28.08.2020 йилдаги ЎРҚ-635-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.08.2020 йилдаги ЎРҚ-635-сон
Kuchga kirish sanasi
29.08.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар) — аҳолисининг сони, қоида тариқасида, камида ўттиз минг киши бўлган, муҳим маъмурий аҳамиятга, ривожланган инфратузилмага эга, шунингдек истиқболли иқтисодий ва маданий марказлар бўлган аҳоли пунктлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий тузилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудини маъмурий-ҳудудий бирликларга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари — маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг бўйсунувини ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарлар — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари билан аниқланиши мумкин бўлган, стратегик аҳамиятга, йирик саноат корхоналарига ва ривожланган инфратузилмага эга, шунингдек истиқболли иқтисодий ва маданий марказлар бўлган аҳоли пунктлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман бўйсунувидаги шаҳарлар — аҳолисининг сони, қоида тариқасида, камида етти минг киши бўлган, саноат корхоналарига ва ривожланган инфратузилмага эга бўлган аҳоли пунктлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар — вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси таркибидаги, қоида тариқасида, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардан иборат бўлган маъмурий ҳудудий бирликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара чизиғининг тавсифи — чегара чизиғининг йўналиши ва маъмурий-ҳудудий бирлик чегараларининг картографик чизмасида кўрсатилган, чегара чизиғини бурилиш нуқталарининг координаталари, шунингдек жойнинг тегишли топографик элементлари билан боғлайдиган чегара нуқталари ўртасидаги масофа кўрсатилган ҳолда, чегара чизиғининг ўтиш тавсифини ўз ичига олган асосий ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлардаги туманлар — шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий бирлик мақомидаги, аҳолисининг сони, қоида тариқасида, камида йигирма минг киши бўлган, фуқаролар йиғинларидан (маҳаллалардан) иборат бўлган қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарчалар — аҳолисининг сони, қоида тариқасида, камида икки минг киши бўлган, саноат корхоналари, темир йўл станциялари ва бошқа муҳим объектлар яқинида жойлашган, фуқаролар йиғинларидан (маҳаллалардан) иборат бўлган аҳоли пунктлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари — вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқлар ва овуллар — туманлар ҳудудида жойлашган, фуқаролар йиғинларидан (маҳаллалардан) иборат бўлган аҳоли пунктлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги асосий принциплар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишининг таркибий қисмлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллардан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар туманлардан, шунингдек вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарлардан, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардан иборат. Вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар доирасида ҳам туманлар ташкил қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятларнинг маъмурий-ҳудудий чегаралари доирасида республика бўйсунувидаги шаҳарлар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри туманлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларини келишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан уларнинг регламентлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича илтимосномаларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича комиссия ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини кўриб чиқиш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан унинг Регламенти асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича илтимосномаларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича комиссия ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маъмурий-ҳудудий тузилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) Кенгашлари ўз ваколатлари доирасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир қарорлар қабул қилади. Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) Кенгашлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир қарорлар қабул қилиш тартиби уларнинг регламентларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлар ва шаҳарлар) ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича илтимосномалар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича илтимосномаларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараловчи марза белгилари ўрнатилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

11-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ваколатлари
(11-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўз ваколатлари доирасида:
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир ҳужжатларни, шу жумладан хариталар ва чегаралар чизиғи тавсифини тайёрлайди, чегаралар нуқталари координаталарининг каталогини тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг низоли участкаларига аниқлик киритиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини келишиб олиш учун хариталар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нашр қилинадиган (тарқатиладиган) хариталарда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг тўғри акс эттирилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уни юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг навбатчи хариталарини тайёрлаш тартибини ва уларга доир талабларни тасдиқлайди ҳамда навбатчи хариталарни юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг қўшни чегаралари кўрсатилган хариталарни келишиб олиш учун тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини жойида марза белгилари билан белгилаш бўйича ер тузиш, геодезия ва картография ишларини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича комиссиялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини ҳамда вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) ҳокимларининг илтимосномаларини кўриб чиқиш ҳамда давлат экспертизасидан ўтказиш мақсадида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раҳбарлари киритилади.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўриб чиқиладиган масалалар мазмунига қараб, комиссиялар таркибига давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) ҳокимлари томонидан ташкил этиладиган комиссиялар таркибига кўриб чиқиладиган масалалар мазмунига қараб, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссияларнинг ишлаш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Комиссияларнинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ва демографик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифлар ва илтимосномаларни, шунингдек таклифлар ва илтимосномалар тегишли ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режаларига мувофиқлигини давлат экспертизасидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ҳисобга олинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳолатларининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқишда асоссиз қарорлар қабул қилинишига йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Комиссиянинг хулосаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклифни ёки илтимосномани бир ой ичида кўриб чиқади. Комиссия кўриб чиқиш ва давлат экспертизаси якунларига кўра хулоса тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг хулосасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифларнинг ёки илтимосномаларнинг асослантирилганлиги таҳлили тегишли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини, жорий ва истиқболдаги демографик кўрсаткичларини, шунингдек комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда хулосани тайёрлаш муддати комиссияни ташкил этган давлат органларининг қарори билан бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг ижобий хулосаси маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қарор қабул қилишга ваколатли бўлган давлат органига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Салбий хулоса чиқарилган тақдирда, тақдим этилган материаллар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ёки илтимоснома тайёрлаган давлат органига маромига етказиш учун қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий бирликларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан уларни Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифлар ёки илтимосномалар тақдим этган давлат органлари ваколатли давлат органлари томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан кейин ўн иш куни ичида тегишли ҳужжатларни Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестри қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектни маъмурий-ҳудудий белгилашнинг тизимли коди (маъмурий-ҳудудий бирликнинг мансублигини аниқловчи код);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тавсифлари ва картографик чизмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш, маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйсунувини ўзгартириш саналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг объектни маъмурий-ҳудудий белгилашнинг тизимли коди кўрсатилган рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликнинг муайян маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига мансублиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-ҳудудий бирликлар майдони ва уларнинг ҳудудида яшайдиган аҳоли сони (аҳолини охирги рўйхатга олиш маълумотлари бўйича).
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Вилоятларни тузиш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

вилоятни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

вилоят чегараларининг ва вилоят таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда вилоят чегаралари чизиғининг тавсифи (вилоятни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибига тугатилаётган вилоят ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (вилоятни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Республика бўйсунувидаги шаҳарларни тузиш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика бўйсунувидаги шаҳарларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳар чегараларининг ва республика бўйсунувидаги шаҳар таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда республика бўйсунувидаги шаҳар чегаралари чизиғининг тавсифи (республика бўйсунувидаги шаҳарни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибига тугатилаётган республика бўйсунувидаги шаҳар ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (республика бўйсунувидаги шаҳарни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларни, вилоятлар туманларини, Тошкент шаҳар туманларини ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларини тузиш ҳамда тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларни, вилоятлар туманларини, Тошкент шаҳар туманларини ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларини тузиш ҳамда тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ҳокимларининг, Тошкент шаҳри туманларига нисбатан эса — Тошкент шаҳар ҳокимининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тегишли шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш масаласи бўйича вилоят халқ депутатлари Кенгашининг қарорини, Тошкент шаҳри туманига нисбатан эса — халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ёки туман чегараларининг ва шаҳар ёки туман таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳар ёки туман чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳар ёки туманни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибига тугатилаётган шаҳар ёки туман ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳар ёки туманни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳаларини ўн кун ичида тайёрлайди ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туманларни, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларни ва шаҳарларда туманларни тузиш ҳамда тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида туманларни, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларни ва шаҳарларда туманларни тузиш ва тугатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тегишли туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

туман ёки шаҳар чегараларининг ва туман ёки шаҳар таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда туман ёки шаҳар чегаралари чизиғининг тавсифи (туман ёки шаҳарни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибига тугатилаётган туман ёки шаҳар ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (туман ёки шаҳарни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифи келиб тушгандан кейин ўн кун ичида уни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатишга розилик бериш масаласини кўриб чиқиш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўттиз кун ичида ушбу масалани кўриб чиқади ва туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатишга розилик бериш масаласи бўйича қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатишга розилик бериш тўғрисидаги қарорлари келиб тушгандан кейин ўн кун ичида туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокими халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегараларининг ва шаҳарча, қишлоқ ёки овул таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибига тугатилаётган шаҳарча, қишлоқ ёки овул ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли туман ҳокимининг шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туман бўйсунувидаги шаҳарларни, шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида туман бўйсунувидаги шаҳарларни, шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари туман Кенгашининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегараларининг ва шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳар, шаҳарчани, қишлоқни, овулни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибига тугатилаётган шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокимининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши туман бўйсунувидаги шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг чегараларини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг чегаралари фақат унинг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятларнинг ёки Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят ёки Тошкент шаҳри чегараларининг ҳамда вилоятнинг ёки Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда вилоят ёки Тошкент шаҳри чегаралари чизиғининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятнинг ёки Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китобларни ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Республика бўйсунувидаги шаҳарлар чегараларини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика бўйсунувидаги шаҳарлар чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳар чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳар чегараларининг ва республика бўйсунувидаги шаҳар чегараларининг ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда республика бўйсунувидаги шаҳар чегаралари чизиғининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Вилоят ёки туман бўйсунувидаги шаҳарларнинг, вилоятлар туманларининг, Тошкент шаҳри туманларининг ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларининг чегараларини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят ёки туман бўйсунувидаги шаҳарларнинг, вилоятлар туманларининг, Тошкент шаҳри туманларининг ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларининг чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ёки туман чегараларининг ва шаҳар ёки туманнинг чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳар ёки туман чегаралари чизиғининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳаларини ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларнинг ва шаҳарларда туманларнинг чегараларини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларнинг ва шаҳарларда туманларнинг чегараларини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ёки шаҳар ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли туман ёки шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ёки шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ёки шаҳарнинг чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда туман ёки шаҳар чегаралари чизиғининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ёки шаҳар ҳокимининг туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ёки шаҳар ҳокимининг туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Шаҳарчаларнинг, қишлоқларнинг ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарчаларнинг, қишлоқларнинг ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокими халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегараларининг ва шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегаралари чизиғининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли туман ҳокимининг шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегараларининг ва шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегаралари чизиғининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокимининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчириш тўғрисидаги таклифи келиб тушгандан кейин ўн кун ичида уни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчиришга розилик бериш масаласини кўриб чиқиш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўттиз кун ичида ушбу масалани кўриб чиқади ва Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчиришга розилик бериш масаласи бўйича қарорлар қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчиришга розилик бериш тўғрисидаги қарорлари келиб тушгандан кейин ўн кун ичида Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

вилоятнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вилоят халқ депутатлари Кенгашининг вилоят маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вилоят ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоят ҳокимининг вилоят маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли вилоят ҳокимининг вилоят маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вилоятнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳаларини ўн кун ичида тайёрлайди ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Вилоят туманларининг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят туманларининг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокими халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли туман ҳокимининг туман маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари туман Кенгашининг туман маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг туман маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокимининг туман маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйсунувини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Шаҳарларни республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарларни республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарни республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарни республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари вилоят Кенгашининг шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоят ҳокимининг шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят ҳокимининг шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳаларини ўн кун ичида тайёрлайди ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг туман бўйсунувидаги шаҳарларини Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг туман бўйсунувидаги шаҳарларини Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман бўйсунувидаги шаҳарни Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман бўйсунувидаги шаҳарни Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

халқ депутатлари вилоят Кенгашининг шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоят ҳокимининг шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли вилоят ҳокимининг шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳаларини ўн кун ичида тайёрлайди ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳарчаларини туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳарчаларини туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокимининг шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш тўғрисидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Қишлоқлар ва овулларни шаҳарчалар тоифасига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқлар ва овулларни шаҳарчалар тоифасига киритиш халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокими халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг қишлоқлар ва овулларни шаҳарчалар тоифасига киритиш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли туман ҳокимининг қишлоқ ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқлари ва овулларини шаҳарчалар тоифасига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқлари ва овулларини шаҳарчалар тоифасига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг қишлоқлар ва овулларни шаҳарчалар тоифасига киритиш масаласига доир қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли туман ҳокимининг қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш ҳақидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Маъмурий-ҳудудий тузилиш соҳасидаги ишларни молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий тузилиш соҳасидаги ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401-модда. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари ҳал этилаётганда сайлов округларининг чегараларини ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилган, тугатилган ёки унинг чегаралари ўзгартирилган тақдирда унинг ҳудудида жойлашган сайлов округларини тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига ўтказиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда сайлов округларини ўтказиш билан боғлиқ масалалар маъмурий-ҳудудий бирликларни ташкил этиш, тугатиш ёки уларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши учун киритилгунига қадар, қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(401-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 июндаги ЎРҚ-779-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 03/22/779/0528-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий тузилиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги 276-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 139-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 714-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда) 34-банди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-304-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 274-модда) 3-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-436-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 6, 300-модда) 16-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(45-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 28 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-635-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2020 й., 03/20/635/1237-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон; 16.06.2022 й., 03/22/779/0528-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)