27.11.2021 йилдаги ПҚ-22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.11.2021 йилдаги ПҚ-22-сон
Kuchga kirish sanasi
27.11.2021
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6195-сон Фармонига мувофиқ Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимига ўтказилганлиги ҳамда унга фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш вазифаси юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 07/24/257/0511-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 07/24/257/0511-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 07/24/257/0511-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 07/24/257/0511-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 07/24/257/0511-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг автоматлаштирилган электрон ахборот тизимини яратиш

1.

Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг электрон ахборот тизимини (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маблағлар миқдорини аниқлаш ва уларни ажратиш.

1. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаолди маълумотлар таҳлилини амалга ошириш, техник талабнома ишлаб чиқиш.

2. Тегишли компанияларни жалб қилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш учун лозим бўлган маблағ миқдорини аниқлаш ҳамда дастлабки смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Ишлаб чиқилган смета ҳужжатларига асосан зарур маблағларни ажратиш.

2021 йил декабрь

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Молия вазирлиги (Ишметов)

2.

Ахборот тизими бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

1. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ва экспертизадан ўтказувчи ташкилотни аниқлаш бўйича танлов ўтказиш.

2. Ғолиб деб топилган ташкилот билан биргаликда ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. Ҳужжатларда ахборот тизимини манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграция қилишни назарда тутиш.

2022 йил февраль

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

3.

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва функционал жиҳатдан ишга тушириш.

1. Ишлаб чиқилган техник-топшириқ ҳужжатлари асосида ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш учун зарур маблағни ажратиш.

2022 йил март

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), вазирлик ва идоралар

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича ташкилотни аниқлаш юзасидан танлов ўтказиш.

2022 йил апрель

3. Ғолиб деб топилган ташкилот билан биргаликда ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва апробациядан ўтказиш.

2022 йил август

4.

Ахборот тизимини ҳудудларда йўлга қўйиш ва жорий этиш учун жойлардаги муассасаларни компьютер жамланмаси билан таъминлаш.

140 та компьютер жамланмасини ўрнатилган тартибда харид қилиш ва Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тасарруфидаги ташкилотларга етказиш.

2022 йил май

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Молия вазирлиги (Ишметов)

5.

Ахборот тизимидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш, жойлардаги ходимларни платформадан фойдаланишга ўргатиш (ўқитиш) ва иш жараёнига тайёрлаш.

1. Ахборот тизимининг тегишли қисмида ахборотни тақдим этиш ва киритишни белгиловчи фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), вазирлик ва идоралар

2. Ахборот тизимидан фойдаланувчи барча ходимларни график асосида фойдаланишга ўргатиш (ўқитиш) ва иш жараёнига тайёрлаш.

2022 йил июнь-июль

6.

Ахборот тизими доимий ишлаб туриши ва келгусида такомиллаштириб борилишини таъминлаш.

1. Тегишли IT компанияларни жалб қилган ҳолда ахборот тизимини кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш ҳамда сақлаш (сервер ҳажмлари) харажатлари бўйича тижорат таклифларини ўрганиш ва тақдим қилиш.

2. Ахборот тизимини кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш ҳамда сақлаш (сервер ҳажмлари) харажатлари бўйича 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрлари доирасида зарур маблағларни ажратиш.

2022 йил август

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Молия вазирлиги (Ишметов)

7.

Ахборот тизимини манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграция қилиш.

Ахборот тизимини «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш жараёнларида иштирок этаётган манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграция қилиш.

2022 йил сентябрь

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

8.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари ходимларини ахборот тизимида ишлаш ҳамда фуқароларга ногиронликни белгилашда тегишли ҳужжатларни электрон тарзда дастурий таъминотга киритиш бўйича ўқитиш графикларини тузган ҳолда амалий семинарлар ташкил этиш.

Даволаш-профилактика муассасалари томонидан йўлланмаларни, касаллик тарихидан кўчирмаларни, амбулатор карталарни, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда касб касаллигини белгилаш учун асос бўладиган махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасаси хулосасидан кўчирмаларни ахборот тизимига электрон тарзда киритиш борасида амалий-ўқув семинарлар ташкил қилиш.

2022 йил июль-август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков)

9.

Даволаш-профилактика муассасалари ходимларининг ахборот тизимида ишлашлари учун зарурий техник имкониятларни яратиш.

Даволаш-профилактика муассасалари ходимларининг ахборот тизимида ишлаши ва маълумотларни киритиши учун индивидуал пароль ва логинлар билан таъминлаш.

Ахборот тизимидаги маълумотларни киритган ва (ёки) уларга ўзгартириш киритган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш функцияларини жорий этиш.

2022 йил август — декабрь

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Азизов)

10.

Ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш.

1. Ахборот тизимини дастлаб Тошкент шаҳрида ишга тушириш.

2022 йил август

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Азизов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов)

2. Апробация натижаларига кўра ахборот тизимини республиканинг бошқа барча ҳудудларида тўлиқ жорий этиш.

2022 йил декабрь

II. Педиатрия тиббий-ижтимоий ва тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари мутахассисларининг билим даражаси ва кўникмаларини ривожлантириш

12.

Тиббий-ижтимоий экспертиза ва тиббий-ижтимоий реабилитация асослари ва амалиёти бўйича тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари врачларининг назарий ва амалий билимларини ошириш чораларини кўриш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг «Ижтимоий тиббиёт» кафедраси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари билан бирга ҳудудларда реабилитация марказлари врачлари, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг раислари ва аъзолари («Саховат» ва «Мурувват» уйлари врачлари) учун сайёр ўқув курсларини ташкил этиш.

2022 йилдан бошлаб график асосида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов)

15.

Ногиронликни белгилашнинг тиббий моделидан ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиш.

Мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат тематик ишчи гуруҳларни тузиш ва стратегия мақсадларидан келиб чиқиб таҳлилий ўрганишлар ўтказиш.

2022 йил март

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), БМТнинг Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки (келишув асосида), вазирлик ва идоралар

БМТнинг Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларнинг техник кўмаги асосида халқаро тажрибани ўрганган ҳолда фуқароларга ногиронликни белгилаш миллий стратегиясини тайёрлаш.

2022 йил май

16.

Соғлиғи ва ҳаёт фаолиятининг (функцияларининг) чекланиши халқаро классификациясини амалиётга қўллаш бўйича халқаро ўқув-амалий семинар ташкил қилиш.

Халқаро ва нуфузли экспертларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрида Соғлиғи ва ҳаёт фаолиятининг (функцияларининг) чекланиши халқаро классификациясини амалиётга қўллаш бўйича халқаро ўқув-амалий семинарини ўтказиш.

2022 йил апрель

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), БМТнинг Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки (келишув асосида), вазирлик ва идоралар

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 07/24/257/0511-сон)