Ҳужжат кучини йўқотган 11.05.2024 03.08.2021 йилдаги 488-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.08.2021 йилдаги 488-сон
Kuchga kirish sanasi
04.08.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 11.05.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 майдаги 277-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 14 июндаги 370-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 3 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
488-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 488-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими (кейинги ўринларда — Бўлим) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомига риоя этилиши юзасидан назоратни ташкил этишни таъминловчи Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Администрацияси топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Раёсати қарорлари ва топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ташкил этишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон, «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонлари, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари, «Ижро интизоми ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойиши ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизими асосида ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторингини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимининг ишлаш сифатини оширишга йўналтирилган ахборот-коммуникация тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар ва топшириқлар ижросининг назоратини ташкил этишга методик раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг барча таркибий бўлинмаларида ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш, ушбу соҳада ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатиш, улар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларини, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизимини жорий этиш асосида ҳужжатлар ва топшириқларнинг бажарилишини рўйхатга олиш, ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни шакллантиришнинг ягона тизимини жорий этиш, шунингдек, уларни раҳбарият олдида муҳокама қилиш учун бажарилиши тўғрисида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратдаги бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга оширишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари томонидан ижро этилиши мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида кейинчалик Олий Мажлис палаталарига тақдим этиш учун ҳисоботлар тайёрлаш жараёни мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар танлаш тизимини такомиллаштиради, кадрлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлашнинг самарали усуллари ва шаклларини жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан ўз вақтида бажарилиши бўйича ишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини кучайтириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон, «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонларига, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига, «Ижро интизоми ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар ва топшириқлар автоматлаштирилган назоратга қўйилишини, уларнинг бажарилиши кузатиб борилишини, огоҳлантирувчи назоратни, ижро интизомининг якунларини чиқаришни таъминловчи электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш ягона тизимининг маълумотлар базасини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибиятига ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ижро интизомининг жорий (ҳар кунлик), ҳар ҳафталик ва ҳар ойлик таҳлилини тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизоми масалалари бўйича, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторинги натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни киритади, улар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат самарадорлигини ошириш, шунингдек, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш асосида ҳужжатлар ва топшириқлар бажарилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
огоҳлантирувчи назоратни ташкил қилади. Ушбу мақсадларда ҳар ҳафтада навбатдаги ҳафтада ишлари тугалланиши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотнома-эслатмаларни шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига юборади. Ҳар ойда навбатдаги ой мобайнида ишлари тугатилиши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги эслатмаларни шакллантиради, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради ва таркибий бўлинмалар раҳбарларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида ахборот беради, унинг топшириғига мувофиқ аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ijro.gov.uz» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тасдиқланган топшириғи ёки назорат режалари асосида Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан масъул ижрочи ҳамда вазирлик ва идораларни белгилайди ва назоратга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Назорат ва ижро интизоми бўлими Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тасдиқланган топшириғи ёки назорат режалар асосида Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан масъул ижрочи ҳамда вазирлик ва идораларни «Ijro.gov.uz» тизимида белгилайди ва назоратга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ijro.gov.uz» тизимида ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари топшириқлар ижросини таҳлил қилиб боради ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги томонидан «Ijro.gov.uz» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича таҳлилий материалларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳлилий материалларни ҳар ойнинг 7-санасига қадар таҳлил қилади ҳамда бажарилмаган бандлар бўйича таҳлилий жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқ хати асосида пухта таҳлил қилиш учун масъул таркибий бўлинмаларга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган таҳлилий материалларни пухта қайта ишлайди ҳамда умумлаштирилган якуний таҳлилий материаллар тўплами, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини ҳар ойнинг 12-санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида, ҳар ойнинг 13-санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисини ташкил этади ҳамда якунлари бўйича ҳужжатлар тўпламини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, бир кун муддатда пухта қайта ишлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси баёни пухта қайта ишлангандан сўнг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича таҳлилий маълумотнома ҳамда жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилинган ҳолда, бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифларни беш кун муддатда таҳлил қилади ҳамда асосли деб топилган тақдирда тегишли таклифни Ҳисоб палатасига «Ijro.gov.uz» тизими орқали киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракдаги мажлисларда кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун ўтган чоракдаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ижрочилар бўйича уларнинг масъулиятини ошириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш учун тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассислари томонидан тақдим этиладиган топшириқлар ижроси тўғрисидаги ҳужжатлар асосида уларни назоратдан чиқариш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан Бўлимнинг тасдиқланган ярим йиллик иш режаси бўйича мунтазам равишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизоми назорати ташкил этилиши ва унинг ҳолатини ўрганади, уларнинг натижалари бўйича электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизимини жорий этиш асосида ижрони рўйхатга олиш, ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш масалаларида методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари юзасидан назорат режаларни (чора-тадбирлар режалари) ўз вақтида ишлаб чиқилишини назорат қилади ва тизимли ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар ҳужжатларини бир кун муддатда ўрганиб чиқади ҳамда номзодлар ҳужжатлари ва тайёрланган шахсий рефератлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлимига хулоса беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудири давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқади ҳамда суҳбатдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировкадан ўтказиш рўйхатини, стажировка дастури ва графигини шакллантиради ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тасдиқланган дастур ва график асосида стажировкаларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировкалар якунида давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг касбий даражаси ва малакасини ошириш бўйича тегишли таклифлар тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари ижроси назоратини ташкил этиш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда ишларнинг ҳолати ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар ва топшириқлар бажарилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимининг дастурий-техник комплексини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини, зарурат бўлганда, белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг зарур материаллар, маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг барча таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бўлим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомини таъминлаш бўйича талаблар бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ташкил этишнинг комплекслилиги ва сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатларни белгиланган муддатларда тайёрлашни таъминлаш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бўлимнинг тузилмасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудирининг ўринбосари (вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини ўрганиш масалалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (3-картотека);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари») ишлаб чиқилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (2-картотека);

инспектор киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бўлим мудири, бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бўлим ишлари «Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бўлим мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритади ва уларнинг ишларини мувофиқлаштиради, зарур ижро интизомини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ Бўлимда иш юритишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг кадрлар захираси шакллантирилиши ва янгиланилишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларни интизомий жазолаш тўғрисидаги таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва келишиш учун киритади, Бўлим мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган хат-хабарлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳар томонлама кўриб чиқишни таъминлайди, тайёрланган лойиҳаларга виза қўяди ва улар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар ҳужжатларини бир кун муддатда ўрганиб чиқади ҳамда номзодлар ҳужжатлари ва тайёрланган шахсий рефератлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлимига хулоса беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудири давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқади ҳамда суҳбатдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини бўлим мудирининг ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бўлим мудирининг ўринбосари (вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини ўрганиш масалалари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудири билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Ҳукумат қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси мажлислари топшириқлари ижроси ҳолатини комплекс ўрганишда қатнашади, ушбу ишларни яхшилашга қаратилган таклифларни киритади, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва раҳбариятнинг бошқа топшириқлари ижроси юзасидан материалларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилишининг назоратини ташкил қилиш масалалари юкланган раҳбарлар ва мутахассислар таркиби ҳисоб-назорат номенклатурасини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировкадан ўтказиш рўйхатини, стажировка дастури ва графигини шакллантиради ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тасдиқланган дастур ва график асосида стажировкаларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стажировкалар якунида давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларининг касбий даражаси ва малакасини ошириш бўйича тегишли таклифлар тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ижросини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-санасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (3-картотека):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқлари ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-санасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари») ишлаб чиқилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари») ишлаб чиқилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар — мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари») ишлаб чиқилиши тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-санасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (2-картотека):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиш тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар — Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижроси тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-санасигача Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг олиб бориш ва амалга ошириш жадвалини ўз вақтида ишлаб чиқиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари рўйхатини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари бўйича назорат режалари ишлаб чиқилишини ҳар ойда таҳлил қилади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига таҳлил натижалари тўғрисида маълумот киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ijro.gov.uz» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тасдиқланган топшириғи ёки назорат режалари асосида Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан масъул ижрочи ҳамда вазирлик ва идораларни белгилайди ва назоратга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси бевосита масъул бўлган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Назорат ва ижро интизоми бўлими Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тасдиқланган топшириғи ёки назорат режалар асосида Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан масъул ижрочи ҳамда вазирлик ва идораларни «Ijro.gov.uz» тизимида белгилайди ва назоратга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ijro.gov.uz» тизимида ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари топшириқлар ижросини таҳлил қилиб боради ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги томонидан «Ijro.gov.uz» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича таҳлилий материалларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳлилий материалларни ҳар ойнинг 7-санасига қадар таҳлил қилади ҳамда бажарилмаган бандлар бўйича таҳлилий жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқ хати асосида пухта таҳлил қилиш учун масъул таркибий бўлинмаларга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган таҳлилий материалларни пухта қайта ишлайди ҳамда умумлаштирилган якуний таҳлилий материаллар тўплами, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини ҳар ойнинг 12-санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида, ҳар ойнинг 13-санасига қадар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисини ташкил этади ҳамда якунлари бўйича ҳужжатлар тўпламини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, бир кун муддатда пухта қайта ишлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси баёни пухта қайта ишланганидан сўнг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича таҳлилий маълумотнома ҳамда жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилинган ҳолда, бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифларни беш кун муддатда таҳлил қилади ҳамда асосли деб топилган тақдирда, тегишли таклифни Ҳисоб палатасига «Ijro.gov.uz» тизими орқали киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Инспектор Бўлимда иш юритишни олиб боради, ҳужжатлар айланишини назорат қилади, ҳужжатларни тайёрлаш ва архивда сақлаш учун ўз вақтида беришни таъминлайди, унга юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизом ҳолатини ўрганиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати юзасидан ўрганиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бўлим мудири Бўлимнинг бўлажак ярим йиллик бўйича ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирлари иш режасига киритиш учун қоидага кўра декабрь ва июнь ойларида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича илгари ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Иш режасига асосан Бўлим ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш бўйича материаллар (ишчи гуруҳ тартиби, саволнома, жадваллар ва бошқалар) тайёрланади ва тайёрланган материаллар Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Бўлим ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати, ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш ўрганилади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўрганиш якунлангандан кейин Бўлим мудири томонидан 3 кун муддатда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланади ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарлари кейинчалик хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бир кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижроси ҳолати бўйича кундалик мониторинг олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати юзасидан ўрганиш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилиш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Бўлим мудирининг ўринбосари Бўлимнинг келгуси ярим йиллик бўйича ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирлари иш режасига киритиш учун декабрь ва июнь ойларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича илгари ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Иш режасига асосан Бўлим ходимлари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш бўйича материаллар (ишчи гуруҳ таркиби, саволнома, жадваллар ва бошқалар) тайёрланади ва тайёрланган материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Бўлим мудирининг ўринбосари томонидан бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати, ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш ўрганилади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бўлим мудирининг ўринбосари томонидан ҳар чоракда келгуси ойнинг 10-кунигача ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий материаллар Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Бўлим мудирининг ўринбосари томонидан ҳар чоракда келгуси ойнинг 15-кунигача Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси баёни лойиҳаси ишлаб чиқилади ва тасдиқлаш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Бўлим ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг тасдиқланган баёни ижроси ҳолати бўйича кундалик мониторинг олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил қилиш ва амалга оширилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Бош вазир котибияти

Ҳужжатларни имзоланган топшириқнома ва 1-сон назорат карточкаси билан Назорат ва ижро интизоми бўлимига бериш.

Топшириқнома имзолангандан сўнг 30 дақиқа мобайнида

Умумий бўлим

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва йиғилишлари баёнлари ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёнларини бериш (2-картотека).

Ҳужжат олиниши билан

2-босқич

Бўлим мудири

Ҳужжатларни, топшириқларни ва назорат бандларини ижро интизомининг электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

3-босқич

Бўлим ходимлари

1-сон назорат карточкаларини тўлиқ расмийлаштириш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

4-босқич

Бўлим ходимлари

Ҳужжатларни топшириқнома ва 1-сон назорат карточкаси билан ижросини ташкил этиш учун Бош вазир ўринбосарларининг ёрдамчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига имзо қўйдириб бериш.

Ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида

5-босқич

Бўлим ходимлари

Бажарилмаган назоратдаги ҳужжатлар ва 1,2,3-сон картотекалар топшириқларининг ижро ҳолатини назоратдаги ҳужжатларнинг ижрочилари билан бирга таҳлил қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш.

Ҳар куни

6-босқич

Бўлим мудири

Бажарилмаган назоратдаги ҳужжатлар ва 1,2,3-сон картотекалар топшириқларининг ижро ҳолатини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида котибиятлар мудирлари ва мутахассислари иштирокида муҳокама қилишни ташкил этиш.

Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни

7-босқич

Бўлим мудири

Бажарилмаган назоратдаги ҳужжатлар ва 1,2,3-сон картотекалар топшириқларининг ижро ҳолатини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида котибиятлар мудирлари иштирокида муҳокама қилишни ташкил этиш.

Ҳар ҳафтанинг жума куни

8-босқич

Бўлим

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига бажарилмаган назоратдаги ҳужжатлар ва 1,2,3-сон картотекалар топшириқлари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш.

Ҳар ҳафтанинг душанба куни

9-босқич

Бўлим

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари мутахассислари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ижроси таъминланган назоратдаги 1,2,3-сон картотекалар топшириқларини назоратдан чиқариш.

Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда

10-босқич

Бўлим ходимлари

Ижро муддати кейинги ойга тўғри келадиган назоратдаги ҳужжатлар ва 1,2,3-сон картотекалар топшириқлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига тақдим этиш.

Ҳар ойнинг 25-санасида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Бўлим мудири

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг ҳолати юзасидан илгари ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.

Декабрь, июнь

2-босқич

Бўлим мудири

Назорат ва ижро интизоми бўлимининг иш режасига ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш тадбирларини киритиш.

Декабрь, июнь

3-босқич

Бўлим ходимлари

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш бўйича материаллар (саволнома, жадваллар ва бошқалар)ни тайёрлаш.

Иш режасига асосан

4-босқич

Бўлим мудири

Тайёрланган материалларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишиш.

Иш режасига асосан

5-босқич

Бўлим ходимлари

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш, ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур ёрдам кўрсатиш.

Иш режасига асосан

6-босқич

Бўлим мудири

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисини ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш.

3 кун мобайнида

7-босқич

Бўлим ходимлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларини Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларига етказиш.

Бир кун мобайнида

8-босқич

Бўлим ходимлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижроси ҳолати мониторингини олиб бориш.

Ҳар куни

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Бўлим мудири ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати юзасидан илгари ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилиш.

Декабрь, июнь

2-босқич

Бўлим мудири

Назорат ва ижро интизоми бўлимининг иш режасига ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш тадбирларини киритиш.

Декабрь, июнь

3-босқич

Бўлим мудири ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш бўйича материаллар (ишчи гуруҳ таркиби, саволнома, жадваллар ва бошқалар) тайёрлаш.

Иш режасига асосан

4-босқич

Бўлим мудири

Тайёрланган материалларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан келишиш.

Иш режасига асосан

5-босқич

Бўлим мудири ўринбосари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш.

Иш режасига асосан

6-босқич

Бўлим мудири ўринбосари

Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрлаш.

Ҳар чоракда келгуси ойнинг 10-санасигача

7-босқич

Бўлим мудири ўринбосари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг баёни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Ҳар чоракда келгуси ойнинг 15-санасигача

8-босқич

Бўлим ходимлари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг тасдиқланган баёни ижроси ҳолати мониторингини олиб бориш.

Ҳар куни

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ижро муддатлари

1-босқич

Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис

Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочини, зарур бўлганда, вазирлик ва идораларни белгилаш ҳамда топшириқларни назоратга олиш.

Доимий

2-босқич

Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис

Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмаларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.

Доимий

3-босқич

Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис

Ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари топшириқлар ижросини таҳлил қилиб бориш ҳамда муддати кечиктирилаётган ҳужжатлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот киритиб бориш.

Ҳар ҳафта чоршанба ва жума кунлари

4-босқич

Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис

Адлия вазирлиги томонидан «Ijro.gov.uz» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати бўйича таҳлилий материалларни ҳар ой якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилишини назорат қилиш.

Ҳар ойнинг 5-санаси

5-босқич

Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис

Таҳлилий материалларни таҳлил қилиш ҳамда бажарилмаган бандлар бўйича таҳлилий жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқ хати асосида пухта таҳлил қилиш учун масъул таркибий бўлинмаларга юбориш.

Ҳар ойнинг 7-санаси

6-босқич

Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис

Таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган таҳлилий материалларни пухта қайта ишлаш ҳамда умумлаштирилган якуний таҳлилий материаллар тўплами, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ҳузурида ҳимоя қилиш.

Ҳар ойнинг 12-санаси

7-босқич

Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис

Таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган таҳлилий материалларни пухта қайта ишлаш ҳамда умумлаштирилган якуний таҳлилий материаллар тўплами, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилиш.

Ҳар ойнинг 13-санаси

8-босқич

Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис

Масъул таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисини ташкил этиш ҳамда якунлари бўйича ҳужжатлар тўпламини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, пухта қайта ишлаш.

Ҳар ойнинг 14-санаси

9-босқич

Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни пухта қайта ишлангандан сўнг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича таҳлилий маълумотнома ҳамда жадвал билан бирга Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

Ҳар ойнинг 15-санаси

10-босқич

Бўлим мудири ўринбосари,

бош мутахассис

Ҳукумат тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро муддатларини узайтириш ҳақида Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилган таклифларни таҳлил қилиш ҳамда асосли деб топилган тақдирда, тегишли таклифни Ҳисоб палатасига «Ijro.gov.uz» тизими орқали киритиш.

Ҳар ойнинг 15-санаси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 488-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг аппарати деб аталади) иш юритишни, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминловчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритишни ва архив ишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритиш ва архив ишини ташкил этиш ва электрон ҳужжат айланишининг замонавий усулларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритиш ва архив ишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш ва уларни ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш, келишиш ва имзолаш мониторингини олиб бориш, имзоланган ҳужжатларнинг материалларини архивга топширишга тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати фаолиятида тўпланган ва иш юритиш тугалланган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Юкланган вазифаларни бажариш учун Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида иш юритиш бўйича йўриқнома талабларига риоя этилишини ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ўрганади ва назорат қилади, иш юритилишига методик раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритиш жараёнларини такомиллаштириш ва автоматлаштириш, электрон ҳужжат айланишини жорий этиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баёнларини рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, кўпайтиради ва шу жумладан, электрон почта орқали тарқатади, улардан ва бошқа ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлайди ва тарқатади, зарур ҳолатларда уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тўплами, шунингдек, Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами (Ўзбекистон Республикаси ҚТ) чиқарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини техник жиҳатдан таъминлайди, шу жумладан: Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларига таклиф этилганларнинг умумлаштирилган рўйхатини шакллантиради, таркибий бўлинмалар мутахассислари билан биргаликда материалларни танлаб олади, кўпайтиради ва уларни мажлис иштирокчиларига етказади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларига ҳужжатлар ёзилишини, таклиф этилганлар рўйхатга олинишини, стенограмма юритилишини ва синхрон таржимани таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассислари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари баёнлари тайёрланишини, шунингдек, уларнинг ижрочиларга тарқатилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш, келишиш ва имзолаш мониторингини олиб боради ҳамда улар юзасидан маълумотлар базасини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Project.gov.uz» тизими орқали белгиланган тартибда келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари лойиҳаларининг кўриб чиқилиши мониторингини олиб боради ҳамда улар юзасидан маълумотлар базасини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун «Regulation.gov.uz» порталига жойлаштиришга доир Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларнинг кўриб чиқилиши мониторингини олиб боради ҳамда улар юзасидан маълумотлар базасини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушаётган хат-хабарларни қабул қилади, рўйхатга ва ҳисобга олади, тақсимлайди ва тегишлилиги бўйича юборади, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилади ва жўнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларда ҳужжатлар йиғмажилди номенклатурасини аниқлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Йиғма номенклатурасини тузади, унга риоя этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларидан иш юритиш тугалланган йиғмажилдларни қабул қилади, уларнинг ҳисобини олади ва сақланишини, жорий архив шакллантирилишини таъминлайди, йиғмажилдларни ва ҳужжатлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига топширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг имзолаган фармонлари, қарорлари ва фармойишлари материалларини архивга топширишга тайёрлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларидан қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига янги қабул қилинган ходимларни стажировкадан ўтказади, уларга йўл-йўриқлар беради, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар билан таништиради ва улар билан ишлашни ташкил этиш масалалари бўйича ўқув семинарларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини таҳрир ва таржима қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритишни ташкил этиш учун зарур бўлган тегишли муҳрлар, штамплар ва бланкаларнинг тайёрланишини ташкил этади, уларнинг ҳисобини ва сақланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирламшалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари аппаратларида иш юритишнинг ҳолатини ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлардан материаллар ҳамда маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли материаллар ва ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида иш юритишнинг йўлга қўйилганлигини текшириш, ўрганилаётган масалаларга оид барча ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари аппаратларида, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида иш юритишнинг ҳолатини ўрганиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг зарур материаллар ва маълумотлар тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ёки унинг ўринбосарлари топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бўлим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритишнинг сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатлар белгиланган муддатларда тайёрланишини таъминлаш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бўлимнинг тузилмасига Бўлим мудири, Бўлим мудирининг ўринбосари, бош мутахассислар, инспекторлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бўлим мудири ва унинг ўринбосари, мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бўлим ишлари Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари, Бўлим мудири, унинг ўринбосари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бўлим мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, Бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассислар ишини ташкил этади ва Бўлимга юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар юзасидан ўтказиладиган йиғилишларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудирининг ўринбосари, мутахассислар ва Бўлимнинг бошқа ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ходимларининг профессионал савияси оширилишини, уларнинг малакаси ошишини, Бўлимда ижро интизоми мустаҳкамланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига Бўлим мудирининг ўринбосарини, Бўлим мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда интизомий жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бўлим мудирининг ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан тушган хат-хабарлар қабул қилиниши, пухта ишланиши ва рўйхатдан ўтказилишини, чиқувчи хат-хабарларнинг ижрочиларга жўнатилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукуматнинг қарорлари, шунингдек, топшириқлари, бошқа чиқувчи хат-хабарлар — тушган хат-хабарлар ҳисобга олинишини ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига, ижро этувчи ташкилотларга етказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритишга электрон ҳужжатлар айланиши тизимини жорий этиш тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлимларида иш юритилиши ва ҳужжатлар билан ишлашнинг ҳолати тизимли ўрганилишини ташкил этади, ўрганиш якунлари тўғрисида таркибий бўлинмалари раҳбарларига Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига ахборот беради, ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш юзасидан таклифлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хат-хабарларни давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига етказиб бериш бўйича Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмаси, Ҳукумат ҳужжатларини кўпайтириш бўйича — электр-нусха кўчириш бюроси ишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудирининг топшириғи бўйича чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ва чиқариш масалалари бўйича бош мутахассислар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг имзоланган қарорлари, фармойишлари, мажлислари баёнларини қабул қиладилар, расмийлаштирадилар ва ўз вақтида чиқарадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат ҳужжатлари материаллари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари материаллари архивга топширилиши учун тайёрланишини таъминлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукуматнинг қабул қилинган ҳужжатларини чиқаришга расмийлаштириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги қабул қилинган ходимлари билан стажировка ўтказадилар, уларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар билан ишлашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таржима ва таҳрир қилишни ташкил этиш масалалари бўйича бош мутахассис Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини таҳрир қиладилар, таржима қиладилар, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини давлат тилида тайёрлашда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалар мутахассисларга амалий ёрдам берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таҳрир қилиш масалалари бўйича бош мутахассислар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли таҳрир қилинишини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўқиб тузатилиши ва таққосланишини, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларининг ва олий даражада ўтказиладиган бошқа тадбирларнинг синхрон таржима қилинишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами (ҚТ) ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами нашр этилиши юзасидан Хўжалик фаолияти бошқармасининг Босмахонаси ишини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларда иш юритилишини ташкил этиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларда ишларнинг ҳолати тизимли ўрганилишини, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқнома талабларига риоя этилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди, иш юритишда мутахассисларга ва техник ходимларга амалий ёрдам беради. Ўрганиш якунлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига ва Бўлим мудирига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг мутахассислари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли ходимлари учун ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш, иш юритишни ташкил этиш, электрон ҳужжатлар айланишини юритиш бўйича мунтазам семинарлар ўтказилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Архивни юритиш масалалари бўйича инспектор архив иши, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати фаолиятида тўпланиб қоладиган ҳужжатларнинг ва иш юритиш тугатилган йиғмажилдлар сақланишини, Йиғма номенклатура тузилишини, ҳужжатларни доимий сақлашга топшириш, архив ишини такомиллаштириш масалаларида Давлат архиви бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Бўлим мудирининг ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Бўлимнинг бошқа ходимлари ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида Иш юритиш бўйича йўриқнома талабларига риоя этилишини ўрганиш ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Тадбирлар

Муддатлари

1-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги қабул қилинган ходимларини ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш масалаларида стажировкадан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ бериш ҳамда уларни ҳужжатлар билан ишлашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш.

Стажировка жадвалига мувофиқ

2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида иш юритишнинг ҳолатини ўрганиш, ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштиришда мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатиш.

Бўлимнинг иш режасига мувофиқ

3-босқич

Тасдиқланган тузилмага мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида йиғмажилдлар номенклатурасини аниқлаш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг йиғма номенклатурасини шакллантириш.

Ҳар йили, декабрь ойида

4-босқич

Иш юритиш тугалланган йиғмажилдлар шакллантирилишини ўрганиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларидан йиғмажилдларни жорий архивга топшириш учун қабул қилиш.

Алоҳида жадвал бўйича

5-босқич

Ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида — шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг умумий йиғилишида иш юритишнинг ҳолатини муҳокама қилиш.

Ўрганиш якунлари бўйича, жадвалга кўра

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 488-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими (кейинги ўринларда — Бўлим) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришни, ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ва улардан фойдаланишни, ахборот хавфсизлигини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни таъминловчи Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилиш ҳамда ривожлантиришнинг узоқ муддатли даврга мўлжалланган ягона стратегиясини, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс ташкилий-техник чора-тадбирларни ушбу Низомга илова қилинган Схема асосида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеграция жараёнларга амалий кўмаклашиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимларининг бошқа ахборот тизимлари билан, жумладан, «Электрон Ҳукумат» тизимини амалга ошириш доирасида — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенати, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро алоқасини таъминлаш ишларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони талабларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш ва ташкил этиш;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш ўринларини компьютер техникалари ва телекоммуникация ускуналари билан техник таъминлашни кучайтириш юзасидан таклифларни ҳамда компьютер техникалари, коммутация воситалари ва тармоқ ускуналарини модернизация қилиш, алмаштириш, фойдаланишдан чиқариш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида қўлланилаётган мавжуд ахборот тизимлари, моделлар, жараёнлар ва ахборот технологияларини таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида қарор қабул қилиш жараёнларини таҳлил қилиш, бошқарув жараёнларининг функционал моделини, ташкилий-техник ва бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларига татбиқ этишга мўлжалланган янги ахборот тизимлари, уларнинг қуйи тизимлари ва амалий дастурларни давлат бошқарув органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат тизими элементларини жорий этиш ҳамда янада ривожлантириш бўйича норматив-хуқуқий ҳужжатларда, давлат стандартларида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ходимларнинг малакасини ва касбий даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, услубий ва техник ҳужжатлар, йўриқномалар, ўргатувчи дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассисларининг тармоқ ахборот ресурсларидан, жумладан, Интернет тармоғи ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензион дастурий таъминот, очиқ кодли дастурий воситаларни жорий этиш ва қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер техникаларига, тармоқ ускуналарига, тармоқланган кабель тизимига, ахборот тизимларига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимлари ва ресурсларининг хавфсизлигига қарши қаратилган, уларнинг нормал ишлаши ва ривожланишини бузишга олиб келувчи таҳдидларни башорат қилиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида маълумотлар ва ахборот ресурсларини рухсат этилмаган киришлардан ҳимоялаш, шунингдек, конфиденциал маълумотлар чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича чораларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бўлим юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ишларини ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг давлат устувор йўналишларидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда мувофиқлаштиради;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш жараёнида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида замонавий ахборот ва телекоммуникация инфратузилмасини шакллантириш, мавжуд маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар, коммуникация тармоқлари ва ускуналари, ахборот тизимлари ва ресурсларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда янгиларини лойиҳалаштириш, яратиш, ўрнатиш, синовдан ўтказиш ва жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиладиган таҳлилий, маълумот тариқасидаги ва бошқа материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва уларнинг қуйи тизимларини такомиллаштириш ва жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида маълумотлар базаларини яратиш ва юритиш, электрон иш юритиш, ҳужжат айланиши ва Ҳукумат қарорларини қабул қилиш жараёнларини маълумотлар билан таъминлашнинг ягона тизимини шакллантириш масалаларида услубий раҳбарликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан олиб бориладиган мажлис ва йиғилишларни ўтказишда ахборотлаштириш масалаларида техник кўмаклашишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер техникалари, тармоқ ускуналари ва дастурий маҳсулотларнинг тизимли равишда ҳисобини юритади ва хатловдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг компьютер тизимлари, ахборот ва тармоқ ресурслари фойдаланувчилари учун ахборот хавфсизлиги соҳасида ўқув дастурлари ишлаб чиқади ва қисқа муддатли курслар, семинарлар, инструктажлар ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан компьютер ва ахборот тизимлари, тармоқ ахборот ресурсларидан, жумладан, Интернет тармоғи ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат ҳамда мунтазам мониторинг олиб боришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот ресурсларининг таснифланишини ва ахборот хавфсизлиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар ва тартибларга асосан уларнинг яхлитлиги назоратини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив ахборот муҳитида маълумотларни ҳимоя қилиш тизимини, жумладан, электрон рақамли имзо ва ахборотларни шифрлаш воситаларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида фойдаланилаётган тизимли ва амалий дастурий таъминотни, ахборот ресурсларини ва аппарат воситаларини ҳимоя қилиш ишларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан материаллар ҳамда маълумотларни белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига асосан Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг мажлис ва йиғилишларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва такомиллаштириш масалаларини ўрганиб чиқиш ҳамда ахборот тизимларини ривожлантириш ва интеграциялаш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини, зарурат бўлганда, ўрнатилган тартибда жалб қилиш, бу мақсадларда ишчи гуруҳларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг зарур материаллар ва маълумотлар тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бўлим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлатилаётган компьютер ва ахборот тизимлари, тармоқ ускуналари ва дастурий маҳсулотларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг ишлаш сифатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон, «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон фармонларига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатлар белгиланган муддатларда тайёрланишини таъминлашга жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бўлимнинг тузилмасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудири (Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер тизимларини, тармоқ ускуналарини ва маълумотлар базасини тизимли бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим тузилмасига битта Иш юритиш ва маълумотлар базаларининг фаоллигини таъминлаш масалалари бўйича инспектор киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бўлим ишларига Бўлим мудири раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бўлим мудири, бош мутахассис ва инспектор белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бўлим ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низом, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ва Бўлимнинг иш режалари, Бўлим мудири ва бош мутахассиснинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида ярим йиллик учун шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош мутахассиснинг шахсий иш режаларини Бўлим мудири тасдиқлайди.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бўлим мудири (Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, бош мутахассис ишини ташкил этади ва Бўлимга юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимлари ва ресурслари, компьютер тизимлари, серверлари, тармоқ ускуналари, тизимли ва амалий дастурий маҳсулотлари, маълумотлар базаларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ахборот хавфсизлиги сиёсатини амалга ошириш ҳамда компьютер ва ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар узатиш тармоқларини комплекс ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланиш ҳолати бўйича режали ва режадан ташқари ўрганишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ахборот тизимларини интеграция қилиш, такомиллаштириш юзасидан ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ахборот ресурсларига маълумотларнинг жойлаштирилишини ва уларнинг мазмундорлик жиҳатдан тўлиқ бўлишини таъминлайди ҳамда назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар базаларини архивлашни назорат қилади, маълумотлар базаларининг архив нусхалари ва конфигурацион маълумотларнинг сақланишини таъминлайди, зарур ресурслар (хотира, фойдаланиш ҳуқуқи)ни тақсимлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари ишлашида узилишлар сабабларини таҳлил этади, уларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида умумлаштирилган статистик ахборотларни қайта ишлаш бўйича янги ахборот технологияларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва ушбу жараёнда услубий раҳбарликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютер техникалари, жорий этилаётган янги дастурлар, ахборот тизимларида, шунингдек, Интернет тармоғида ишлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг кўникмаларини ошириш юзасидан ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мутахассисининг хизмат вазифалари тақсимотини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади, уларнинг ишини мувофиқлаштиради, Бўлимда етарли даражада ижро интизомини таъминлайди ҳамда иш юритишни Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ ташкил этади;
(13-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар юзасидан ўтказиладиган йиғилишларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг кадрлар захирасини яратиш ва янгилаб бориш, кадрлар захирасига олинган шахслар билан тизимли ишлашни ташкил этишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисидаги таклифларни пухта ишлаб чиқади ва тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим бош мутахассиси ва инспектори ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тасдиқлашга, шунингдек, Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини келишишга киритади, Бўлим бош мутахассиси иш режаларини тасдиқлайди;
(13-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 262-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган хат-хабарлар ва ҳужжат лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, тайёрланган лойиҳаларни имзолайди ва ўрнатилган тартибда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси розилиги билан бош мутахассис бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер тизимларини, тармоқ ускуналарини ва маълумотлар базасини тизимли бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимли дастурий таъминот, операцион тизимлар ва почта инфратузилмасини ўрнатади ва бошқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер ва ахборот тизимлари ва ресурслари, маълумотларни узатиш тармоқларини комплекс ҳимоя қилишни ва ахборот хавфсизлиги сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аппарат, техник, дастурий-техник воситалар, криптографик тизимлар ва бошқа ахборотларни ҳимоя қилиш воситаларининг ишлаш ҳолатини таҳлил қилиш ва мониторингини, шунингдек, ахборотларни ҳимоялаш техник ускуналари ва воситаларининг ишчанлигини таъминлаш бўйича профилактика ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат воситаларидан самарали фойдаланиш, ҳимояланаётган ахборот тизимлари ва ресурслари маълумотларининг конфиденциаллигига таҳдидларни аниқлаш, уларнинг яхлитлиги ва фойдаланувчанлиги бўйича чоралар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборотлаштириш объектларини ўрганишда, уларни аттестациядан ўтказиш ва тоифасини белгилашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимлари ва ресурсларидаги таҳдидларни ва заиф нуқталарни аниқлаш бўйича таҳлилий ишларни ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари ҳамда ресурсларига хизмат кўрсатувчи техник ходимлар ва улардан фойдаланувчиларнинг иш ўринларини ташкил этишда эргонометрик талаблар, ишлаб чиқариш-санитария нормаларига риоя этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютер тармоғи дастурий-техник воситаларининг фойдаланиш ва ишлаш кўрсаткичларини жамлайди ва таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ инфратузилмасини такомиллаштириш, ускуналар ва дастурий воситаларни янгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни ҳимоя қилиш ишларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотларни ҳимоя қилувчи аппарат-техник ва дастурий-математик воситаларга бўлган эҳтиёж тўғрисида раҳбариятга материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимларини интеграциялаш жараёнида ахборот хавфсизлиги талабларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланишда Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини маълумотларни ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари билан таништиради, улар билан инструктаж ва якка тартибда суҳбатлар олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Иш юритиш ва маълумотлар базаларининг фаоллигини таъминлаш масалалари бўйича инспектор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимда иш юритишни, ҳужжатларнинг кўриб чиқилишининг назоратини, жилдларни архивда сақлаш учун тайёрлаш ва ўз вақтида киритишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютерларга операцион тизимлар, тизимли дастурий таъминот, амалий ва ҳимоя дастурларининг ўрнатилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютер техникалари, периферия қурилмаларини даврий хатловдан ва синов тестларидан ўтказиш ҳамда уларнинг ишга туширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютер техникалари ва периферия қурилмаларини таъмирлаш, уларга сервис ва режали профилактика хизматлари кўрсатилишини ташкил этади ҳамда уларнинг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар базаларида ахборотларнинг мунтазам янгиланиб борилишини ҳамда уларнинг узлуксиз, барқарор ва фаол ишлашини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер техникалари ва периферия қурилмаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳолати бўйича мониторинг олиб боради, мунтазам равишда (ҳар ҳафта, ҳар ой) Бўлим бошлиғига ахборот киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг компьютер техникалари ва ахборот тизимларида самарали ишлаши, иш жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича инструктаж ва тушунтириш ишларини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс ташкилий-техник чораларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазифалар

Вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ва босқичлари

Масъуллар

Муддатлар

I.

Компьютер техникалари, тармоқ ва периферия қурилмалари, ахборот тизимлари, маълумотларни узатиш тармоқларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, ахборот-коммуникация инфратузилмасини ва АКТ соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер ва ахборот тизимлари, серверлар, маълумотлар базаларининг, локал-ҳисоблаш тармоғи (ЛҲТ) ҳамда Интернет тармоғининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими (АКТ бўлими)

Мунтазам равишда

2. Маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш техник воситаларини хатловдан ўтказиш.

АКТ бўлими,

Хўжалик фаолияти бошқармаси

Ҳар йили

3. Компьютер ва ташкилий техника, сервер ва тармоқ ускуналари паркини янгилаш.

4. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимларини жорий қилиш, дастурий маҳсулотларнинг лицензион шаффофлигини таъминлаш, очиқ кодли дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш.

5. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жорий этилган, такомиллаштирилаётган ахборот ва компьютер тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли норматив ва техник ҳужжатлар, талабларни ишлаб чиқиш.

АКТ бўлими,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Мунтазам равишда

II.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари томонидан мутасаддилик қилинадиган иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва республика ҳудудлари бўйича шахсий маълумотлар банкларини шакллантириш учун шароитлар яратиш

1. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ходимларининг марказлаштирилган маълумотлар банкини серверларда шакллантириш, ушбу мақсадида тегишли ресурсларни ажратиш.

АКТ бўлими

Мунтазам равишда

2. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбар ва масъул ходимлари томонидан АКТдан фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва республика ҳудудлари бўйича шахсий маълумотлар банкларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш.

АКТ бўлими,

Таркибий бўлинмалар

Тасдиқланган график

асосида

3. Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини долзарб ва тезкор ахборотлар билан таъминлаш бўйича шароитлар яратиб бориш.

АКТ бўлими

Мунтазам равишда

III.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимларини янада такомиллаштириш ва ахборот ресурсларини шакллантириш, таркибий бўлинмаларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иш самарадорлигини ва натижадорлигини ошириб бориш

1. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, мазкур тизимда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўйича ишларни тизимли равишда олиб бориш юзасидан ташкилий, техник ва технологик чора-тадбирларни амалга ошириш.

АКТ бўлими,

таркибий бўлинмалар

Мунтазам равишда

2. Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимидаги ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари маълумотлар базаларига интеграция қилиш бўйича таҳлилий ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

АКТ бўлими

Мунтазам равишда

3. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида электрон ҳужжат айланиш (ЭҲА) тизимини такомиллаштириш:

ички ЭҲА тизимидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

идоралараро электрон тизимларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ички ахборот тизимлари билан интеграция қилиб бориш.

АКТ бўлими

Мунтазам равишда

4. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишларнинг барқарор ва узлуксиз таъминланиши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича (карантин, фавқулодда ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда) таклифлар ишлаб чиқиш, амалий ишларни олиб бориш.

АКТ бўлими

Мунтазам равишда

IV.

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва унинг механизмларини такомиллаштириш

1. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш:

ахборотларни комплекс ҳимоя қилиш ҳамда хавфсизлик мониторинги тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва тегишли тадбирларни амалга ошириб бориш;

ахборот хавфсизлиги бўйича таркибий бўлинмалар мутахассисларининг малакасини ошириб бориш.

АКТ бўлими

Мунтазам равишда

2. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник ва дастурий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш:

локал тармоқларнинг самарали ишлашини, сервер ва коммутация қурилмаларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида профилактика ишларини ташкил этиш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур техник, технологик ва дастурий воситаларни ўрнатиш, уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

компьютер ва ахборот тизимларидан фойдаланишда давлат стандартлари ва хавфсизлик талабларига амал қилинишини таъминлаш, доимий назорат олиб бориш.

АКТ бўлими

Мунтазам равишда

V.

АКТ соҳасида ходимларнинг касбий даражаси ва малакасини ошириш

1. Компьютер саводхонлиги ва АКТ соҳасида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар, семинарлар ташкил этиш, инструктажлар ўтказиш.

АКТ бўлими,

Кадрлар бўлими,

Таркибий бўлинмалар

Мунтазам равишда

2. Вазирлар Маҳкамаси аппаратига янги ишга қабул қилинган ходимлар учун стажировкалар ташкил этиш, АКТ соҳасида уларнинг малакаси ва билим даражасини ошириб бориш.

АКТ бўлими,

Кадрлар бўлими

Мунтазам равишда

3. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича услубий ва техник ҳужжатлар, йўриқномалар, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

АКТ бўлими

Мунтазам равишда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 488-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Бўлим ўз фаолиятига боғлиқ масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳаққоний ҳимоя қилишни таъминлаш орқали «инсон манфаати — ҳамма нарсадан юқоридир» деган тамойилнинг ҳаётга амалий татбиқ қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган асосий тамойилни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг Вазирлар Маҳкамасига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кўриб чиқиладиган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатлари билан ишлашни ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда «халқ билан мулоқот қилиш» ва шахсий учрашувлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш асосида Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши масалаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий, сайёр ва оммавий қабулларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари ҳамда мутахассислари томонидан, зарур бўлган ҳолларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакилларини жалб этиш орқали ўз вақтида ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатлар билан ишлаш юзасидан мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасидаги схемалар асосида мониторинг ва таҳлилни олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборилган, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига кўриб чиқиш учун берилган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларнинг кўриб чиқилиши юзасидан назоратни юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан мазкур Низомнинг 3-иловасидаги схемага асосан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг раҳбариятига тақдим қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига гуруҳ бўлиб келган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносига келган ва масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мазкур Низомнинг 4-иловасидаги схемага асосан тезкорлик билан қабул қилишни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ҳамда ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларни ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кўриб чиқиш кирмайдиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатларни тегишли давлат органларига, бошқа ташкилотларга ва мансабдор шахсларга белгиланган тартибда юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий қабулини амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш бўйича таҳлилий, маълумотнома материаллари ва бошқа материалларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг кўриб чиқиши учун тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолати тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материалларни тайёрлашда ва уларда қабул қилинган қарорларни расмийлаштиришда Бўлимнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш учун оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа манбалардаги, шу жумладан жойига чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасини яратишни ва юритишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлари билан ишлаши юзасидан мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш бўйича методик тавсияномалар ва таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ижроси назоратини таъминлайди ҳамда қарорлар ва топшириқлар бажарилишининг бориши тўғрисида раҳбариятга мунтазам равишда ахборот бериб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар масъул ходимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириб боради ва такомиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида статистик маълумотларни олиб боради, ҳар чорак якунлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини умумлаштиради ва таҳлил қилади, умумлаштириш ва таҳлил натижалари бўйича маълумотнома тайёрлайди, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига муҳокама қилиш учун киритади, маълумотномада мурожаатлар билан ишлаш бўйича умумий кўрсаткичлар, мурожаатларда энг кўп кўтарилган масалалар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган хато ва камчиликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек давлат ва жамият манфаатларига зарар етказилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида кўриладиган чоралар акс этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан жойларда ўтказилган сайёр шахсий қабулларда берилган топшириқларни вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида бажарилиши юзасидан назорат олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мурожаатлар билан ишлаш масаласига масъул ходимларнинг малакасини ошириш бўйича стажировкадан ўтказади ва уларга амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг баёнларида берилган топшириқларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳужжатларни таркибий бўлинмалар билан биргаликда тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан олади, уларни таҳлил қилади ва натижалари тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносига келган ва масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Халқ қабулхонасига дастлабки ва келгусида якуний маълумот бериб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига гуруҳ бўлиб келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан шахсан қабул қилинишини ва қабул натижалари бўйича шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот киритилишини ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Биринчи бўлими билан биргаликда таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишда белгиланган тартибда хавфсизлик қоидаларига амал қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, тегишли таркибий бўлинма билан биргаликда гуруҳ бўлиб келган фуқароларни уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишиб, ўз ҳудудларига уюшган ҳолда қайтариш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг натижадорлигини ошириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларнинг аҳволини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича мажлис ва йиғилишларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида баён қилинган ҳолатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш учун, зарур бўлган ҳолларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларини жалб этиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойга чиққан ҳолда кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида», «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг зарур материалларни ва маълумотларни тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим томонидан белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бўлим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг натижадорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида«ги 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун ҳужжатлар ва материалларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бўлимнинг тузилмасига Бўлим мудири, шунингдек:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим тузилмасига қуйидаги икки нафар инспектор киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритиш бўйича инспектор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича инспектор.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бўлим ишларига Бўлим мудири раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бўлим мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бўлим ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида», «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ва Бўлимнинг иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг, унинг Раёсати томонидан тасдиқланган иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мутахассисларининг шахсий иш режалари бўлим мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бўлим мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий, сайёр ва оммавий қабулларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишининг ҳолати ва натижадорлигини тўғрисида тизимли мониторингини ҳамда маълумотлар базасини шакллантиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган ҳолларда, жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатларини кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларини жалб этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига мутахассислар ўртасида функционал вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини тасдиқлаш учун киритади, Бўлим мутахассисларининг шахсий иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мутахассисларининг касбий даражасини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини тушунтириш учун зарур бўлган материаллар ва асосларни сўраб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисида Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг тасдиқланган тузилмасига ва лавозимлар жадвалига мувофиқ лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни жиддий ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига кўриб чиқиш учун киритади, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш бўйича чораларни амалга оширади, шунингдек, уларни рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш бўйича таклифларни киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилган ҳолда Бўлимнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма мурожаатларни расмийлаштириш, ҳисобга олишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма мурожаатларни таркибий бўлинмаларга ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда натижадорлигини шахсий иш режасига мувофиқ ўрганади, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича уларнинг иш самарадорлигини оширишга доир таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар бўйича Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган ёзма мурожаатлар бўйича функционал масалалар ва ҳужжатларга мувофиқ тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда унинг мунтазам тўлдирилиб, янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича умумлаштирилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этиш учун ҳар чоракда тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари томонидан шахсий, сайёр ва оммавий қабулларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий иш режасига ёки Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва натижадорлигини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва натижадорликни ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш якунлари бўйича ҳар чораклик ахборотларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тақдим этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича умумлаштирилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этиш учун ҳар чоракда тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиш, юритиш ва доимий такомиллаштириб боришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатларини расмийлаштириш ва ҳисобга олишни таъминлайди ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда натижадорлигини шахсий иш режасига мувофиқ ўрганади, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича уларнинг иш самарадорлигини оширишга доир таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни таркибий бўлинмаларда кўриб чиқиш натижалари бўйича умумлаштирилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш учун ҳар чоракда тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган электрон мурожаатлар бўйича функционал масалалар ва ҳужжатларга мувофиқ тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда унинг мунтазам тўлдирилиб, янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси билан доимий ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар бўйича Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқларни бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига қабулга келган жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини расмийлаштириш ва ҳисобга олишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг шахсий, сайёр ва оммавий қабулларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан тушган оғзаки мурожаатларни таркибий бўлинмаларга ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тизимини такомиллаштириш ва натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий иш режасига ёки Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва натижадорлигини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Инспекторлар бўлимда иш юритилишини таъминлайди, мурожаатларни рўйхатга олади, ҳужжатларнинг бўлимдан ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивга сақлаш учун ўз вақтида топширилишини таъминлайди, ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини ўрганиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ўрганиш бўйича Бўлимнинг иш режасига таклифлар киритиш.

Бўлим иш режасини тасдиқлашга қадар

2-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги фаолиятини ўрганиш юзасидан саволнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.

Бўлим иш режасига мувофиқ

3-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, тегишли таркибий бўлинмалар

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиш ҳолатини ўрганиш ва натижалари бўйича таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш.

Бўлим иш режасига мувофиқ

4-босқич

Аппарат раҳбарияти, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Таҳлилий маълумотномаларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим этиш, таркибий бўлинмаларда ижро этиши учун раҳбариятнинг топшириғини тайёрлаш.

1. Бир ҳафта муддатда

Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятининг тавсиясига кўра, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида ёки селектор йиғилишида мурожаатларда кўрсатилган масалаларни кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш.

2. Ҳар чоракда

5-босқич

Таркибий бўлинмалар

Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятининг топшириғини таркибий бўлинмаларда мутахассисларнинг иштирокида муҳокама этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг натижадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режаларини қабул қилиш.

Топшириқда кўрсатилган муддатларда

6-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар режаларининг бажарилишини назорат қилиб бориш.

Тадбирлар режасида кўрсатилган муддатларда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини ўрганиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини комплекс ёки мақсадли ўрганиш тадбирлари бўйича Бўлимнинг иш режасига таклифлар киритиш.

Бўлим иш режасини тасдиқлашга қадар

2-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги фаолиятини ўрганиш юзасидан саволнома ва таҳлилий жадвалларни ишлаб чиқиш.

Бўлим иш режасига мувофиқ

3-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни кўриб чиқишнинг ҳолатини ўрганиш ва натижалари бўйича қуйидагиларда таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий ташкилотларида;

вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий идораларида.

Бўлим иш режасига мувофиқ

4-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари

1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиш натижаларини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилишида муҳокама этиш.

1. Ҳар чоракда

2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига муҳокама этиш ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг натижадорлигини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш учун юбориш.

2. 3 кун муддатда

5-босқич

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши баённомасини тегишли чора-тадбирлар режасини қабул қилиш учун муҳокама этиш.

Баённомада кўрсатилган муддатларда

6-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар режаларининг бажарилишини назорат қилиб бориш.

Тадбирлар режасида кўрсатилган муддатларда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисида Низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини ҳар чоракда кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқишнинг ҳолати тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритиш (жадваллар кўринишида).

Иш режага мувофиқ

2-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

Вазирлар Маҳкамаси аппарати, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича тақдим этилган маълумотлар асосида қуйидагиларда умумлаштирилган таҳлилий материалларни тайёрлаш:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида;

вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида.

15 кун муддатда

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини ва уларда ўтказилган ўрганишлар натижаларни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилишида муҳокама этиш.

Январь, апрель, июль, октябрь

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси ёки селектор йиғилиши топшириқлари баённомасини тайёрлаш ва тасдиқлаш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига муҳокама этиш ва тегишли чоралар кўриш учун киритиш.

3 кун муддатда

5-босқич

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари

Баённома ва қабул қилинган тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида бажарилишини назорат қилиб бориш.

Баённома ва тадбирлар режасида кўрсатилган муддатларда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисида Низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига гуруҳ бўлиб келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддат

I босқич

Вазирлар Маҳкамасига гуруҳ бўлиб келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2021 йил 16 июндаги АФ-238-сон фармойиши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг 2021 йил 19 июндаги 33-сон буйруғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносига келган ва масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган фуқаролар (кейинги ўринларда — мурожаат этувчилар) тўғрисида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими (кейинги ўринларда — Бўлим) мудирига хабар берилади.

Миллий гвардия взвод командири

Дарҳол

II босқич

Мурожаат этувчилар тўғрисида маълумотлар шакллантирилади ва улар билан дастлабки суҳбат ўтказилиб, масалаларига аниқлик киритилган ҳолда тегишли таркибий бўлинма раҳбари томонидан шахсан қабул қилиниши ташкиллаштирилади ва Аппарат бошқарувчисига ахборот берилади.

Аппарат бошқарувчисининг ўринбосари,

Бўлим мудири

Дарҳол

III босқич

Жамоа бўлиб келган фуқароларни уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилгандан сўнг, заруратга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишиб, ўз ҳудудларига уюшган ҳолда қайтариш чоралари кўрилади.

Таркибий бўлинма раҳбари, мутахассис, маҳаллий ҳокимликлар,

Бўлим мудири

Қабул жараёнида

IV босқич

Мурожаат этувчилар масалалари юзасидан қабул қилинади ва уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўрилади, зарур ҳолларда вазирлик, идора ёки маҳаллий ижро ҳокимияти органлари вакиллари таклиф этилади.

Таркибий бўлинма раҳбари

Қабул жараёнида

V босқич

Ўтказилган қабул якунлари ва дастлабки кўрилган чоралар бўйича Аппарат бошқарувчисига ахборот берилади.

Аппарат бошқарувчисининг ўринбосари,

Бўлим мудири,

таркибий бўлинма раҳбари

Шу куннинг ўзида

VI босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносига келган ва Вазирлар Маҳкамасига йўналтирилган мурожаат этувчиларни қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Халқ қабулхонасига дастлабки ва келгусида якуний маълумот берилади.

Жамоавий мурожаатларда кўтарилган масалалар ва амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига маълумот киритилади.

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ёрдамчилари,

Аппарат бошқарувчиси, таркибий бўлинма раҳбари

Шу куннинг ўзида

VII босқич

Тегишли вазирлик, идора ёки маҳаллий ижро ҳокимияти органларига мурожаатда кўтарилган масалалар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида топшириқ хати тайёрланади ва кўриб чиқиш учун юборилади.

Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ёрдамчилари, Аппарат бошқарувчиси, таркибий бўлинма раҳбари

Бир кун муддатда

VIII босқич

Мурожаат юзасидан берилган топшириқларнинг назорати юритилади, кўриб чиқиш натижалари бўйича Аппарат бошқарувчисига ахборот берилади.

Таркибий бўлинма раҳбари,

Бўлим мудири

Белгиланган муддатларда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 488-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 25 мартдаги 248-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 23 апрелдаги 250-сон қарорига илованинг 2-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 09/21/488/0752-сон; 18.05.2022 й., 09/22/262/0426-сон)