Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025 28.12.2021 йилдаги 779-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.12.2021 йилдаги 779-сон
Kuchga kirish sanasi
28.12.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг (моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларини инобатга олмаган ҳолда) 10 фоизи миқдоридаги бюджет маблағлари;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан ажратиладиган маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган маблағлар;

ҳомийлик маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларининг шакллантиришнинг асосий манбалари ва ушбу маблағлардан фойдаланишнинг мақсади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларга ҳар ойлик устамалар белгилаш ва тўлаш, шунингдек, уларни мукофотлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 28 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
779-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 779-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига шахсий ва рағбатлантирувчи устамалар тўлаш, уларни мукофотлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклида очилган туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларининг (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) бўлими) шахсий ғазна ҳисобварағида жамғарилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тасарруф қилиш туман (шаҳар) бўлими томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг (моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларини инобатга олмаган ҳолда) 10 фоизи миқдоридаги бюджет маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан ажратиладиган маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомийлик маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағларидан туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ҳар йили тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи орқали фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий ва рағбатлантирувчи устамалар белгилаш ва тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ходимлар томонидан хизмат вазифаларини виждонан ва юксак ташаббускорлик асосида бажаришни рағбатлантириш мақсадида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида уч ойдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган ходимларга белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари (қолдиқ маблағлар) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда мазкур Низомда белгиланган тартибда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларга шахсий ва рағбатлантирувчи устамалар тўлаш, уларни мукофотлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар мазкур Низомга иловадаги схема асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мукофотлаш даврий ва бир марталик шаклда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Фуқаролар йиғинлари раислари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан тақдим этилган маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарорига мувофиқ таҳлил қилиб, ходимлар фаолиятининг самарадорлик даражасини рейтинг тизимида баҳолайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан рейтинг баҳолаш натижаларига кўра «намунали», «яхши», «қониқарли» деб топилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига баҳолашнинг рейтинг тизими бўйича (100,75,50 фоизгача миқдорда) ҳар ойлик устамалар белгиланади ҳамда келгуси чорак давомида қўлланилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари фаолиятини баҳолаш натижалари туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг тегишли буйруғи билан тасдиқланади ҳамда натижаси кейинги ойнинг 15 санасига қадар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаларига, бошқармалар эса Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари байрам (ишланмайдиган) кунлари муносабати билан лавозим маошининг бир бараваригача миқдорда бир марталик мукофот билан моддий рағбатлантирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, ижтимоий муҳофаза қилишнинг аниқ миқдорлари ва улар татбиқ этиладиган ходимлар мазкур Низом талабларига мувофиқ Жамғарма тушумлари ҳажмидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг буйруғи билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиш юзасидан ҳисоботлар тақдим этиш, назорат ва жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва туман (шаҳар) бўлими томонидан тегишли ҳудудий молия органларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига юкланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Фуқаролар йиғинлари раислари

Ҳар чорак якуни бўйича маълумотларни туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этади.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар

2-босқич

Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан тақдим этилган маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 485-сон қарорига мувофиқ таҳлил қилиб, ходимлар фаолиятининг самарадорлик даражасини рейтинг тизимида баҳолайди.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар

3-босқич

Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича «намунали», «яхши», «қониқарли» деб топилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига баҳолашнинг рейтинг тизими бўйича (100, 75, 50 фоизгача миқдорда) ҳар ойлик устамалар белгилайди ҳамда келгуси чорак давомида қўллайди.

Келгуси чорак давомида

4-босқич

Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бошқармалари

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари фаолиятини баҳолаш натижаларини туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг тегишли буйруғи билан тасдиқлайди ҳамда натижасини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаларига, бошқармалар эса Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этади.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/779/1208-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)