Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.1996 24.03.1995 йилдаги 95-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.03.1995 йилдаги 95-сон
Kuchga kirish sanasi
24.03.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.1996
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ-ТЕХНИКА ХИЗМАТи КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ШАРТНОМАВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 декабрдаги 432-сонли «Қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш соҳасида шартнома муносабатларини чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаси паркидан оқилона фойдаланиш, уни ишлатиш харажатларини қисқартириш ҳамда қишлоқ хўжалигидаги механизациялашган ишларни бажаришнинг шартномавий шакллари тизимига ўтиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 1995—1999 йиллар мобайнида «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг туман бўлинмалари негизида ерларни тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш ва ҳосилни йиғиб-териб олишга доир механизациялашган ишларни хўжаликлар билан шартномалар бўйича бажарувчи машина-трактор паркларини 1, 2-иловаларга* мувофиқ ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига, хўжаликлардан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан, машина ва механизмларни ижарага олиш юзасидан улар билан шартномалар тузишига рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машина-трактор паркларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тўғрисида вақтинчалик низом;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилган механизация ишлари учун хўжаликларнинг ҳисоб-китоб қилишлари тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги белгиланган тартибда ҳар йили, машина-трактор парклари ташкил этилишига қараб, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига шартномаларда назарда тутилган ҳажмларда дала ишларини бажариш учун ёнилғи-мойлаш материалларига лимитлар берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси 1995 йил якунлари бўйича машина-трактор паркларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишлари натижаларини умумлаштирсинлар ва уларни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 24 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95-сон