10.06.2021 йилдаги 23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 10.06.2021 йилдаги 23-сон
Kuchga kirish sanasi
10.06.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида» 2011 йил 11 февралдаги 1-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-бандининг рус тили матнидаги «национальным интересам» деган сўзлар «национальной безопасности» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Судларга тушунтирилсинки, ЖК 243-моддасида назарда тутилган даромадларни легаллаштириш тариқасидаги жиноятнинг предмети бу жиноий фаолият натижасида топилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳисобланади. Қонун мазмунига кўра, ушбу пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк уларни легаллаштиришдан олдин қасддан содир этилган ижтимоий-хавфли қилмиш (бундан буён матнда асосий жиноят деб юритилади) орқали топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий жиноятларга, жумладан, қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсга қарши ҳақ эвазига содир этиладиган жиноятлар (масалан, ғараз ниятларда одам ўлдириш, фоҳишахоналар сақлаш, одам савдоси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар (масалан, ўғирлик, босқинчилик, товламачилик, талончилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органлари фаолият тартибига қарши жиноятлар (масалан, пора олиш, қонунга хилоф равишда мулкий манфаатдор бўлиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар (масалан, контрабанда, ўқотар қурол ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ва ҳ.к.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бир ёки бир неча асосий жиноят содир этилганлиги, улар алоҳида бир шахс, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан, Ўзбекистон Республикаси ёхуд бошқа мамлакат ҳудудида содир этилганлиги, легаллаштирилаётган мулк содир этилган жиноят натижасида бевосита ёки билвосита қўлга киритилганлиги аҳамият касб этмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 2.1-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2.1. «Жиноий фаолиятдан олинган даромадлар» атамаси Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий йўл билан топилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган даромад ёки фойда (даромаддан даромад);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий йўл билан топилган пул маблағлари ёки мол-мулк бошқа мулкка айлантирилган ёки ўзгартирилган (масалан, кўчмас мулкни жиноий йўл билан топилган қурилиш материалларидан барпо этиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий йўл билан орттирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни қонуний манбалар ҳисобидан топилган мол-мулкка қўшиш йўли билан олинган мол-мулк. Бундай ҳолларда мол-мулкнинг фақат қўшилган пул суммаси ёки қўшилган мол-мулк қийматига тегишли қисмигина жиноий йўл билан топилган деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул маблағларига миллий ёки чет эл валютаси тариқасидаги нақд пуллар, шунингдек нақд бўлмаган пул маблағлари, шу жумладан, электрон пуллар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа мол-мулк деганда, кўчар ва кўчмас мулк тушунилиши лозим бўлиб, у мулкий ҳуқуқлар, нарсалар, қимматли қоғозлар, хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларини, шу жумладан, уларга бўлган мутлақ ҳуқуқларни (интеллектуал мулк) ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни назарда тутиш лозимки, Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) 15-Тавсиясига кўра, жиноий фаолиятдан олинган даромадларга крипто-активлар (крипто-валюта) ҳам киритилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. ЖК 243-моддаси мазмунига кўра, даромадларни легаллаштириш деганда, айбдор томонидан жиноий фаолиятдан олинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишига уларни ўтказиш, мулкка айлантириш ёки алмаштириш, шунингдек, уларнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мулкка нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлаш йўли билан қонуний тус берилиши тушунилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий фаолиятдан олинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишига қонуний тус берилиши, одатда, бундай пул маблағлари ёки мулкка нисбатан молиявий операцияларни амалга ошириш ва/ёки битимлар тузишда ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий операцияларга пул маблағлари билан амалга ошириладиган ҳар қандай операциялар (нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, касса операциялари, шу жумладан, пул маблағларини ҳисобварағига киритиш, уларни турли банклардаги омонатларга бўлиб жойлаштириш, бошқа валютага ўтказиш, қимматли қоғозлар сотиб олиш, пул маблағларини чегарадан ташқарига ўтказиш ва кейинчалик уларни банкдаги омонатга қайта тушириш ва ҳ.к.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Легаллаштириш амалга оширилиши мумкин бўлган битимларга, фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки тугатишга, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларининг пайдо бўлганлиги ёки ўтганлиги тасаввурини шакллантиришга қаратилган (масалан, олди-сотди, қарз, ҳадя, гаров, ижара, айирбошлаш ва ҳ.к. шартномаларни тузиш) ҳаракатлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун мазмунига кўра, жиноий йўл билан орттирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан ҳатто битта операция ёки битим амалга оширилган ҳолларда ҳам даромадларни легаллаштириш учун жавобгарлик келиб чиқади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 3.1-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3.1. Молиявий операциялар ўтказиш орқали содир этилган даромадларни легаллаштириш шахс жиноий йўл билан топилган пул маблағларидан товарлар учун ҳисоб-китоб қилишда ёки майдалашда фойдаланган ёхуд пул маблағларини ўтказиш ва ҳ.к. ҳақида банкка фармойиш тақдим этган (берган) вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даромадларни легаллаштириш битим тузиш орқали амалга оширилган ҳолларда, жиноят айбдор шахс томонидан битим натижасида вужудга келган мажбуриятларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми бажарилган ёки ҳуқуқларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмидан фойдаланган пайтдан (масалан, айбдор томонидан шартнома бўйича бошқа тарафга легаллаштирилаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни, битим бўйича мажбуриятни бошқа тараф бажарганлигидан қатъий назар, топширилган пайтдан) бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жиноий йўл билан топилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишига қонуний тус бериш мақсадида, мулк билан фақат номигагина битим тузилган бўлиб, амалда у бўйича мулкни ўтказиш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) назарда тутилмаган бўлса, ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноят айбдор ва бошқа шахс ўртасида шартнома расмийлаштирилган пайтдан (масалан, пул маблағлари жиноий йўл билан топилганлигини яшириш учун тузилган хизматларга ҳақ тўлаш тўғрисидаги шартнома имзоланган пайтдан) бошлаб тугалланган ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 3.2-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3.2. Шуни назарда тутиш лозимки, жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш фактини исботлашда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк номига расмийлаштирилган учинчи шахсларда даромадларнинг қонуний манбалари мавжуд эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар шахс томонидан ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноятнинг объектив томонини ташкил этувчи ҳаракатлар содир этилганлигини тасдиқловчи далиллар мажмуи билан бирга инобатга олиниши лозим»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Суднинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк келиб чиқишининг жиноийлиги ҳақидаги хулосаси, жиноят ишидаги бошқа материаллар билан бир қаторда, қуйидагиларга асосланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий жиноят бўйича чиқарилган айблов ҳукмига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖПК 84-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, ишнинг асосий жиноят бўйича тугатиш тўғрисидаги дастлабки тергов органи қарори ёки суднинг ажримига, башарти жиноят иши материалларида асосий жиноят ҳодисаси ва жиноят таркиби борлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлса»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-бандининг биринчи хатбошиси «шахсга» деган сўздан кейин «асосий» деган сўз билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг айрим масалалари тўғрисида» 2012 йил 25 майдаги 06-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 3.1-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3.1. ЖК 12-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ шахснинг Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясида бўлиши-бўла олмаслиги масаласини аниқлашда, жиноятчиликка қарши кураш ва жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг юрисдикцияга оид қоидаларидан келиб чиқиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенциясининг 7-моддаси қоидаларига кўра, чет эл фуқароси ёки Ўзбекистонда доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс республика ҳудуди ташқарисида содир этган жинояти учун, агарда, масалан, Ўзбекистонда бўлиб, бошқа давлат-Конвенция иштирокчисига ушлаб берилиши мумкин бўлмаса Ўзбекистон ЖК бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин. Ўхшаш нормалар БМТ Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага киритишга қарши кураш тўғрисида 1988 йил 20 декабрдаги конвенциясининг 4-моддаси, Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясининг 15-моддаси ва бошқа шартномаларда назарда тутилган»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошиси «ҳамда» деган сўздан кейин «суд,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўнинчи хатбошиси «суд қарорларини,» деган сўзлардан кейин «ижро ёзувларини,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қидирувда бўлган шахс хорижий давлат ҳудудида аниқланганда, уни ушлаш, ҳибсга олиш, ушлаб бериш ва этап қилиш масаласи унга нисбатан қидирув эълон қилган суд томонидан ажрим чиқариш ва тегишли ҳужжатларни, шу жумладан, шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарор, суднинг эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрими, қонуний кучга кирган суднинг ҳукми, шунингдек, ўталмаган жазо муддати ҳақидаги маълумотномани тасдиқланган нусхаларни расмийлаштириш йўли билан ҳал қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошисидаги «ЖПК 418 ва 481-моддалари» деган сўзлар «ЖПК 418-моддаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошиси «қайта квалификация қилиш» деган сўзлардан кейин «, шунингдек айбловдан ЖКнинг бирор-бир моддасини чиқариш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банди «ўта хавфли рецидивист деб топиш» деган сўзлардан кейин «, жавобгарликни ёки жазони оғирлаштирадиган ҳолатлар, шу билан бирга жазони ижро этиш колония турини белгилашда инобатга олиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЖПК 290-моддаси мазмунига кўра, гумонланувчи ва айбланувчига тегишли, учинчи шахсларда бўлган мол-мулкка ҳам, башарти иш бўйича иш юритиш давомида ушбу мулк амалда гумонланувчи ёки айбланувчига тегишли деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, тақиқ солиниши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиноят ишини кўриш учун тайинлашда суд жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилганлиги, фуқаровий даъво киритилганлигини аниқлаши лозим. Агарда суриштирув, дастлабки тергов органи, прокурор томонидан бундай чоралар кўрилмаган бўлса, судья ЖПК 290, 396-моддаларига асосан, ўз ташаббуси билан бундай чораларни кўради, бироқ суд бундай чораларни бевосита кўриш имкониятига эга бўлмаса, суриштирувчи ёки терговчига зарур чораларни кўриш мажбуриятини юклаш бўйича ажрим чиқаради (ЖПК 398-моддаси)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «ёки назорат» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФК 163-моддасига мувофиқ, жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи талаб қилишда даъво муддати қўлланилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мулк қўмитасининг 2006 йил 14 июндаги 01/19-19, 01/19-20, 01/19-21 сонли қарори» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 июль куни 3239-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сон буйруғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошиси «бартараф этишлари» деган сўзлардан кейин «, шунингдек, қўшимча ва қайта суд экспертизасини тайинлашлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-бандининг биринчи хатбошисидаги «ёки назорат» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошисидаги «ФПК 60-моддаси учинчи қисми» деган сўзлар «ФПК 75-моддаси тўртинчи қисми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошисидаги «ФПК 377-моддасида» деган сўзлар «ФПК 451-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошисидаги «ФПК 379-моддасида» деган сўзлар «ФПК 453-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-бандидаги «жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошиси «озод қилиниши» деган сўзлардан кейин «(МЖтК 21-моддаси)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«МЖтКда кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик тушунчаси очиб берилмаганлиги туфайли, содир этилган ҳуқуқбузарликни бундай деб топиш масаласи суд томонидан ишнинг муайян ҳолатлари, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, шу жумладан, МЖтК билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар жиддий тарзда бузилган-бузилмаганлигидан, айбдорнинг шахси, ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий ёки қопланган маънавий зарар миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳал этилиши лозим»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг объектив томонини ташкил этувчи ҳаракатлар МЖтК билан қўриқланадиган жамоат муносабатларини жиддий бузишини инобатга олиб, бундай ҳуқуқбузарликлар ҳеч бир ҳолда ҳам кам аҳамиятли деб топилиши мумкин эмас. Бундай ҳуқуқбузарликларга, жумладан, МЖтК 54-моддаси иккинчи қисми, 99, 131-моддалари, 135-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари, 136-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар киради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошиси тегишинча тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-бандининг иккинчи хатбошиси «сабаблари» деган сўздан кейин «(масалан, маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи, шунингдек, ҳуқуқбузарнинг оғир моддий аҳволдалигидан далолат берувчи ҳолатлар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«30. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тўғри ва муддатида кўриб чиқилиши устидан назоратни кучайтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда судлар томонидан маъмурий жазо чораларини тайинлашга доир қонун нормаларининг тўғри қўлланилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи судларга амалий ёрдам кўрсатиб, мазкур тоифага оид ишлар, шу жумладан, маъмурий жазо чораларини тайинлаш бўйича суд амалиётини мунтазам умумлаштириб борсин ва йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 10 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-сон