Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2022 19.03.2021 йилдаги 152-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.2021 йилдаги 152-сон
Kuchga kirish sanasi
19.03.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йилда аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик интилишларини молиявий қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш орқали аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодий тараққиёт вазирлиги) Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳамда тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қуйидаги устувор йўналишларни назарда тутувчи янгича ишлаш тизимини жорий этсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилаларнинг даромад манбаларини, шу жумладан, томорқа ерлардан фойдаланиш ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини «хонадонбай» ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган аҳолининг, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи курсларга йўналтириш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланишга амалий кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан, «драйвер» лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд имкониятларни (бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ер майдонлари ва бандликнинг анъанавий соҳалари) ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали жойларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
самарадорлик ва даромадлилик тамойилларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш ва бизнес-режаларни тайёрлаш учун банкларнинг қуйи бўғин ходимларини тўлиқ қайта тайёрлаш орқали мижозга йўналтирилган хизмат кўрсатиш («мижозбай» ишлаш) тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, турли хил фаолиятлар учун лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш, коммуникация тизимларига уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ҳудудларида «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисидаги вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Вақтинчалик низом) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика комиссияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2021 йил 10 апрелга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари билан биргаликда оилаларнинг даромад манбаларини, даромадли меҳнатга бўлган эҳтиёжларини «хонадонбай» ҳамда тадбиркорларнинг муаммоларини «мижозбай» ўрганиш ва муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича — ҳар бир маҳаллага тижорат банкларининг туман (шаҳар) филиалларидан бир нафар доимий вакил (кейинги ўринларда — доимий вакил) бириктирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш, банд бўлмаган аҳолининг, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш орқали меҳнат билан бандлигига кўмаклашиш, маҳаллаларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда «драйвер» лойиҳаларни амалга ошириш бўйича — ҳар бир сектор ҳузурида бошқарув офислари (кейинги ўринларда — бошқарув офиси) ташкил этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалардаги муаммоларни тезкор ҳал этиш, бошқарув офислари ва доимий вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш бўйича — туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлик қиладиган мувофиқлаштирувчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — мувофиқлаштирувчи гуруҳ) шакллантирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2021 йил 15 апрелга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла паспортлари, маҳаллаларда ўтказиладиган сўровномалар, маҳаллани комплекс ривожлантириш дастурларининг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин ва доимий вакилларга, бошқарув офисларга ва мувофиқлаштирувчи гуруҳларга етказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий вакиллар, бошқарув офислари ва мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан Вақтинчалик низом бўйича ишлар олиб борилишини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2021 йил 20 апрелга қадар ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, шу жумладан, уларни тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш орқали уларга амалий кўмаклашиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни белгиласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Республика комиссияси республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар)лар ҳокимликларига ҳамда тижорат банкларининг раҳбарларига «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш жараёни доирасида тегишли кўрсатмалар бериш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш бўйича ваколатли ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) доимий равишда жойларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини самарали жорий этсин ҳамда ушбу вазифаларни амалга ошириш учун масъул эканлиги белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ҳар бир маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштириб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар Вақтинчалик низомни амалиётда қўллаш натижаларини таҳлил қилсин ва уни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, «маҳаллабай» ишлаш тизими бўйича жойларда амалга оширилган ишлар тўғрисида барча турдаги ҳисоботлар ва ахборотлар Иқтисодий тараққиёт вазирлиги томонидан умумлаштириб борилади, бу борадаги ҳисоботлар ва ахборотлар Иқтисодий тараққиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идоралардан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича методик қўлланма ва ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва Республика комиссиясига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликларига, маҳалла фуқаролар йиғинларига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда маҳаллаларга бириктирилган доимий вакилларни, туман (шаҳар)лардаги бошқарув офислари масъулларини ва мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзоларини ўқитиш бўйича режа-жадвал тузсин ҳамда ўқитиш жараёнини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Микрокредитбанк» АТБга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ёш тадбиркорларнинг ташаббуслари, стартап ва инновацион ғояларини йиғиш, таҳлил қилиш ва уларни молиялаштириш вазифаларини амалга оширувчи алоҳида таркибий тузилма ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ягона платформа интеграциясини амалга ошириш орқали ёшларга ўз бизнесини йўлга қўйишда «ягона дарча» тамойили асосида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг энг самарали лойиҳаларини «франшиза» усулида республика бўйлаб кенг тарғиб қилиш ва амалга ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда ташкил этиладиган «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»да ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратиш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. АТ «Халқ банки»га:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ходимларининг тадбиркор ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш механизмини яратиш ва уларга банк томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича бизнес-режаларни тузишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни тадбиркорликка алоҳида ўқув дастури бўйича ўқитиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда ўқитиш натижаларига кўра уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредит ажратилишида амалий кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажрибали тадбиркор хотин-қизларни бириктириш орқали тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг тадбиркорлиги учун кредит ажратилгандан сўнг уларнинг бизнесини ривожлантиришга ҳар томонлама амалий ёрдам бериб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бизнес инкубатор» лойиҳаси самарадорлигини ошириш, муваффақиятли лойиҳаларни кенг жорий этиш механизмини ишлаб чиққан ҳолда унинг тизимли ишлашини таъминлаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда юқорида қайд этилган вазифалар бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари ҳамда ваколатли тижорат банкларининг буюртманомалари асосида бир ҳафта муддатда ҳар бир вилоят учун муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантиришга 30 млн АҚШ долларига, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга 30 млн АҚШ долларига тенг маблағ ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Республика комиссияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида аҳолини тадбиркорликка ўқитиш жараёнлари самарали мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тижорат банкларига «маҳаллабай» ишлаш тизимига жалб этилган ўз ходимларининг бириктирилган маҳаллалардаги фаолияти натижаларидан келиб чиқиб, уларни моддий рағбатлантириб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда «маҳаллабай» ишлаш тизимининг электрон базаси ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда ўзаро интеграциялашган ахборот алмашинуви тизими фаолиятини йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 17-банди учинчи хатбошисига «Томорқа хизмати» МЧЖларга» сўзларидан кейин «ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига» сўзлари қўшилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 19 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 мартдаги 152-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ҳудудларида «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича республика комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

С.М. Холхўжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари

Б.Э. Захидов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари

Н.Б. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

А.Ж. Ортиков

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Ф.К. Умаров

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

Г.М. Маруфова

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Д.К. Адилов

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

С.И. Саифназаров

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

А.Б. Воитов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.Ш. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

Қ.Х. Тапаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари

Ш.Ҳ. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари

А.Э. Файзибаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

С.Ғ. Ашуров

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Б.И. Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори вазифасини бажарувчи

Рўйхат бўйича

давлат улушига эга бўлган тижорат банклари раислари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 мартдаги 152-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Вақтинчалик низом маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш орқали аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, «драйвер» лойиҳаларни амалга ошириш бўйича республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг ўзаро яқин ҳамкорликдаги «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳаллабай» ишлаш тизимининг бўғинлари — Республика ҳудудларида «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ва доимий вакиллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси — ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи коллегиал орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий вакил — Республика комиссиясининг қарори билан ҳар бир маҳаллага тижорат банкларининг туман (шаҳар) филиалларидан доимий асосда бириктирилган масъул ходим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув офиси — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар) ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан ташкил этилган республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари ва ходимларидан иборат бошқарув офиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқлаштирувчи гуруҳ — туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлик қиладиган гуруҳ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла паспорти — Республика комиссияси томонидан намунавий шакл асосида тасдиқланадиган маҳалла ҳудудида жойлашган хонадонлар, уларда яшовчи аҳоли таркиби, ижтимоий соҳа объектлари, мавжуд ресурслар, ер майдонлари, бўш бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари, шунингдек, фаолият юритаётган тадбиркорлар тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига қамраб олган йиғма жадвал;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллани ривожлантириш йўналишлари — Республика комиссияси томонидан намунавий шакл асосида тасдиқланадиган мавжуд ресурслар, инфратузилма ва ишчи кучидан фойдаланган ҳолда маҳалла ҳудудида имконияти мавжуд соҳаларда «драйвер» лойиҳалар амалга ошириладиган «йўл харитаси».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш ушбу Низомга иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар «Маҳаллабай» ишлаш тизимининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари» ва «драйвер» лойиҳаларни аниқлаш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалардаги хонадонлар, оилалар, аҳоли сони, ёш ва гендер таркиби, банд бўлганлар ва ишсизлар сони, уларнинг мутахассисликлари ва касб малакаси, маҳалла фаоллари, мактабгача таълим, ўрта ва ўрта махсус профессионал муассасалари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар, ўқув марказлари, ер майдони, томорқа ерлар, бўш бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари (газ, электр энергияси, ичимлик ва оқова сув тизимлари, йўл), тадбиркорлар сони ва уларнинг фаолият тури тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олган маҳалланинг паспортини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалардаги мавжуд имкониятлар, хом ашё ресурслари, инфратузилма ҳолати, ишчи кучининг ихтисослашуви ва сифатидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир маҳаллани ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларни ривожлантириш йўналишларидан келиб чиқиб, уларнинг ихтисослашувини аниқлаш ва «драйвер» лойиҳалар рўйхатини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари харид қилиш бўйича таъминотчи корхоналар рўйхатини, жойларда тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсизлар рўйхатини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ва бандлигини таъминлаш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган аҳолига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маҳалла аҳолисига ажратилган кредитларнинг натижадорлиги мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини жойига чиққан ҳолда аниқлаш ва тезкорлик билан ҳал этиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш бино ва ер участкаларини аниқлаш, улардан самарали фойдаланиш ва тадбиркорлик субъектларига бериш мақсадида аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалардаги банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатишни ташкил этиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини янада қувватлашга қаратилган кредитлар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устоз-шогирд анъанаси асосида банд бўлмаган аҳолини улар яшаётган туман (шаҳар) ва маҳаллада фаолият кўрсатаётган корхоналар ҳамда ҳунармандларга бириктириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини камбағалликдан чиқариш дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш, моддий, психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ амалий чораларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Беш муҳим ташаббус» доирасида ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ўтказиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда инфратузилма ҳолатини яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла паспортидаги мезонлар асосида «қизил», «сариқ» ҳамда «яшил» ҳудудларга ажратган ҳолда барча маҳаллаларни «яшил» ҳудудга ўтказиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳар бир маҳаллада тижорат банклари туман (шаҳар) филиалларидан бириктирилган бир нафар ходим доимий вакил сифатида фаолият юритади ва қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг даромад манбаларини, шу жумладан, норасмий даромадга эга бўлган тадбиркор оилаларни «хонадонбай» ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган аҳолининг, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларнинг касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўрганишга бўлган эҳтиёжини аниқлаб, тегишли таклифларни мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг бизнес билан шуғулланиш истагини ўргатиб уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига, шу жумладан, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини амалга оширишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганишлар асосида маҳаллаларнинг паспортларини шакллантириш ва уларни ҳар чоракда янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалладаги тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини «мижозбай» ўрганиб бартараф этиш ва улар фаолиятини кенгайтириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таклифларни бошқарув офиси ва мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллада фойдаланишга топширилган лойиҳалар ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маҳалла аҳолисига ажратилган кредитларнинг натижадорлиги ҳамда самарадорлигини ўрганиш ва мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла фаоллари билан доимий мулоқотда бўлиш, маҳаллани ривожлантириш ва аҳолини доимий даромад билан таъминлаш борасида бошқарув офисига таклифлар киритиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Доимий вакил ўзига юкланган вазифаларни тўлақонли бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари, туман (шаҳар)даги ваколатли давлат ташкилотлардан маҳалла паспортини шакллантириш ва маҳаллани ривожлантириш йўналишларини аниқлаш учун зарур бўлган очиқ маълумотларни сўраб олиш (фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари, тижорат сирини ташкил қилувчи ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб, банд бўлмаган аҳолини, хусусан, ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш билан боғлиқ талабини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини янада қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари вакилларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган муаммоларни ҳал этиш учун тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ташкилотларининг ходимлари ва фуқаролар йиғини раисларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла аҳолисининг муаммолари ва таклифларини жойида муҳокама қилиш ва ҳал этиш мақсадида бошқарув офиси ёки мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари билан учрашувлар (мулоқотлар) ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда доимий вакил қуйидаги талабларга қатъий равишда риоя этиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уйма-уй юриш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш жараёнида карантин ва санитария-гигиена қоидалари талабларига қатъий риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар (мулоқатлар)да жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар уларнинг шаъни ва обрўсига путур етказмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундалик иш вақтидан ташқари ҳамда дам олиш ва тушлик вақтларида фуқароларни безовта қилмаслик, уйма-уй юриш орқали аҳоли билан учрашувлар (мулоқотлар)да фақат уй эгасининг рухсати билан турар жойига кириш, аудио ва видеоёзув, шунингдек, фотосуратга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жараёнида фуқаронинг шахсга оид маълумотларини бошқа фуқароларга ошкор этмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла аҳолиси ва тадбиркорларни уларнинг муаммоларини муҳокама қилиш назарда тутилмаган тадбирлар ва йиғилишларга жалб этмаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Туман (шаҳар)лардаги секторлар ҳузурида ташкил этиладиган бошқарув офиси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда «драйвер» соҳаларни ривожлантириш учун ишлаб чиқилган янги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга доир «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳияти ва «драйвер» соҳалардан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари рўйхатини шакллантириш ҳамда уларга лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқишда амалий кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд талабдан келиб чиққан ҳолда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича ташаббускорлар билан бирга янги лойиҳаларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари муаммоларини аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳига тақдим этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурлар ижросининг доимий мониторингни олиб бориш ва натижалари бўйича туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳига таклифларни мунтазам тақдим этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли хонадонларида ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ёки етишитираётган маҳсулотлар турлари, сифати ва ҳажмини ошириш мақсадида тегишли соҳа мутахассисларини (шу жумладан, вақтинчалик меҳнат шартномалари асосида) жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ҳафтада амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб бориш ва натижалари бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳга маълумот бериб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик лойиҳаларини аниқлаш ҳамда уларга аҳолини жалб этиш мақсадида касбий кўникмаларга ўқитиш ва малакасини оширишнинг асосий йўналишларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишлари ҳамда уларга кўмак берувчи «Томорқа хизмати» МЧЖлар рўйхатини аниқлаш, зарур инфратузилмани (уруғ етказиб бериш, ветеринария, ўсимликларни ҳимоя қилиш) ташкил этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб янги лойиҳаларни амалга ошириш учун бўш турган ерлардан самарали фойдаланиш, жумладан, уларни аукционга чиқаришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалар бўйича аҳолини камбағалликдан чиқариш ҳамда эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришнинг манзилли чораларини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир маҳалла ва туман (шаҳар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳолини камбағалликдан чиқариш чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, уларни халқ депутатлари Кенгашига тақдим этиш ва ижросини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир фуқаролар йиғини раиси, маҳаллалар фаоллари иштирокида бошқарув офислари ва доимий вакиллар томонидан амалга оширилган ишлар бўйича уларнинг ахборотларини эшитиш ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот бериб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан, «драйвер» лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув офиси ва маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар томонидан маҳаллада аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг хоҳиши асосида касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш, мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банд бўлмаган аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар олишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув офиси, доимий вакил ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари фаолияти самарадорлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш ҳамда уларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув офиси, доимий вакил ва маҳалла фуқаролар йиғини таклифлари асосида маҳаллаларда инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини режалаштириш ва молиялаштириш манбаларини ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни (ер ажратиш, лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш, бўш биноларни бериш, инфратузилма тармоқларига уланиш, кредит ажратиш ва б.) аниқлаш ҳамда уларни тезкорлик билан ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтда амалга оширилишини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда «драйвер» лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Туман (шаҳар) секторлар раҳбарлари «маҳаллабай» ишлаш тизимини самарали ташкил этишга шахсан масъул бўлиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув офислари ишини ташкил қилиш, бириктирилган ҳар бир маҳалла бўйича масъулларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорларнинг фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳамда «драйвер» лойиҳаларнинг амалга оширилишини доимий назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар билан якка тартибда шуғулланиб, уларнинг ўз хоҳиши асосида касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, меҳнат билан бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилган ишлар тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида ҳисобот бериб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари туман (шаҳар)ларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини мувофиқлаштириб бориш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари, республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари фаолиятида ўзаро яқин ҳамкорликдаги «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар, бошқарув офислари, туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳларининг фаолияти мониторингини олиб бориш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий чоралар кўриб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларни ривожлантириш йўналишлари асосида ишлаб чиқилган комплекс дастурлар ижросини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан аниқланган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий даражадаги муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли истаклари асосида ҳудуддаги муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ҳунармандларни мотивацион курслар, касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш жараёнларига таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳудудида бандлиги таъминланмаган ёшларнинг мутахассислиги бўйича бошқа туман (шаҳар)лардаги ташкилотларда мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир туман (шаҳар)нинг иқтисодий салоҳияти ва «драйвер» соҳаларидан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳаллабай» ишлаш бўйича туман (шаҳар)ларда амалга оширилаётган ишлар натижалари бўйича ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида ҳисобот бериб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича Республика комиссиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ва доимий вакиллар иш фаолиятини ташкил этишга методологик кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳаллабай» ишлаш тизимига жалб этилган республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла паспорти ва маҳаллани ривожлантириш йўналишларининг намунавий тузилмасини ҳамда маҳаллада сўров асосида ўрганиш учун саволнома ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ва доимий вакиллар томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва амалий натижаларидан келиб чиқиб уларни рағбатлантириш ёки масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган республика даражасидаги муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳаллабай» ишлаш тизимининг барча бўғинлари ўртасида ахборот алмашинувини таъминлайдиган, маҳаллалар паспортлари ва ривожлантириш йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олувчи ягона электрон платформани ишлаб чиқишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Маҳалла паспортини ва ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Доимий вакил фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла фаоллари билан биргаликда Республика комиссияси тасдиқлайдиган намунавий шакл асосида уйма-уй ўрганиш ўтказган ҳолда, маҳалла паспорти ва янги лойиҳа таклифларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун бошқарув офисига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бошқарув офиси уч кун муддатда туман (шаҳар)даги ваколатли давлат ташкилотлари билан биргаликда маҳалла паспортига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади ва тасдиқлаб фуқаролар йиғинига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бошқарув офиси доимий вакил билан биргаликда тасдиқланган маҳалла паспорти маълумотлари асосида ўн кун муддатда Республика комиссияси тасдиқлайдиган намунавий шакл бўйича маҳаллани ривожлантириш йўналишларининг комплекс дастурларини ишлаб чиқади ҳамда «драйвер» лойиҳалар рўйхатини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда заруратга кўра, тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Маҳаллани ривожлантириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган комплекс дастурлар ва «драйвер» лойиҳалар рўйхати мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ икки ҳафта муддатда маҳаллани ривожлантириш йўналишлари асосида ишлаб чиқилган комплекс дастурларни тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган маҳаллани ривожлантириш йўналишлари асосида ишлаб чиқилган комплекс дастурлар доимий вакиллар, бошқарув офислари, мувофиқлаштирувчи гуруҳ ва фуқаролар йиғинлари раисларига ижро учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Доимий вакил аниқланган муаммоларни тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ташкилоти ходимлари, фуқаролар йиғини раислари ва маҳалла фаолларини жалб қилиш орқали ҳал этиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳалла даражасида бартараф этиш имкони бўлмаган масалалар бошқарув офисига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Бошқарув офиси икки кун муддатда масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув офиси даражасида ҳал этиш имкони бўлмаган масалалар мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ икки кун муддатда масалани жойига чиққан ҳолда ўрганиб, уни ҳал этиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) даражасида ҳал этиш имкони бўлмаган масалалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Маҳалларда аниқланган муаммолар ва уларнинг ҳал этилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг барчаси маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан юритиладиган «Қайд этиш дафтари»га киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Фуқаролар йиғини раислари томонидан юритиладиган «Қайд этиш дафтари»нинг намунавий шакли Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ҳал этиш имкони бўлмайдиган тизимли (қўшимча маблағ, вақт ва ўрганишлар талаб қиладиган) муаммолар бўйича уларни ҳал этиш даражасига қараб мувофиқлаштирувчи гуруҳ туман (шаҳар), ҳудудий, республика «йўл хариталари»ни ишлаб чиқади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳар)лар ҳокимликларига тасдиқлашга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда республика даражасида кўриб чиқиладиган муаммолар бўйича ишлаб чиқилган «йўл хариталари» Республика комиссиясига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳар)лар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч кун муддатда «йўл хариталари»га киритилган масалалар бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни тегишлилиги бўйича республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари билан биргаликда кўриб чиқишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда ҳал этиш имкони бўлмайдиган тизимли (қўшимча маблағ, вақт ва ўрганишлар талаб қиладиган) муаммолар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми кўрсатилган ҳолда «йўл хариталари»ни тасдиқлайди ва ижро учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари «йўл хариталари»да кўрсатилган муаммолар бажарилиши ва ижроси ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳар икки ҳафтада тегишлилиги бўйича Республика комиссиясига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳар)лар ҳокимликларига киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ ҳар икки ҳафтада «йўл харитаси»га киритилган муаммолар бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳар)лар ҳокимликларига тақдим этиб боради ҳамда ҳал этилган муаммолар бўйича маълумотлар икки кун муддатда «Қайд этиш дафтари»га киритилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этишда ваколатли давлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ «маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга самарали жорий этиш мақсадида бошқарув офислари ва доимий вакилларнинг қуйидаги йўналишларда ваколатли давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар билан ишлашда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллаларда ташкил этилган «Аёллар маслаҳат кенгашлари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия бўлимлари билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалардаги ўқув масканлари, нодавлат ва нотижорат ўқув марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари, касб-ҳунар мактаблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коллежлар ва техникумлар, ўқув марказлари билан ўзаро ҳамкорлик қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 28-бандида кўрсатилган йўналишларда ваколатли давлат ташкилотлари бошқарув офиси ва доимий вакилларга мунтазам равишда ҳар томонлама методик ва амалий ёрдам кўрсатади, заруратга кўра малакали мутахассисларни вақтинчалик уларга бириктиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Республика комиссияси ушбу Вақтинчалик низом талабларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ушбу Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Масъул

Таркиби

Вазифалари

Маҳаллага бириктирилган доимий вакил

(Республика комиссияси томонидан тасдиқланади)

Тижорат банкларининг туман (шаҳар) филиалидан бириктирилган масъул ходим

Маҳаллага бириктирилган доимий вакил ўзига юкланган вазифаларни маҳалла раиси ва фаоллари, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари билан биргаликда амалга оширади

1. Маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқиш жараёнида:

«хонадонбай» ўрганиш орқали аҳолининг даромад манбаларини, шу жумладан, норасмий даромадга эга бўлган тадбиркорларни ўрганиш;

банд бўлмаган аҳолининг, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларнинг касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш билан боғлиқ талабини аниқлаш;

маҳалладаги тадбиркорларнинг муаммоларини «мижозбай» ўрганиш ва улар фаолиятини кенгайтириш юзасидан таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳларига тақдим этиш;

маҳаллани ривожлантириш ва аҳолини доимий даромад билан таъминлаш борасида бошқарув офисларига таклифлар киритиш.

2. Маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш жараёнида:

банд бўлмаган аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни ўқитиш бўйича таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштириш гуруҳига ҳар икки ҳафтада киритиб бориш;

аҳолининг бизнес билан шуғулланиш хоҳиш-истагини ўрганган ҳолда уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига, шу жумладан, бизнес лойиҳаларини амалга оширишига кўмаклашиш;

маҳаллада фойдаланишга топширилган лойиҳалар натижадорлиги ва самарадорлигини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш.

Бошқарув офиси

(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан ташкил этилади)

Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг раҳбарлари ва ходимлари

Ҳар бир маҳалла учун:

иқтисодий салоҳияти ва «драйвер» соҳалардан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари рўйхатини шакллантириш;

истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш ва лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқишда амалий кўмаклашиш;

тадбиркорлик субъектлари муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳига киритиб бориш;

маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини доимий мониторинг қилиш ва натижалари бўйича туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳига тегишли таклифларни мунтазам киритиш;

хонадонларда ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари, сифати ва ҳажмини ошириш мақсадида тегишли соҳа мутахассисларини (шу жумладан, вақтинчалик меҳнат шартномалари асосида) жалб қилиш;

Туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳи

(Республика комиссияси томонидан тасдиқланади)

1. Туман (шаҳар) ҳокимларининг иқтисодий масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

2. Республика комиссияси томонидан тасдиқланган мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ заруратга кўра бошқа мутахассисларни ҳам жалб қилиш ваколатига эга.

1. Бошқарув офиси, доимий вакил ва фуқаролар йиғини раислари фаолияти самарадорлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш ҳамда уларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш

2. Бошқарув офислари ва маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар томонидан маҳаллада аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш.

3. Аҳолининг ўз хоҳиши асосида касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш, мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишга кўмаклашиш.

4. Жойларда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини ажратиш, коммуникацияга уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш.

5. Ҳар бир маҳалла ва туман (шаҳар)нинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

2. Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг раҳбарлари

1. Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг ўзаро яқин ҳамкорликдаги «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш.

2. Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан аниқланган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий даражадаги муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш.

3. Ўз ҳудудида бандлиги таъминланмаган ёшларнинг мутахассислиги бўйича бошқа туман (шаҳар)ларда ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашиш.

4. Ҳар бир туман (шаҳар)нинг иқтисодий салоҳияти ва «драйвер» соҳаларидан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширилишини таъминлаш.

Ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича Республика комиссияси

1. С.М. Холхўжаев — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари

2. Б.Э. Захидов — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари

3. Республика комиссия аъзолари

1. Жойларда «маҳаллабай» ишлашнинг янги тизимини жорий этиш, мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ҳамда маҳаллага бириктирилган доимий вакилларнинг ишларини мувофиқлаштириш.

2. «Маҳаллабай» ишлашнинг янги тизимига жалб этилган давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.

3. Жойлардаги мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ҳамда маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва натижадорлигидан келиб чиқиб улар фаолиятини назорат қилиб бориш ва баҳо бериш.

4. Уч ой муддатда «маҳаллабай» тизимининг электрон базасини ишлаб чиқишни таъминлаш.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2021 й., 09/21/152/0278-сон)