11.02.2021 йилдаги ПФ-6168-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.02.2021 йилдаги ПФ-6168-сон
Kuchga kirish sanasi
12.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтидорли ва истиқболли, айниқса республика ҳудудларидан ёш мутахассисларни излаб топиш ва танлашга қаратилган фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янада модернизациялаш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда, ишлаб чиқариш, инновацион ва бошқа компанияларда мақсадли таълим олишини ҳамда стажировкадан ўтишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этиш борасида барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5843-сон Фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ихтиёрига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Жамғарманинг қўшимча вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли ва истиқболли, айниқса республика ҳудудларидан давлат хизматчиларини тизимли равишда излаб топиш, танлаш ва рағбатлантириш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ва стажировкадан ўтишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда хорижий экспертлар билан ҳамкорликда давлат хизмати ва таълим соҳасига рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган илмий-амалий тадбирлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва экспертлар, шунингдек, ватандошлар билан ҳамкорликда онлайн платформаларга асосланган масофавий таълим дастурлари, ўқув курслари ва бошқа таълим, илмий-тадқиқот ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг мутахассисларни излаб топиш, танлаш ва уларнинг хорижда таълим олишини ташкил этиш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича таклифига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари Жамғарманинг асосий таълим дастурлари (кейинги ўринларда — таълим дастурлари) ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун, уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма томонидан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича стажировкадан ўтиш дастурлари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларнинг очиқ саралаш танлови қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва жамият бошқаруви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма 2021 йилда очиқ стипендия танловлари асосида ёшларнинг нуфузли хорижий мамлакатларда бакалавриат дастури бўйича таълим олиши учун 100 та ўрин, магистратура ва докторантурада ўқиш учун аввалги йилларга нисбатан ўртача 5 баробар кўп ўрин ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармага Давлат бюджетидан тегишли йил учун ажратилиб ишлатилмасдан қолган маблағлар Жамғарма ихтиёрида қолдирилади ва кейинги йиллар учун унинг таълим дастурларини молиялаштириш учун йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиларининг хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотларда стажировкаси ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда кадрлар малакасини ошириш, уларнинг стажировкадан ўтишини ташкил этиш ва хорижий тилларга ўқитиш тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма стипендиялари квоталари Васийлик кенгаши қарорига кўра таълим дастурлари ҳамда истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликларни ҳисобга олган ҳолда таълим соҳалари кесимида номзодларни саралаш танловини ўтказиш йўналишлари бўйича ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма таълим дастурлари бўйича таълим олган стипендиатларга стипендиат билан тузилган шартномада белгиланган тартиб ҳамда муддат мобайнида вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларда узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма давлат хизматчилари ва бошқа тоифадаги ходимлар салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, иқтидорли ва истиқболли ёшларни, энг аввало республика ҳудудларидаги ёшларни рағбатлантириш мақсадида етакчи хорижий ва маҳаллий олимлар ҳамда экспертларни жалб этган ҳолда ўқув курслари, илмий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳуқуқига эга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стипендиат узрсиз сабабга кўра таълим дастурларидан четлаштирилган тақдирда ёки Жамғарма таълим дастурлари тугалланганидан сўнг меҳнат фаолиятини вазирликлар, идоралар ёки бошқа давлат ташкилотларида давом эттиришдан бош тортган ҳолларда, Жамғарма томонидан стипендиатнинг таълим олиши учун сарфланган барча молиявий харажатлар у билан имзоланган шартнома шартларига мувофиқ унинг молиявий кафиллари (юридик ва жисмоний шахслар) ва унинг ўзи томонидан солидар тартибда қопланади.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма Васийлик кенгаши икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалга ошириладиган стажировкадан ўтишни ташкил этиш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма стипендияларини молиялаштиришнинг бир стипендиатга мўлжалланган чекланган миқдорини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича номзодларни очиқ саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан «Йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 сентябрга қадар энг яхши тайёрланган номзодларни Жамғарманинг очиқ саралаш танловида иштирок этишга тавсия этган ҳолда Жамғарма таълим дастурлари бўйича таълим олиш учун истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича реал эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни Жамғармага киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимли асосда стипендиатлар меҳнат фаолиятининг мониторингини ўтказишда Жамғармага кўмаклашсин, уларни муносиб ишга жойлаштириш, Ўзбекистонда уларнинг касбий жиҳатдан ўсиши ва мансаб поғоналарида кўтарилиши учун шароитлар яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғармага, истисно тариқасида, ўз таълим дастурларини ташкил этиши, республикага хорижий олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан ватандошларни жалб қилиши учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда импорт контрактлари (шартномалари)ни мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказмаган ҳолда биржа танловлари ва ваколатли органларда контрактлар (шартномалар)ни экспертизадан ўтказмасдан хизматлар кўрсатиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича Жамғарма номидан тузиладиган импорт контрактларини амалга ошириш муддатлари айнан ушбу контрактларда белгиланган муддатлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 7-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жамғарма (А.Ш. Бекмуродов) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кучимов) ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Д. Хаджаев) билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармон моҳияти ва аҳамияти бўйича чиқишлар ва тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари К.К. Куранбаев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар йил якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 11 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-6168-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ижрочи директор

Ижрочи директорнинг биринчи ўринбосари

Ижрочи директор ўринбосари

Ахборот-таҳлил бўлими (2)

Профессионал кадрларни хорижда тайёрлашга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва прогнозлаш бўлими (2)

Хорижда фаолият юритаётган ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошлар билан мулоқот қилиш бўлими (2)

Ишлар бошқарувчиси

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими (3)

Таълим дастурлари бўйича стипендия танловларини ташкил этиш бўлими (3)

Стипендиатларни ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат фаолияти мониторингини юритиш бўлими (2)

Юридик бюро (2)

Хорижда стипендиатлар таълим олишини ташкил этиш бўлими (2)

Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими (2)

Жамғарма фаолиятини рақамлаштириш бўйича бош мутахассис

Иш юритиш ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис

Кадрлар бўйича бош мутахассис

Матбуот котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг умумий сони — 28 нафар (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни ҳисобга олмаганда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг сони давлат бошқарув органларининг амалдаги нормативлари бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мақсадлари, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги таркибига киради ва унинг фаолияти ушбу агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимлари малакасини оширишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланиб, ўз мустақил баланси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ҳисобварақлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва давлат тилидаги ўз номи туширилган муҳр, штамп ва бошқа белгиларига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг жойлашган ўрни (почта манзили): Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 13-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарманинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартирилган номи — «Эл-юрт умиди» жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Фонд «Эл-юрт умиди» по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартирилган номи — Фонд «Эл-юрт умиди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — «El-yurt umidi» Foundation for training specialists abroad and the dialogue with compatriots;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартирилган номи — «El-yurt umidi» Foundation.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли ва истиқболли, айниқса давлат хизматчиларини республика ҳудудларидан тизимли равишда излаб топиш, танлаш ва рағбатлантириш, уларнинг хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини шакллантириш ва уларни давлат хизматига жалб этишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда хорижий экспертлар билан ҳамкорликда давлат хизмати ва таълим соҳасига рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган илмий-амалий тадбирлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва экспертлар, шунингдек, ватандошлар билан ҳамкорликда онлайн платформаларга асосланган масофавий таълим дастурлари, ўқув курслари ва бошқа таълим, илмий-тадқиқот ва амалий лойиҳаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устувор ва талаб юқори бўлган мутахассисликларни аниқлаш, шу асосда Жамғарма стипендиатларининг етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларда, шунингдек, танланган фаолият соҳаси бўйича илғор тажрибага эга бўлган ишлаб чиқариш, инновацион ва бошқа компания ва ташкилотларда таълим олишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича стажировкадан ўтиш дастурларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хориждаги нуфузли илмий-тадқиқот, таълим ва тиббиёт муассасаларида, иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларида, айниқса, энг янги инновацион технологияларни ишлаб чиқариш ва қўллаш соҳаларида ишлаётган, қимматли илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларимиз билан алоқалар ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг кадрлар бўйича хизматлари томонидан фойдаланилиши ва онлайн тарзда излаш мумкин бўлган, жаҳон мамлакатлари ҳамда мутахассисликлар бўйича каталоглаштирилган қимматли илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларнинг электрон реестри (маълумотлар базаси)ни яратиш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий олимлар, ўқитувчилар, муҳандислар ва бошқа мутахассисларни, шу жумладан ватандошларни таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларига, айниқса, янги, истиқболли тармоқларга жалб этиш, улар учун қулай шароитлар яратиш, долзарб муаммоларини ҳал этиш, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида меҳнат қилаётган ватандошлар орасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича уларнинг ғоя ва фикрларини тўплаш, умумлаштириш ва тегишли ташкилотларга етказиш, шунингдек, тўпланган материалларни тайёрлаш ва тарқатишнинг самарали тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашда, шунингдек, жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги нуфузли таълим ва илмий марказлари, халқаро ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар салоҳиятидан фаол фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи таълим ва илмий муассасаларида бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларидаги истиқболли мутахассисларни, шу жумладан педагоглар ва илмий кадрларни танлаб олиш ҳамда тайёрлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нуфузли хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда истиқболли мутахассисларнинг ўқишини мониторинг қилиш, уларнинг Ўзбекистонда муносиб ишга жойлашишига кўмаклашиш, ушбу мутахассисларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қилиш, уларнинг касбий жиҳатдан ўсишига ва мансаб поғоналарида кўтарилишида кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ҳамда хорижий экспертларнинг, шу жумладан ватандошларимизнинг Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларнинг боришига оид таҳлилий материаллари чоп этиладиган журналлар, илмий тўпламларни тайёрлаш ва кенг тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда кадрларни хорижда ўқитиш борасидаги ишлар ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда хорижда кадрларни тайёрлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларида халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлари билан алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда уларни ҳамкорликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан кадрларнинг хорижда таълим олиши бўйича ишлар ҳолати, хорижий мутахассисларга бўлган эҳтиёж ва уларни, хусусан ватандошлар орасидан жалб этиш, шунингдек, айниқса давлат хизматига жалб этилган мутахассислар фаолияти самарадорлигига доир тегишли ахборотни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стипендиатларнинг нуфузли хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари (кейинги ўринларда — таълим дастурлари)да таълим олиши мониторингини юритиш масалаларида тегишли хорижий ва маҳаллий ташкилотлар, Ўзбекистон Республикасининг хорижий ваколатхоналари билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стипендиатлар хорижда ўқишни тугатганидан сўнг уларнинг республикадаги профессионал фаолияти мониторингини ўтказиш, уларни Ўзбекистонда муносиб ишга жойлаштиришга, касбий ва мансаб поғоналарида кўтарилишига кўмаклашиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларининг таълим жараёнлари, илмий ташкилотларда тадқиқотчилик фаолияти, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда амалий фаолиятда иштирок этиши учун хорижлик етакчи ўқитувчилар, олимлар, муҳандис-техник кадрлар ҳамда мутахассисларни республикага белгиланган тартибда таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ҳудудида ўз номидан ва ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахслар билан шартномалар ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма таълим дастурларини ташкил этиш, шу жумладан республикага хорижий олимлар ва мутахассисларни, хусусан ватандошларни жалб қилиш учун хорижий ҳамкорлар билан биржа танловлари ва ваколатли органларда контрактлар (шартномалар) экспертизасини ўтказмаган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ҳудудида турли кўргазмалар, танловлар, конференциялар ва бошқа илмий ҳамда таълим тадбирларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматчилари ва бошқа тоифа ходимлари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, иқтидорли ва истиқболли ёшларни рағбатлантириш мақсадида етакчи хорижий ҳамда маҳаллий олимлар ва экспертларни, жумладан ватандошларни жалб этган ҳолда ўқув курслари, илмий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятига вазирликлар, идоралар, таълим, илмий ва бошқа муассасалар, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг илмий-педагогик кадрлари ҳамда мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда республика ҳудудида ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган халқаро таълим ҳамда илмий ташкилотлар, турли нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектларининг муассиси ва ҳаммуассиси бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида турли таълим, илмий, маслаҳат ва бошқа хизматлар кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа фаолият билан ҳам шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма бир йилда камида икки марта нашр этиладиган «UzBridge» электрон илмий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий журналини чоп этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жамғарманинг олий бошқарув органи Васийлик кенгаши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Васийлик кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Васийлик кенгашининг мажлислари раис ёки унинг топшириғига кўра раис ўринбосари раҳбарлигида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Васийлик кенгашининг мажлислари зарурат бўйича, аммо бир йилда камида бир марта ўтказилади. Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Жамғарманинг таълим дастурларида иштирок этаётган жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарманинг Васийлик кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва уни ривожлантириш, Жамғарманинг таълим ва бошқа дастурлари бўйича маблағларини тақсимлаш ва фойдаланишга оид энг муҳим масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номзодларни танлов асосида саралаб олиш йўналишлари ва Жамғарма таълим дастурлари бўйича таълим соҳалари кесимида квоталар ажратиш учун истиқболли ҳамда талаб юқори бўлган мутахассисликлар рўйхатини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим дастурлари ва номзодларни саралаш танловини ўтказиш йўналишлари бўйича истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликларни ҳисобга олган ҳолда таълим соҳалари кесимида стипендиялар квоталарини ажратади, шунингдек, танловда рақобат даражасини эътиборга олган ҳолда, квоталарга ўзгартиришлар киритади;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма стипендияларини олиш учун тегишли йўналишлар бўйича календарь йил давомида даврий равишда, ажратилган молиявий ресурслар доирасида очиқ саралаш танловларини эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма таълим дастурлари бўйича тавсия этилган мамлакатлар, таълим, илмий ва бошқа муассасаларни тавсия этган ҳолда очиқ саралаш танловлари ғолибларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалга ошириладиган стажировкадан ўтишни ташкил этишнинг тартибини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма стипендияларини молиялаштиришнинг бир стипендиатга мўлжалланган чекланган миқдорини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасалар бакалавриати, магистратураси ёки докторантурасига мустақил ўқишга кирган ҳамда таълим олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Жамғарма стипендияларини ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саралаш танловининг барча йўналишларида Жамғарма таълим дастурлари бўйича таълим олиш учун тавсия этиладиган хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасалар, вазирликлар, агентликлар, ишлаб чиқариш, инновацион компаниялар ва бошқа ташкилотлар рўйхатини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг йиллик даромад ва харажатлари, Жамғарма томонидан хорижий ва маҳаллий таълим, илмий ва бошқа муассасалар билан биргаликда ташкил этиладиган таълим, тадқиқот ва бошқа лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғарма сарф-харажатларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг тобора ортиб бораётган талабларини ҳисобга олган ҳолда хорижий олимлар, тадқиқотчилар, муҳандис-техник кадрлар ва бошқа мутахассисларни, шу жумладан ватандошларни доимий ва вақтинчалик асосда ишга жалб этиш билан боғлиқ харажатларнинг чекланган миқдорини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ватандошлар иштирокида хорижда Ўзбекистон ҳақида ижобий ахборот муҳитини шакллантиришга, нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасалар билан алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматчилари ва бошқа тоифа ходимлари салоҳиятини оширишда кўмаклашиш, иқтидорли ва истиқболли ёшларни рағбатлантириш мақсадида илғор хорижий ҳамда маҳаллий олимлар ва экспертларни, жумладан ватандошларни жалб этган ҳолда ўқув курслари, илмий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этишни молиялаштириш бўйича қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятига алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Васийлик кенгаши аъзолари Жамғармани бошқариш бўйича мажбуриятларини жамоатчилик асосида бажарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган ижрочи директор раҳбарлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг ижрочи директори мақоми, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъба мудирига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочи директор бўлмаган даврда унинг ваколатлари мажбуриятлар тақсимотига мувофиқ унинг ўринбосарларидан бири томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарманинг ижрочи директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма олдига қўйилган мақсад ва вазифаларга эришишни таъминлашга, Жамғарма маблағларини мақсадли ва самарали сарфлашга шахсан жавобгар ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгилаб берилган йўналишларга мувофиқ Жамғарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорлари бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, бошқа ташкилотларда, шу жумладан хорижий мамлакатларда, шунингдек, халқаро ташкилотларда Жамғарма вакили ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш турган молиявий ресурсларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ самарали бошқарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма номидан шартномалар тузади ва Жамғарма ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижрочи директор амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Жамғарманинг мулки, молиявий маблағлари, ҳисоби ва ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарманинг мулки асосий воситалар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, айланма маблағлар ва маблағларни шакллантиришнинг барча манбалари ҳисобидан харид қилинган бошқа моддий қимматликлар, шунингдек, Жамғарманинг молиявий ресурсларидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма тўртта, шу жумладан учта бириктирилган ва битта навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлаш лимитига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жамғарма мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидагилар Жамғарма харажатларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молиявий институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан Жамғармага ажратилган молиявий маблағлар қуйидаги харажатларни қоплашга йўналтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) таълим дастурлари, хорижий олимлар ва экспертларни, шу жумладан ватандошларни таклиф қилишни, шунингдек, давлат хизматчилари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар қисмида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саралаш танлови йўналишлари бўйича стипендиялар квоталари ва бир стипендиатга маблағлар сарфининг чекланган меъёрларига мувофиқ равишда Жамғарманинг таълим дастурларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий олимлар ва экспертларни жалб қилиш, чет элда истиқомат қилувчи қимматли касбий тажрибага эга ватандошлар билан алоқалар ўрнатиш ва доимий мулоқот олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва фаол илгари суриш, нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган халқаро форумлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматчилари ва бошқа тоифа ходимлари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, иқтидорли ва истиқболли ёшларни рағбатлантириш мақсадида хорижий ҳамда маҳаллий олимлар ва экспертларни жалб этган ҳолда ўқув курслари, илмий-маърифий ва бошқа тадбирлар ташкил этишни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жорий таъминот, шу жумладан ишчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, Жамғармага юклатилган бевосита вазифаларни бажариш учун ажратилган маблағлар қисмида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий таъминот, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, Жамғарма кадрларининг салоҳиятини ошириш, унинг ахборот ва моддий-техника базасини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма таълим дастурлари бўйича очиқ саралаш танловини ўтказиш, хорижий олимлар ва экспертларни, шу жумладан ватандошларни таклиф қилиш бўйича фаолиятни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма ходимларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги тегишли лавозимлар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш миқдорлари ва шароитлари татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ходимларининг лавозим маошига улар иш ҳажми ва самарадорлигидан келиб чиқиб (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда), лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ унга тегишли бўлган барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини олиб боради, молиявий ва статистика ҳисоботини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамғармани қайта ташкил этиш ва уни тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори, Васийлик кенгаши раиси

лавозимига кўра

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

А.Ш. Бекмуродов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

А.Х. Тошкулов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

А.Х. Камилов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

Б.С. Юлдашев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Н.Б. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

А.М. Хаджибаев

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири

И.Ю. Абдурахмонов

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири

У.Н. Ташкенбаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

М.М. Ходжиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

А.З. Саъдуллаев

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари — Ёшлар ишлари агентлиги директори

И.И. Норқулов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

А.Б. Воитов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Ж.И. Абруев

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

лавозимига кўра

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича номзодларни очиқ саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари (кейинги ўринларда — таълим дастурлари) бўйича номзодларни очиқ саралаш танловини ташкил этиш тартиби ва механизмларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма таълим дастурлари бўйича таълим олишга юбориш очиқ саралаш танлови асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ саралаш танлови аризалар келиб тушиши ва тўпланишига қараб, календарь йил давомида даврий равишда, аммо бир йилда камида икки маротаба ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Номзодларни очиқ саралаш танловини ташкил этиш ва ўтказиш Танлов комиссияси томонидан амалга оширилади, унинг шахсий таркиби ҳамда ишлаш тартиби Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Таълим дастурлари бўйича таълим олишга қабул фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ҳамда қабул ва танлаб олишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, қоидага кўра, ўз назарий билим ва/ёки амалий тажрибалари натижасида хорижда таълим олиш учун хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассаса томонидан номзодга таклиф этилган грант (стипендия ёки бошқа молиявий имтиёз)лар миқдори ёхуд таълим муддатининг қисқалиги танлов жараёнида устунлик берувчи ҳолат сифатида эътиборга олинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Саралаш танловларида қуйидаги шахслар иштирок эта олмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бакалавриат таълим дастурлари бўйича — 25 ёшдан катта бўлган, аввал ўхшаш таълим йўналиши бўйича хорижда бакалавриатда таълим олганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) магистратура таълим дастурлари бўйича — 20 ёшдан кичик ва 45 ёшдан катта бўлган, шунингдек, аввал ўхшаш мутахассислик бўйича хорижда магистратурада таълим олганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) докторантура таълим дастурлари бўйича (шу жумладан аспирантура орқали фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун) — 22 ёшдан кичик ва 45 ёшдан катта бўлган, шунингдек, аввал фалсафа доктори (PhD), фан номзоди ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини хорижда олганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) танланган мутахассислик бўйича меҳнат стажи 2 йилдан кам бўлганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) олий маълумотга эга бўлмаганлар (мазкур талаб бакалавриат таълим йўналиши бўйича номзодларга татбиқ этилмайди);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) давлат ҳокимиятининг сайлаб қўйиладиган органларида фаолият юритаётганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаганлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари томонидан докторантура ва магистратурада таълим олиш дастурларига тавсия этилган номзодларга, шунингдек, бакалавриат таълим дастури бўйича номзодларга меҳнат стажидан қатъи назар саралаш танловида иштирок этишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма стипендиялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма стипендиялари белгиланган тартибда Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган таълим дастурларига мувофиқ етакчи хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда қуйидаги дастурлар бўйича таълим олиш учун ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
докторантура (аспирантура) — 3-4 йилга қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистратура — 1-2 йилга қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавриат — 3-4 йилга қадар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ривожланган давлатлар таълим муассасаларида бир йилгача бакалавриатга тайёрлов курслари (Fоundаtiоn yеаr/cоursе) харажатлари Жамғарма томонидан молиялаштирилиши мумкин. Бунда, тайёрлов курси ва бакалавриатда ўқишнинг умумий муддати 4 йилдан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Докторантура (шу жумладан аспирантура орқали фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) даражасини олиш учун), магистратура ёки бакалавриатда таълим олиш тегишли хорижий мамлакатларнинг таълим, илмий ёки бошқа муассасалари томонидан қабул қилинган стандартлар, талаблар ва ўқув режаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияси ва Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ республика учун алоҳида аҳамиятга эга тиббий мутахассисликлар бўйича икки йилгача клиник ординатурани ўташ учун стипендиялар ажратилиши мумкин. Бунда клиник ординатурага магистратура дастури бўйича ўқишнинг ўзига хос шакли сифатида қаралади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма буюртмачи ташкилотнинг асосланган таклифига мувофиқ, истисно тариқасида, хорижий олий таълим, илмий ва бошқа муассасаларнинг мурожаатлари асосида докторантура ва магистратурада таълим олиш муддатини, қўшимча молиялаштириш ҳуқуқисиз, бир семестргача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жамғарма стипендиялари ушбу Низом талаблари асосида очиқ саралаш танловидан ўтган шахслар (кейинги ўринларда — Стипендиатлар)га хорижда таълим олиш мақсадида қуйидаги харажатларни қоплаш учун ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасалар, вазирликлар, ишлаб чиқариш, инновацион компаниялар ҳамда бошқа ташкилотларда Стипендиатларнинг бакалавриат, магистратура ёки докторантурада ўқиши қиймати тўлови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стипендиатлар томонидан визалар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойигача бўлган йўлкира харажатлари (иккала томонга, кўпи билан йилига бир марта);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олиш даврида Стипендиатларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш, шу жумладан дарсликлар сотиб олиш, Стипендиат таълим олаётган хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассаса талабларига биноан илмий мақолалар чоп эттириш, илмий мақолаларни кўчириб (электрон тарзда юклаб) олиш, мақолалар ҳамда илмий адабиётларнинг электрон базасига обуна бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олиш даврида Стипендиатларни тиббий суғурталаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра Стипендиатларнинг хорижда таълим олиши билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир таълим дастури бўйича битта Стипендиатга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдори Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Саралаш танловида иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ таълим дастурлари бўйича ўтказиладиган очиқ саралаш танлови ҳақидаги эълон ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугашидан камида бир ой аввал оммавий ахборот воситалари, шу жумладан интернет нашрлар ва Жамғарманинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ саралаш танлови ўтказиш тўғрисидаги эълон қуйидаги маълумотлардан иборат бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризаларни қабул қилиш муддатлари, тартиби ва жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳужжатлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар (ёши, мутахассислик бўйича зарур меҳнат стажи, хорижий тилни билиш даражаси ҳамда хорижда ўқишга киришга қўйиладиган талаблар, илмий мақолаларнинг мавжудлиги ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саралаш танловини ўтказиш жойи ва муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа телефонлари ва электрон манзиллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Барча таълим дастурлари бўйича номзодлар Жамғармага қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) таълим дастури, шу жумладан ўқийдиган мутахассислиги, танланган мамлакат, таълим, илмий ёки бошқа муассаса кўрсатилган ҳолда белгиланган шаклда Жамғарма ижрочи директори номига ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) паспорт нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иш жойи ва лавозими сақланиши ёки тегишли таълим дастури тугаганидан сўнг ишга жойлаштириш бўйича мажбуриятлар акс этган буюртмачининг кафолат хати (танлов ғолиблари учун);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) узрсиз сабабларга кўра Стипендиат билан тузилган шартнома бекор қилинган тақдирда, Жамғарма молиявий харажатларини (ўтган йиллар давомида истеъмол нархлари индексининг ўртача йиллик даражасига тенг жарима билан) қоплаш тўғрисида манфаатдор вазирлик, идора, корхона ва ташкилотлар — юридик шахслар ва жисмоний шахслар (устувор равишда Стипендиатнинг ота-онаси, ака-укаси ёки опа-синглиси, улар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўла олмаган тақдирда уларга тенглаштирилган бошқа шахслар) томонидан берилган кафолат хати, банк кафолати ёки суғурта ташкилотининг суғурта полиси (танлов ғолиблари учун).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, номзод тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига тўлиқ киритилиши таъминланиши шарт.
(10-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хорижда бакалавриатда ўқиш дастури бўйича номзодлар 10-бандда кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 даражасидан паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий таълим муассасасига шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хорижда магистратурада ўқиш дастури бўйича номзодлар 10-бандда кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 даражасидан паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) номзоднинг Ўзбекистонда ва хорижда (агар мавжуд бўлса) эълон қилинган илмий мақолалари рўйхати ҳамда уларнинг электрон вариантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хорижда докторантурада ўқиш дастури бўйича номзодлар 10-бандда кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 даражасидан паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) танланган соҳани ривожлантириш ҳамда унинг натижаларини Ўзбекистонда қўллаш учун номзод тадқиқотининг долзарблиги тўғрисида тегишли таълим, илмий ёки бошқа муассаса раҳбарининг тавсия хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) номзоднинг Ўзбекистонда ва хориждаги илмий журналларда эълон қилинган илмий мақолалари рўйхати ҳамда уларнинг электрон вариантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) режалаштирилаётган илмий тадқиқотнинг мақсадлари, услублари ва натижалари, уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақидаги эссе (ёзма иш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Очиқ саралаш танловида иштирок этиш учун аризалар номзодлар томонидан онлайн тарзда электрон шаклда топширилади. Саралаш танловининг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ҳужжатларини тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳолда чоп этилган шаклда тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамғарма хорижда таълим олиш нархлари, муддатлари ва шарт-шароитларининг мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда, тегишли таълим дастури бўйича Стипендиатнинг таълим олиши учун нисбатан афзал бўлган хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасани танлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма таълим дастурлари бўйича саралаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Номзодларни саралаш икки босқичда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-босқич ҳужжатларни ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида қабул қилиш, таҳлил қилиш ва рўйхатга олишни кўзда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу босқич Жамғарма ходимлари томонидан ўтказилиб, унинг якунлари бўйича ҳужжатларини Жамғарма талабларига мос равишда тақдим этган, саралаш танловининг 2-босқичига ўтган иштирокчиларнинг йиғма рўйхати тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-босқичда номзодлар билан хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни, шунингдек, давлат тилини билиш даражасини аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат ўтказилиши кўзда тутилади.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра танловнинг 2-босқичи рақамли технологияларга асосланган ҳолда онлайн видеомулоқот шаклида ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг Васийлик кенгаши номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва ижодий қобилиятлари даражасини аниқлашга қаратилган қўшимча тест синови ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-босқич натижалари Танлов комиссиясининг имтиҳон қайдномаси билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Танлов комиссияси танлов якунларини умумий ва Жамғарма таълим дастурлари бўйича алоҳида шаклда умумлаштиради ҳамда уларни тасдиқлаш учун Жамғарманинг Васийлик кенгашига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамғарма Васийлик кенгашининг Жамғарма таълим дастурлари бўйича ўтказилган саралаш танлови натижаларини тасдиқлаш ҳақидаги қарори танлов ўтказилгандан сўнг бир ой муддат ичида эълон қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма Васийлик кенгаши бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари бўйича очиқ саралаш танлови ғолибларини тавсия этиладиган мамлакатларни кўрсатган ҳолда тасдиқлайди.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ саралаш танловидан муваффақиятли ўтган номзодларга Васийлик кенгаши томонидан белгиланган шаклдаги сертификатлар топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамғарма ҳар йили ўз расмий веб-сайтида Стипендиатлар учун тегишли таълим дастури бўйича тавсия этиладиган таълим, илмий ва бошқа муассасалар, вазирликлар, ишлаб чиқариш, инновацион компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатини эълон қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу рўйхат Жамғарма томонидан, биринчи навбатда, таълим соҳалари бўйича базавий олий таълим муассасаларининг, етакчи илмий муассасалар, шунингдек, манфаатдор ва мутасадди вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотларнинг таклифлари асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга, қоида тариқасида, THE (Thе Timеs Highеr Educаtiоn Wоrld Univеrsity Rаnkings), QS (Quаcquаrеlli Symоnds Wоrld Univеrsity Rаnkings), Thе U. S. Nеws аnd Wоrld Rеpоrt (Bеst Glоbаl Univеrsity Rаnkings) ва ARWU (Acаdеmic Rаnking оf Wоrld Univеrsitiеs) каби халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 300 та (ёки танлаб олинган фан бўйича етакчи 100 та) таълим ва илмий муассасалар рўйхатидан жой олган хорижий таълим, илмий ҳамда бошқа муассасалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, ушбу рўйхатга Стипендиат томонидан танлаб олинган соҳада эътироф этилган ва илғор таълим, илмий ҳамда бошқа муассасалар, вазирликлар, агентликлар, ишлаб чиқариш, инновацион ва бошқа компаниялар, халқаро иқтисодий, молиявий, энергетика ҳамда бошқа институтлар ва тузилмалар ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стипендиат томонидан танланган хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассаса кўрсатилган рўйхатдан жой олмаган бўлса, Жамғарма Васийлик кенгаши қарори асосида Стипендиатга ўзи танлаган муассасада таълим дастуридан ўтишига рухсат бериш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Агар Стипендиат танланган мутахассислик бўйича бакалавриат ва магистратура дастури учун олти ой, докторантура дастури учун бир календарь йил мобайнида танланган хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасага шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатни («Lеttеr оf uncоnditiоnаl аccеptаncе») тақдим эта олмаса, унинг стипендияси бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарманинг Апелляция комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Низомга риоя қилиш, суҳбат (тест)нинг ўтказилиши, шунингдек, танловни ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа масалалар бўйича шикоятларни кўриб чиқиш учун Жамғарма Васийлик кенгашининг қарори билан апелляция комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма апелляция комиссиясининг шахсий таркиби ва ишлаш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Апелляция комиссиясига шикоят саралаш танлови натижалари эълон қилинганидан сўнг уч кун ичида топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Апелляция комиссияси қабул қилинган шикоятни кўриб чиқиши ва ариза берилганидан сўнг беш кун ичида тегишли қарор қабул қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Танлов комиссиясининг тегишли кичик комиссиялари аъзолари, шунингдек, суҳбат (тест)ни олиб боришда иштирок этувчи экспертлар ишда йўл қўйган камчиликлари ва нохолислиги учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Стипендиатларнинг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Стипендиатлар шартномаларни (контрактларни) Жамғарма томонидан белгиланган тартибда тўлдириши ва келгусида рўйхатга олиниши ҳамда ижро этилиши учун кўрсатилган талаблар ва муддатларга мувофиқ Жамғармага тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим дастури тугалланганидан сўнг, Стипендиатлар шартнома (контракт) талабларига қатъий амал қилган ҳолда Жамғармага диплом, сертификат ёки бошқа ҳужжат нусхасини, шунингдек, диссертациянинг (диплом, битирув ёки сертификат иши ёхуд бошқа ҳисобот шакли) электрон вариантини Жамғарманинг барча фойдаланиши мумкин бўлган электрон кутубхонасига жойлаштириш учун тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Хорижда таълим олишга кетаётган Стипендиатлар қуйидаги масалалар бўйича якка тартибдаги инструктаждан ўтиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, анъаналари, сайёҳлик ва инвестицион салоҳияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро этикет ва протокол, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари билан ҳамкорлик ҳамда консуллик ҳисобида туриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узрли сабабларсиз Жамғарма вакиллари билан якка тартибдаги инструктаждан ўтмаган Стипендиатлар Жамғарма Васийлик кенгаши қарори билан Стипендиатлар сафидан чиқарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Стипендиатларга вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида эгаллаган мутахассислиги бўйича қуйидаги муддатда тўлиқ бандлик режимида узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бакалавриатда ўқиш дастури бўйича — 5 (беш) йилдан кам бўлмаган муддатда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) магистратура ва докторантурада ўқиш дастури бўйича — 3 (уч) йилдан кам бўлмаган муддатда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стипендиатнинг ўз хоҳишига кўра хорижда таълим олиш харажатларини молиялаштиришда унинг ўзи ёки молиявий кафиллари қисман иштирок этган тақдирда Стипендиатнинг мажбурий ишлаб бериш муддатига ўзгартириш киритилмайди.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Республика ҳудудларини етакчи хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олган ёш мутахассислар билан таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Жамғарма Васийлик кенгаши мажбурий ишлаб бериш жойи сифатида республиканинг чекка ҳудудларида жойлашган давлат ташкилотлари ёки муассасалари ҳамда давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларни танлаган Стипендиатларнинг мажбурий ишлаб бериш муддатини бакалавриатда ўқиш дастури бўйича 2 (икки) йилга қадар, магистратура ва докторантурада ўқиш дастури бўйича 1 (бир) йилга қадар қисқартириш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Стипендиат узрсиз сабабларга кўра хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасаларнинг талабалари сафидан чиқарилган ёки Жамғарма таълим дастурлари тугагандан сўнг у билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ёхуд давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларда меҳнат фаолиятини давом эттиришдан бош тортган тақдирда, Жамғарма томонидан уни ўқитишга сарфланган барча молиявий харажатлар Стипендиат ва унинг молиявий кафиллари (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан солидар тартибда қоплаб берилади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стипендия харажатларини ҳисоблашда Стипендиатнинг хорижда таълим олиши учун хорижий валютада тўлаб берилган стипендия суммасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги алмашув курси асосида миллий валютада аниқланган миқдори асос сифатида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стипендиатдан кафиллар билан биргаликда асосий тўлаб берилиши лозим бўлган харажатлар миқдори билан бирга ўтган йиллар давомида истеъмол нархлари индексининг ўртача йиллик даражасига тенг жаримани ҳисобга олган ҳолда дастурнинг тўлиқ қийматини тўлаб бериши Стипендиатлар билан тузилган шартномага мувофиқ талаб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник базасини янада ривожлантириш

1.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 апрель

Талаб этилмайди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

(А. Хасанов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашида тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва тасдиқлаш учун киритиш:

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг штатлар жадвалини ҳамда тегишли йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар истиқбол кўрсаткичлари;

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг бир стипендиатига мўлжалланган стипендиясининг энг юқори меъёрини белгилаш ва уни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом;

«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалга ошириладиган стажировкадан ўтишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари хорижда таълим олиши сифати ва натижадорлигига қўйиладиган минимал талаблар;

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларининг таълим олиш жараёнлари ҳамда таълим олишдан кейинги меҳнат фаолияти мониторингини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларининг хорижда таълим олиши (бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш) бўйича 4 (тўрт) томонлама шартнома намунаси.

Васийлик кенгаши қарори



Ҳар йили 1 февралга қадар

2021 йил 1 апрель

Талаб этилмайди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

(А. Хасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

3.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси кадрлари салоҳиятини ва тажрибасини ошириш мақсадида уларни хориждаги етакчи мутасадди ташкилотлар, ҳамкор университетлар ва илмий марказлар, илғор компания ва ташкилотларга малака ошириш ёки стажировкадан ўтишга юборишни ташкил этиш.

Васийлик кенгаши қарори

2021 йил 1 апрелдан бошлаб доимий

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, хорижий ҳамкорлар грантлари ва стипендиялари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

(А. Хасанов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ташқи ишлар вазирлиги (Ф. Арзиев)

4.

«Эл-юрт умиди» жамғармасида ахборотлар алмашуви ва уларни сақлашнинг мавжуд электрон базаларини такомиллаштириш, жамғарма фаолиятини хорижий ҳамкорлар ва ижтимоий тармоқларда фаол тарғиб этиш мақсадида махсус инновацион техник воситалар харид қилиш.

Очиқ танловга мувофиқ давлат хариди тўғрисида шартнома

2021 йил 1 май

«Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

(А. Хасанов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

II. Хорижда таълим олиш дастурларини ташкил этиш мақсадида стипендия танловларини ўтказишни ташкил этиш

5.

Мазкур Фармонининг мазмуни ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловларига киритилган асосий ўзгаришларга бағишланган Матбуот анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш.

Матбуот анжумани

2021 йил 1 апрель

Талаб этилмайди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

(А. Хасанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов)

6.

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг очиқ саралаш танловида номзодларни иштирок этишга тавсия этган ҳолда «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича таълим олиш учун истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича реал эҳтиёж тўғрисидаги маълумотлар (буюртмалар портфели)ни шакллантириш.

Буюртмалар портфели

2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 сентябрга қадар мунтазам равишда

Талаб этилмайди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари

7.

Ҳар йили камида бир марта 1 сентябрга қадар устувор мутахассисликлар бўйича хорижда ўқитиш учун буюртмалар портфелини шакллантириш мақсадида «Эл-юрт умиди» жамғармаси очиқ эшиклари» тақдимот тадбирларини ўтказиб бориш.

Тадбир доирасида вазирлик, идора ва ҳудудлар раҳбарлари билан ҳамкорликда кадрларни хорижда тайёрлаш бўйича энг устувор мутахассисликларни аниқлаш ҳамда уларга мос равишда стипендия квоталари лойиҳаларини тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш.

Васийлик кенгаши қарори

2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 сентябрга қадар мунтазам равишда

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, ҳомийлар маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари

8.

Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ танлов ўтказиш йўналишлари ҳамда таълим дастурлари бўйича таълим соҳалари кесимида (устувор ва талаб юқори бўлган замонавий мутахассисликларни эътиборга олган ҳолда) квоталарни тасдиқлаш ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Васийлик кенгаши қарори

2021 йил 1 мартдан бошлаб ҳар йили мунтазам равишда

Талаб этилмайди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов)

9.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари орқали хорижда таълим олиш учун тавсия этиладиган олий таълим, илмий-тадқиқот ҳамда ижодий муассасалар, компаниялар ва ташкилотлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш.

Васийлик кенгаши қарори

2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар мунтазам равишда

Талаб этилмайди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг стипендия танловлари тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора ва ташкилотлар, шу жумладан олий таълим муассасалари вакиллари орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн амалий-услубий семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Онлайн амалий-услубий семинарлар графиги

2021 йилдан бошлаб мунтазам равишда

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, ҳомийлар маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов), Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

11.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолияти ва унинг стипендиялари учун очиқ саралаш танловларини ўтказиш тартиби ва муддатлари юзасидан турли видеороликлар тайёрлаш ҳамда уларни ОАВ орқали намойиш этиш.

Режа-жадвал

2021 йилдан бошлаб мунтазам равишда

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, ҳомийлар маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов)

12.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловларига номзодлар, хусусан республика ҳудудлари ёшлари учун қулайлик ва тенг имкониятлар яратиш мақсадида ҳужжатларни электрон тарзда онлайн режимда қабул қилишнинг модернизациялашган платформасини ишга тушириш.

Онлайн ҳужжат қабул қилиш платформаси

2021 йил 1 апрель

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, ҳомийлар маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

13.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловларини ташкил этиш, танлов жараёнларига малакали олимлар ва экспертларни, жумладан хорижда таълим олган ёки тадқиқотлар ўтказган тажрибали ватандошларни, ёшлар орасида ҳурматга сазовор бўлган ёзувчилар ва шоирларни кенг жалб этиш.

Васийлик кенгаши қарори асосида танлов
режа-графиги

Стипендия танловлари тўғрисидаги низомда белгиланган муддатларда

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, ҳомийлар маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов), Давлат тест маркази (М. Каримов), Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ҳожиматов), Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

14.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловлари натижалари бўйича Васийлик кенгаши қарорини қабул қилиш, стипендиатларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш ва уларга стипендиатлик сертификатларини тантанали топшириш.

Васийлик кенгаши қарори

Стипендия танловлари тўғрисидаги низомда белгиланган муддатларда

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, ҳомийлар маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошкулов), Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

15.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия ғолибларини хориждаги етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари, илғор компания ва ташкилотларга таълим олишга юборишни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, хорижий ҳамкорлар грантлари ва стипендиялари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Ташқи ишлар вазирлиги (Ф. Арзиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларининг хорижда таълим олишининг ҳамда Ўзбекистонга қайтгандан сўнг меҳнат фаолиятининг доимий мониторингини олиб боришни ташкил этиш.

Мониторинг дастури

Ҳар йили икки маротаба

Талаб этилмайди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

(А. Хасанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимлар, экспертлар ва илмий тадқиқотчилар билан доимий мулоқот қилиш

17.

Хорижда истиқомат қилаётган, қимматли илмий ва амалий тажрибага эга ватандошлар билан мулоқотлар ўрнатиш ишларини янада кенгайтириш, ватандошлар электрон реестрини такомиллаштириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш.

Идоралараро чора-тадбирлар режаси

2021 йил 1 апрель

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Ташқи ишлар вазирлиги (Ф. Арзиев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳузуридаги халқаро эксперт ватандошлар форуми фаолиятини ривожлантириш, хорижда истиқомат қилаётган олимлар ва экспертлар билан мулоқотлар олиб бориш ҳамда соҳалар кесимида турли мавзуларда тақдимотлар ўтказиш.

Онлайн видео-конференциялар ўтказиш графиги

2021 йил январдан бошлаб доимий

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, ҳомийлар маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Ташқи ишлар вазирлиги (Ф. Арзиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

«UzBridge» электрон журналида Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларга оид таҳлилий материаллар, жумладан хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг илмий мақолалари ва очеркларини чоп этиш.

«UzBridge» электрон журнали нашри

Ҳар йили камида икки марта

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Хасанов)

20.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ватандош олимлар, тажрибали экспертлар ва тадқиқотчилар учун очиқ рўйхатдан ўтиш электрон платформасини яратиш.

Жамғарма веб-сайтида очиқ электрон платформа

2021 йил апрелдан бошлаб доимий

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Ташқи ишлар вазирлиги (Ф. Арзиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Хорижий давлатларда истиқомат қилаётган қимматли илмий ва амалий тажрибага эга ватандошлар ҳамда собиқ «Умид» ва «Эл-юрт умиди» жамғармалари стипендиатлари иштирокида анъанавий халқаро форум ўтказиб бориш.

Васийлик кенгаши қарори

2021 йилдан бошлаб доимий

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, ҳомийлар маблағлари

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

(А. Хасанов), Ташқи ишлар вазирлиги (Ф. Арзиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ушбу «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжат шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда кўзда тутилган ўзга ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан кўпроқ ҳужжатлар бирлаштирилганда тегишли бандларни бажариш учун белгиланган энг кеч кўрсатилган муддат уларни ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5545-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 3-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи таълим ва илмий муассасаларида бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларидаги истиқболли мутахассисларни, шу жумладан педагоглар ва илмий кадрларни танлаб олиш ҳамда тайёрлашни ташкил этиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4, 5, 7 ва 18-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 8-банддан «, малака ошириш ва стажировка ўташ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а) Жамғарма стипендиатларини хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқитишни ташкил этиш, хорижий олим ва мутахассисларни, шу жумладан ватандошларимизни республикада меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб этиш, шунингдек, Жамғарма таълим дастурларининг самарадорлигини таъминлаш ҳамда давлат хизматчилари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида бошқа тадбирларни амалга ошириш бўйича:»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «тегишли йилдаги истеъмол нархларининг прогноз индексига тенг коэффициентни қўллаган ҳолда» сўзлари «Жамғарманинг хорижий олим ва экспертларни, шу жумладан ватандошларимизни жалб қилиш билан боғлиқ таълим дастурлари, тадбирлари, шунингдек, Жамғарма таълим дастурлари самарадорлигини таъминлаш ҳамда давлат хизматчилари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида бошқа тадбирларни амалга ошириш учун молиявий ресурсларга бўлган реал эҳтиёжи прогнозини ҳисобга олган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» кичик банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 14-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«стипендиатлар хорижий мамлакатларга виза олишида, консуллик ҳисобига қўйилишида, нотариал ва бошқа хизматлар кўрсатилишида, борган давлатида стипендиатларнинг ўқишини мониторинг қилишда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 1 — 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5843-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги «Ипак йўли» туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3815-сон қарорининг 20-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш халқаро молия институтларининг грантлари, бюджет маблағлари ва Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан 4-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3982-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 3-илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Лавозимига кўра — Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори ўринбосари».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4091-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2, 3, 4 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингига кўра жаҳондаги энг яхши 300 талик ёки танланган фан йўналиши бўйича энг яхши 100 талик рўйхатига кирган хорижий таълим муассасалари ва илмий марказларнинг бакалавриати, магистратураси ёки докторантурасига мустақил тарзда кирган ва таълим олаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига Жамғарма стипендияларини ажратиш бўйича қарорлар қабул қилишга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошисидан «, шу жумладан, Жамғарма стипендияларига номзодларни хорижий тилларга ўқитиш дастурларини» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 12-банд қуйидаги мазмундаги «м» кичик банди билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«м) давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш бўйича устувор ва талаб юқори бўлган йўналишларни аниқлайди ҳамда таълим дастурларини амалга оширишга ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий жиҳатдан кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматчилари ва мутахассислар салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, иқтидорли ва истиқболли ёшларни, энг аввало республика ҳудудларидаги ёшларни рағбатлантириш мақсадида етакчи хорижий ва маҳаллий олимлар ҳамда экспертларни жалб этган ҳолда ўқув курслари, илмий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий таълим, илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва экспертлар, шунингдек, ватандошлар билан ҳамкорликда онлайн платформаларга асосланган масофавий таълим дастурлари, ўқув курслари ва бошқа таълим, илмий-тадқиқот ва амалий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматчилари ва мутахассислар томонидан таълим дастурлари бўйича ўқиш жараёнида олган билим, малака ва кўникмалардан самарали фойдаланилишига, шунингдек, улар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишига ҳамда илғор хорижий тажрибаларни оммалаштиришга кўмаклашади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш «Истеъдод» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5121-сон Фармони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5139-сон Фармонининг 12-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)