфлаш бўйича барча операциялар Жамғарма Кенгаши билан келишилган ҳолда, Кенгаш тасдиқлаган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси (бюджети) доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Жамғарманинг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
(V-бўлимнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 декабрдан кечиктирмай, уни йил чоракли, шунингдек даромадлар ва харажатлар моддалари бўйича тақсимлаган ҳолда навбатдаги йилга ўз бюджетини тузиш ва уни тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар календарь чорак тугагандан сўнг 10 кун давомида Молия вазирлигига, Давлат мулки қўмитасига ва Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига ўтган чорак учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиш;
(V-бўлимнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 февралдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўтган давр учун Жамғарма фаолияти тўғрисида батафсил ҳисобот тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Жамғармани бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк ва Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раҳбарлари ўринбосарларидан ташкил топган ва Жамғарма Кенгаши Раиси бошчилик қиладиган Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
(VI-бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг раиси Жамғарма Кенгашининг раиси ҳисобланади.
(VI-бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгашининг раиси ва унинг аъзолари ўз мажбуриятларини жамоатчилик асосида бажарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишлари ва шартларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси (бюджет) ни тасдиқлайди. Жамғарма бюджети Молия вазирлигининг Жамғарма Кенгашидаги вакили билан келишилган ҳолдагина тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма аудиторини тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларининг белгиланган мақсадлар учун фойдаланилиши устидан назоратни Жамғарма Кенгаши ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси амалга оширади.
(VI-бўлимнинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлдаги 312-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятига жорий раҳбарликни ва жамғарма Кенгаши қарорларининг бажарилишини Жамғарма Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан бўшатиладиган директор амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, муассасалар ва корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, халқаро ташкилотларда Жамғарма номидан вакиллик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномалар тузади, Жамғарма номидан ишонч қоғозисиз ҳаракат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг штатлар жадвалини, даромадлар ҳамда харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг лавозим йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма номидан даъволар билдиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ходимларини ишга қабул қилади ҳамда уларни бўшатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 18 мартдаги 1737-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобига ташкил топади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кимошди савдосида ер майдонларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммасининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи суммасининг 2,5 фоизи;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 17-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 200 млн. сўм, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 50 млн. сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 250 млн. сўм миқдорида текин ва бир йўла бериладиган молиявий ёрдам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомда назарда тутилган мақсадларга тақсимланади ва фойдаланилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма ихтиёрига тушувчи барча маблағлар Жамғарманинг махсус счётида жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғармага мўлжалланган кимошди савдосида ер участкаларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи, деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммаси маблағларининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғининг 2,5 фоизи миқдоридаги маблағлар ўтказилиши, улар устидан назорат қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси кимошди савдосида ер участкаларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан тушадиган маблағларнинг 5,5 фоизи миқдоридаги маблағларини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисида Жамғарма билан шартнома тузади. Кўрсатиб ўтилган шартнома асосида Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойда ҳисобот ойи тамом бўлгандан кейинги ойнинг 10-кунигача 5,5 фоиз миқдоридаги маблағларни Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар. Давлат мулки қўмитаси ва Жамғарма ўзаро ҳисоб-китоблар устидан назоратни таъминлаш мақсадида ҳар ойда Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи миқдорини ҳисоблаб чиқиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби солиқлар тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчи фермер хўжаликлари Жамғармага тўланиши керак бўлган маблағларни ягона ер солиғи тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда тўлайдилар. Улар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этадиган ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларда Жамғармага бадал сифатида тўланиши керак бўлган 2,5 фоиз миқдоридаги маблағлар алоҳида сатрда акс эттирилади. Фермер хўжаликлари ягона ер солиғи жами суммасини битта тўлов топшириқномаси билан махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказадилар.
(5-банднинг тўртинчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2003 й., 3-сон, 28-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс ҳисобланадиган солиқ тўловчи деҳқон хўжаликлари ер солиғини фермер хўжаликлари каби, маблағларни битта тўлов топшириқномаси билан махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда тўлайдилар.
(5-банднинг бешинчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 3-сон, 28-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс ҳисобланмайдиган солиқ тўловчи деҳқон хўжаликлари ўзлари эгаллаб турган ер участкалари учун ер солиғини ва Жамғармага ажратмаларни давлат солиқ хизмати органлари томонидан, махсус транзит ҳисоб рақами кўрсатилган ҳолда ёзиладиган тўлов билдиришномалари асосида тўлайдилар.
(5-банднинг олтинчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2003 й., 3-сон, 28-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус транзит ҳисоб рақамига тушган ер солиғи ва ягона ер солиғи суммасининг бир қисми (ер солиғининг 5 фоизи ва ягона ер солиғининг 2,5 фоизи) белгиланган нормаларга мувофиқ Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилади
(5-банднинг олтинчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2003 й., 3-сон, 28-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағлар тўғри тушиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва Жамғарма бир йилда икки марта 1 январдаги ҳолатига ва 1 июлдаги ҳолатига кўра Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни солиштиради».
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 17-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари банк депозитлари шаклида ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда жойлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маблағларни тижорат банкларида депозитга жойлаштириш шартномалар асосида 9 ойгача бўлган муддатга амалга оширилади. Шартнома Жамғарма номидан Жамғарма директори томонидан имзоланади. Шартномада мажбурий тартибда қуйидаги шартлар қайд этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома бўйича жойлаштириладиган маблағлар миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни жойлаштириш даври;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий қарз ва фоизларни ҳисоблаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк томонидан депозитни қайтариш жадвали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоиз тўловлари жадвали, фоиз ставкаси ва уни қайта кўриб чиқиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни ва жарима фоизларини ҳисоблаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг банк реквизитлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депозит шартнома шартларига ҳар бир ўзгартириш фақат томонларнинг ёзма розилигига кўра киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма счётига маблағларнинг ҳар бир ўтказилиши маблағлар банк томонидан ўтказилгандан кейинги иш кунида бажарилганлиги тўғрисида банк белгиси қўйилган тўлов топшириғи нусхасини тақдим этиш йўли билан тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар банк тузилган шартнома бўйича тўловларни белгиланган муддатда ўтказмаса, тўланмаган сумма ўша куннинг ўзида тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзлар жумласига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Навбатдаги чорак давомида Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банклари рўйхати, шунингдек депозитлар бўйича фоиз ставкалари диапазонлари Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади ва келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда Жамғарманинг вақтинча бўш маблағлари 6 ойгача бўлган муддатга бошқа шаклларда ҳам қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғарма фаолиятидан олинган даромадлар ва тушумлар унинг ихтиёрида қолади ҳамда Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси (бюджет) га мувофиқ Жамғарма тўғрисидаги Низомда назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарма кредитларни фақат Уюшмаган ва унинг аъзоларига муддатлик, қайтариш ва ҳақ тўлаш принципларида ҳамда банклар балансида акс эттирилган ҳолда, тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқсиз, фақат хизмат кўрсатувчи банклар орқали уч йилдан кўп бўлмаган муддатга беришга ҳақлидир. Бунда Жамғарма маблағлари Ушбу банкларда кредит ресурслари сифатида ёки бир қарздор ёки қарздорлар гуруҳнинг мажбуриятлари бўйича таъминланган ҳолда жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарма маблағларини жойлаштириш ва тақсимлашга доир барча операциялар Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда Кенгаш томонидан тасдиқланган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметаси (бюджет) доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма ҳар бир календарь чорак тамом бўлгандан кейин 10 кун ичида Молия вазирлигига ва Давлат мулки қўмитасига, шунингдек Жамғарма Кенгашининг барча аъзоларига ўтган чорак учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади. Кўрсатиб ўтилган ҳисоботга мажбурий тартибда қуйидагилар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма баланси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир счёт бўйича маблағлар харажати ёйиб кўрсатилган ҳолда тушумлар ва харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (бунда Жамғарманинг ўз эҳтиёжларига харажатлар алоҳида кўрсатилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депозитлар бўйича операциялар ва вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш бўйича бошқа операциялар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақалар бўйича берилган барча кредитлар тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда барча депозитлар, берилган кредитлар ва бошқа қўйилмалар бўйича қуйидагилар алоҳида кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий сумма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоблаб қўшилган фоизлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорларнинг асосий қарзни ва муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўлаши ҳисобига тўловлар, шунингдек фоиз тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддати ўтказиб юборилган қарзларнинг (агар бўлса) ўзгариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорликни қайта ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси аппаратининг
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий тузилмаси