Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.1999 28.12.1992 йилдаги 594-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.12.1992 йилдаги 594-сон
Kuchga kirish sanasi
28.12.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.1999
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ва унинг жойлардаги органлари ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 11 февралдаги 66-сонли «Бюджет интизомига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг жойлардаги органлари тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон ССР Молия министрлигининг контроль-ревизия бошқармаси ва унинг маҳаллий органлари тўғрисида Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1960 йил 15 августдаги 703-сон қарори билан тасдиқланган Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 28 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
594-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 28 декабрдаги 594-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг жойлардаги органлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Назорат-тафтиш Бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, жойлардаги назорат-тафтиш бошқармалари эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ҳокимликлар ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш жараёнида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқлари, йўриқномалари, кўрсатмалари, меъёрий актлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомга ва мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) вазирликлар, давлат бирлашмалари, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, кооперативлар, жамоат ташкилотлари, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, бошқа тузилмалар томонидан молия-бюджет қонунчилигига риоя қилинишини, шунингдек уларнинг бюджет маблағлари ва ўз маблағларидан тўғри, тежамли ва белгиланган мақсадда фойдаланишларини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) молия органларининг Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси давлат бюджетларини, маҳаллий бюджетларни бажариш бўйича ишини, шунингдек давлат ва тижорат суғуртаси суғурта органларининг, республика жамғарма банки ва унинг жойлардаги органларининг фаолиятини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Марказий банк, ихтисослаштирилган банклар муассасалари ва уларнинг жойлардаги органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини бажариш қоидаларига риоя этилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг жойлардаги аппарати фаолиятига методик раҳбарлик қилиш, тафтиш ва текширувлар масаласи бўйича амалдаги қонунчиликнинг қўлланилиши амалиётини умумлаштириш, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тафтиш ва текширувлар натижасида аниқланган камчилик ва бузилишларни бартараф этиш бўйича назоратни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) фуқароларнинг ўғирлик, молиявий интизомнинг бузилиши ва хўжасизлик ҳоллари баён этилган хат, шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш ҳамда бу хатларни текшириш чора-тадбирларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг бошқа тузилмалари, давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларининг молиявий фаолиятини, шунингдек уларнинг идоравий назорат-тафтиш хизматларининг ҳолатини тафтиш қилиш ва текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тафтиш қилинаётган корхона, бирлашма, концерн, уюшма, ташкилот, муассасаларнинг пул ва бухгалтерия ҳужжатлари, ҳисоботлари, сметаларини ҳамда пул маблағлари ва моддий бойликларнинг тўғри сарфланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни, пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва моддий бойликларнинг мавжудлигини текшириш, шунингдек тафтиш ва текширувлар ўтказиш вақтида юзага келган масалалар хусусида зарур маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қурилиш, монтаж, тузатиш ва бошқа ишларнинг ҳажмини назорат ўлчовидан ўтказиш, хом ашё, материалларнинг ишлаб чиқаришга тўғри сарфланишини назорат қилиш, хом ашё, материаллар тайёр маҳсулотларни назорат тариқасида таҳлил қилиш ва бошқа текширишлар ўтказиш учун тегишли вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва банклардан мутахассислар жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) текшириш ўтказилаётган объект раҳбарларидан асосий фондлар, моддий-товар бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар бўйича инвентаризация ўтказишни талаб этиш, зарур ҳолларда касса ва касса хоналари, омборлар, архивларни муҳрлаш, қалбакилик, сохталик ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда зарур ҳужжатларни олиш ва уларнинг ўрнига ҳужжатлар йиғмажилдида ҳужжат олинганлиги ҳақидаги далолатнома ва олинган ҳужжатларнинг нусхалари ёки реестрларини қолдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Марказий банк, ихтисослаштирилган банклар, тижорат банклари муассасаларидан ва бошқа кредит муассасаларидан тафтиш қилинаётган корхона ва ташкилотлар аъмоллари билан боғлиқ бўлган ҳисоб-китоблар ва улар бўйича оборотларнинг аҳволи, тафтиш қилинаётган муассасалар кредитларнинг аҳволи ва бошқа масалалар юзасидан зарур маълумотлар, маълумотномалар ва ҳужжатларнинг нусхаларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) бошқа муассасалар ва ташкилотлардан тафтиш қилинаётган муассаса ва ташкилотлар билан аъмоллар ва ҳисоб-китоблар бўйича маълумотномалар ва ҳужжатларнинг нусхаларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) тафтиш ўтказилаётган корхона ёки ташкилотнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахсларидан тафтиш ва текширув жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтириш олиш, шунингдек тафтиш ва текшириш далолатномалари ҳамда маълумотномаларини имзолашни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) текшириш ва тафтиш натижаси бўйича тафтиш қилинган ташкилот, корхона ва муассасалар маъмуриятига аниқланган молиявий қонунчилик бузилишини бартараф этиш, моддий зарарни ундириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Назорат-тафтиш аппарати томонидан ўтказилган тафтиш жараёнида пул маблағлари ва моддий бойликларни ўғирлаш ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг жойлардаги органлари тафтиш ва текширишлар материалларини қонунда белгиланган муддат ичида айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун тергов органларига топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ўз фаолиятини амалга оширишда ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитаси ва республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланган режа асосида олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Назорат-тафтиш Бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг бошлиғи белгиланган тартибда тасдиқланган штат жадвалига мувофиқ ўз ўринбосарларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ходимларининг хизмат вазифалари доираси белгиланган тартибда тасдиқланган ходимлар лавозимлари, малака маълумотномалари, лавозим йўриқномалари ва фармойишларга мувофик, шунингдек Бош бошқармага юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Бош бошқарма бошлиғи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Назорат-тафтиш Бош бошқармаси бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош бошқарма зиммасига юклатилган топшириқ ва вазифаларни бажаришни пухта ташкил этишни, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тўғри қўлланишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар бошқармаси билан биргаликда кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, иш малакасини оширишга, кадрларни тарбиялашга, давлат ижро ва меҳнат интизомини мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг бошлиғи Бош бошқарма зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқларнинг бажарилиши, шунингдек Бош бошқарма томонидан ўтказиладиган ишларнинг давлат сири ва махфийлиги тартиби сақланиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича назорат-тафтиш бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш Бош бошқармасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низом ва мазкур Низом асосида фаолият кўрсатадилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича назорат-тафтиш бошқармаси, бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тайинланадилар ҳамда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-тафтиш бошқармаси ходимларини ишга олиш, ишдан бўшатиш ва бошқа жойга ўтказиш (молия органлари раҳбарлари билан келишган ҳолда), Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунлари кодексига мувофиқ рағбатлантириш ва интизомий жазолаш, ходимларни хизмат сафарларига юбориш ҳақида буйруқлар чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-тафтиш бошқармаси томонидан юбориладиган хат ва буйруқларни имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг хизмат гувоҳномаларини ҳамда уларга тафтиш-текшириш ҳуқуқини берувчи бир марталик фармойишлар (гувоҳномалар)ни имзолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича назорат-тафтиш бошқармалари думалоқ муҳрга, тўртбурчак муҳрга ва махсус бланкага эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича назорат-тафтиш бошқармаларининг ташкилий тузилиши ва функционал вазифалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.