Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.1998 12.11.1992 йилдаги 526-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.11.1992 йилдаги 526-сон
Kuchga kirish sanasi
12.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.1998
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 майдаги 225-сонли «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ректорнинг биринчи ўринбосари Университет ректорининг тавсиясига биноан ва Вазирлар Маҳкамасининг Раиси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўналишлар бўйича ректор ўринбосарлари ва Университет таркибий бўлинмаларининг, шунингдек, унинг таркибига кирувчи муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка ва унинг Уставига мувофиқ шартнома асосида Университет ректори томонидан тайинланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Университет фаолияти учун зарур бўлган бюджет маблағларини бевосита Университетга ажратишни амалга оширсин. Бюджет ажратмалари бир ўқитувчи ҳисобига беш талаба тўғри келиши — 1:5 нисбатидан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 12 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
526-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 12 ноябрдаги 526-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАВИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги Фармонига биноан барпо этилган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети халқаро муносабатлар, давлатлараро ва ташқи иқтисодий алоқалар, дипломатия, халқаро ҳуқуқ ва халқаро журналистика соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича бош муассаса бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети (кейинги ўринларда «Университет» деб аталади) юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ўзининг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларига, гербли муҳрга, юмалоқ муҳрга, штампга, эмблемага, товар ва фирма белгиларга ва ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа аломатлар ва реквизитларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва мазкур Уставга мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг тўлиқ номи қуйидагича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбек тилида — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инглиз тилида — University World Economy and of Diplomacy;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рус тилида — Университет мировой экономики и дипломатии.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Университетнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро муносабатлар, дипломатия, Жаҳон иқтисодий ва савдо алоқалари, халқаро ҳуқуқ ва халқаро журналистика соҳасида малакали мутахассислар, таржимон-синхрончилар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта-кредит ва молиявий муносабатлар, менежмент, маркетинг ва савдо рекламалари, инвестиция фаолияти, халқаро ва савдо, божхона ва маъмурий ҳуқуқ, шунингдек, ҳозирги замон сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг муҳим йўналишлари соҳасида давлат ва тижорат тузилмалари бошқарув кадрларини босқичма-босқич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўткир муаммолари соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, уларнинг натижаларини республиканинг турли сиёсий тузилмалари амалий фаолиятларига жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг ихтисосини белгиловчи билимлар тармоқлари бўйича юқори сифатли дарсликлар, ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий материаллар ва илмий ишлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро иқтисодий, молиявий, давлатлараро ташкилотлар ва муассасалар, етакчи хорижий илмий ва ўқув марказлари, элчихоналар ва савдо ваколатхоналари билан амалий алоқалар асосида халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, менежмент, ташқи иқтисодий алоқалар, халқаро ҳуқуқ, дипломатия ва журналистика соҳаларида мутахассислар тайёрлашнинг жаҳон тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва улардан фаол фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларнинг шунга ўхшаш ихтисосдаги университетлари билан илмий, маданий ва бошқа амалий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, улар билан ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдамлашиш тўғрисида узоқ муддатли шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқорида қайд қилинган мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашда бошқа мамлакатларнинг ўқув юртлари, давлат, жамоат ва хусусий тузилмалари, фирмалари, банклари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет талабалари, тингловчилари ва ходимларининг чет элларда иш ўрганишларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консалтинг хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион фаолиятни амалга ошириш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни татбиқ қилишда ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк, суғурта фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо-воситачилик ва бошқа хил тижорат фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича ташқи иқтисодий алоқалар фаолиятини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кадрлар қуйидаги мутахассисликлар бўйича тайёрланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро муносабатлар;

халқаро ҳуқуқ;

халқаро иқтисодий муносабатлар;

халқаро журналистика.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни битирувчиларга қуйидаги ихтисосликлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги соҳалар бўйича фан бакалаврлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро муносабатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳуқуқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро иқтисодий муносабатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро журналистика;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синхрон таржима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги соҳалар бўйича фан магистрлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқ ва дипломатия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон иқтисодиёти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни тамомлаб, фан магистри даражасини олганларга олий ва ўрта ўқув юртларида тегишли фанлардан дарс бериш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика эҳтиёжларидан ва Университетнинг устави вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мутахассисликлар бўйича ҳам кадрлар тайёрлашни амалга ошириш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Университет ҳузуридаги Бошқарув институти юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ҳамда ижтимоий, сиёсий тизимлар, валюта-кредит ва молиявий муносабатлар, менежмент, маркетинг ва савдо рекламаси, божхона ва маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги ҳамда ҳозирги замон сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг бошқа йўналишлари бўйича давлат муассасалари, корхоналари, жамоат ташкилотлари ва тижорат тузилмаларининг бошқарув кадрларини қайта тайёрлашни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт шартнома асосида фаолият кўрсатади ҳамда ўқув машғулотларининг турли хил замонавий усуллари ва шакллари (компьютер техникалари, замонавий ахборот технологиялари билан ишлаш, муаммоли баҳслар, амалий ўйинлар ўтказиш ва бошқалар) дан фойдаланиш билан ўқитишнинг самарадорлиги ва амалий йўналишини таъминлайди, ўқув факультативлари ва курсларини тугатганлиги ва тегишли мутахассислик ҳамда ихтисослик берилганлиги ҳақида дипломлар ва гувоҳномалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Университет ҳузуридаги дипломатия курслари олий маълумотли мутахассислардан дипломатия ва консуллик хизматлари учун кадрлар тайёрлашни ва қайта тайёрлашни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Университетда кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коллежда кундузги ўқиш (бакалавр) — 3—4 йил, ихтисослаштирилган мактабларда кундузги ўқиш (магистр) — коллежни тугатгандан сўнг 2—3 йил, дипломатия кадрларини курс бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, аспирантура (doctor of philosophy), докторантура (doctor of science), бошқарув институтида кундузги ўқиш ва ўқишнинг бошқа шакллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II-модда. Университетнинг ҳуқуқ ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Университет ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳуқуқ доирасига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва мазкур Уставга зид келмайдиган зарур қарорларни қабул қилиш ва ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи ва маъмурий-хўжалик соҳаси ходимларининг, талабалар, тингловчилар, докторантлар ва аспирантларнинг маънавий имкониятларидан унумли фойдаланишни таъминлай оладиган меҳнатни ташкил этиш ва рағбатлантириш шаклларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-педагогик ишларга юқори малакали олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида қабул қилишни амалга ошириш, шунингдек, етакчи ўқув марказларининг вакилларини, шу жумладан, чет элдан жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва Олий аттестация комиссиясига ва Ўзбекистоннинг бошқа муассасаларига сиёсий-ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатлар соҳасидаги янги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлашга бўлган талабларни ҳисобга олиб, олий ўқув юртлари мутахассисликлари ва ихтисосликлари рўйхатига, илмий ходимлар мутахассисликлари номенклатурасига ўзгаришлар киритиш ҳақида таклифлар тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув режалари ва дастурларини мустақил равишда тасдиқлаш, махсус курслар, факультетлар мавзуини, профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий, услубий иш кўламлари меъёрлари ва ҳажмларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг ихтисосликлари бўйича, шу жумладан, шартнома асосида илмий марказлар, коллежлар, институтлар, лицейлар, илмий-тадқиқот, ноширлик муассасалари ва ташкилотлари, кенгашлар, бўлимлар, лабораториялар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳам вақтинчалик, ҳам доимий ишловчи ижодий, ишлаб чиқариш ва бошқа жамоаларни шакллантириш, шунингдек, устав вазифаларини ҳал этиш учун алоҳида фуқароларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қоидаларини, талабаларни (шу жумладан, хорижликларни) ўқитишга, шунингдек, Университетнинг илмий ва бошқа ишларига шартномавий нархларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штат жадвалини тасдиқлаш ва ўртача маошлар ҳамда раҳбарлар ва мутахассислар, ўқитувчилар ва талабалар сонининг олий ўқув юртлари учун белгиланган нисбатларини ҳисобга олмаган ҳолда шартномавий маошлар, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валютадаги маошлар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизимини аниқлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш учун маблағлардан фойдаланиш йўналишларини танлаш, жамоа ва ҳар бир ходимнинг меҳнат улушини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи фондини тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар, приборлар ва қурилмаларни, материаллар ва адабиётларни балансдан балансга ўтказиш ёки сотиш, эскирган ва яроқсиз ҳолга келиб қолган асосий воситаларни баланслардан чиқариб ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетга ажратилган маблағлар ёки ўзининг хусусий жамғармалари ҳисобидан давлат ёки тижорат корхоналарининг зарур асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларини сотиб олиш, ижарага олиш, уларга буюртма бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига тегишли бўлган мол-мулкка, маънавий ва бошқа мулкларга, хўжалик юритиш ва бошқа фаолият натижасида олинган маҳсулотларга, даромадга, шунингдек, амалдаги қонунчилик билан йўл қўйилиши мумкин бўлган бошқа асослар бўйича олинган мулкка эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз номидан шартномалар тузиш, шахсий мол-мулкка эгалик қилиш ва эгалик қилмаслик ҳуқуқларига эга бўлиш, судда, ҳакамлар суди ва холислик судида даъвогар ва жавоб берувчи бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет олдида турган вазифаларни ҳал этиш мақсадида иттифоқларга, уюшмаларга ва бошқа бирлашмаларга ихтиёрийлик асосида кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек, тижорат тусидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, шунингдек, филиаллар, бўлинмалар, ваколатхоналар таъсис этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органлари томонидан қабул қилинган ташқи сиёсат ва иқтисодий дастурлар, битимлар ва қарорлар лойиҳаларининг илмий, иқтисодий ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасида ҳам ва чет элларда ҳам хорижий шериклар билан битимлар тузиш ва бошқа юридик актларни имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда, республика ва хорижий ташкилотлар билан бирга қўшма корхоналар ва муассасалар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли жамғармалар ташкил этиш иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий тараққиёт жамғармалари, моддий рағбатлантириш жамғармаси, валюта ажратмалари жамғармаси ва Университетни ривожлантиришга ёрдам берувчи бошқа жамғармалар. Кўрсатилган жамғармаларнинг маблағлари мусодара қилинмайди, улар келгусида фойдаланиш учун тўплаб борилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қурилишни ва асосий фондларни қайта қуришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий базани, соғломлаштириш, даволаш-профилактика, маданий, маиший, коммунал муассасаларини ва бошқа муассасаларни, умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотлари тармоқларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда ўз фаолиятини амалга ошириш учун корхоналар, шунингдек, турли хилдаги кўчар ва кўчмас мол-мулкларга эгалик қилиш ва уларни ўзидан соқит қилиш, уларни ижарага олиш ва бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағлари билан бир қаторда ишлаб топилган ва бошқа шахслардан ҳамда ташкилотлардан олинган маблағларни ўз хоҳишига кўра Университетнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, меҳнат ҳақи тўлашга, моддий рағбатлантиришга, талабаларнинг, ходимларнинг ва таклиф этилган мутахассисларнинг турар жой-маиший шароитларини яхшилашга, шунингдек, мазкур Уставда кўзда тутилган ижтимоий ва бошқа вазифаларни ҳал қилишга сарфлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва бошқа молия муассасаларини ташкил этиш, ҳар қандай мамлакатнинг банк муассасаларида барча турдаги ҳисоб-китоб ва жорий счётларни очиш, кредит олиш ва бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реклама-ноширлик ва матбаачилик фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион ва инвестицион фаолиятни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг, менежментлик, консалтинг, аудит, инжиниринг, инновацион фаолият, ахборот хизмати соҳасидаги ҳар хил молиявий, тижорат, воситачилик хизматларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо-воситачилик, савдо-харид қилиш, савдо ва экспорт-импорт аъмолларини, шу жумладан, маънавий мулк объектлари билан, тегишли тузилмаларни яратиш ва ташкил этиш билан, амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий, илмий-техник, ишлаб чиқариш — техника маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, товарлар, буюмларга ҳамда кўрсатиладиган хизматларга мустақил равишда тарифлар, нархлар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматбаҳо қоғозлар ишлаб чиқаришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эллик олимлар, мутахассислар, сиёсий ва жамоат арбобларига Университетнинг фахрий илмий унвонларини бериш (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетининг Фахрий фан доктори).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет республиканинг сиёсий ва маданий ҳаётида, прогрессив халқаро ҳаракатда фаол иштирок этади. Илмий, муҳандис-техник зиёлилар, талаба ёшларнинг кучларини ижтимоий ҳаётни демократлаштиришга, ҳуқуқий давлат барпо этишга, халқларни маънавий ва маданий ривожлантиришга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрўсини оширишга йўналтиради. Бу мақсадда Университет турли жамоатчилик жамғармалари, қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари, шу жумладан, халқаро ҳаракатлар ташкил этиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ш-модда. Университетни бошқариш ва унинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Университетга раҳбарлик қилишни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ректор амалга оширади ва унинг бутун фаолияти натижалари учун тўла жавоб беради. У мазкур Уставдан келиб чиқадиган ва Университет фаолияти билан боғлиқ бўлган барча вазифаларни ҳал қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ректор барча ташкилот ва муассасаларда Университет номидан вакиллик қилади ҳамда кредитларни тақсимловчи ҳисобланади. У ўринбосарлар ва бошқа ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Ўз ҳуқуқ ва вазифаларининг маълум қисмини ўринбосарларига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ректор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ректорнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ректорнинг йўналишлар бўйича ўринбосарлари, таркибий бўлинмаларнинг, шунингдек, Университет таркибига кирувчи муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ шартнома асосида ректор томонидан тайинланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет фаолиятининг самарадорлигини оширишга ва унинг моддий-техника негизини мустаҳкамлашга ёрдам кўрсатиш мақсадида Университет ҳузурида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, турли сиёсий ҳаракатлар, республика ва халқаро иқтисодий ва молиявий муассасалар, ташкилотлар, тижорат тузилмалари вакилларидан иборат васийлар Кенгаши ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Илмий ва ўқув-ишлаб чиқариш масалаларини бамаслаҳат кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш ташкил этилади. Унинг таркибига ректор, унинг ўринбосарлари, ўқув ва илмий таркибий бўлинмаларнинг, Университет таркибига кирувчи муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг етакчи олимлари ва мутахассислари кирадилар. Илмий кенгашнинг раиси Университет ректори ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгаш ўқув жараёнини ташкил этиш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни режалаштириш, манфаатдор илмий ва ўқув идоралари, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг барча масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади, илмий ва услубий маълумотлар ва ахборотларни муҳокама қилади, илмий ишларни нашр қилиш ва сақлашга тавсия этади, илмий ва фахрий унвонларни бериш тўғрисида илтимосномалар беради, чет эллик олимларга, мутахассисларга, сиёсий ва жамоат арбобларига Университетнинг фахрий илмий унвонларини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий кенгашнинг қарорлари ректор томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Университетда ижро этувчи орган — ректорат фаолият кўрсатади. Унинг таркиби, вазифалари ва фаолият кўрсатиш тартиби ректор томонидан белгиланади. Ректорат Университет фаолиятининг кундалик масалаларини мунтазам равишда кўриб боради ва улар юзасидан ректор томонидан тасдиқлангандан сўнг бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилади. Ректорат зиммасига Университетнинг барча бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ўқув-тарбиявий, илмий-тадқиқот, хўжалик ва бошқа тузилмаларнинг амалий ишларини ташкил этиш ва ҳоказолар юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кадрлар тайёрлашнинг асосий йўналишларига мувофиқ Университетда марказлар, коллежлар, лицейлар, факультетлар, институтлар, курслар, кафедралар, бўлимлар, дастурлар ташкил этилади, уларнинг фаолиятига ректор томонидан тайинланган раҳбарлар (директорлар, мудирлар ва бошқалар) бошчилик қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг, унинг таркибий бўлинмалари, муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарининг тузилмаси ва штат жадвали ректор томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Университетда ўқув, тарбиявий ва илмий-тадқиқот жараёнларини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни таъминловчи ўқув бўлинмалари, таҳририят-ноширлик бўлими, кутубхона, нашриёт, илмий-ташкилий, муҳандис-техник ва бошқа хизматлар ҳамда бўлинмалар ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV-модда. Талабалар ва тингловчилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Талабалар контингенти тест танлови йўли билан бутланади. Бошқарув институти ва дипломатик курсларга қабул қилиш тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат тузилмаларининг йўлланмалари, фуқароларнинг, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Университетда ўқиш учун ҳақ тўлаш шартлари талабага, ўқишдаги юқори кўрсаткичларни ҳисобга олиб республика бюджетидан ажратилган кредитларни тўлиқ тўлашгача бўлган харажатларни табақалаштирилган ҳолда қоплашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бошқа мамлакатлардан талабаларни қабул қилиш шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V-модда. Профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва бошқа хизматчилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Университет профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг штат лавозимларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, халқаро меъёрлар ва амалиётга мувофиқ мустақил равишда белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-педагог ходимлар лавозимларини эгаллаш, одатда. шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Университетда профессор-ўқитувчилар таркиби ва ходимларнинг малакасини оширишнинг, шу жумладан, чет эллардаги ўқув ва илмий марказларда иш ўрганишнинг турли шаклларидан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Университетда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси талабларига мувофиқ диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI-модда. Мол-мулки ва молиявий маблағлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Университет мол-мулкини ўзининг балансида турган, шу жумладан, хўжалик, тижорат, илмий-техника ва бошқа хўжалик фаолияти натижасида сотиб олинган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулклар ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Университет маблағлари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқитиш шартлари ва тўланадиган ҳақ миқдорлари ҳақидаги Низомга асосан Университетда ўқиш учун тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларни тайёрлаш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш учун харажатларни қоплаш тартибида вазирликлар ва идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар томонидан Университет ҳисобига ўтказилган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий буюртмалар ва ижодий ишларни бажариш, маҳсулотларни сотиш, Университет ҳузурида ташкил этилган хўжалик ҳисобидаги, тижорат тузилмаларининг ажратмалари бўйича хўжалик ҳисоби фаолиятидан, аҳолига пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк кредитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва хорижий корхоналар, ташкилотлар, тижорат тузилмаларининг, алоҳида шахсларнинг ихтиёрий бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хўжалик, илмий-техника ёки бошқа хўжалик ҳисобидаги фаолият натижасида олинган, шунингдек, хайрия, ҳомийлик ва бошқа текин бадал ҳисобига олинган мол-мулк ва маблағлар Университетнинг ўз мулки ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бюджет бўйича ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан сўнг Университет тасарруфида қолган даромад зарур жамғармаларни ташкил этишга сарфланади. Университет жамғармаларига ўтказиладиган пулларнинг меъёрлари, ҳажмлари ва тартиби Университет ректори томонидан тасдиқланган жамғармалар ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низом билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Университет жамғармалари тўлалигича Университет ихтиёрида бўлади. Улардан фойдаланиш ҳақидаги шошилинч қарорлар Университет ректори томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII-модда. Университет фаолиятини тўхтатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Университет фаолиятини тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда, қайта ташкил этиш (қўшиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, қайта ташкил этиш) ёки тугатиш шаклида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII-модда. Уставга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Уставга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш Университет Илмий кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан ва тегишли ҳокимликда қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ректор томонидан амалга киритилади.