Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2006 30.10.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 516
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Низоми, 30.10.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 516
Kuchga kirish sanasi
30.10.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2006
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки Бошқаруви томонидан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

1998 йил 27 июль, 413-сон

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БАНК ТЕХНОЛОГИЯСИ ТИЗИМИДАГИ АХБОРОТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УШБУ ҚОИДАЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИДА ҲИСОБ-КИТОБ КАССА МАРКАЗЛАРИДАГИ МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 30 октябрда 516-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/8-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари электрон тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат № 1552, 2006 йил 13 март) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 январь 15-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таклифлари тўғрисида»ги қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, у Ҳисоб-китоб касса марказларининг балансларида акс эттирилган ҳамда Ҳисоб-китоб касса марказларининг электрон тўловлар тизими орқали ўтказилган тўлов ҳужжатларидаги маълумотларни муҳофаза қилиш мақсадида жорий этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Банк амалиёт куни натижаларига шахсий электрон ҳисоблаш машиналарида ишлов берилишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Барча Ҳисоб-китоб касса марказларида амалиёт куни натижаларига ишлов бериш мақсадида барча технологик жараёнларни Банк амалиёт куни (БАК) дастурлари талабларига асосан бажарувчи ҳамда мемориал ордерларни ёзувга чиқарилишини ўз ичига олган банк амалиёти куни тармоқ дастури қўлланилиб, у Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилиб, амалга киритилган меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Ҳар бир масъул ижрочи, бўлим бошлиқлари, бош бухгалтер ўринбосарларининг хоналарига ўрнатилган ишчи станциялари уларга кириш учун — номли паролларга эга бўлиши ва шу билан бирга глобал тармоққа уланиб ишлаш ваколатига эга бўлган ходимларнинг ишчи станциялари мазкур тармоққа уланишга рухсат берувчи дастурли — аппаратли воситалар билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Ҳисоб-китоб касса маркази (ҲККМ)нинг бош сервери ҲККМ ички вакиллик ҳисобварағи қолдиғи билан ҳамда электрон тўлов ҳужжатлари билан тўғри таққосланганлигини кўрсатувчи файлларни белгиланган тартибда дастурий йўл билан шакллантириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Банк амалиёт куни бутун комплексини йил бошидан эътиборан ўсиб борувчи якунлар билан ҳар куни дастурий йўл билан архивлаштиришни ташкил қилиш лозим, Архивни сақлаш муддати 10 йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.5. ҲККМлар томонидан камида иккита қўшимча архив сақлаш пунктлари ташкил этилиши ва у ерда архивларнинг нусхалари сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Банк амалиёт кунини ташкил этиш ҳамда электрон тўловлар тизими орқали банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Ҳар бир ҲККМ ундаги амалиёт кунини ташкил этиш ҳамда электрон тўловлар тизими орқали банклараро ҳисоб-китоблар амалга ошириш бўйича 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тузилма ташкил этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. ҲККМнинг раҳбарлари, бош бухгалтерлари банк балансида ва электрон тўловлар тизими орқали ўтказилган тўлов ҳужжатларида акс эттирилган маълумотларнинг қонунийлиги ва бут сақланиши учун, шунингдек маълумотларнинг тўғри архивлаштирилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Барча кирим-чиқим ордерлари алоҳида хонада жойлашган ва локал тармоққа уланган принтерда қоғозга туширилиши ва белгиланган тартибда имзолар билан расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. ҲККМнинг раҳбарлари пул ва товар бойликларига бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлар билан амалдаги меҳнат шартномасига мувофиқ тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома тузишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Агар йўл қўйилган тартиббузарликлар натижасида тижорат банки мижозларга, Марказий банкка, солиқ органларига жарима тўлаб зарар кўрган бўлса, айбдор шахслар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилган ҳажм ва тартибда моддий жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ходим электрон тўловлар тизими орқали мижозларнинг ҳисобварақлардан ёки банкнинг ички ҳисоб варақларидан маблағларни ҳисобдан чиқармасдан электрон тўловлар ҳужжатлари файлларини жўнатганлиги натижасида ҲККМга зарар етказган бўлса, зарар меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички аудит ходими ҳар куни, банк амалиёт куни тугаб, бухгалтерия ҳужжатлари ҳисоблаб чиқилиб, улар кунлик айланмаларнинг жамлама маълумотлари билан солиштирилганидан кейин ҳар бир ҳужжатни шахсий ҳисобварақлар билан таққослаб, ҳақиқатан ҳам маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан чиқарилганини текширади ҳамда бирма-бир текширув ўтказганини кундалик ҳужжатлар муқовасига имзо чекиш йўли билан тасдиқлайди. Маблағларнинг ҳисобварақлардан нотўғри чиқарилгани аниқланса, бу ҳақда банк раҳбарига ёзма равишда хабар беради. Раҳбар тафсилотларни аниқлаганидан кейин айбдорларга нисбатан юқорида айтилган чораларини қўллайди. Такқослаш ниҳоясига етказилгач, ички аудит ходими банкнинг кундалик ҳужжатларини жорий архивга топшириб, бу ҳақда махсус дафтарга имзо чектириб олади. Шундан кейин мазкур дафтарни ҳар куни бошқарувчига олиб боради, шу мақсадда очилган унинг дафтарига ҳужжатлар бирма-бир текширилади ва архивга топширилгани тўғрисида имзо чекади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.6. Барча кирувчи ва чиқувчи тўлов ҳужжатлари ҳар куни ҲККМ томонидан дахл этишга берилмайдиган кўринишида дастурий архивланади. Архивнинг сақланиш муддати 10 йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.7. 1-иловада кўрсатиб ўтилган, ҲККМ томонидан очишга рухсат этилмаган архивларни йиғиш учун мўлжалланган архиватор (архиватор — ахборотни бир маротаба ёзиш ва кўп маротаба ўқиш учун мўлжалланган қурилма) калити Марказий банкнинг Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш Департаменти ходимларида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲККМ томонидан дахл этишга берилмайдиган архив дастурий равишда архиваторга кўчирилиши (нусхаланиши) ва бунда архивнинг қоғоздаги ёзуви чиқарилиши шарт. Ёзма шаклда чиқарилган архивда уни чиқарилган вақти, санаси, ахборотнинг ҳажми, ёзувнинг охирида архивлаштирган шахснинг фамилиясини, исми-шарифини, имзосини ҳамда ташқи сақловчи қурилманинг номини ўз ичига олган бўлиши шарт. Ёзувга чиқарилган маълумот сейфда сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.8. ҲККМда электрон архив маълумотларини тўғри йиғиш ва сақлаш учун жавобгар шахслар банк буйруғи орқали тайинланади (БАК архивларини йиғиш ва ҲККМ томонидан дахл этишга берилмайдиган архивни йиғиш учун жавобгарлар), бунда бош бухгалтер доимий равишда архивларни тўғри йиғилишини назорат қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.9. Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш Департаменти ходимлари ҲККМдаги режали текширувларини амалга ошириш вақтида, Банк амалиёт куни комплексининг архивлари ва шифрланган тўлов файлларини очмасдан (расшифровка қилмай), уларни танлов асосида номи ва санаси бўйича текшириб кўриб, қоғозга туширилган маълумотлар билан солиштирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, автоматлаштирилган банк технологияси тизимида йўл қўйилган камчиликлар ва қоидабузарликларнинг сабабини аниқлаш учун комиссия тузилади ва ҲККМ томонидан дахл этилиши рухсат берилмаган архивлар батафсил текшириб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркибига: Марказий банкнинг ваколатли вакиллари, ҲККМ раҳбари, бош бухгалтери, архивлар учун жавобгар шахс ва тармоқ администратори киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.10. Барча электрон тўловлар жўнатилиш вақтида электрон имзо билан тасдиқланган ва шифрация билан ҳимояланган бўлиши шарт. ҲККМ томонидан Ҳисоб-китоблар марказига узатиш учун тайёрланган электрон тўлов ҳужжатлари, бош бухгалтер томондан уларнинг тўлиқлиги ва тўғри тузилганлига текшириб чиқилади. Электрон ҳужжатлар, бош бухгалтер томонидан асл нусхалари билан солиштириб, текшириб чиқилганидан кейин (бош бухгалтер бўлмаган вақтида ҲККМ буйруғи билан электрон имзо қўйиш учун бош бухгалтер ўринбосари тайинланади) электрон имзо билан тасдиқланади (имзо электрон карточкада ёки дискетада бўлиши мумкин).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.11. Ахборот автоматик тарзда Банк амалиёт кунида шифрация жараёнидан ўтиш ва Ахборотлаштириш бош марказига, вилоятларда Ҳудудий ахборотлаштириш марказига юборилиши лозим. Электрон карточкасидаги ёки дискетадаги электрон имзо Бош бухгалтерда, унинг муҳрланадиган сейфида сақланиши лозим. Электрон имзони бошқа ходимларга бериш қатъиян ман қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.12. ҲККМнинг масъул ходимлари томонидан электрон имзо билан ишлаш технологияси тартиби бузилган ҳолларда, айбдор шахслар жорий қонунлар асосида жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.13. ҲККМ билан вилоят ахборотлаштириш марказлари орасидаги алоқа тармоқлари бузилганда электрон ахборотлар дискеталар ёрдамида узатилиши ва қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.14. Дискеталар ёрдамида электрон ахборотларни узатиш, бошқа рухсат этилган усуллардан фойдаланиш имконияти бўлмаган фавқулодда ҳолларда қўлланилиб, у қуйида келтирилган тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ҳудудий ахборотлаштириш марказий ёки Бош ахборотлаштириш маркази билан электрон ахборотларни дискеталар ёрдамидаги алмашувини амалга ошириш учун, алмашув ташаббускори томонидан ахборотни қабул қилувчи ташкилот бошлиғи номига хат юборилади. Хатга ташаббускор раҳбарнинг имзоси қўйилган бўлиб, унда санани, электрон ахборотларни дискета орқали ўтказилишининг сабабини, ахборотни дискета орқали узатувчи ёки қабул қилувчи ходимнинг фамилиясини ва лавозимини, дискета тўғри тайёрланганлигининг тасдиғи олинганлигини кўрсатиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲККМнинг ҳисоблаш марказига узатиш учун тайёрлаган ахбороти, унинг бош бухгалтери томонидан текширилади ва машина ёзувига чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Электрон ахборотларни дискета орқали узатишга тайёрлашда, камида иккита дискета — асосий ва қўшимча дискеталар тайёрланиши зарур ва қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискетани MS DOS форматида форматлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узатишга мўлжалланган файлларнинг номи 8,3 форматда (8 байт — файл номининг узунлиги З байт — файл кенгайтмасининг узунлиги) бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот дискетага стандарт кўчириш дастурлари орқали кўчирилади (MS DOS операцион системасидаги СОРY буйруғи, Norton Commander воситалари, Windows воситалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискетада узатишга мўлжалланмаган ахборотлар бўлмаслиги лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискетадаги ахборот вирусларнинг йўқлигига текширилган бўлиши зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир дискетага иккитадан маълумотнома илова қилиниши керак бўлиб, уларда: дискетанинг таққослаш рақами, яъни мувофиқ дискетага қўйилган рақам билан мос тушадиган рақам, узатишга мўлжалланган барча файлларнинг номи, ҳажми, файллар яратилган сана ва вақти, маълумотноманинг олинган вақти ва кунини, ижро этувчининг, яъни маълумотнома олган ходимнинг фамилияси ва лавозими кўрсатилган бўлиши керак (маълумотнинг шакли 3-иловада келтирилган);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотномаларга жавобгар шахс ва ижро этувчи томонидан имзо чекилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҲККМ томонидан Ҳудудий ахборотлаштириш марказига (Ахборотлаштириш Бош Марказига) ахборотни дискетада етказувчи сифатида бош мухосиб, бош мухосиб ёрдамчиси ёки ваколатли бошқа ходим бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ахборотни дискетада қабул қилиб олувчи Ҳудудий ахборотлаштириш маркази (Ахборотлаштириш Бош Маркази) ходими қуйидагиларни бажариши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатнинг мавжудлигини ва унинг тўғри тузилганлигини текшириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотномаларнинг мавжудлигини ва уларда зарур бўлган реквизитларнинг қайд қилинганлигини текшириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискетани вирус йўқлигига текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискетадан ўз программаси орқали икки нусха маълумотнома олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи олган маълумотномаларни дискета билан бирга келтирилган маълумотномаларга солиштириб кўриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотномалар бир-бирига мос келиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида келтирилган шартлар тўлиқ бажарилмаса дискетадаги ахборот қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Барча шартларга риоя қилингандагина Ҳудудий ахборотлаштириш маркази (Ахборотлаштириш Бош Маркази)нинг ахборотни дискетада қабул қилиб олувчи ходими қуйидагиларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискетадан ахборотни компьютерга ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртта маълумотномага имзо қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискета билан бирга тақдим этилган маълумотномаларнинг бирини ва қабул қилиш вақтида олинган маълумотноманинг бир нусхасини дискета билан қўшиб қайтариб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискета орқали қабул қилиб олинган маълумотни белгиланган тартибда жўнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискета билан келтирилган маълумотномаларнинг ва қабул қилиш вақтида олинган маълумотномаларнинг иккинчи нусхаларини кундалик ҳужжатларга тикиб қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулоддаги ҳолатлар дафтарига, ахборотнинг дискета орқали қабул қилинганлигини ёзиб қўяди. Шу билан бирга дафтарга ахборотнинг қабул қилинган санаси, вақти, қабул қилинган файлларнинг номи ва ҳажми, ахборот узатувчининг реквизитлари киритиб борилади. Дискета орқали ахборотни қабул қилган ходим дафтарга ўз имзосини қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дискета орқали қабул қилинган ахборотларни белгиланган жойга тўғри узатилишини назорат қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ахборотни дискетада қабул қилиб олувчи Ҳудудий ахборотлаштириш Маркази (Ахборотлаштириш Бош Маркази) ходими, ўрнатилган қоидаларга асосан қабул қилинган ахборот мазмунининг хатолигига жавобгар эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Ҳудудий ахборотлаштириш Маркази (Ахборотлаштириш Бош Маркази)нинг ахборотни дискеталар орқали узатувчи ходими, узатиш қоидаларининг барчасига риоя қилгани ҳолда, дискетанинг ҳолатига ва вужудга келган яроқсиз жойларига жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ҲККМда электрон тўлов тизими орқали ўтадиган тўлов ҳужжатлари ва банк балансида акс этган ахборотни ҳимоялашнинг ташкил қилиниши устидан назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Марказий банк ҳудудий бош бошқармаларининг ваколатли бухгалтерия ходимлари ҳар ойда бир маротаба ҲККМ томонидан мазкур Низом талабларининг бажарилиши устидан текширув ўтказишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширишлар натижаси далолатнома билан расмийлаштирилиб, унда келтирилган қоидабузарлик ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган ҳолда Бош банкларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Мазкур Низом талабларининг бажарилиши юзасидан текширув Марказий банкнинг ички аудит департаменти томонидан камида бир йилда бир маротаба олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаменти томонидан мувофиқлаштирилган режа-жадваллари асосида, ҲККМларда мазкур Низом талабларини бажарилиши устидан текширувлар ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси ўринбосари С.Б. РАҲИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк амалиёт кунини ташкил этиш ҳамда электрон тўловлар тизими орқали банклараро ҳисоб-китоблар қилиш бўйича Ҳисоб-китоб касса Марказининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФУНКЦИОНАЛ СТРУКТУРАСИ

2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкнинг бевосита кундалик балансидан ахборот ва иқтисодий маълумотлар узатилишини ташкил этиш бўйича Ҳисоб-китоб касса марказининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СТРУКТУРАСИ

3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош Марказига (Ҳудудий Ахборотлаштириш Марказига) Ҳисоб-китоб касса марказидан дискетада тақдим этилувчи файллар рўйхати ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Файлнинг
‎номи‎

Файлнинг
‎ҳажми‎

Яратилиш
‎вақти‎

Яратилиш
‎санаси‎

‎‎
‎‎

Дискетанинг белгиси:_______________________‎‎

___________________________________‎‎

‎‎(вақти, санаси)