Ҳужжат кучини йўқотган 04.05.2018 04.11.1996 йилдаги 378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.11.1996 йилдаги 378-сон
Kuchga kirish sanasi
04.11.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 04.05.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг, халқ хўжалиги объектларининг ишончли ёнғин хавфсизлигини, «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасининг темир йўл транспортида ташиладиган маҳсулотлари ва бошқа қимматли юкларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасининг маҳсулотлари ва бошқа қимматли юклар ортилган составларни кузатиб бориш бўйича Асака станциясида ички ишлар линия бўлимини ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспорт ички ишлар бошқармаси махсус милиция батальонини ташкил этиш учун иловага мувофиқ 226 нафардан иборат қўшимча ходимлар ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош, Қўнғирот, Андижон вилоятининг Асака ва Хоразм вилоятининг Хива шаҳарларида ҳарбийлаштирилган ёнғин муҳофазаси бўлимлари ташкил этилсин. 1997 йил 1 январдан бошлаб кўрсатиб ўтилган шаҳарларда, тегишли равишда 182 нафар ходимдан иборат профессионал ёнғин муҳофазаси бўлинмалари тугатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун 200 штат бирлиги ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, «Ўздавнефтмаҳсулот» давлат-акционерлик бирлашмаси мазкур қарордан келиб чиқувчи мақсадлар учун қўшимча ходимлар ажратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қўшимча ажратилган штатларни ходимлар билан бутлаш юзасидан зарур чоралар кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 4 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
378-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
4 ноябрдаги 378-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ички ишлар органларини мустаҳкамлаш учун қўшимча равишда ажратилган ходимлар сони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАММАСИ‎ — 226 нафар‎
шу жумладан:‎
катта ва ўрта бошлиқлар таркиби‎ — 35‎
кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби‎ — 189‎
ишчи ва хизматчилар‎ — 2‎
улардан:‎
Асака станциясида ички ишларнинг линия бўлимини ташкил этиш учун‎ — 13‎
«ЎзДЭУавто» қўшма корхонасининг маҳсулотлари ва бошқа қимматли юклар ортилган составларни кузатиб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ички ишлар бошқармаси махсус милиция батальонини ташкил этиш учун‎ — 213‎