Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗҚИШЛОҚХЎЖАЛИКТАЪМИНОТТУЗАТИШ» ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ КОРХОНАЛАРИДА МУКАММАЛ ТУЗАТИШДАН ЧИҚҚАН ДИЗЕЛЬ ДВИГАТЕЛЛАРИНИ СЕРТИФИКАЦИЯЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тракторлар ва мураккаб қишлоқ хўжалиги машиналари двигателлари пухта тузатилишини таъминлаш, тузатиш корхоналаридаги технология жараёнларини техник талабларга тўлиқ мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мукаммал тузатишдан чиққан дизель двигателларини сертификация синовларига тайёрлаш ва уларни ўтказишга оид тадбирлар режаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси (Жабборов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ҳусанов) ва «Ўздавстандарт» маркази (Асриянц) мукаммал тузатишдан чиққан двигателларни сертификация синовларидан ўтказиш ишларини Тошкент тажриба-тузатиш, Асака ва Далварзин тузатиш заводларида амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ташкил этсинлар.
3. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси юқорида айтиб ўтилган корхоналарни мукаммал тузатишдан чиққан двигателларни сертификация синовларидан ўтказишга тайёрлашни ўз вақтида якунласин, уларнинг пухта ишлашларини таъминласин (моторесурслар янги двигателларнинг камида 80 фоизини ташкил қилиши керак).
4. Мукаммал тузатишдан чиққан двигателларнинг сертификация синовларини ўтказиш мазкур иш турини амалга оширишга вакил қилинган Ўзбекистон машина синаш станциясига топширилсин.
5. Двигателларнинг техник талабларга қатъий мувофиқ тарзда тузатилишини ташкил этиш учун масъулият Тошкент тажриба-тузатиш, Далварзин ва Асака тузатиш заводлари директорлари ҳамда «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси раиси Т. А. Жабборов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 14 август,
317-сон