18.11.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3333
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 18.11.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3333
Kuchga kirish sanasi
18.11.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3333]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ва 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига «E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 15 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 15 ноябрдаги 19-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ва 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига «E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига нисбатан тавсиявий тусга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (бундан буён матнда қарор деб юритилади) — халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ва вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари (бундан буён матнда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари деб юритилади) қабул қиладиган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий экспертиза — қарор лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг талабларига мувофиқлигини, шу жумладан қарор лойиҳасида ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гендер-ҳуқуқий экспертиза — қарор лойиҳасини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупцияга қарши экспертиза — қарор лойиҳасида коррупциявий омилларни аниқлаш, аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш ва чоралар кўришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик техникаси — ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш учун фойдаланиладиган қоидалар, методлар, воситалар ва усуллар (инструментлар) мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«E-qaror» электрон тизими — маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарор ва фармойиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни таъминловчи электрон тизим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколати доирасида қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларида (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш «E-qaror» электрон тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«E-qaror» электрон тизимини четлаб ўтган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қабул қилишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда у қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати (бундан буён юридик хизмат деб юритилади) қарор лойиҳасини тегишли ҳудудий адлия органига ҳуқуқий, гендер-ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш учун киритилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қарор лойиҳаси маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)га жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳуқуқий нормаларни норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлмаган ҳужжатларга (хатлар, телефонограммалар, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар, якка тартибдаги хусусиятга эга ҳужжатлар ва бошқалар) киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қуйидаги ҳужжатлари ҳудудий адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимидан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш ва бошқа шу кабилар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тезкор-фармойишли тусдаги (бир марталик топшириқлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) муқаддам белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда янги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаган, шу жумладан, бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) сессия, йиғилиш, конференцияларни чақириш тўғрисидаги ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тавсия хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ё) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) умуммажбурий хусусиятга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайдиган ҳужжатларда умуммажбурий ҳуқуқий нормалар бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қарор лойиҳасида ҳатто битта умуммажбурий хусусиятга эга ҳуқуқий норма ўрнатилган бўлса ҳам, бундай лойиҳа албатта ҳудудий адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қарор лойиҳасини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Қарор лойиҳасини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқишни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қарор лойиҳаси маҳаллий давлат ҳокимияти органининг масъул таркибий бўлинмаси ёки манфаатдор давлат органининг ҳудудий бўлинмаси томонидан (бундан буён матнда ишлаб чиқувчи деб юритилади) «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишлаб чиқувчи томонидан қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ (комиссия) ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ишчи гуруҳ (комиссия) таркибига тегишли тармоқлар ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаларнинг, бошқа манфаатдор давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг тегишли билим ва тажрибага эга бўлган вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши мумкин. Бунда нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек фуқаролар ўз розилиги билан ишчи гуруҳ (комиссия) таркибига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишлаб чиқувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликнинг ҳолатини, қарор лойиҳасининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш предмети бўйича қўлланилиш амалиётини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган бўшлиқлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонунчиликнинг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий муносабатларнинг тегишли соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаш нуқтаи назаридан қонунчиликни хатловдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек айрим фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ҳамда мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ҳамда улардан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини ҳисобга олади, шунингдек бошқа давлатлардаги ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасидаги тажрибани ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш предметига тааллуқли илмий тадқиқотлар натижаларини, оммавий ахборот воситаларидаги, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги мақолаларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорни амалга ошириш учун зарур бўладиган молиявий-иқтисодий харажатларга бўлган эҳтиёжни, уларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари ва манбаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Қарор лойиҳасининг матнига ва тузилишига доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қарор лойиҳасининг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилган бўлиши керак. Қарор лойиҳасининг матни турлича шарҳлаш ва талқин қилинишларга олиб келмаслиги керак. Қарор лойиҳасининг жумлалари расмий тил услубидан ва юридик атамалардан фойдаланилган ҳолда, умумий қабул қилинган грамматика, имло ва пунктуация қоидаларига мувофиқ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қарор лойиҳасининг матни қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жумлаларнинг соддалиги ва қисқалиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таърифнинг аниқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баён этишнинг тизимлилиги ва кетма-кетлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қарор лойиҳасида, шунингдек унга илова қилинадиган ҳужжатларда қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғзаки нутқ шакллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аббревиатура ва қисқартмалар (бундан умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар, шунингдек қонуности ҳужжатларининг иловаларидаги ташкилотларнинг қисқартирилган номлари мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор лойиҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситиш имконини яратадиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарликни, қўшимча тўлов ва йиғимларни, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни белгилайдиган, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келадиган, шунингдек рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормалар киритилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қарор лойиҳасида қонунчиликда мавжуд бўлмаган тушунча ва атамалар, шунингдек техникавий ва бошқа махсус тушунчалардан фойдаланилганда уларнинг таърифлари берилади. Қонунчилик амалиётига мувофиқ умум қўлланиладиган тушунчаларга таъриф бериш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тушунчанинг ёки атаманинг таърифи унинг мазмунини тўлиқ очиб бериши керак. Тушунчани ёки атамани айнан шу тушунчанинг ўзи ва атама орқали, шунингдек ўзи таърифланиши лозим бўлган бошқа тушунча ва атамалар орқали таърифлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Қарор лойиҳасида кўп маротаба қўлланилган уч ва ундан ортиқ тушунчага таъриф бериш зарурати бўлганда, улар алоҳида бандда кўрсатилади ва қарор лойиҳаси матнининг бошида келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Сўз бирикмалари бир неча марта қўлланилган тақдирда, улар биринчи бор қайси таркибий бирликда (бандда, кичик бандда, хатбошида) қўлланилган бўлса, ўша таркибий бирликда тўлиқ таҳрирда баён қилинади ва мазкур тушунчанинг қарор лойиҳасининг кейинги қоидаларида қўлланиладиган қисқартирилган таърифи қавс ичида бош келишикда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қарор лойиҳасида, қоида тариқасида, худди шундай юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган ҳуқуқий нормалар қайта такрорланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлганда, қарор лойиҳасида юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айрим қоидалари мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга доир ҳаволалар ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш зарурати бўлган ҳоллардагина ёки такрорлашларга йўл қўймаслик учунгина лойиҳа матнига киритилишига йўл қўйилади. Ҳаволалар аниқ бўлиши ва муайян норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг алоҳида қоидаларини кўрсатиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир ҳавола қарор лойиҳаси бўйича тайёрланаётган тушунтириш хатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реквизитлари, унинг ҳавола қилинаётган таркибий бирлиги кўрсатилган ҳолда асослантирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор лойиҳасида давлат органларининг баённомаларига, топшириқларига ва хатларига ҳавола қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қарор лойиҳаси бандининг матнини шу лойиҳанинг бошқа бандларида такрор баён қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қарор лойиҳасининг тузилиши ҳуқуқий тартибга солиш предметининг мантиқан ривожланиб бориши ва ёритилишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳажмига кўра қарор лойиҳаси пасайиб борувчи қуйидаги таркибий бирликларга бўлинади: бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қарор лойиҳасининг бўлимлари рим рақамлари, кичик бўлимлари ва боблари эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар «§» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар ва параграфларнинг белгиси ва номи бош ҳарф билан, «ярим қора» шрифтда, матн марказига тўғриланган ҳолда, қўштирноқларсиз, қаторлар ўртасидаги бирлик интервалда ва сатр бошисиз, битта қаторда рақами кўрсатилиб, кетидан нуқта қўйилган ҳолда ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қуйидаги таркибий бирликнинг киритилишига йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар қарор лойиҳасида боблар бўлмаса, «бўлим» бирлигининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар қарор лойиҳасида бўлимлар бўлмаса, «кичик бўлим» бирлигининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар қарор лойиҳасида бандлар бўлмаса, «кичик банд» ва «хатбоши» бирликларининг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ҳар бир ишлаб чиқиладиган қарор лойиҳаси номга эга бўлиши керак. Ном қисқа, тушунарли ифодаланиши ва унинг асосий ҳуқуқий тартибга солиш предметини акс эттириши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қарор лойиҳаси уни қабул қилиш сабаблари ва мақсадларини тушунтиришдан иборат бўлган, қарор лойиҳасининг бошланишида жойлаштириладиган муқаддимага эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор лойиҳасининг муқаддимаси унинг мазмунини мантиқий ривожлантирувчи бир нечта хатбошиларда баён этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқаддима:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил норматив кўрсатмаларни ўз ичига олмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб топилиши, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга доир ҳаволаларга эга бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасида қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг аҳамиятини ўз ичига олмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамланмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Қарор лойиҳасининг муқаддимасида унинг қабул қилиниши учун асос бўлган ёки ижроси таъминланаётган қонунчилик ҳужжатлари кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қарор лойиҳасида унинг (ёки унинг таркибий бирликларининг) расман эълон қилингандан сўнг ёхуд бошқа кечроқ муддатда кучга кириши тўғрисида банд киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомили мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Қарор лойиҳасида ҳуқуқий нормалар араб рақамларида нуқта қўйилган ҳолда кетма-кет рақамланиб, бандлар тарзида баён қилинади, шунингдек сарлавҳаларга эга бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқий нормаларни иккиланган (қўшалоқ) тарзда рақамлашга ҳамда бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик бандлар билан боғланмаган) хатбошиларни баён этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ҳар бир банд, қоида тариқасида, битта ҳуқуқий нормани ўз ичига олиши ҳамда тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор лойиҳасининг қарор қисмига энг муҳим бўлган ҳуқуқий нормалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Бандлар кичик бандлар ёки хатбошиларга бўлиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Кичик бандлар доирасимон қавс билан ёпиладиган кичик ҳарфлар билан белгиланади. Ҳарфлар алифбо бўйича кетма-кетликда баён қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Кичик бандлар фақат хатбошиларга бўлиниши мумкин. Хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгиларни ишлатишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Қарор билан ушбу ҳужжатларнинг таркибий қисми бўлган низомлар, қоидалар, йўриқномалар тасдиқланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қарор лойиҳасига талаблар, рўйхатлар, жадваллар, графиклар, тарифлар, хариталар, схемалар, тузилмалар, ҳужжатларнинг, бланкаларнинг намуналари, шунингдек тавсия хусусиятига эга ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, услубий тавсиялар ва бошқалар) илова қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Агар қарор лойиҳасининг қарор қисмидаги бандлари (кичик бандлари, хатбошилари) билан ҳужжатларни тасдиқлаш назарда тутилган бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли таркибий бирлиги ва у томонидан тасдиқланадиган ҳужжатнинг номи бир-бирига мос равишда баён этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Бўлимлардан иборат бўлган иловалар изчил кетма-кетликда рақамланган бандларга эга бўлади. Бўлим номга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Қарор лойиҳасини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва расмий эълон қилиш манбаларини кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қарор лойиҳасининг матни А4 форматдаги варақнинг бир томонида унинг масштаби кичрайтирилмаган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Агар қарор лойиҳаси икки ёки ундан ортиқ саҳифада баён этилган бўлса, унинг ҳар бир саҳифаси ва иловалари алоҳида рақамланиши керак. Саҳифанинг тартиб рақами саҳифанинг юқорисида ўртада 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи саҳифада 1 рақами қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Қарор лойиҳаси, қоида тариқасида, Мiсrоsоft Wоrd редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланган ҳолда тайёрланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саҳифанинг чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 2 см, паст ва юқори ҳошиялари 2 см;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14 ўлчамли шрифт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қаторнинг сатр бошиси 1,27 см;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаторлар ўртасидаги интервал (множитель) 1.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Қарор лойиҳасининг биринчи саҳифа юқори қисмининг ўнг бурчагида «Лойиҳа» сўзи қўйилади, унинг ўлчами матн шрифти ўлчами билан айнан бир хил бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Қарор лойиҳаси турининг матни бош ҳарфлар билан, матнини марказга тўғрилаган ҳолда, «ярим қора» шрифтда, қаторлар ўртасидаги бирлик интервалда ва сатр бошисиз расмийлаштирилади. Қарор лойиҳасининг тури икки қаторда ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Қарор лойиҳасининг номи кичик ҳарфларда, «ярим қора» шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қўштирноқларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва сатр бошисиз ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Матннинг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим. Ҳар бир қатор охирида боғловчилар, «№» белгиси, сонлар қисми, аббревиатуралар ва бошқа шу кабилар, қоида тариқасида, қолдирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Илова белгиси 12 ўлчамли шрифтда саҳифанинг юқори ўнг бурчагида, илованинг рақами (агар иловалар бир нечта бўлса), илова қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури кўрсатилган ҳамда ҳужжат рақами ва санаси учун жой қолдирилган ҳолда жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Илованинг номи кичик ҳарфларда, «ярим қора» шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қўштирноқларсиз, қаторлар ўртасидаги бирлик интервалда ва сатр бошисиз ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳаларни тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси, қоида тариқасида, қуйидаги ҳолларда тайёрланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларининг ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қонунчиликни янгидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштиришга доир талабларини бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини бажариш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ишлаб чиқилаётган қарор лойиҳаси бошқа қарорларга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш заруриятини келтириб чиқарса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасини тайёрлаш жараёнида худди шундай муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжудлиги маълум бўлиб қолганда ҳамда янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилмасдан мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш имконияти аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айни бир масала бўйича бир талай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлишини ва ҳуқуқий нормаларда аниқланган зиддиятларни бартараф этиш учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Қуйидагилар қарорларга ўзгартиришлар киритиш деб эътироф этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловаларнинг номларини янги таҳрирда баён қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Графа — икки вертикал чизиқ билан чегараланган жадвал шаклида ифодаланган матннинг, ҳужжатнинг бўлими ёки банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Блок — турли шаклларда (тўртбурчак, тўғри бурчак, цилиндр, овал ва ҳ.к.) функционал жиҳатдан бирлаштирилган жадвалларнинг бир қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Позиция — икки горизонтал чизиқ билан чегараланган жадвал шаклида графада ифодаланган матннинг, ҳужжатнинг бўлими, кичик бўлими, боби, банди, кичик банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Қуйидагилар қарорларга қўшимчалар киритиш деб эътироф этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорнинг таркибий бирлигини янги сўзлар, рақамлар ёки жумлалар билан тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорларни таркибий бирликлар (бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, илова, графа, блок, позиция, банд, кичик банд ва хатбоши) билан тўлдириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи матн қуйидагиларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
арабча рақамлар билан нуқта қўйиб рақамланадиган бандлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик ҳарфларда қавс билан рақамланадиган кичик бандлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатбошилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Агар банд билан тегишли қарорга фақат битта ўзгартириш ёки қўшимча киритиш назарда тутилган бўлса, кичик бандлар қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари, бандлари рақамлар билан рақамланиши ҳамда кичик бандларининг рақамлар билан рақамланиши ёки ҳарфлар билан рақамланиши ўзгармайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Агар қарорлар янги таркибий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган рақамларни қўшишга фақат кейинги ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритишда йўл қўйилади. Таркибий бирликларнинг барча рақамланиши ўзгаришининг олдини олиш учун бундай белгилардан фақат кейинги қўшимчаларда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Агар тегишли қўшимчалар қарорларнинг таркибий бирлиги (бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, банд, кичик банд ва хатбоши) охирига киритилаётган бўлса, мавжуд рақамланиш давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Банд ёки кичик банд янги хатбоши билан тўлдирилганда мазкур банднинг ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари рақамланиши тегишли тартибда ўзгаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Агар қарор лойиҳаси бир вақтнинг ўзида бир нечта қарорларга ёки уларнинг таркибий бирликларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутаётган бўлса, мазкур ҳужжатлар (уларнинг юридик кучи ва қабул қилинган санаси бўйича) хронологик тартибда жойлаштирилади. Айнан битта санада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг рақамларига мувофиқ ортиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Агар қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олган лойиҳада ушбу нормалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса ва ҳажми катта бўлса, улар лойиҳага илова (иловалар) тарзида тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда мазкур ҳужжатнинг тури, қабул қилиш санаси, рақами ва номи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Агар тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар қарорнинг иловасига киритилаётган бўлса, қарор лойиҳасида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи келтирилмайди, балки у билан тасдиқланган илованинг номи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ўзгартирилаётган, қўшилаётган ва чиқариб ташланаётган сўзлар ҳамда рақамлар қўштирноқ ичига олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Агар илованинг, бўлимнинг, кичик бўлимнинг, бобнинг, параграфнинг, банднинг, кичик банднинг, хатбошининг ва жумланинг матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уларни янги таҳрирда баён этиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Агар қарорнинг банди ёки кичик банди кириш хатбошисининг давоми бўлган хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Қарорларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қарор лойиҳасининг иловаси фақат бандлардан иборат бўлади. Бу ҳолда бандлардан иборат ўз кучини йўқотган деб топилаётган қарорларнинг рўйхати келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Бутун қарорни ёки унинг кичик бандига қадар бўлган, шу жумладан кичик бандни ҳам қўшган ҳолда, таркибий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган ҳолларда, ушбу ҳужжат умуман ёки унинг кичик бандига қадар бўлган, шу жумладан кичик бандни ҳам қўшган ҳолда, таркибий бирлиги ўз кучини йўқотган деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг хатбоши тарзидаги таркибий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган ҳолларда, мазкур хатбоши чиқариб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Қарорнинг тегишли таркибий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, кейинги таркибий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хатбоши чиқариб ташланганда кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Агар қарорда фақат битта амалдаги таркибий бирлик мавжуд бўлиб, қолганлари эса ўз кучини йўқотган бўлса, ушбу таркибий бирликни ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган тақдирда, бутун норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қарорларнинг рўйхатларига амал қилиш муддати тугаган вақтинчалик тусдаги ҳужжатлар ёки нормалар киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Амал қилиш муддати тугаган қарор алоҳида нормасининг ёки бутун норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати узайтирилмайди. Бу ҳолда янги норма киритилишини назарда тутувчи лойиҳа тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Агар ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган бандда, кичик бандда ёки хатбошида тегишли равишда ўз кучини йўқотиши керак бўлган иловага кўрсатма мавжуд бўлса, мазкур таркибий бирлик ва унда назарда тутилган илова ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар илова тўлиқ ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкин бўлмаса, унинг фақат тегишли таркибий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилиши (чиқариб ташланиши) лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Қарор тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, ўз кучини тўлиқ ёки қисман йўқотган деб топилаётган қарорга қайси қарорнинг қоидаларига кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бўлса, ўша қарорнинг тегишли қоидалари ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илгари қабул қилинган қарорни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қарор ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, илгари қабул қилинган қарорнинг амал қилиши тикланмайди. Мазкур қоида қарорнинг таркибий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топишга (чиқариб ташлашга) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қарор лойиҳасини манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ишлаб чиқувчи қарор лойиҳасига биринчи раҳбар даражасида «E-qaror» электрон тизими орқали виза қўяди ҳамда қарор лойиҳасини узил-кесил келишиб олиш (виза қўйиш) учун манфаатдор давлат органининг соҳага масъул ҳудудий бўлинмаларига (бундан буён матнда манфаатдор ташкилотлар деб юритилади) юборади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Қуйидагилар билан мажбурий тартибда келишиб олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ёки вилоятлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари ёки туман (шаҳар) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари билан — барча лойиҳалар, шу жумладан ҳудудий ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимлари билан — маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратишга доир лойиҳалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор лойиҳаси қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳам мажбурий тартибда келишиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Манфаатдор ташкилотлар «E-qaror» электрон тизими орқали кўриб чиқиш учун келиб тушган қарор лойиҳасини 3 кун муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда қарор лойиҳаси юзасидан ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали ўз таклиф ва эътирозларини кўрсатган ҳолда жавоб хатини киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келишилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқувчига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Манфаатдор ташкилотларга келишиш учун киритилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан белгиланган муддатларда «E-qaror» электрон тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, қарор лойиҳаси келишилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. «E-qaror» электрон тизими орқали юбориладиган хатда асосланмаган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ишлаб чиқувчи томонидан қабул қилинмаслиги мумкин. Бунда асосланмаган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар қабул қилинмаганлигининг оқибатлари учун жавобгарлик манфаатдор ташкилотнинг ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини асослаб бермаган биринчи раҳбари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Қабул қилиниши қарор лойиҳасининг мазмуни ва тузилишини жиддий равишда ўзгартирадиган, қарор лойиҳасига доир бўлган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар мавжуд бўлган тақдирда манфаатдор ташкилот ўзининг қарор лойиҳаси вариантини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқувчига таклиф этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ишлаб чиқувчи 3 кун муддатда манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қарор лойиҳасини электрон тизимдан олади ва уни манфаатдор ташкилотнинг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади ҳамда уни электрон тизим орқали тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига (ҳоким қарори лойиҳалари бўйича) ёки маҳаллий вакиллик органлари котибиятига (халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорлари бўйича) киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг тегишли таркибий бўлинмаси, маҳаллий вакиллик органлари котибияти 3 кун муддатда «E-qaror» электрон тизими орқали келиб тушган қарор лойиҳасини иш юритувига қабул қилади ва уни кўриб чиқади ҳамда қарор лойиҳасини электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда уни ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали ўз таклиф ва эътирозларини кўрсатган ҳолда қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Ишлаб чиқувчи келишилган қарор лойиҳасини маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизматига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, қарор лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари юзасидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3287, 2021 йил 24 февраль) белгиланган тартибда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист тўлдирилади ва қарор лойиҳасини ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно — унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан расмийлаштирилади ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизматига қарор лойиҳаси билан бирга тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Қарор лойиҳасини юридик хизмат томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Юридик хизмат қарор лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Жамоатчилик муҳокамаси якунлангандан сўнг юридик хизмат икки кун муддатда қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг талабларига мувофиқлигини, шу жумладан қарор лойиҳасида ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси жараёнида юридик хизмат уларда коррупция учун, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитлар яратувчи, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ҳамда ўзга чекловларни жорий этувчи, тадбиркорлик субъектларининг асоссиз харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлилни, шунингдек қарор лойиҳасининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилиши натижаларини ҳам ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор лойиҳаси қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлган, шунингдек ҳавола қилувчи нормаларнинг қўлланилиши асосли ва мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда, юридик хизмат унинг юзасидан ҳуқуқий хулоса тайёрлайди ҳамда хулоса юридик хизмат раҳбари (юридик хизмат раҳбари лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда юридик хизмат ходими) томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида қуйидагилар акс эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан топширилган бўлса, ўша норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (номи, қабул қилинган санаси, рақами, эълон қилинган расмий манбаи, топшириқ баён этилган тегишли банди (кичик банди, хатбошиси) тўғрисидаги, шунингдек юқори органнинг топшириқлари (органнинг номи, топшириқнинг рақами ва санаси, зарур бўлган тақдирда, топшириқ берган мансабдор шахс) тўғрисидаги маълумотлар (топшириқ мавжуд бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳаси асосий қоидаларининг ҳуқуқий табиати тушунтирилган ҳолда, бу қоидалар моҳияти ва аҳамиятининг қисқача баёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасининг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек қарор лойиҳасидаги ҳар бир ҳавола қилувчи норма қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасининг коррупцияга қарши ва бошқа турдаги экспертизалардан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Қарор лойиҳаси қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлмаганда, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар асоссиз ва мақсадга номувофиқ бўлганда, юридик хизмат икки кун муддатда ишлаб чиқувчининг лойиҳани тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмасига уни тегишли фикр-мулоҳазалар билан маромига етказиш учун қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Қарор лойиҳасининг ҳудудий адлия органларидаги ҳуқуқий экспертизаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Барча манфаатдор ташкилотлар билан келишиб олинганидан кейин юридик хизмат қарор лойиҳасини қарорни қабул қилувчи органга киритишдан олдин уни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тегишли ҳудудий адлия органига «E-qaror» электрон тизими орқали юридик хизмат хулосасини илова қилган ҳолда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Қарор лойиҳаси ҳудудий адлия органлари томонидан икки иш куни ичида хулосасиз «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқувчига қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий экспертиза ўтказилмасдан «E-qaror» электрон тизими орқали қайтарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа барча манфаатдор ташкилотлар билан уларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосари) даражасида келишиб олинмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида қарор лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қарорлари лойиҳалари мазкур Кенгашлар сессиялари ўтказилишидан камида беш кун олдин ҳудудий адлия органига «E-qaror» электрон тизими орқали юридик хизмат томонидан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қарор лойиҳалари икки иш куни ичида ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг қарор лойиҳалари беш иш куни ичида ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Қарор лойиҳаси ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилаётганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг талабларига мувофиқлиги, шу жумладан қарор лойиҳасида ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унда коррупция учун, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитлар яратувчи, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ҳамда ўзга чекловларни жорий этувчи, тадбиркорлик субъектларининг асоссиз харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлили амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги юридик мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига юридик жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжудлиги бўйича ўрганилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий тартибга солиш предмети (муайян соҳадаги муносабат) ва ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг ишлаб чиқилиш даражаси аниқланади, бунда тегишли муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати ва даражасига баҳо бериш мақсадида соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Қарор лойиҳаси нормаларидаги муайян ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга салбий таъсир кўрсатадиган бўшлиқлар ва номувофиқликлар ҳамда ички зиддиятлар мавжуд эмаслигига эътибор берилади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниш зарурияти, қарор лойиҳасининг номи унинг мазмунига мувофиқлиги ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қуйидагиларга аҳамият берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасининг ушбу Қоидаларда кўрсатилган талабларга мос равишда тайёрланганлиги ва расмийлаштирилганига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳавола қилинаётган ҳужжатларнинг расмий манбалари тўғри кўрсатилганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳаси билан бошқа қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган бўлса, қарор лойиҳаси ушбу Қоидаларда кўрсатилган талабларга мос равишда ишлаб чиқилганлигига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Қарор лойиҳасида ишлатилган юридик, техник ва бошқа атамаларга баҳо беришда қуйидагилар ўрганилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атамаларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган мазмунига мувофиқ, ҳар хил талқин қилиш имкониятини истисно этган ҳолда баён қилинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасидаги атама ва тушунчаларнинг тўлиқ очиб берилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлатилган қисқартмаларга тушунча берилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Агар тақдим этилган қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб берса, лойиҳанинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 1-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тақдим этилган қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлса, бироқ қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермаса ва ушбу камчиликлар ҳужжатни қабул қилиш жараёнида бартараф этилиши мумкин бўлганда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Қарор лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосада қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулоса рақами ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасининг реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорни қабул қилиш жараёнида бартараф этилиши мумкин бўлган қарор лойиҳасида йўл қўйилган қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермайдиган камчиликлар (агар мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий экспертизадан ўтказган мутахассис ҳамда хулосани тасдиқлаган ҳудудий адлия органи раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Агар тақдим этилган қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермаса, қарор лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 3-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Қарор лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига номувофиқлиги тўғрисидаги хулосада қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулоса рақами ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасининг реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидаларига номувофиқлиги ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий экспертизадан ўтказган мутахассис ҳамда хулосани тасдиқлаган ҳудудий адлия органи раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Қарор лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси якунлари бўйича ҳудудий адлия органининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) лойиҳага «E-qaror» электрон тизими орқали хулоса беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда манфаатдор ташкилотларнинг мансабдор шахслари мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя қилиниши учун шахсан масъулдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларига

‎‎НАМУНА

‎‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»

‎_________________
‎(лавозими
)

‎________________________
‎(Ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)

___________________________________ томонидан‎‎

‎‎(ҳудудий адлия органининг номи)

‎‎(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари) _______________________________________________________ нинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

‎‎ХУЛОСА ‎

‎‎20 ____ йил _____________ шаҳри

Ўзбекистон Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ ___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар‎‎

‎‎‎АНИҚЛАНДИ:

‎‎‎Тақдим этилган қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун ‎ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган. ___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид эмас.

‎‎Юқоридагиларга кўра, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича

‎‎‎ХУЛОСА ҚИЛАМАН:
‎‎‎

‎‎________________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар ёки ‎‎туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид эмаслиги, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар мавжуд эмаслиги қайд этилсин.

_‎_______________________________________
‎(лойиҳани кўриб чиққан ходимнинг лавозими)

‎‎______________________________
‎(ходимнинг исми ва фамилияси)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларига
2-ИЛОВА

‎‎НАМУНА‎

‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎

‎‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»
____________________
‎ (лавозими)

‎_____________________________ (Ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)

‎‎___________________________________ томонидан

‎‎(ҳудудий адлия органининг номи)

‎‎(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)_____________________________________________________ нинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

‎‎‎ХУЛОСА
‎‎

‎‎20 ____ йил ‎‎________________ шаҳри

‎‎Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ ___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг «Сариосиё туманида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар‎‎ ‎‎

‎‎‎АНИҚЛАНДИ:
‎‎

‎‎‎‎Сариосиё тумани халқ депутатлари Кенгаши қарори лойиҳасининг 6-бандида ушбу қарор ижросини назорат қилиш «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Сариосиё тумани бўлимига юклатилган.

‎‎«Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, ‎‎ ‎‎нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир, қонунларда назарда тутилганидан бошқа ҳолларда уларга ҳисобот бермайди ҳамда уларнинг назорати остида бўлмайди.

‎‎Шунга кўра, тақдим этилган лойиҳанинг 6-банди «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.

‎‎‎‎Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб ‎чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларининг (рўйхат рақами 3333, 2021 йил 18 ноябрь) 17-бандига асосан давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари қарор лойиҳасида қўлланилишига йўл қўйилмайди.

‎‎‎‎Бироқ, тақдим этилган лойиҳанинг 2, 3 ва 4-бандларида «перекрёстка» деган сўзлар қўлланилган. Шунга асосан, ҳужжатда мазкур эътироз инобатга олиниши керак.

Юқоридагиларга кўра, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича‎‎

‎‎‎ХУЛОСА ҚИЛАМАН:
‎‎

‎‎___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

‎‎ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг «Сариосиё туманида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши зарурлиги қайд этилсин.

____‎‎_____________________________
‎‎(лойиҳани кўриб чиққан ходимнинг лавозими)

‎‎_________________________________
‎‎(ходимнинг исми ва фамилияси)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎НАМУНА‎

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН» __________________________ (лавозими) ______________________________ (Ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)

‎‎___________________________________ томонидан

‎‎(ҳудудий адлия органининг номи)

‎‎(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)______________________________________________________ нинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

‎‎ХУЛОСА

‎‎20 _____ йил ‎‎_____________ шаҳри

‎‎Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг ‎‎Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ ___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар

‎‎АНИҚЛАНДИ:

‎‎‎‎Тақдим этилган қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон
‎‎Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган. ___________________ (Қорақалпоғистон
‎Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)
нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид келмоқда.

‎‎Юқоридагиларга кўра, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича

‎‎ХУЛОСА ҚИЛАМАН:

‎‎___________________ (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

‎‎ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари)нинг 2021 йилги бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилмаганлиги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига зидлиги, қонунчилик техникаси қоидаларига тўғри келмаслиги, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асоссизлиги ва мақсадга мувофиқ эмаслиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар мавжудлиги қайд этилсин.

‎‎___________________________________
‎(лойиҳани кўриб чиққан ходимнинг лавозими)

‎‎________________________________
‎(ходимнинг исми ва фамилияси)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 15 ноябрдаги 19-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 12 июндаги 158-мҳ-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2420-1, 2014 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 297-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 31 декабрдаги 315-мҳ-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2420-2, 2014 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52(I)-сон, 652-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 171-мҳ-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2420-3, 2017 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 630-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 30 октябрдаги 354-мҳ-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2420-4, 2017 йил 30 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 10/17/2420-4/0188-сон).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 июндаги 331-мҳ-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2420-5, 2018 йил 25 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2420-5/1390-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/3333/1077-сон)