Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг
буйруғи
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар бирлашмаларининг доимий ҳаракатдаги Марказий эксперт комиссия (МЭК)си тўғрисида намунавий низом, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 11 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 898-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги 538-сон «Давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор У. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 сентябрь,
317-сон
Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2021 йил 6 сентябрдаги 317-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг 2000 йил 11 февралдаги 4-сон буйруғи билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар бирлашмаларининг доимий ҳаракатдаги Марказий эксперт комиссия (МЭК)си тўғрисида намунавий низом (рўйхат рақами 898, 2000 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 4-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2008 йил 9 апрелдаги 8-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар бирлашмаларининг доимий ҳаракатдаги Марказий эксперт комиссияси (МЭК)си тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 898-1, 2008 йил 23 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 141-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2010 йил 16 июлдаги 44-сон «Вазирлик, давлат қўмитаси, идора, юридик шахслар бирлашмасининг доимий ҳаракатдаги Марказий эксперт комиссияси (МЭК) тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 898-2, 2010 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 265-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2021 й., 10/21/898-3/0868-сон)