16.10.2021 йилдаги ПҚ-5260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.10.2021 йилдаги ПҚ-5260-сон
Kuchga kirish sanasi
16.10.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда Тошкент метрополитени инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қўшимча ер ости ва ер усти метро йўналишлари ҳамда метрополитен бекатлари барпо этиб келинмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Метрополитен ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида тўққизта янги тўрт вагонли метро поездлари харид қилинди ҳамда 23 та тўрт вагондан иборат метро поездлари капитал таъмирланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юнусобод йўналишида узунлиги 2,9 км бўлган ер ости метрополитен линияси ҳамда «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари барпо этилди, ер усти ҳалқа метрополитен линиясининг I-босқич — 11,7 км узунликдаги 7 та бекатдан иборат бўлган қисми ҳамда 6,2 км узунликдаги Сергели ер усти метрополитен линиясининг 5 та бекати фойдаланишга топширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 — 2021 йилларда амалга оширилган ишлар натижасида метрополитен линиясининг умумий узунлиги 38 км дан 59 км га, бекатлар сони 29 тадан 43 тага етказилди, Тошкент метрополитенида йўловчилар ташиш қуввати 2016 йилга нисбатан 2 баробарга ошиб, кунлик йўловчи ташиш 160 минг йўловчидан 360 минг йўловчига етказилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитен линиясининг II-босқич — 13 км узунликдаги 7 та бекатдан иборат «Қўйлиқ — Қипчоқ» участкасида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, йўловчилар ташишни бошқаришда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, метрополитен инфратузилмасини сақлаш ва ундан фойдаланиш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда Тошкент метрополитени фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Тошкент метрополитени» УКни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидан 2021 йил 1 октябрь ҳолатига бўлган давлат улушини камайтириш ҳисобига баланс қийматида Транспорт вазирлиги тизимига ўтказиш ҳамда «Тошкент метрополитени» УК ташкилий-ҳуқуқий шаклини давлат унитар корхонасига ўзгартириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Метрополитен фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий тажриба асосида замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда ҳаракат таркибини босқичма-босқич янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жараёнларни рақамли бошқариш тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
метрополитенда хавфсизлик тизимини такомиллаштириш орқали йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлиги даражасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
метрополитен оммабоплигини ошириш мақсадида ер усти йўловчилар ташиш транспорти йўналишлари тармоғини метрополитен тармоғи билан интеграция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсизлик, шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талаблари доирасида метрополитен ҳудудида хизмат кўрсатиш, савдо ва реклама фаолияти тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий билимга эга профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш орқали соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 — 2025 йилларда Тошкент метрополитени фаолиятини янада такомиллаштириш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғи ва бошлиғи ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари ҳамда «Тошкент метрополитени» ДУК ўртасида беғараз тарзда кўрсатиладиган мол-мулк ва ҳомийлик кўринишидаги ёрдамлар солиқ солиш объекти сифатида ҳисобга олинмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ташкил этилаётган «Тошкент метрополитени» ДУК «Тошкент метрополитени» УКнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ер усти метрополитени қурилиши ишларининг якунланган қисмлари давлат қабул комиссиясининг далолатномасига асосан «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан қабул қилиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Тошкент метрополитени» ДУКга 2024 йил 1 январга қадар метро вагонлари, метрополитен эксплуатация эҳтиёжлари учун зарур бўладиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт ва бутловчи қисмларни етказиб бериш ҳақидаги импорт шартномаларини «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказган ҳамда контракт тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда, ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри тузишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Тошкент метрополитени» ДУК 2024 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича импорт товарларни олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Транспорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда «Тошкент метрополитени» ДУКнинг мавжуд асосий воситаларини хатловдан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев) Транспорт вазирлиги (Махкамов) билан биргаликда метрополитен оммабоплигини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 июлга қадар 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 октябрга қадар Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспорт воситалари учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ да замонавий метро вагонлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Транспорт вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
метро вагонларини харид қилиш учун жалб қилинган кредитларни ўрнатилган тартибда «Тошкент метрополитени» ДУКга қарз олувчи сифатида қайта расмийлаштирсин. Бунда, Молия вазирлиги кредит мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан берилган давлат кафолатларини қайта расмийлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент метрополитени ер усти ва ер ости линиялари қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан жалб этилган кредитларнинг ва улар бўйича берилган давлат кафолатларининг «Тошкент метрополитени» ДУКга қарз олувчи сифатида қайта расмийлаштирилиши бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт вазирлиги «Тошкент метрополитени» ДУК билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар метрополитен йўналишларида дифференциал тўлов тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Транспорт вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагилар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда «Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимига юқори малакали хорижий мутахассисни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда «Тошкент метрополитени» ДУК фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун илғор хорижий тажрибага эга консультантларни жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент метрополитени» ДУКнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитени фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
метрополитендан фойдаланишда йўловчилар ва метрополитен ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи Тошкент метрополитенидан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Транспорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Тошкент метрополитени» ДУК билан биргаликда 2022 йил 1 январдан бошлаб метрополитен йўналишлари (уларнинг қурилиши бўйича маълумотлар), бекатлар (улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари), поездлар ҳаракати жадвали, электрон тўлов ҳамда бошқа маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобил иловани ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2022 йил 1 апрелга қадар ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Транспорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги, «Тошкент метрополитени» ДУК билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар метрополитен бекатлари архитектура қиёфаси ҳолатини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини ҳар ой муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 16 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5260-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 октябрдаги ПҚ-5260-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Умумий қиймати,

(минг долл.)*

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар

1.

Метро вагонларининг аравачалари рамаларини алмаштириш.

дона

60

3400,0

Давлат бюджети
маблағлари

2021 йил
15 ноябрь

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

2.

Бирлашган нимстанциялар учун аккумулятор батареяларини нисбатан тежамкор турига алмаштириш.

комплект

15

842,0

Давлат бюджети
маблағлари

2021 йил
20 декабрь

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

3.

Ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган фойдаланиш муддати (24 йил) тугаганлиги сабабли ДТМ-0,17 — 1000 русумидаги дроссель-трансформаторни алмаштириш.

дона

104

520,0

Давлат бюджети
маблағлари

2021 йил
15 ноябрь

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

4.

Поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги ғилдирак жуфтликларини сотиб олиш.

дона

300

300,0

Давлат бюджети
маблағлари

2021 йил
20 декабрь

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

5.

Метро вагонларимотор-компрессорларининг ДК-410 русумли электродвигателларини алмаштириш.

дона

15

1 500,0

Давлат бюджети
маблағлари

2021 йил
1 декабрь

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

6.

Метро вагонларининг ЭК-4Б русумли мотор-компрессорини алмаштириш.

дона

50

200,0

Давлат бюджети маблағлари

2021 йил
1 ноябрь

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

Жами

6 762,0

II. 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар

7.

Метро вагонларининг аравачалари рамаларини алмаштириш.

дона

60

3400,0

Давлат бюджети
маблағлари

2022 йил
15 ноябрь

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

8.

Метро вагонларининг ДК-410 русумли электродвигатель мотор-компрессорини алмаштириш.

дона

15

1 500,0

Давлат бюджети
маблағлари

2022 йил
1 декабрь

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

9.

Ҳаракат таркибидаги радиоалоқа воситасини (диспетчер-машинист) алмаштириш.

дона

15

340,0

Давлат бюджети маблағлари

2022 йил
20 декабрь

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

10.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда поездлар ҳаракати оралиқ вақтини қисқартириш учун янги ҳаракат таркибларини (56 та вагон) харид қилиш.

тўрт вагондан иборат ҳаракат таркиб

14

88 200,0

Хорижий молия институтлари маблағлари

2022 йил
1 декабрь

Транспорт вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

11.

Тунги вақтдаги технологик ишларни бажариш учун замонавий мотодрезиналар харид қилиш.

дона

2

800,0

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари

2022 йил
1 август

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

12.

Поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Чилонзор йўналишида релели диспетчерлик марказлаштириш тизимини модернизация қилиш орқали 5 та пунктда микропроцессорлик марказлаштириш тизимини (МПЦ) ташкил этиш.

дона

5

8 200,0

Халқаро молия институтлари маблағлари

2022 йил
1 сентябрь

Транспорт вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

13.

Хизмат муддатини ўтаб бўлган СП-6 БМ, СП-6М русумли стрелкали электр ўтказгичларини алмаштириш

дона

44

44,0

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари

2022 йил
1 июль

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Транспорт вазирлиги,

«Тошкент метрополитени» ДУК

14.

Метро вагони ғилдиракларини чархлаш учун ТС912Ф3 русумли токарлик дастгоҳини харид қилиш.

дона

1

650,0

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари

2022 йил
1 апрель

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Транспорт вазирлиги,

«Тошкент метрополитени» ДУК

Жами

103 134,0

III. 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар

15.

Хизмат муддатини ўтаб бўлган эскалаторларни алмаштириш

дона

6

900,0

Давлат бюджети маблағлари

2023 йил
1 август

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

16.

Хизмат муддатини ўтаб бўлган 1/9 русумли Р-50 типидаги стрелка ўтказгичларни алмаштириш.

комплект

16

280,0

Давлат бюджети маблағлари

2023 йил
1 июль

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

17.

Юнусобод йўналишининг нимстанцияларида телебошқарув тизимини ўрнатиш ва ишга тушириш.

дона

6

297,0

Давлат бюджети маблағлари

2023 йил
1 июль

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

18.

Ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган фойдаланиш муддати (24 йил) тугаганлиги сабабли ДТМ-0,17 — 1000 русумидагидроссель-трансформаторини алмаштириш.

дона

96

480,0

Давлат бюджети
маблағлари

2023 йил
10 февраль

Молия вазирлиги,
Транспорт вазирлиги,
«Тошкент метрополитени» ДУК

Жами

1 957,0

Ҳаммаси

111 853,0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ушбу кўрсаткичларга лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 октябрдаги ПҚ-5260-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъуллар

I. Метрополитен ҳаракат таркибини янгилаш

1.

Хизмат муддатини ўтаб бўлган 10 та ҳаракат таркибини (40 та вагон) модернизация қилиш.

1. «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ билан музокаралар ўтказиш.

2021 йил октябрь

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Ўрнатилган тартибда шартномаларни имзолаш.

2021 йил ноябрь

3. Республика инвестиция дастурига киритиш.

2021 йил декабрь

4. Молиялаштириб бориш.

2022 йил февраль

5. Метро вагонларини модернизация қилиш ва фойдаланишга топшириш.

2022 йил ноябрь

2.

Ҳаракат таркиби учун 10 та янги оралиқ вагонларни ишлаб чиқариш.

1. «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ билан музокаралар ўтказиш.

2021 йил октябрь

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Ўрнатилган тартибда шартномаларни имзолаш.

2021 йил ноябрь

3. Республика Инвестиция дастурига киритиш.

2021 йил декабрь

4. Молиялаштириб бориш.

2022 йил февраль

5. Янги метро вагонларини ишлаб чиқариш ва фойдаланишга топшириш.

2022 йил давомида босқичма-босқич

II. Метрополитен инфратузилмасини янгилаш

3.

Тошкент метрополитенининг 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламаларини ташкил этиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Қуриш ишларини олиб бориш.

3. Фойдаланишга топшириш.

2021-2022 йй.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (Джураев)

4.

Тошкент вилоятидан кириб келувчи йўловчи транспорт воситалари учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа метрополитен линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Қуриш ишларини олиб бориш.

3. Фойдаланишга топшириш.

2021-2022 йй.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ (Джураев)

5.

Метрополитен бекатларида йўловчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча янги 80 та турникет ўрнатиш.

1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш.

2. Ўрнатилган тартибда шартномаларни имзолаш.

3. Янги турникетларни харид қилиш ва ўрнатиш.

2021 йил декабрь

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов)

6.

Метро бекатларига йўл кўрсаткичларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич алмаштириш.

1. Метро бекатларига йўл кўрсаткичларни алмаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Тегишли ишларни амалга ошириш ва молиялаштириш.

2021 йил декабрь

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов)

7.

Метрополитенда хизматлар сифатини такомиллаштириш.

1. Янги қурилган 12 та ер усти бекатида Wi-Fi тизимини ишга тушириш.

2. Ер ости бекатларида бошқа мобил операторлар хизматларини ташкил этиш.

2021йил декабрь

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов)

III. «Тошкент метрополитени» ДУК хавфсизлик тизимларини янгилаш

8.

Ер усти ҳалқа метрополитен линиясининг II-босқичи эстакада ости ва бекатларини видеокузатув камералари билан жиҳозлаш.

1. Видеокузатув камералари ўрнатиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.

2021 йил октябрь

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов),

«Боштранслойиҳа» АЖ (Рузиев),

пудрат ташкилотлари,

Молия вазирлиги (Ишметов),

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов)

2. Видеокузатув жиҳозларини ўрнатилган тартибда харид қилиш.

2022 йил февраль

3. Видеокузатув камералари ўрнатиш.

2022 йил ноябрь

9.

Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган «Ситуацион марказ»га янги қурилган метрополитен линияларидан (ер усти ҳалқа линияси, Сергели, Юнусобод йўли II-босқич) оптик толали алоқани ўтказиш.

1. Оптик толали алоқани ўтказиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.

2021 йил октябрь

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов),

«Боштранслойиҳа» АЖ (Рузиев),

пудрат ташкилотлари,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Оптик толали алоқа жиҳозларини ўрнатилган тартибда харид қилиш.

2022 йил февраль

3. Оптик толали алоқани ўтказиш.

2022 йил ноябрь

10.

Ер усти ҳалқа ва Сергели метрополитен линиялари оралиқларини махсус эвакуацион нарвонлар билан жиҳозлаш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2021 йилоктябрь

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов),

«Боштранслойиҳа» АЖ (Рузиев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев),

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов)

2. Эвакуацион нарвонларни ўрнатилган тартибда харид қилиш.

2022 йилфевраль

3. Ер усти ҳалқа ва Сергели метрополитен линиялари оралиқларини эвакуацион нарвонлар билан жиҳозлаш.

2022 йил ноябрь

11.

Метрополитеннинг кириш-чиқиш ва ўтиш йўлларида замонавий видеокузатув мосламаларини ўрнатиш.

1. Видеокузатув мосламаларини ўрнатилган тартибда харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ҳамда ишларни ташкиллаштириш.

2021 йил ноябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов)

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан видеокузатув мосламалари харид қилинишини ўрнатилган тартибда молиялаштириш.

2022 йил апрель

3. Видеокузатув мосламаларини босқичма-босқич ўрнатиш.

2022 йил ноябрь

IV. Метрополитен ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш

12.

«Тошкент метрополитени» ДУК ҳисобидан доимий равишда ишчи ходимларнинг Тошкент давлат транспорт университетида сиртқи таълим шаклида таҳсил олишларини ташкил этиш.

1. «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан ижобий тавсифнома асосида ишчи ходимларнинг рўйхатини шакллантириш.

2. Тошкент давлат транспорт университети билан ўрнатилган тартибда шартнома тузиш.

Доимий равишда

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Транспорт университети (Абдурахмонов),

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов)

V. «Тошкент метрополитени» ДУК молиявий ҳолатини яхшилаш

13.

Тошкент метрополитени даромадларини йўловчи ташиш, реклама, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти орқали ошириб бориш.

1. Йўловчи ташиш хизматлари ҳажмини ошириб бориш чораларини кўриш.

2. Реклама, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш.

2021-2022 йй.

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов)

VI. «Тошкент метрополитени» ДУК фаолиятини рақамлаштириш

14.

Метрополитен бекатларида транспорт карталари ва бир марталик QR кодли чипталарни сотишга мўлжалланган 40 та инфокиоскларни ўрнатиш.

1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш.

2021 йил ноябрь

«Тошкент метрополитени» ДУК (Усмонов)

2. Ўрнатилган тартибда шартномаларни имзолаш.

2022 йил январь

3. Инфокиоскларни метро бекатларида ўрнатиш.

2022 йил март

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 октябрдаги ПҚ-5260-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 — 2025 йилларда Тошкент метрополитени фаолиятини янада такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

сони

Қиймати,
минг долл

шу жумладан, йиллар кесимида (та)

ҳар бирининг нархи

жами

2023 йил

2024 йил

2025 йил

I. Асосий узеллар, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, метрополитен вагонларини
капитал ҳамда жорий таъмирлаш учун жиҳозларни харид қилиш

1.1.

Метрополитенда тунги вақтда хўжалик ишларини бажарувчи ва юк тортувчи АГМ русумидаги дрезина

дона

4

550,0

2 200,0

2

2

1.2.

Метро вагонига ўрнатиладиган ДК-410 русумли мотор-компрессор электродвигателининг якори

дона

30

0,07

2,1

10

10

10

1.3.

Метро вагонидаги эшик ҳаво тақсимлагичи (085 русумли)

дона

48

0,02

1,0

16

16

16

1.4.

Метро вагонидаги тўхтатувчи йиғма ҳаво тақсимлаш қурилмаси (337 русумли)

дона

36

0,30

10,8

12

12

12

1.5.

Метро вагонини ўзаро боғлайдиган механи?м

дона

75

0,02

1,5

25

25

25

1.6.

Метро вагонини ёритиш тизими учун 52НК80 русумидаги аккумулятор батареялари

дона

12 000

0,15

1 800,0

4 000

4 000

4 000

1.7.

Машинист томонидан поездни тўхтатадиган 013 русумли мослама

дона

12

0,25

3,0

4

4

4

Жами

4 018,4

II. Сигналлаштириш, алоқа хизмати қурилмаларини ривожлантириш ҳамда барқарор ишлаши учун
жиҳозлар ва материалларни харид қилиш

2.1.

Метро вагони ғилдиракларининг нуқсонини аниқловчи назорат тизимидаги (Понаб диск русумли) қурилма

комплект

4

51,67

206,7

2

2

2.2.

Ҳаракат таркибининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган ДТМ-0,17-1000 русумли дроссель-трансформатор

дона

300

4,25

1 275,0

100

100

100

Жами

1 481,7

III. Электр таъминоти хизмати қурилмаларини ривожлантириш ҳамда барқарор ишлаши учун
жиҳозлар ва материалларни харид қилиш

3.1.

Чилонзор йўналишидаги нимстанциялар учун юқори токни ўчириб-ёқадиган ВЭМ-10Э русумли қурилма

дона

70

7,28

509,6

28

28

14

3.2.

Чилонзор йўналишидаги аккумулятор батареялари учун ЗПУ-2 русумидаги зарядловчи қурилма

дона

10

20,0

200,0

4

3

3

3.3.

Чилонзор йўналишидаги ўзгармас токли тезкор автоматик ўчириб ёқувчи ВАБ-42 6300/10 русумли қурилма

дона

5

18,0

90,0

2

2

1

3.4.

Чилонзор йўналишидаги тезкор автоматик тарзда ўчириб-ёқувчи ВАБ-43 русумли қурилма

дона

10

18,0

180,0

4

3

3

3.5.

Метро бекатидаги авария ҳолатларида вақтинчалик энергия таъминоти учун аккумулятор батареялари (OPZs-530 русумли)

дона

32

0,938

30,016

32

Жами

1 009,6

IV. Эскалаторларнинг барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш

4.1.

Эскалаторларни капитал таъмирлаш

дона

5

210,0

1 050,0

2

3

Жами

1 050,0

V. Йўл хизмати қурилмаларини ривожлантириш ҳамда барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш

5.1.

Р-50 русумли рельслар

тн

2 500

0,95

2 375,0

1 000

1 000

500

5.2.

Р-50 русумли рельсларни ўзаро боғлайдиган мослама

дона

1 800

0,04

72,0

600

600

600

5.3.

Рельсларни шпалларга маҳкамлаш учун бураб қотирадиган асбоб

дона

3

1,8

5,4

2

1

5.4.

1/9 маркали Р-50 русумдаги крестовина

дона

30

2,6

78,0

10

10

10

5.5.

1/9 маркали Р-50 русумдаги рельслар (ўнг эгри остряк)

дона

30

1,39

41,6

10

10

10

5.6.

1/9 маркали Р-50 русумдаги рельслар (чап эгри остряк)

дона

30

1,39

41,6

10

10

10

5.7.

Шпаллар тагидаги тошларни жойлаштирадиган ЭШП-9 русумли электр қурилмани харид қилиш

дона

40

0,52

20,8

15

15

10

Жами

2 634,4

VI. Ҳаракат таркибини янгилаш ва муддати ўтган вагонларни модернизация қилиш

6.1.

Ҳаракат таркибини (вагон) харид қилиш

дона

104

1 575,0

163 800,0

56

48

6.2.

Метро вагонини модернизация қилиш

дона

24

450,0

10 800,0

24

Жами

174 600,0

Метрополитен бўйича жами

184 794,0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ушбу кўрсаткичларга лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижасига кўра ўзгартириш киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2021 й., 07/21/5260/0967-сон)