Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2009 13.03.1997 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.03.1997 йилдаги 139-сон
Kuchga kirish sanasi
13.03.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИ, ҲАЙЪАТЛАРИ, ФИРМАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сонли «Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда адвокатлик бюролари, адвокатлик ҳайъатлар адвокатлик фирмаларини рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш, шунингдек адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек улар қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун қуйидаги идораларда давлат божи тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказилганлиги учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун — рўйхатдан ўтказилганлик учун тўланадиган сумманинг 20 фоизи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия берилганлиги учун қуйидаги миқдорларда давлат божи тўланади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган пайтда адвокатлар ҳайъати аъзоси ҳисобланган шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи марта адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия дубликати берилганлиги учун — лицензия берилганлиги учун белгиланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш хоҳишини билдирган фуқаролар малака комиссиялари иши билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш мақсадида малака имтиҳони топширишдан олдин қуйидаги миқдорларда йиғим тўлайдилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган пайтда адвокатлар ҳайъати аъзоси ҳисобланган шахслар — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи марта адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган шахслар — бир ойлик энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири С. Мирсафоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 13 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 мартдаги 139-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокатлик бюролари ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лиценцияларни бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом билан адвокатлик бюролари, ҳайъатлар ва фирмаларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-БЎЛИМ
АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИ, ҲАЙЬАТЛАРИ ВА ФИРМАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларини рўйхатдан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Адлия органлари Давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган адвокатуранинг ташкилий тузилмалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлар ҳайъати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлик фирмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлик бюроси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Адвокатлик ҳайъатлари фирмалари ва бюролари давлат рўйхатидан ўтказилиши учун давлат тилида бажарилган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлик бюроси ташкил этиш тўғрисидаги қарор (адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олувчи шахснинг аризаси), адвокатлик фирмаси, ҳайъатининг таъсис шартномаси ва устави тасдиқланганлиги тўғрисида таъсис мажлиси баёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсис шартномасининг тасдиқланган нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлик бюроси, фирмаси ёхуд ҳайъатининг муассислари (шериклар) томонидан тасдиқланган устави икки нусхада (ип ўтказиб боғланган ва тартиб рақами қўйилган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳр ва бурчакли штампнинг (мавжуд адвокатлар ҳайъати учун муҳр ва бурчакли штамп оттиски), эмблема ёки герб бўлган тақдирда уларнинг ҳам икки нусхадаги намунаси эскизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлик бюроси, ҳайъати ва фирмаси рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлигидан далолат берувчи банк тўлов ҳужжати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш адвокатлик бюроси, фирмаси, ҳайъати жойлашган жойдаги тегишли адлия органи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокатлик бюросини рўйхатдан ўтказишда таъсис йиғилиши ва таъсис шартномаси баёни талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар ўз фаолиятини амалга оширувчи адвокатлар ҳайъати уларнинг уставлари адвокатлар ҳайъати умумий йиғилишлари томонидан тасдиқлангандан, барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин, таъсис йиғилиши ва таъсис шартномаси баёни бундан истиснодир, тегишли адлия органларида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокатлар ҳайъати маълумотларининг ҳисобга қўйилиши давлат рўйхатидан ўтказишга тенглаштирилади, бунинг тасдиғи сифатида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ҳолда давлат божи белгиланган миқдорда ва тартибда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилса, шунингдек адвокатлик бюроси, ҳайъати ва фирмаси қайта ташкил этилса у қайта рўйхатдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик ва қайта рўйхатдан ўтказганлик, шунингдек адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун ундириладиган маблағлар Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Адвокатлик бюроси, ҳайъати, фирмасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда муҳрлар ва штамплар намуналари эскизларини, эмблема ва герб бўлган тақдирда уларнинг намуналари эскизларини тасдиқлаш зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган пайтдан бошлаб 20 иш кунидан кечикмай амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган тақдирда рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи орган томонидан бир ҳафта муддатда ариза берувчига тақдим этилган ҳужжатларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида тавсия берилади, тавсия бажармаган тақдирда ариза берувчига ёзма хулоса берилади, унда рўйхатдан ўтказиш рад этилишининг сабаби аниқ далилланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишининг сабаблари ариза берувчи томонидан асоссиз деб топилганда ёхуд рўйхатдан ўтказиш белгиланган муддатларда амалга оширилмаганда ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилиши тўғрисидаги қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари реестри юритилади (1-илова).
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокатлик бюролари, фирмалари, ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш реестрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Рўйхатдан ўтказилган адвокатлик бюроси, адвокатлар ҳайъати ва адвокатлик фирмасига қуйидаги ҳужжатлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли адлия органининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарори — икки нусхада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлик бюроси, фирмаси, ҳайъатининг рўйхатдан ўтказилган устави — 1 нусхада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (2-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокатлик бюроси, ҳайъати, фирмаси рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларни бериш ҳафтада камида икки марта амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Рўйхатдан ўтказилган адвокатлик бюроси, адвокатлар ҳайъати ва адвокатлик фирмаси банкда ҳисоб-китоб счёти очилгандан кейин бир ҳафта муддатда статистика органларида ва ўзлари жойлашган жой бўйича солиқ органларида белгиланган тартибда ҳисобда туришга мажбурдирлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Адвокатлик бюроси, ҳайъатлари ва фирмаларини ташкил этиш, фаолияти, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби, тузилмаси штатлари, функциялари, маблағларни тақсимлаш тартиби, раҳбар органлар ваколати, уларни сайлаш тартиби ва адвокатлик бюроси, ҳайъатлари ва фирмалари фаолиятига тегишли бўлган бошқа масалалар уларнинг уставлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари рўйхатдан ўтказувчи органлар сифатида адвокатлик бюролари, адвокатлар ҳайъатлари ва адвокатлик фирмалари томонидан ўз таъсис шартномалари ва уставларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда адлия органлари адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларига аниқланган қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатма киритишга ҳақлидир. Рўйхатдан ўтказиш тартиби бузилган тақдирда, шунингдек таъсис ҳужжатлари талабларига риоя этилмаган тақдирда (уставда назарда тутилмаган фаолият турлари билан шуғулланиш) рўйхатдан ўтказувчи орган адвокатлик бюроси, адвокатлар ҳайъатлари ва адвокатлик фирмасидан хўжалик суди орқали энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдорида жарима ундиришга ҳақлидир.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Адлия органлари бундай даъво билан хўжалик судига мурожаат қилганлари тақдирда давлат божи тўлашдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар адвокатлик бюроси, ҳайъати, фирмаси улардан жарима ундирилгандан кейин амалдаги қонун ҳужжатларини бузишни давом эттирсалар ҳамда таъсис ҳужжатларида белгиланган ваколатлардан ташқарига чиқсалар, рўйхатдан ўтказувчи орган улар тўғрисида хўжалик судига даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Адвокатлар ҳайъати ва адвокатлик фирмаси юқори органи тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин адлия органига тегишли ҳужжат тақдим этилади, Адвокатлар ҳайъати ва адвокатлик фирмасини тугатишни рўйхатдан ўтказиш бундай ҳолда ушбу тузилмалар бошқаруви юқори органи мажлиси баёни асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокатлик бюросини тугатишни рўйхатга олиш мазкур бюро муассис адвокатнинг аризаси ёхуд адлия органи унинг лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари адлия органларига статистика ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-БЎЛИМ
АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия малака комиссиясининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг олий юридик маълумотга эга бўлган, малака имтиҳони топширган фуқаросига берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиялар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда – адлия органлари) томонидан берилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиялар лицензия талабгори яшайдиган жойдаги адлия органлари томонидан берилади.
(15-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарорига асосан хатбоши қўшилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Лицензия талабгори лицензия олиш учун малака имтиҳони топширган кундан бошлаб ўн кун мобайнида фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, лицензияланадиган фаолият турини кўрсатган ҳолда лицензия бериш тўғрисида аризани бевосита ёхуд почта алоқа воситаси орқали адлия органига тақдим этади. Аризага малака комиссиясининг қарори илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия олиш учун адлия органига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади) ва адлия органи томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Лицензия олишга даъвогарлик қилувчи шахснинг аризасига мувофиқ у малака имтиҳонини муваффақиятли топширганидан кейин адлия органи имтиҳон топширилгандан кейин йигирма куни ичида малака комиссиясининг масъул котиби томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида лицензия бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза бериш муддатлари ариза берувчи томонидан узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган, шунингдек тушган ҳужжат-қўшимча, шу жумладан, мустақил экспертизадан ўтказилган алоҳида ҳолларда адлия органи раҳбари ушбу муддатни узайтириши мумкин, бироқ 10 иш кунидан ортиқ эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Адлия органи қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгори томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгори лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлмаганда, шу жумладан белгиланган тартибда унинг лаёқатсиз ёки лаёқати чекланган деб эътироф этилган тақдирда, шунингдек судланганлиги қайтариб олинмаган ёки олиб ташланмаган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа сабаблар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли лицензия беришни рад этишга рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия талабгори адлия органининг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек адлия органининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига 3 кун мобайнида рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш адлия органи томонидан лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришномада лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия бериш лицензия талабгори томонидан давлат божи тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида адлия органига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса адлия органи кўрсатилган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия белгиланган шаклда (3-илова) берилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бериладиган лицензияга рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами берилади ва у мана шу тартиб рақами билан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар Давлат реестрларига (4-илова) киритилади. Лицензия адлия органи (раҳбари ўринбосари) томонидан имзоланади ва ушбу органнинг муҳри билан тасдиқланади. Реестрни сақлаш муддати — 75 йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия бланки қатъий ҳисобда туради, эгаси ёзилмаган қимматли қоғоз даражасида ҳимояланган бўлади, ҳисобга олиш сериясига ва унинг тартиб рақамига эга бўлади, бунда серия аббревиатураси мазкур лицензия берилаётган ҳудудга тегишлиликни кўрсатади. Лицензиялар бланкларини сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни беришда «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган пайтда адвокатлар ҳайъати аъзоси ҳисобланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар, биринчи марта адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини билдирган шахслар эса энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Лицензия йўқотилган тақдирда унинг дубликати берилиши мумкин, Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг дубликати берилганлиги учун лицензия берилгани учун белгиланган давлат божи умумий миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган шахслар (кейинги ўринларда адвокат деб аталади) «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида назарда тутилган адвокатлик фаолияти турини амалга оширишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, ажнабий фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, агар бу тўғридан-тўғри Қонун билан тақиқланмаган бўлса, бошқа ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Адвокат касб-кор фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалаларни ҳал этиш ваколатига кирадиган барча органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг топшириғига кўра уларнинг манфаатларининг ифодалаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судларда, шунингдек маъмурий ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги ишларни кўрувчи органларда ҳисобот сифатида фойдаланиши мумкин бўлган фактлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш муносабати билан давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларидан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа зарур ҳужжатларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар бўйича мижознинг розилиги билан экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг маълумотнома-маслаҳатларини сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўпланган материалларни судларга ва унга ишонганнинг ёки унинг ҳимояси остидагининг ишини кўриб чиқувчи давлат органларига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мансабдор шахсларга илтимоснома ва шикоят қилиш ҳамда улардан сабаби асосланган ёзма жавоблар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Адвокат ўзининг касб-кор фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши, унга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қонунда назарда тутилган воситалар ва усуллардан фойдаланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25.Адвокат адвокатлик сирини сақлаши шарт. Мижознинг адвокатга ёрдам сўраб мурожаат қилиши фактининг ўзи, мижоз ёрдам сўраб мурожаат қилган масалалар, мижоз адвокатдан маслаҳатлар ва тушунтиришларнинг моҳияти, адвокатнинг мижоз билан суҳбати мазмунига тегишли бўлиб қолган барча маълумотлар адвокатлик сири ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Адвокатларнинг касб-кор ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиймати қонун томонидан қўриқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокат ўз касб-кор вазифаларини бажараётганда унга кўрсатишнинг исталган шаклларига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш мижоз билан адвокат ўртасида эркин тузиладиган келишув (шартнома) асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари лицензия берувчи органлар сифатида адвокат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши, шу жумладан адвокатлик фаолиятини белгиловчи қонун ҳужжатларига, адвокатлик этикаси қоидаларига риоя этилишини, шунингдек адвокатларнинг касб тайёргарлигини назорат қиладилар.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адвокат «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этмаган, адвокатлик фаолиятини амалга оширишдан бош тортган, шунингдек 6 ойдан ортиқ вақт давомида лицензияда назарда тутилмаган фаолият тури билан шуғулланмаган тақдирда адлия органи малака комиссиясига унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиши учун тақдимнома киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Адвокатлик фаолиятини бундан кейин амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг хусусиятига боғлиқ равишда адлия органлари лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тўхтатиб туриш ёхуд бекор қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш мазкур Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолат мавжуд бўлган даврда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тақиқланишини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда адлия органи қарорига кўра тўхтатиб турилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокат жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда у айбдор сифатида жавобгарликка тортилган пайтдан бошлаб ва суднинг ҳукми қонуний кучга киргунча қадар ёхуд оқловчи асосларга кўра уни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлик фаолиятини амалга оширувчи шахснинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарганда лицензияни қайта расмийлаштириш муддатига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокат томонидан унинг аниқланган қонун бузилишларини бартараф этишни талаб этувчи адлия органининг қарори бажарилмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг амал қилиши адлия органи томонидан адвокатнинг қонун ҳужжатларини, адвокатлик этикаси қоидаларини бузганлиги аниқланган тақдирда интизомий жазо чораси сифатида малака комиссиясининг қарори асосида ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия органи лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар адвокат томонидан бартараф этиш учун муддат белгилайди. Кўрсатилган муддат 6 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак, адвокат жиноий жавобгарликка тортилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар адвокат томонидан бартараф этилганда адлия органи кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлигининг тасдиғи олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши мазкур Низомнинг 33-бандида назарда тутилган ҳолатлар бошланиши билан боғлиқ бўлганда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланишини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Лицензиянинг амал қилиши адлия органи томонидан қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда, бироқ илгари қабул қилинган топшириқ бажарилгандан кейин, агар мижоз ўз сўзида туриб олса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқати чекланган ёки адвокат ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия органи белгилаган муддатда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар адвокат томонидан бартараф этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адлия органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонуний эканлиги аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокат Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг амал қилиши адлия органи томонидан лицензия талаблари ва шартлари адвокат томонидан мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилган тақдирда интизомий жазо чораси сифатида малака комиссиясининг қарори асосида ҳам тўхтатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг амал қилиши суднинг қарорига кўра ҳам тўхтатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг амал қилиши унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Лицензиянинг бекор қилиниши мазкур бандда назарда тутилган асослар бўйича лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги эълон қилиниши билан боғлиқ бўлганда адвокатлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланишини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия органи томонидан лицензия қуйидаги асосларда бекор қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатнинг аризага кўра;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида адлия органига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда лицензия олиш ҳолати аниқланган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия суднинг қарорига кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг бекор қилиш тўғрисидаги қарор, қарор берилган санадан бошлаб амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг бекор қилиниши адвокатнинг касбий фаолиятини бажаришда унинг ҳаракатлари ноқонунийлигини эътироф этмайди».
(30—34-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Адлия органлари лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши, тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун муддатда бу ҳақда адвокатни хабардор қиладилар.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолда адвокат лицензия бекор қилинганлиги тўғрисида адлия органининг қарори ҳақида ўз мижозларини дарҳол хабардор қилиши ва 10 кун мобайнида лицензияни уни берган органга қайтариши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши, тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорга адлия органи раҳбари (раҳбарнинг ўринбосари) имзо чекади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши, тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор устидан бундай қарор олинган пайтдан бошлаб бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги ахборот адлия органи томонидан лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган ёки лицензияси бекор қилинган шахсларнинг кўриб чиқилаётган ишларда қатнашишига йўл қўймаслик мақсадида суд-тергов органларига маълумот учун юборилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Адлия органлари йилнинг ҳар чорагида берилган, бекор қилинган ва амал қилиши тўхтатиб турилган, тўхтатилган лицензиялар тўғрисида маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи барча лицензияларнинг йиғма реестрини юритади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
______________________________________________________________ ҳудудидаги адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЕСТРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ёзув рақами ва реестрга киритилган сана‎

Адвокатлик тузилмасининг номи‎

Юридик манзили‎

Тугатилганлик тўғрисидаги маълумот‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

‎‎Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

‎‎ГУВОҲНОМА

‎‎Мазкур гувоҳнома _______________________________________________________________да

‎‎(адлия органининг номи)‎‎ ‎‎‎

рўйхатдан ўтказилган _____________________________________________________________га

‎‎(адвокатлик тузилмасининг номи)

берилди. ‎
Рўйхатдан ўтказилган сана:‎

199 йил «___ » _____________________ ‎‎

Реестр №______________‎
М. Ў.‎

имзо‎

(Ф. И.О.) ‎
(адлия органи раҳбари) ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Герби ‎‎

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

‎‎Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи


‎‎‎ЛИЦЕНЗИЯ

«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан мазкур лицензия Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, агар бу қонун билан бевосита тақиқланмаган бўлса, ҳар қандай юридик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқини беради. ‎‎

Мазкур лицензия Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади.‎
Лицензияни берган адлия органи‎‎_________________________________________
Лицензия Давлат реестрида ______рақами билан қайд этилган.‎

Серия GZ № 000102‎

М.Ў.‎ 199 й. «__»_____________‎
(Лицензия берган органнинг раҳбари)‎ имзо‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_________________________________ ҳудудида берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Берилган лицензиянинг рўйхатдан ўтиш рақами‎

Лицензия олган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми‎

‎Лицензия олган фуқаронинг турар жойи

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги, тўхтатилганлиги ёки унинг бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Берилган лицензиянинг серияси‎ ва рақами

1‎

2‎

3‎

4‎

‎5

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 206-модда)