1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда белгиланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига асосан соғлом овқатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, овқатлантириш аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиладиган мактабларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг шартлари асосида овқатлантиришни ташкил этиш учун аутсорсер томонидан фойдаланиладиган коммунал хизматлар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов «ноль» ставка бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талабларни инобатга олган ҳолда, уларни рационал кунлик овқатлантириш меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги, ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишига қатъий риоя этилишини аниқлаш юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда санитария ҳолати ўрганиб борилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда мактабларда ўқувчиларга берилаётган таомлар сифати устидан қатъий назоратни таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджета параметрларида назарда тутсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 14 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг — Агентлик тизимидаги мактабларнинг соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматларини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсер — шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб ишчи гуруҳи —мактаб директори раҳбарлигида ташкил этиладиган, директор бошчилик қиладиган, ҳамшира, тарбиячи ҳамда бошқа ходимлардан иборат таркиб.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўқувчиларнинг соғлом овқатланиши Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг ошхоналарида (кейинги ўринларда — ошхона) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсерни қонун ҳужжатлари талаблари асосида танлаб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсерга ўтказиладиган ишлар (хизматлар) сифатини юқори даражада сақлаб қолиш ва талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг аутсорсерга бериладиган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан банд бўлган ходимлари штат бирликларини қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаси хизматларни аутсорсерга ўтказишда уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва хўжалик фаолияти харажатларини қисқартириш, фаолиятининг асосий бўлмаган турларини ривожлантириш ҳамда аутсорсерга берилган ишлар (хизматлар)нинг сифатини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аутсорсер ходимлари буюртмачининг тегишли ҳудудига олдиндан тақдим этилган рўйхат асосида белгиланган тартибда киради ҳамда мактаб биносида ҳаракатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўқувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш учун тегишли мактаб раҳбари ҳамда аутсорсер ташкилоти масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўқувчиларни соғлом овқатлантириш, белгиланган санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рационал кунлик овқатланиш меъёрлари асосида аутсорсер томонидан тузилган ҳолда бир ойлик таомномалар режаси асосида ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аутсорсер харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигига, ошхоналар ходимлари томонидан таом тайёрлаш технологияси қоидаларига риоя қилинишига, ошпазларнинг ҳар уч йилда бир марта малака оширишига, тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилишига шахсан масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўқувчилар ётоқхонаси мавжуд мактабларда беш маҳал, ётоқхонаси мавжуд бўлмаганларида икки маҳал овқатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ётоқхонада шанба, якшанба ва байрам кунларида қолган ўқувчиларни овқатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарорига мувофиқ, давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатидан ташқари барча ҳолларда аутсорсерни танлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аутсорсер энг яхши таклифларни тақдим этган талабгорлар орасидан танлов комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан танлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан тасдиқланадиган танлов ҳужжати ва баҳолаш мезонларида танловда иштирок этувчи талабгорнинг мазкур соҳада етарли катта иш тажрибасига (мазкур соҳада камида икки йиллик иш тажрибасига эга, умумий овқатланиш майдони мавжуд бўлган), тегишли молиявий, моддий-техник ва логистика базасига (техника, ишчилар сони ва уларнинг таркиби) эга бўлган талабгорларга устунлик берилади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи томонидан аутсорсерни танлаш мақсадида танлов ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентлик директори ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади ва комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркиби тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2 нафар ходимидан ташкил топади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мактаб ишчи гуруҳи аутсорсинг хизматлари кўрсатилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан, ўқувчилар ўртасида ҳар ойда бир марта сўровномалар ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактаб ишчи гуруҳи мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, буюртмачи ва аутсорсерга тегишли таклиф ва тавсиялар киритади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мактабларда ўқувчиларни аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан танлов бўйича, маблағларнинг иқтисодий самарали сарфланиши тамойиллари асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Танлов (тендер) ўтказиш бўйича эълонлар ва қўйиладиган умумий талаблар Агентликнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Танловда (тендерда) ғолиб чиққан аутсорсер билан мактабларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматини кўрсатиш бўйича тегишли шартномалар Агентлик томонидан ишлаб чиқилган, Агентликнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига махсус бўлимига жойлаштирилган намунавий шакл асосида белгиланган тартибда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Комиссия аутсорсер фаолияти юзасидан алоҳида мониторинг олиб боради. Шунингдек, фаолияти натижаларига кўра, аутсорсерни «инсофли ижрочи» ёки «инсофсиз ижрочи» рўйхатига киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий овқатланиш хизматида камида икки йиллик тажрибага эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг хизматлари бўйича камида уч ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танловда (тендерда) қатнашиш учун ариза берилган кундан камида бир ой олдин тегишли ташкилотлардан солиқ қарздорлиги, тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғри овқатланишни ташкил этиш юзасидан таомлар тайёрлаш технологияси бўйича камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар (муҳандис-технолог, диетолог, терапевт врач, ошпазлар) малака разрядлари кўрсатиши;
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб томонидан белгиланган техник вазифалар асосида аутсорсинг усулида мактабда соғлом овқатлантиришни ташкил этиш лойиҳасини индивидуал режа асосида ишлаб чиқиб, тақдимотини (имкониятдан келиб чиқиб, тайёр таомларини ҳам кўрсатиши мумкин) ўтказиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдимотда ўқувчиларнинг ёши, жинси, физиологик ҳолати бўйича турли гуруҳлар учун овқатланишнинг мақбул меъёрларини кўрсатиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Аутсорсернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати белгиланган лимит ва мактабга ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўловни ноль ставка бўйича олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара шартномаси доирасида бино ва иншоатларни ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича шартномада кўрсатилган хизматлар учун ушбу Низом қоидаларига мувофиқ 30 фоизгача устама ҳақини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар таннархини ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсер бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб ошхоналарида ўз фаолиятини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларни соғлом овқатлантириш хизматини мактаб ошхонасининг ўзида тўлиқ ва сифатли ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таом тайёрлаш учун сарфланган харажатларни (ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимлар иш ҳақи, инвентарлар, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантириш ва ювиш воситалари, солиқлар, олинадиган соф фойда) қоплаш учун устама миқдорларини кўрсатиш (фоизда);
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ва мактаблар томонидан аутсорсерга техник вазифалардан, таълим муассасанинг ҳудудий жойлашуви ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Аутсорсер фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Комиссия қарори асосида мактаб билан аутсорсер ўртасидаги шартнома бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Аутсорсинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори аутсорсер барча харажатларини (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган 30 фоизгача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда, амалдаги тасдиқланган ўртача бозор нархлари бўйича бир овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўқув йили давомида янги синфлар очилганда (ёки ёпилганда), ўқувчилар сони ўзгарганда ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган ўртача бозор нархлари кескин ўзгарганда, аутсорсер ва мактаб томонидан шартнома бўйича умумий бошланғич сумманинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда қўшимча шартнома тузилиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мактабда ўқувчиларни овқатлантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки мактабнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилганда бюджет харажатлари унга мутаносиб тарзда қисқартирилади ҳамда ўқувчилар учун белгиланган бир кунлик овқатланиш рациони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ белгиланган нормалардан ошмаган ҳолда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмаган харажатлар ҳисоби алоҳида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Аутсорсерга мактабнинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов ноль ставка бўйича белгиланади ҳамда овқатлантиришни ташкил этиш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар қиймати мактабга ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, вазни, таркибининг таомномага мувофиқлиги мактаб раҳбари, ҳамшира, тарбиячи ҳамда бошқа ходимлардан иборат (зарур ҳолларда, ота-оналар вакиллари қўшилиши мумкин) мактаб ишчи гуруҳи томонидан назорат қилинади ва назорат якунлари мактабнинг тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича юритиладиган ва ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ дафтарда ҳар куни қайд қилиб борилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дафтарнинг биринчи саҳифасида комиссияни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма бўлиши, дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва мактаб раҳбари томонидан сана кўрсатилган ҳолда имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Аутсорсер томонидан санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилиши ҳолатининг мониторингини олиб бориш ҳамда кунлик таом тарқатилишидан 15 — 20 дақиқа олдин синамалар олиш мактаб ҳамшираси зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўқувчиларни овқатлантириш гуруҳларда ташкил этилганда, тайёр таомлар таомномада белгиланган миқдорларда ва санитария-гигиена талабларига мос равишда бўлишини таъминлашга мактаб раҳбари масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Аутсорсер томонидан соғлом овқатлантиришни ташкил этишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши, ошхона ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишини назорат қилиш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Кейинги кунга таомнома режасини тузиш учун мактаб аутсорсерга бир кун олдин соат 16.00 гача бир кун олдинги ўқувчилар сонига нисбатан буюртма тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ётоқхонада шанба, якшанба ва байрам кунларида қолган ўқувчиларнинг сони ҳам бир кун олдин тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Таомнома бир кун олдинги ўқувчилар сонига мутаносиб равишда ҳар бир ўқувчи учун бир кунлик ўртача сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг қиймати чиқарилган ҳолда аутсорсер томонидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ уч нусхада бир кун олдин соат 18.00 гача тузилади ҳамда мактаб раҳбари билан келишилади. Таомноманинг биринчи нусхаси аутсорсерга, иккинчи нусхаси таълим муассасасига ҳамда учинчи нусхаси ошхонага фойдаланиш учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Мактаб ҳар ўн кунлик таомномалар бланкаларини ип ўтказиб боғланган ҳолда олдиндан рақамлайди, муҳрлайди ва алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Таомномада тайёр таомлар вазни, нархи, сарфланган маҳсулотлар тури ва уларнинг миқдорлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мактаб ўқувчиларининг хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш дафтари аутсорсер томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ошхона ва ошхона жиҳозларини таъмирлаш, ходимлар иш ҳақи, ошхона жиҳозлари, ошпазлар униформаси, ошхонада ишлатиладиган зарарсизлантирувчи ва ювиш воситалари билан таъминлаш ишлари аутсорсер томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб, тақдим қилинган ҳисоб-фактураларига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Аутсорсер ҳар ўн кунда тасдиқланган таомномалар нусхалари ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-фактура ҳужжатларини мактаб бухгалтериясига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг усулида овқатлантиришни амалга ошириш учун қўйилган талаблар бажарилишини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёр таомларнинг миқдори, мазаси, таркибидаги маҳсулотларнинг сифати бўйича камчиликларга йўл қуймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, уларда фойдаланиладиган технологик санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиладиган коммунал хизматлар харажатларини белгиланган нормалар асосида мактабга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари ва мебелларни фойдаланиш учун ноль ставкада топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилган хизматлар учун шартномада белгиланган миқдор ва муддатда тўловни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсернинг тузилган шартномани белгиланган тартибда бекор қилишига асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(1-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар томонидан аутсорсерни танлаш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Буюртмачи (Агентлик)
Аутсорсингга бериш кўзда тутилган хизматлар турларини танлаш
Заруратга кўра
2-босқич
Буюртмачи томонидан тузилган харид комиссияси
1. Белгиланган тартибда танлов (тендер) ёки тендер эълон қилиш.
2. Танлов (тендер) ёки тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва энг яхшиларини танлаб олиш.
3. Танлов (тендер) ёки тендер ғолибини аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатда
3-босқич
мактаблар
1. Танлов (тендер) ёки тендер ғолиби (аутсорсер) билан шартнома тузиш.
2. Аутсорсерга бинолар (хоналар), ускуналар, жиҳозлар, мебеллар ва бошқа моддий воситаларни далолатномага асосан топшириш.
Танлов (тендер) ёки тендер натижаси эълон қилинган кундан эътиборан 10 иш куни давомида
4-босқич
Буюртмачи (мактаблар)
Тегишли ой учун шартнома қийматининг 15 фоизи миқдоридаги маблағни аутсорсернинг ҳисобварағига ўтказиб бериш.
Тегишли ойнинг 3 иш куни давомида
5-босқич
Аутсорсер
1. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) ҳамда бошқа асословчи ҳужжатларни тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тайёр таомлар сифатини назорат қилиш бўйича маълумотларни қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАФТАРИ

Тайёр овқатнинг номланиши
Баҳоланиши
Синама олинган вақт
Тиббиёт ходимининг рухсати
Имзо
таомноманинг бажарилиши
сифати
овқат тайёрлаш технологиясига риоя қилинганлиги
20____ йил _____ __________________
Нонушта
Тушлик
Иккинчи тушлик
Кечки овқат
Енгил овқатланиш
20____ йил _____ __________________
Нонушта
Тушлик
Иккинчи тушлик
Кечки овқат
Енгил овқатланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
(3-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
__________аутсорсер
_______________________________________________
(Ф.И.О.)
_______________________ М.Ў.
(имзо)
«КЕЛИШИЛДИ»
__________мактаб директори
______________________________________________
(Ф.И.О.)
_______________________ М.Ў.
(имзо)
ТАОМНОМА
(20___ йил __________________
____________________ учун)
(сана)
(ой)
___________-синфлар Ўқувчилар сони _________ нафар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
(4-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сифати тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАФТАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Таъминотчи юридик шахснинг номи
Юкхати рақами, маҳсулот олиб келинган вақт ва сана
Сифати тез бузилувчи маҳсулотлар номи
Сифати тез бузилувчи маҳсулотлар миқдори
Сифати ҳақида маълумот
Ишлатиш муддатининг охирги санаси ва вақти
Имзо
1.
2.
3.
4.
5.
...
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 09/21/218/0340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон; 17.05.2024 й., 09/24/284/0350-сон)