2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура);
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг ўқув жараёнини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда юридик техникумларнинг рейтингини юритиш механизмини жорий этиш орқали уларда таълим сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия органлари томонидан юридик техникумлар битирувчиларига йўлланма бериш бўйича махсус комиссия фаолиятини ташкил қилиш, олий таълим ташкилотига ҳужжатларни топшириш, ўқишга қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ҳамда қабулни расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, юридик техникумларнинг, шу жумладан, қуйидаги йўналишлардаги фаолиятини қамраб олувчи рейтинги натижалари ҳар янги ўқув йилига қабул бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда уларнинг расмий веб-сайтлари орқали эълон қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув ва илмий-методик фаолият, шу жумладан, таълим сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ва бошқа танловларда ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) юридик техникум ўқувчилари улуши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий педагоглар, шунингдек, илмий даражали ҳамда чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар ва ўқувчилар улуши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан таъминланган битирувчилари ва олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилари улуши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейларга (кейинги ўринларда — академик лицейлар) ўқишга қабул қилиш ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади, бунда тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу мақсадлар учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейларга дарс машғулотларини, хусусан, онлайн режимда ўтказиш учун хорижий мутахассислар жалб қилинади ҳамда уларга иш ҳақи миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейларда ва юридик техникумларда педагог ходимлар таркибида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган лавозимлар билан биргаликда кафедра мудири, профессор, доцент лавозимлари ҳам жорий этилади ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари академик лицейларда ТДЮУ томонидан, юридик техникумларда эса Адлия вазирлиги томонидан белгиланади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТДЮУ томонидан ташкил этиладиган ёки муассис сифатида иштирок этиладиган тижорат ва нотижорат ташкилотларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, фаолиятини ташкил этиш ва доимий равишда молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг устав жамғармаси ва мулкини шакллантириш учун ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланган миқдорда бюджетдан ташқари (шу жумладан, тўлов-контракт ва табақалаштирилган контракт) маблағларни сарфлашга рухсат берилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТДЮУ бакалавриат таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли ҳамда иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабулни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга ошириш. Бунда, тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикадаги олий таълим ташкилотларининг буюртмаларига кўра ТДЮУ магистратурасида базавий олий юридик маълумотга эга бўлган кадрларни мақсадли тайёрлаш учун кириш синовларисиз магистратурага қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилиш, шунингдек, ушбу ташкилотларга уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан контракт тўловларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш. Бунда, ушбу кадрларга ўқишини тамомлаганидан сўнг буюртма берган олий таълим ташкилотларида шартнома асосида уч йил давомида тўлиқ ставкада узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицей ва юридик техникумларда мазкур қарор билан жорий этилаётган лавозимларнинг разрядлари (базавий тариф ставкалари, маошлари) ҳамда коэффициентлари миқдорлари белгиланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тест маркази билан биргаликда академик лицейга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 22 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом ҳудудий адлия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари (кейинги ўринларда — юридик техникумлар) битирувчиларига йўлланмалар бериш, абитуриентларни «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи давлат олий таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — олий таълим ташкилотлари) бакалавриатига тест синовларисиз якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ўқишга қабул қилиш ҳамда ўқиш тугагандан сўнг олий таълим ташкилотлари бакалавриати битирувчиларининг тақсимотга мувофиқ узлуксиз ишлаб беришини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриент — олий таълим ташкилотлари бакалавриатига тест синовларисиз якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури асосида ҳудудий адлия органи йўлланмаси бўйича кираётган юридик техникум битирувчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул вазирликлар ва идоралар — бўйсинувида олий таълим ташкилотлари бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус комиссия — ҳар йили ҳудудий адлия органи бошлиғининг буйруғи билан ташкил этиладиган юридик техникумлар битирувчиларига йўлланмалар бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим ташкилотлари қабул комиссияси — ҳар йили олий таълим ташкилотлари ректорлари буйруғи билан ташкил этиладиган олий таълим ташкилотлари бакалавриатига қабулни ташкил этишни, шу жумладан, абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш ва уларга маслаҳат хизматлари кўрсатишни амалга оширувчи комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суҳбат комиссияси — олий таълим ташкилотлари бакалавриатига қабул қилиш учун абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш мақсадида олий таълим ташкилотлари тақдимотига асосан масъул вазирликлар ва идоралар раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақсимот комиссияси — битирувчиларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, узлуксиз ишлаш жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг буйруғи билан уларнинг масъул ходимлари, ҳудудий адлия органлари ва олий таълим ташкилотлари раҳбар ходимларидан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларига ҳудудий адлия органлари томонидан берилган йўлланмаларнинг ягона реестри (Йўлланмалар ягона реестри) — ҳудудий адлия органлари томонидан берилган йўлланмалар ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган тарзда йиғиш (киритиш), қайта ишлаш, янгилаш, сақлаш ва таҳлил қилишга мўлжалланган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига абитуриентларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юридик техникумлардаги таълим шаклидан қатъи назар, олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги, сиртқи ва кечки (сменали) таълим шаклларига абитуриентларни қабул қилиш қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, ҳар бир олий таълим ташкилоти бўйича ўринлар сони ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ юридик техникумлар битирувчиларига бериладиган йўлланмалар тақсимотига мос равишда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш белгиланган тартибда ўтказиладиган якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра олий таълим ташкилотлари ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш (давлат ва жамият қурилиши, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, шунингдек, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар ҳақида тасаввур ва фикрлаш қобилиятининг мавжудлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисосликни танлашда мотивация (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш билдириш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий-касбий хусусиятлар (ўқишга қобилият, касбий вазифаларни ҳал қилишда амалий фаолият, интизомлилик, ҳамжиҳатлик, масъулиятлилик, қарор қабул қилишда мустақиллик даражаси, шунингдек, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юриспруденция соҳасидаги билим ва касбий кўникмаларнинг мавжудлиги (профессионал таълими даражасида юриспруденция соҳасида ўз фикрини баён қилиш ва таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ҳудудий адлия органлари томонидан юридик техникумлар битирувчиларига йўлланмалар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Махсус комиссия ҳар йили, қоида тариқасида, тегишли ўқув йилининг 10 июнидан кечикмай 7 нафар кишидан иборат таркибда тузилади. Махсус комиссия таркибига адлия органлари ва муассасалари ходимлари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўлланма олиш учун кўзи ожиз абитуриент мурожаат этганида, махсус комиссия таркибига Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий адлия органлари бошлиқлари лавозими бўйича махсус комиссиянинг раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссияга комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Юридик техникумлар битирувчилари ҳар йили 20 июндан кечикмай махсус комиссияга йўлланма беришни сўраб онлайн платформа орқали ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мазкур Низомга 2-иловада кўрсатилган барча олий таълим ташкилотларида ўқиш учун йўлланма сўраб мурожаат қилиш мумкин. Юридик техникумлар битирувчилари онлайн платформада ўзлари учун устувор ҳисобланган олий таълим ташкилотларини кетма-кетликда танлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аризага мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган йўлланма олиш учун минимал талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар махсус онлайн платформага ҳар бир ўқувчи ва техникумнинг масъул ходимлари томонидан бутун ўқиш даврида юклаб борилади ҳамда ўқувчининг портфолиоси шакллантирилади. Онлайн платформада мавжуд бўлмаган ҳужжатларни аризага илова қилиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Онлайн платформани юритиш регламенти Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Махсус комиссия ҳар йили 20 июндан 30 июнга қадар юридик техникумлар битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалар Махсус комиссия мажлисларида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвали ҳудудий адлия органлари бошлиқлари буйруғи билан тасдиқланади. Мажлисга таклиф этилган юридик техникумлар битирувчилари рўйхати буйруққа илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мажлислар ўтказиш жадвали юридик техникумнинг расмий веб-сайтида, қоида тариқасида, мажлис бошланишига камида бир ҳафта қолганда эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Махсус комиссия мажлиси, қоида тариқасида, юридик техникум биноларида ўтказилади. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг барчаси иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Махсус комиссия мажлисида юридик техникум битирувчиси юксак ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш учун танловдан ўтади. Бунда, комиссия тақдим этилган ҳужжатлар бўйича қўшимча саволлар бериши мумкин. Танловни ўтказиш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Йўлланма бериш масаласи кўриб чиқилаётганда, махсус комиссия қуйидаги асосий минимал талабларни ҳисобга олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўқувчи кундузги таълим шаклида ўқиганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик техникум битирувчисининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирувчининг чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатга эга эканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик техникум битирувчисининг маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда фаол иштирок этиши, шахсий ютуқлар мавжудлиги (тегишли ташкилотнинг биринчи раҳбари, биринчи навбатда юридик техникум директори томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик техникум битирувчисининг юридик техникумда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўқувчи сиртқи ёки масофавий таълим шаклларида ўқиганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик техникум битирувчисининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 85 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битирувчининг чет тилини B2 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатга эга эканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик техникум битирувчисининг юридик техникумда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда кўрсатилган асосий минимал талабларга тегишли масалаларни кўриб чиқишда битирувчининг юридик техникумдаги бутун ўқиш даври ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу асосий минимал талабларга жавоб бермаган битирувчилар танловда иштирок этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Танловда иштирок этган битирувчилар жами 150 балл билан қуйидагича баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатлар учун — 100 баллгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш учун — 50 баллгача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Танлов натижаси бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга юридик техникум битирувчиси ўзи биринчи танлаган олий таълим ташкилотига йўлланма олишга даъвогар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолган битирувчилар мазкур Низомга 2-иловада белгиланган олий таълим ташкилотлари бўйича махсус электрон дастур орқали ўзи танлаган олий таълим ташкилотларидан бирига устуворлиги бўйича баллар кетма-кетлигида тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Махсус комиссиянинг юридик техникум битирувчисига йўлланма бериш ёки йўлланма беришни рад этиш ҳақидаги қарори мажлисда иштирок этган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда уларнинг ҳар бир номзод бўйича хулосаси комиссия мажлиси баённомасида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия мажлиси баённомаси мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланиб, раис томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Махсус комиссиянинг қарори асосида йўлланма оладиган юридик техникум битирувчилари рўйхатини кўрсатган ҳолда ҳудудий адлия органи бошлиғи буйруғи расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, юридик техникум битирувчисига йўлланма бериш ҳақида қабул қилинган қарор холислиги учун шахсий жавобгарлик ҳудудий адлия органи бошлиғи зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Юридик техникумларнинг битирувчиларига бериладиган йўлланмалар «юриспруденция» мутахассислигида юридик кадрларни тайёрловчи олий таълим ташкилотлари бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Йўлланма бериш ҳақидаги буйруқлар бир кун ичида фельдъегерлик хизмати орқали Йўлланмалар ягона реестрига тегишли маълумотларни киритиш учун Адлия вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги Йўлланмалар ягона реестрини юритишга масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Йўлланма берилган битирувчилар ҳужжатларини олий таълим ташкилотларига қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Абитуриентларни қабул қилиш параметрлари ҳақидаги маълумот, олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтига қабул параметрларига оид ҳужжат қабул қилинганидан кейин беш кундан кечикмасдан жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим ташкилотлари қабул комиссияси томонидан 5 — 25 июль кунлари қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига қабул қилиш учун ҳужжатлар Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриентлар реал вақт режимида олий таълим ташкилоти ректори номига ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризани мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ электрон шаклда тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қабул қилиш тўғрисидаги электрон аризага диплом ва унинг иловаси электрон шаклда илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани ҳужжатлар «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Агар барча зарур ҳужжатлар мазкур Низомнинг 23 — 25-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тақдим этилган ва Йўлланмалар ягона реестрида йўлланма мавжуд бўлган тақдирда, 72 соат ичида ҳужжатларни қабул қилиш бўйича тегишли дастурий таъминот томонидан автоматик равишда ноёб рақам бериш орқали ариза рўйхатга олинади ҳамда абитуриентга белгиланган муддатда ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш ҳақида аризада кўрсатилган электрон почта манзили ёки телефон рақами бўйича тегишли хабарнома (смс хабарнома) юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар қабул қилинган вақт ариза учун ноёб рақам олинган вақт ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш бўйича абитуриентлардан электрон шаклда ҳужжатларни қабул қилиш бўйича тегишли дастурий таъминотларнинг Йўлланмалар ягона реестри билан интеграция қилинган ҳолда ишлашини таъминлаш олий таълим ташкилотлари буюртмасига мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 23 — 25-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган ва Йўлланмалар ягона реестрида йўлланма мавжуд бўлмаган тақдирда, 72 соат ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзил ёки телефон рақами бўйича абитуриентга тегишли хабарнома (смс-хабарнома) юборилади. Бунда, абитуриентга кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имконияти берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Рўйхатга олинган қабул қилиш тўғрисидаги аризалар сони ҳар куни олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Якка тартибдаги суҳбат 10 — 25 август кунлари 7 нафар кишидан иборат таркибда тузиладиган суҳбат комиссияси томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Холисона сабабларга кўра ушбу муддатларда суҳбат ўтказиш имконияти бўлмаса, олий таълим ташкилотлари якка тартибдаги суҳбат ўтказиш муддатини ўзгартириши мумкин. Бунда, абитуриентлар белгиланган муддатдан камида бир ҳафта олдин якка тартибдаги суҳбат ва уни ўтказиш жадвали ҳақида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги суҳбат жараёни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали онлайн трансляция қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Суҳбат комиссияси таркибига масъул вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим ташкилотлари ходимлари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат комиссияси таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия таркибига киритилган шахсларнинг суҳбат комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат комиссиясига комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котиби зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Якка тартибдаги суҳбат ўтказилишига қадар маслаҳатлар ташкил этилади, маслаҳатлар жадвали олий таълим ташкилотлари қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш учун бино ва аудиторияларни тайёрлашни ташкил этиш учун жавобгарлик олий таълим ташкилотлари қабул комиссияси масъул котиби зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвали олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтида, қоида тариқасида, суҳбат бошланишидан беш кун олдин жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Якка тартибдаги суҳбат олий таълим ташкилотларидаги таълим тилларида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат тили абитуриентнинг ўзи томонидан аниқланиб, унинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Абитуриентлар якка тартибдаги суҳбатдан ўтишлари учун навбат билан киритилади. Якка тартибдаги суҳбатдан олдин абитуриент паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Абитуриентнинг якка тартибдаги суҳбатга уяли телефон ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб ва шпаргалкалар олиб кириши ва фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида суҳбат комиссияси томонидан абитуриентга мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда саволлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқланган саволлар рўйхати олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтига якка тартибдаги суҳбат бошланишидан камида бир ой олдин жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида абитуриентга қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта абитуриент билан якка тартибдаги суҳбат 30 дақиқагача давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган йўналишлар бўйича саволлар абитуриент томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент томонидан тасодифий равишда танланган саволлар комиссия масъул котиби томонидан суҳбат ўтказилаётган хонадаги принтерда чоп этилади ва абитуриентга тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 баллик тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича максимал балл 25 баллни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини аниқлаш учун суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил ҳолда мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни суҳбат комиссияси котибига тақдим этади. Суҳбат комиссияси котиби абитуриентга суҳбат комиссияси аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича, абитуриентга қўйилган баллар (0 дан 100 гача оралиқда) асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат комиссияси баённомасида абитуриентлар рўйхати белгиланган параметрларга мувофиқ камайиб бориш тартибида, энг юқори балл олган абитуриентдан бошлаб жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Якка тартибдаги суҳбат жараёни ва натижалари суҳбат комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва раис томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этишда видео ва аудиоёзувлардан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Суҳбат натижалари олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Абитуриентларни қабул қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жадвал бўйича якка тартибдаги суҳбатга келмаганда (0 балл қўйилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига абитуриентларни қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Якка тартибдаги суҳбат натижалари юзасидан масъул вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг буйруғи билан абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция комиссияси таркибига тегишли фанлар бўйича экспертлар, шикоят кўзи ожиз абитуриент томонидан берилганда эса Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили ҳам киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия ва суҳбат комиссияси таркибига киритилган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция комиссияси унинг аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссияси фаолиятига умумий раҳбарликни унинг раиси амалга оширади, комиссия баённомалари котиб томонидан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Якка тартибдаги суҳбат натижаларидан норози бўлган абитуриент Апелляция комиссиясига суҳбат натижаси эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ёзма тартибда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляцияни у тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида кўриб чиқади. Апелляция кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Апелляция комиссияси томонидан апелляция фақат абитуриент иштирокида, суҳбат жараёни ёзиб олинган видеотасвир асосида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эътироз асоссиз бўлса, апелляцияни қаноатлантиришни рад этади ва суҳбат натижаларини ўзгаришсиз қолдиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эътироз асосли бўлса, апелляцияни қаноатлантиради ва суҳбат натижаларига ўзгартириш киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар қабул комиссиясига якка тартибдаги суҳбат ўтказилган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида ҳужжатларнинг аслини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларда, шу жумладан, электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда сохталаштириш ва қалбакилаштириш аниқланган тақдирда, абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади (олий таълим ташкилотлари талабалар сафидан четлаштирилади), ҳужжатлари эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Суҳбат натижалари 30 августга қадар абитуриентларни бакалавриатга қабул қилиш учун олий таълим ташкилотларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Олий таълим ташкилотларига қабул қилишни расмийлаштириш, ўқиш учун тўловни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Олий таълим ташкилоти бакалавриатига қабул қилиш тўғрисидаги ректор буйруғи, қоида тариқасида, 5 сентябрдан кечиктирмасдан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари олий таълим ташкилоти ректори буйруғи қабул қилинган кундан бошлаб берилади, олий таълим ташкилоти ректори ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун 3 нусхада ва жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади ҳамда ўқишга қабул қилинган абитуриентга дарсларга қатнашишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқишга қабул қилинган абитуриентлар учун тўловлар ҳар йили шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ҳудудий адлия органларининг йўлланмаларига кўра ўқишга қабул қилинган талабалар махсус уч йиллик дастур бўйича таълим оладилар. Бунда, улар ўқишни 2-курсдан давом эттирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Тақсимотга мувофиқ олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг узлуксиз ишлаб беришини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Битирувчиларни узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Олий таълим ташкилотлари бакалавриати битирувчиларини (кейинги ўринларда — битирувчи) узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш ҳар йили тақсимот комиссиялари томонидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган аризаларга асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Тақсимлаш жараёнида тақсимот комиссиялари битирувчининг рейтинг натижаларини, оилавий ҳолатини ва таклиф этилган иш ўрнида ишлаш хоҳишини ҳисобга олади. Энг юқори рейтинг натижасига эга бўлган битирувчилар ўз танлови бўйича мавжуд иш ўринларига ишга жойлашишда биринчи навбатда талабгор бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақсимот комиссиялари томонидан битирувчиларни олий таълим ташкилотларида ўқиш учун йўлланма берилган ҳудуддаги тегишли ташкилотлардаги бўш иш ўринларига узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Тақсимот комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби масъул вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Битирувчи магистратурага ўқишга кирганда уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти мазкур Низомга мувофиқ магистратурани тамомлагандан сўнг бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Битирувчиларни ишга тақсимлаш, қоида тариқасида, битирувчи ўқишни тамомлагандан сўнг, бир ойдан кечиктирмай амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Тақсимот комиссиялари қарорлари комиссия мажлисларида қабул қилинади ва баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмай фельдъегерлик хизмати орқали Ишга жойлашиш учун йўлланмалар ягона реестрига тегишли маълумотларни киритиш учун ҳудудий адлия органларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ишга жойлашиш учун йўлланмалар ягона реестрига тегишли маълумотлар киритилганидан кейин ҳудудий адлия органи, тегишли ташкилот — иш берувчи, олий таълим ташкилотлари ва битирувчи ўртасида узлуксиз ишлаб беришнинг аниқ шартларини ҳамда битирувчининг мажбуриятларини аниқ белгилаб берувчи тўрт томонлама шартнома 4 нусхада тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома намунаси белгиланган тартибда масъул вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Олий таълим ташкилотлари тақсимот комиссиясининг битирувчини ишга тақсимлаш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг уч кундан кечиктирмай ишга юборилаётган ҳар бир битирувчига олий маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Битирувчиларни ишга қабул қилиш ва уларнинг меҳнат фаолиятини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Битирувчилар ишга тақсимланганидан кейин бир ойдан ошмаган муддатда тўрт томонлама шартномада кўрсатилган иш жойида ҳозир бўлишлари ва меҳнат фаолиятини бошлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Иш берувчи тўрт томонлама шартномага ва ишга йўлланмага мувофиқ битирувчи билан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Иш берувчи битирувчи иш жойида ҳозир бўлиб, меҳнат фаолиятини бошлаганидан сўнг беш кун муддат ичида Ишга жойлашиш учун йўлланмалар ягона реестрига бу ҳақида тегишли маълумот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим ташкилотлари битирувчининг ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги маълумотлар Ишга жойлашиш учун йўлланмалар ягона реестрига киритилганидан сўнг ҳар бир битирувчи ҳисобини юритиб бориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Битирувчининг уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддати қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўлланма берилган ҳудуддаги турли ташкилотларда ва лавозимларда ишлаш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташ муддатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий меҳнат таътили муддати уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддатига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Тақсимот бўйича узлуксиз ишлаб беришга юборилган битирувчи ишга жойлашгандан сўнг иш берувчи унга тегишли меҳнат шароитларини яратади, зарур ҳолларда турар жой билан таъминлаш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Битирувчининг уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддати тугагандан сўнг ишни давом эттириш ҳақидаги масала меҳнат соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш берувчи ва ходим ўртасида ўзаро келишувга асосан ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 7 июлдаги 58, 154-1, 19 ва 02/2658-сон қарори билан тасдиқланган Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 1506, 06.08.2005 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Битирувчи узлуксиз ишлаб бериш муддати давомида у тақсимот бўйича юборилган ташкилот тугатилса, меҳнат шартномаси (контракт) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинса, битирувчи ҳудудий адлия органини уч кун ичида хабардор қилиши шарт. Ҳудудий адлия органининг мурожаати бўйича тақсимот комиссияси тегишли ҳудуддаги бошқа ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринларига улар тақдим этган талабномалар асосида битирувчини тақсимлашни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Ушбу Низомга мувофиқ узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимланган битирувчида узлуксиз ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун асосли сабаблар вужудга келган тақдирда (никоҳ тузиш, доимий яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб кетиш ва бошқалар) битирувчи тақсимот комиссиясига узлуксиз ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақсимот комиссияси ўн беш кун ичида битирувчининг мурожаатини ва тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича битирувчига мажбурий ишлаб бериш учун бошқа жойни ушбу Низом талабларига мувофиқ белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Мазкур Низомга мувофиқ битирувчи меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли узлуксиз ишлаб беролмаган ҳолатларда унинг кейинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги қарор тақсимот комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Ҳудудий адлия органи томонидан берилган йўлланма икки йил мобайнида амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Йўлланма олмаган юридик техникум битирувчиларининг ҳужжатлари махсус комиссия қарори чиққандан сўнг бир йил давомида электрон дастурий таъминотда сақланади ва ундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига қабул қилинган абитуриентларнинг якка тартибдаги суҳбат натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий йиғмажилдига тикиб қўйилади, қабул қилинмаган абитуриентларнинг якка тартибдаги суҳбат натижалари олти ой давомида сақланади ва ундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Махсус комиссия ва суҳбат комиссияси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш қонунчилик ҳужжатларида ўқув машғулотларини олиб борганлик учун белгиланган соатбай ҳақ тўлаш шартларида таълим муассасасининг бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Мазкур Низомда белгиланган муддатлар холисона сабабларга кўра Адлия вазирлиги томонидан ўзгартирилиши мумкин. Бунда тегишли шахслар камида ўн кун олдин муддатлар ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Олий таълим ташкилоти битирувчига дипломнинг асл нусхасини у узлуксиз ишлаб бериш муддатини тамомлаганидан сўнг бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасидаги ёзув ҳамда битирувчи узлуксиз ишлаб берган ташкилотнинг ёзма тасдиғига мувофиқ ҳудудий адлия органлари томонидан Ишга жойлашиш учун йўлланмалар ягона реестрига бу ҳақида киритилган тегишли маълумот асосида беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Узлуксиз ишлаб бериш муддати давомида битирувчи билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинса, бир кун ичида иш берувчи ҳудудий адлия органига буйруқ нусхасини илова қилган ҳолда хабар қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқиш қабул қилишни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
Ҳудудий адлия органлари томонидан йўлланмалар бериш
1-босқич
Йўлланмалар беришни ташкил этиш
1. Ҳудудий адлия органлари томонидан юридик техникумлар битирувчиларига йўлланмалар бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия тузиш.
Ҳар йили, 10 июндан кечикмай
2. Юридик техникумлар битирувчилари томонидан Махсус комиссияга йўлланма беришни сўраб ариза билан мурожаат қилиш.
Ҳар йили, 20 июндан кечикмай
3. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвалини тасдиқлаш ва юридик техникумлар расмий веб-сайтига жойлаштириш.
Мажлис бошланишига камида бир ҳафта қолганда
4. Махсус комиссия томонидан юридик техникум битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқиш ва танлов ўтказиш.
Ҳар йили 20 июндан 30 июнга қадар
2-босқич
Йўлланмалар бериш
1. Йўлланма бериш тўғрисидаги ҳудудий адлия органи бошлиғи буйруғини расмийлаштириш.
30 июндан кечикмай
2. Йўлланма бериш ҳақидаги буйруқларни фельдъегерлик хизмати орқали Йўлланмалар ягона реестрига тегишли маълумотларни киритиш учун Адлия вазирлигига юбориш.
Буйруқ чиқарилгандан сўнг бир кун ичида
Абитуриентларни олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш
3-босқич
Олий таълим ташкилотлари қабул комиссиясига ҳужжатларни топшириш
1. Олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтига абитуриентларни қабул қилиш параметрлари ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш.
Қабул параметрларига оид ҳужжат қабул қилинганидан кейин беш кундан кечикмасдан
2. Реал вақт режимида ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризани электрон шаклда тўлдириш.
3. Қабул қилиш тўғрисидаги электрон аризага тегишли ҳужжатларни электрон шаклда илова қилиш.
5 июль — 25 июль
4-босқич
Ҳужжатларни текшириш, аризаларни рўйхатдан ўтказиш ва камчиликлари ҳақида хабар бериш
2. Агар тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлса ва Йўлланмалар ягона реестрида йўлланма мавжуд бўлмаган тақдирда, электрон почта манзили ёки телефон рақами бўйича абитуриентга камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш ҳақида тегишли хабарнома (смс-хабарнома) юбориш.
Ариза берилгандан сўнг 72 соат ичида
5-босқич
Якка тартибдаги суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш
1. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлаш ва олий таълим ташкилотлари веб-сайтига жойлаштириш.
Суҳбат бошланишидан беш кун олдин
2. Мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунишни, ихтисосликни танлашда мотивация, шахсий-касбий хусусиятлари, юриспруденция соҳасидаги билим ва касбий кўникмаларнинг мавжудлигини аниқлаш учун комиссия томонидан якка тартибда суҳбат ўтказиш.
10 август — 25 август
6-босқич
Якка тартибдаги суҳбат натижаларини Давлат комиссиясига юбориш
1. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини рейтинг тизими (0 дан 100 баллгача) асосида аниқлаш ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган мажлис баённомасига киритиш.
30 августга қадар
2. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини абитуриентларни бакалавриатга қабул қилиш учун олий таълим ташкилотларига юбориш.
7-босқич
Олий таълим ташкилоти бакалавриатига қабул қилиш тўғрисидаги ректор буйруғини қабул қилиш
5 сентябрдан кечиктирмасдан
8-босқич
Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар томонидан олий таълим ташкилоти қабул комиссиясига ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш
Суҳбат ўтказилган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида
9-босқич
Қабул қилишни расмийлаштириш, ўқиш учун тўловни амалга ошириш
1. Ўқиш учун контрактлар тузиш.
5 сентябрдан кейин
2. Олий таълим ташкилотлари ҳисоб рақамига ўқиш учун тўловларни амалга ошириш.
Шартнома шартларида белгиланган муддатда
3. Талабаликка тавсия этилган абитуриентларга дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги олий таълим ташкилотлари ректорлари буйруғини расмийлаштириш.
5 сентябрь
Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг тақсимотга мувофиқ узлуксиз ишлаб беришини амалга ошириш
X босқич
Битирувчиларни узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш
1. Битирувчиларни узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлашни масъул вазирликлар ва идоралар томонидан тузиладиган тақсимот комиссиялари томонидан амалга ошириш.
Қоида тариқасида, битирувчи ўқишни тамомлагандан сўнг, бир ойдан кечиктирмай
2. Узлуксиз ишлаб беришнинг аниқ шартларини ҳамда битирувчининг мажбуриятларини аниқ белгилаб, ҳудудий адлия органи, тегишли ташкилот — иш берувчи, олий таълим ташкилотлари ва битирувчи ўртасида 4 нусхада шартнома тузиш.
Тақсимот комиссиялари қарорлари қабул қилингандан сўнг
3. Олий таълим ташкилотлари томонидан ҳар бир ишга юборилаётган битирувчига олий маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма бериш.
Тақсимот комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг уч кундан кечиктирмай
XI босқич
Битирувчиларни ишга қабул қилиш ва уларнинг меҳнат фаолияти
1. Битирувчининг тўрт томонлама шартномада кўрсатилган иш жойига келиши ва меҳнат фаолиятини бошлаши.
Тақсимотдан кейин бир ойдан ошмаган муддатда
2. Иш берувчи томонидан битирувчи томонидан тақдим этилган битирувчининг ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжатни тўлдириш ва кейинчалик уни ҳар бир битирувчи ҳисобини юритиб бориш учун олий таълим ташкилотларига тақдим этиш.
3. Иш берувчи томонидан тўрт томонлама шартномага мувофиқ ва ишга йўлланма асосида битирувчи билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиш.
Битирувчи ишга келганидан сўнг беш кун муддат ичида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларининг битирувчиларига бериладиган йўлланмаларни «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрловчи олий таълим ташкилотлари бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Ўзбекистон Республикаси адлия вазири меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб, «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотларининг бўйсунуви бўйича вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга, йўлланмалар сонига (фоизларга) ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда янги олий таълим ташкилотларини киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчилари сонининг фоизи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Махсус комиссия тузилишидан олдин ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан келишган холда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРИЗА «Юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилоти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида
Менга ___________________________________________________ йўналишида таълим олиш учун суҳбатдан
(таълим йўналишининг номи)
(ўзбек, рус)
ўтишимга рухсат беришингизни сўрайман.
Маълумотим __________________________.
_____________________________________________
(ўрта махсус)
(таълим муассасасининг номи)
_____________________________________________________________ни _________ йилда тамомлаганман. Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия _______________ № ______________________________________ Суҳбатдан _________________тилида ўтаман.
Халқаро ёки миллий олимпиадаларда, танловларда ҳамда спорт мусобақаларида қатнашганлиги ҳақида маълумот (агар қатнашган бўлса) ________________________________________________________________________
Ногиронлиги ҳақида маълумот __________________________________________________________________
(номи ва гуруҳи, ҳужжат реквизитлари)
Суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишдим.
____________________________
________
______________________
(абитуриентнинг Ф.И.О.)
(имзо)
(ариза берилган сана)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбатдан ўтган абитуриентнинг жавобларини БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ
Давлат ва жамият қурилиши, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, шунингдек, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар ҳақида тасаввур ва фикрлаш қобилиятининг мавжудлиги
2.
Ихтисосликни танлашда мотивация (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш билдириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими)
3.
Шахсий-касбий хусусиятларни (ўқишга қобилият, касбий вазифаларни ҳал қилишда амалий фаолият, интизомлилик, ҳамжиҳатлик, масъулиятлилик, қарор қабул қилишда мустақиллик даражаси, шахсий ютуқлар мавжудлиги, шунингдек, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятлари)
4.
Профессионал таълими даражасида юриспруденция соҳасида ўз фикрини баён қилиш ва таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат ўтказиш муддатлари тўғрисида маълумот ТДЮУ томонидан унинг расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилишидан камида 1 ой олдин эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масофавий (онлайн) суҳбат коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда, ушбу коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масофавий (онлайн) суҳбат натижаларини баҳолаш умумий тартибда амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«26. Хорижий фуқаролар ўқиш учун тўловни ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. ТДЮУ ректорининг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинганидан бошлаб хорижий фуқароларга дарсларга қатнашишга рухсат этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-банддаги «хорижий фуқароларнинг Давлат комиссияси баёни» сўзлари «хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 477-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 09/25/477/0673-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 09/25/252/0371-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 октябрдаги 648-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2025 й., 09/25/648/0943-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 4-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«юриспруденция» йўналиши бўйича замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус профессионал таълим мутахассисликлари ва касблари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, чет тиллари бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш учун гуруҳларда ўқувчилар миқдорини белгилаш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 8-банд «ишга қабул қилиш» сўзларидан кейин «ва даврий аттестациядан ўтказиш» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(11-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 505-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2023 й., 09/23/143/0199-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги 669-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ ҚҚС тўланишининг таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспексиясида ҳисобда турувчи солиқ тўловчилар, шунингдек, охирги ўн икки ой давомида қиймати 1 миллион AҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган, асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни олиб кираётган корхоналар бундан мустасно».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Охирги ўн икки ой давомида қиймати 1 миллион AҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳолда тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «унда тўплаш мумкин бўлган умумий баллнинг 60 ва ундан юқори фоизини тўплаб» сўзлари «бироқ юридик техникумлардаги тест синовларидаги ўтиш балини тўплаган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«юридик техникумларда асосий иш жойи бўйича фаолият юритаётган педагог ходимлар белгиланган тартибда юридик техникумларнинг штат лавозимини эгаллайди ва штатларида акс эттирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«г) Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари — юридик техникум директорларига бюджетдан ташқари (тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган) маблағлар ҳисобидан мустақил равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида, хусусан онлайн режимда дарс ўтиш учун жалб этиб, уларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган абитуриентлар» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ва жорий йилда юридик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун республика олий таълим муассасаларининг «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тегишли ўқув йилида тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз юридик техникумларга қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-банднинг биринчи хатбошисидаги «1 июндан» сўзлари «15 мартдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«24. Кириш имтиҳонлари бўйича Адлия вазирлиги томонидан белгиланган минимал ўтиш балидан кам баллни тўплаган, шунингдек, белгиланган вақтда имтиҳонларга етиб келмаган абитуриентлар юридик техникумларга қабул қилинмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган абитуриентлар» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларнинг фарзандлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «кам таъминланган оилалар аъзолари» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«тўлов-контракт асосида — ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичларининг 56 ва ундан юқори фоизлик натижаларига эга битирувчилар ва жорий йилда юридик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар ҳамда хорижий фуқаролар қабул қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «кам таъминланган оила аъзолари» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши «ўқишга кириш учун» сўзларидан кейин «махсус платформа орқали электрон шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентларни юридик техникумга қабул қилиш бўйича мурожаат қилиш ва ўқишга қабул қилиш муддатларига Адлия вазирлиги томонидан зарур ҳолларда ўзгартириш киритилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«46. Республика олий таълим муассасаларида «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб, ўқишга тавсия этилмаган, бироқ юридик техникумлардаги тегишли ўқув йилида тест синовларида ўтиш балини тўплаган ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар тўлов-контракт асосида доимий яшаш жойидаги юридик техникумга қабул қилинишлари мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши «20 сентябргача» сўзларидан кейин «махсус платформа орқали электрон шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш схемасида 6-босқичнинг «Тадбирлар» устуни 1-бандидаги «кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган абитуриентларни» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартибида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Биноларни тайёрлаш, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видео ёзувлар сақланиши учун шароитлар яратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритиш, тадбир жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги, ҳудудий адлия органлари ҳамда қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир бинода Давлат тест марказининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади. Бунда, бинонинг ҳолати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумларига кириш учун ҳужжатларни топшириш бўйича сўровномада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3.2. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4-банддаги «ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей битирувчилари (ўзлаштириш кўрсаткичининг ҳақидаги маълумотнома)» сўзлари «Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В1 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатларга эга абитуриентлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар рўйхатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
3.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Касаба уюшмаси қўмитаси касаба уюшмалари тўғрисидаги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан иш кўради».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 8-сон, 198-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда вақт меъёрлари ТДЮУ томонидан Давлат тест маркази билан келишган ҳолда белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«17. Абитуриент рўйхатдан ўтиши учун ҳужжатларнинг асл нусхасидаги қуйидаги маълумотларни Давлат тест марказининг махсус дастури орқали электрон равишда киритади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) берилган таълим муассасаси номи, серияси, рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тилни В2 даражасида билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стипендиялари билан тақдирлаш тўғрисидаги ҳужжат — мавжуд бўлганда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-банддаги «Давлат комиссияси томонидан» сўзлари «Давлат тест маркази томонидан Адлия вазирлиги билан келишган холда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур тоифадаги абитуриентларни магистратурага қабул қилиш бўйича мурожаат қилиш ва ўқишга қабул қилиш, тўлов-контракт (шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт) маблағларини тўлаш бўйича муддатлар, шунингдек, уларни узайтириш ТДЮУ томонидан мустақил равишда амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-банддаги «Давлат тест маркази ҳамда ТДЮУ ўртасидаги келишувга кўра ТДЮУнинг бюджетдан ташқари» сўзлари «ушбу мақсадлар учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Хорижий фуқаролар тўпланган балларнинг рейтинг тизими асосида белгиланган ўринлар сонига мувофиқ ТДЮУ магистратурасига суҳбат (кейинги ўринларда — суҳбат) асосида ўқишга қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат ўтказиш муддатлари тўғрисидаги маълумот ТДЮУ томонидан унинг расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилишидан камида 1 ой олдин эълон қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «қабул йилининг 15 май — 30 июль кунлари давомида» сўзлари «Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича ТДЮУ ректорининг абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича буйруғи қабул қилинганидан сўнг уч кун ичида ҳужжатларнинг асл нусхалари абитуриент томонидан ТДЮУга тақдим этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларида» сўзлари «давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари, шунингдек, республика даражасидаги бошқа давлат органларининг марказий аппаратида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«мазкур Низомнинг 51-бандига мувофиқ тегишли олий таълим муассасасининг буюртмаси асосида базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларининг» сўзлари «давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари ҳамда республика даражасидаги бошқа давлат органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши «марказий аппаратдаги» сўзларидан кейин «мустақил» сўзи билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий судининг мустақил таркибий бўлинмалари раҳбарлари (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлинмалардан ташқари) ҳамда бошқарув кадрлари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банд «аппарати ходимлари учун —» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банд «ТДЮУ магистратурасига» сўзларидан кейин «масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакллари асосида, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«51. Республикадаги олий таълим муассасасининг буюртмасига кўра базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ТДЮУ магистратурасига кундузги, шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки таълим шаклларида, кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг буюртма берган олий таълим муассасасида камида уч йил тўлиқ ставкада узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«тегишли олий таълим муассасасининг буюртмасига кўра базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар учун белгиланган тартибда имзоланган ва олий таълим муассасаси бланкасида расмийлаштирилган, рақами ва берилган вақти акс эттирилган олий таълим муассасаси раҳбарининг тавсияси (ушбу Низомнинг 51-бандида назарда тутилган асосга кўра ҳужжат топширилганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тилни В2 даражасида билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низомнинг 51-бандига мувофиқ абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига тўлов-контракт асосида қабул қилиш мақсадида ТДЮУ, олий таълим муассасаси ва абитуриент ўртасида уч томонлама контракт (шартнома) тузилади ҳамда унда контракт тўлови суммасини белгиланган муддатда тўлаш шарти, ўқишни тамомлаганидан сўнг буюртма берган олий таълим муассасасида уч йил давомида тўлиқ ставкада узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти кўрсатилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-банддаги «ТДЮУ Магистратура бўлимига» сўзлари «ТДЮУга» сўзи билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Буюртмачи ташкилот қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун онлайн тарзда (Марказнинг расмий веб-сайти ёки махсус электрон дастурлар орқали) ёки бевосита Марказга мурожаат қилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Марказ директори томонидан ТДЮУ билан келишилган ҳолда Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари (қайта тайёрлаш курсларидан ўтиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлар ва бошқалар) ҳисобидан қуйидагилар мустақил равишда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказда ташкил этиладиган курсларга консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида жалб этиладиган хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи ва бошқа тўловлари миқдорларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимларига ҳар ойлик устама ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари, шунингдек, уларнинг миқдорини белгилаш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари педагог кадрларига нисбатан татбиқ этилмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 24 июлдаги 573-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 192-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 11-банди.