Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023 24.09.2017 йилдаги 759-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.09.2017 йилдаги 759-сон
Kuchga kirish sanasi
24.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси ― Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва унинг таркибига кирувчи департаментлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сон қарорини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси ― Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ― Экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари, Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ва Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 8 февралдаги 61-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ҳамда Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментлари раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 24 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
759-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси ― Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. У мумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси ― Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уларни экспорт қилишни мувофиқлаштириш, Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ҳамда Тошкент туманларида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, электротехника саноатини ривожлантириш, давлат моддий захиралари, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаси билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бош вазир ўринбосарининг вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш соҳасида:

ягона ташқи савдо сиёсатининг, биринчи навбатда, ташқи савдо мутаносиблигини кучайтириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар ва хизматлар импортининг ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш соҳасида амалга оширилишини мувофиқлаштириш, жаҳон ҳамда минтақавий бозорлар конюънктурасини таҳлил қилиш асосида божхона-тариф ва нотариф сиёсатни тартибга солиш, маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт тузилмасини такомиллаштириш ҳамда ҳажмини янада кўпайтиришга оид таклифлар тайёрлашни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якуни бўйича ташқи савдо ҳамкорлиги соҳасида эришилган битимлар тўғрисида тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ҳамда юритилишини ташкил этиш ва ушбу битимлар амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш, шунингдек хорижий давлатлар, халқаро тузилмалар, чет эл компаниялари билан ташқи савдо ҳамкорлигини чуқурлаштиришга доир ишлаб чиқилган таклифларни баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларининг ташқи савдо алоқалари соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш ҳамда республикани ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиқиб, жаҳон бозоридаги конъюнктура ўзгаришлари асосида хорижий давлатлар, халқаро иқтисодиёт институтлари, чет эл компаниялари билан ташқи савдо ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

экспорт ҳажмлари, таркиби ва номенклатурасининг комплекслар ҳамда республика ҳудудлари бўйича чуқур таҳлил этилишини мувофиқлаштириш ва шу асосда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, уларни ташқи бозорларга киритиш, экспортни янада рағбатлантириш ҳамда унинг тузилмасини такомиллаштириш, ташқи савдо айланмасининг мутаносиблигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмлари ва номенклатураси ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш ва шу асосда импортни янада қисқартириш, божхона импорт божларини оптималлаштириш, божхона маъмурчилиги услубларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмлари ва номенклатурасини таҳлил қилиш натижалари инобатга олинган ҳолда, ички тармоқ кооперациясини ривожлантириш, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш, маҳаллийлаштириладиган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича буюртмаларни жойлаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан маҳсулотларни экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва номенклатураси бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилишини мунтазам назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда ташқи савдо ҳамкорлиги ва ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида халқаро шартномалар лойиҳаларининг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳамда ташқи савдо хавфсизлигига риоя этиш таъминланаётгани юзасидан халқаро шартномалар лойиҳаларини эксперт жиҳатидан ишлаб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлашда белгиланган тартибда иштирок этиш;

халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишишда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича тегишли вазирликлар ҳамда идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва нодавлат ташкилотлар, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ташқи савдо фаолияти соҳасида шартномалар тайёрлаш ҳамда тузиш масалалари юзасидан музокараларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларини экспорт килиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб бориши ҳисобига экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорта ҳажмлари ва тузилмасини мақбуллаштириш юзасидан ягона ташқи савдо сиёсатини юритиш бўйича иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ва ташқи бозорларни ривожлантириш тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, энг аввало, экспорт турларини кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишнинг ташқи бозорларини диверсификациялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган экспорт прогноз кўрсаткичларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий товарларни (ишлар, хизматларни) ташқи бозорларга киритиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга дойр комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига экспорт фаолиятини амалга оширишда ва хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо алоқаларини ўрнатишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортнинг асосий турлари бўйича маркетинг тадқиқотлари ҳамда маркетинг ва таҳлилий шарҳларни, экспорт қилувчи ташкилотларда маркетинг хизматларини ташкил этишда ва уларнинг фаолият кўрсатишида методик ва амалий кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, ушбу лойиҳалар ва дастурларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш юзасидан таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасида:

ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортининг ҳажмлари ва тузилмасини, биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ҳисобига маҳаллий ижро этувчи органларга, ҳудудларга бўйсунувчи корхоналарни оптималлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан ва ташқи бозорлардаги узоқ муддатли тенденцияларни таҳлил қилишдан келиб чиққан ҳолда, экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг замонавий ишлаб чиқаришларини, зарур транспорт-логистика инфратузилмасини яратишга ҳамда экспортчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий даражада товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозини шакллантириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ҳамда экспортнинг белгиланган прогноз параметрларининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан сўзсиз бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш;

минтақавий даражадаги ташкилотлар ва экспортчи корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, уларга экспорт фаолиятини амалга оширишда ва хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо алоқаларини ўрнатишда кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;

минтақаларда экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришни ташкил этишда мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудий бўйсунишдаги корхоналарнинг ва бошқа турдош тармоқларнинг тармоқлараро саноат кооперациясини йўлга қўйишга кўмаклашиш;

ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифларни, лойиҳаларни ва истиқболли режаларини ҳар томонлама таҳлил қилишни ва комплекс экспертизадан ўтказишни таъминлаш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар томонидан контракт мажбуриятлари бажарилиши юзасидан ташкил этиш, уларни молия ва хом ашё ресурслари билан таъминлаш, шунингдек экспорт фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мева-сабзавот маҳсулотлари жаҳон ва минтақавий бозорлари конъюнктурасини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш ва шу асосда республика минтақаларида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришни ва экспорт қилишни жадал ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум экспортининг ўрта муддатли ва узок муддатли прогнозлари, мева-сабзавотчиликка ихтисослашаётган туманларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ихтисослаштирилган янги фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш ва мавжудларини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг ерларида тегишли экинларни жойлаштириш ва ўстириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда етиштирилган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинишини, уларни сотишнинг янги бозорларини излаш ва ўзланггиришни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, республикада халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилишини ташкил этиш, тузиладиган контрактлар бўйича маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмлари ва географияси мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга мўлжалланган маҳсулотларни етиштириш ва юклаб жўнатиш бўйича мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар томонидан контракт мажбуриятлари бажарилиши мониторингини таъминлаш, уларнинг фаолиятидаги муаммоли масалаларни, шу жумладан зарур молиявий ресурсларни жалб этиш масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкил этиш, ушбу соҳа инфратузилмасининг янги ихтисослаштирилган объектларини ташкил этиш, ихтисослаштирилган сабзавот омборлари ва совутиш камераларини куриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, замонавий ўраб-жойлаштириш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун мамлакатда замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ҳамда Тошкент туманларида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш, экин майдонлари тузилмасини оптималлаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда уларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш, ихтисослаштирилган янги фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ҳамда мавжудларини ривожлантириш, ушбу хўжаликлар ерларида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш;

фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, уларнинг манфаатдорлигини рағбатлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини комплекс қайта ишлаш ҳисобидан механизациялаштириш ҳамда рентабеллик даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ва Тошкент туманларида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил қилиш, шу жумладан сабзавотларни сақлаш омборлари ҳамда совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш, замонавий жойлаш ва қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон ва минтақалар мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларининг конюънктурасини ўрганишни ташкил этиш ва шу асосда республика ҳудудларида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, янги ҳамда қайта ишланган маҳсулотлар экспортини ривожлантиришни жадаллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортчи корхоналар томонидан экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажаришнинг мониторинги олиб борилишини таъминлаш, уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар, шу жумладан зарур молиявий ресурсларни жалб этиш масалаларини ҳал этишга кўмаклашиш;

е) автомобиль саноатини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик лидерлар билан биргаликда юк автомобилларининг импортнинг ўрнини босувчи турларини, автомобиль маҳсулотларига узеллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини кенгайтиришга йўналтирилган автомобиль саноатини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида автомобилсозлик, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтиришга, шунингдек кўрсатиб ўтилган тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;

ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва уларнинг янги турларни ўзлаштиришни таъминловчи автомобилсозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;

автомобиль саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини етакчи хорижий компанияларга сотиш йўли билан салоҳиятли инвесторларни хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини, корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ автомобиль саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғимини камайтириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ишларини мувофиқлаштириш;

ж) қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ ишлаб чиқариш қувватларини асосан замонавий энергиядан самарали фойдаланувчи ва энергияни тежовчи технологиялар негизида модернизациялашга ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги машинасозлигини қайта ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, технологик лидерлар билан биргаликда импортнинг ўрнини босувчи юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини оптималлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтиришга, шунингдек кўрсатиб ўтилган тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси билан тўлдиришни таъминловчи замонавий, юқори технологияли, рақобатбардошли ишлаб чиқаришлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этиш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган холда, хорижий инвестициялар ва кредитларни қишлоқ хўжалиги машинасозлигига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурига мувофиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғимини камайтириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машина-трактор паркларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникасига сервис ва таъмирлаш хизматлари кўрсатишнинг замонавий шакллари ва методларини жорий этишнинг истиқболли режалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини ташкил этишни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликларини, машина-трактор паркларини юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан, шу жумладан лизинг асосида таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) электротехника саноатини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ ишлаб чиқариш қувватларини фақат замонавий энергиясамарадор ва энергияни тежовчи технологиялар негизида модернизациялашга ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган, электротехника саноати корхоналарини жадал ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жаҳонга машҳур савдо маркаларига эга бўлган халқаро трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари учун асбоб-ускуналар ва аксессуарлар чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш;

ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида электротехника саноати, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперацияси самарадорлигини янада оширишга, шунингдек ушбу тармоқда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллий электротехника ва истеъмол товарларининг зарур турлари билан тўлдиришни таъминловчи замонавий юқори технологияли рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;

электротехника тармоги корхоналарида корпортив бошқарувнинг замонавий услублари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан республика электротехника саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда, хорижий инвестициялар ва кредитларни электротехника саноатига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурига мувофиқ электротехника саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғимини камайтириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлапггириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофикдикни баҳолаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотларнинг сифатини ва ракобатбардошлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини тизимли ўрганишни ва комплекс таҳлил қилишни ташкил этиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш ва шу асосда халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотлар сифатини ва ракобатбардошлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича халқаро талабларни ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда миллий сифат инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида», «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) давлат моддий захиралари соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, иқтисодиёт тармоқларининг давлат моддий захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга тайёрлиги ҳолатини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини жамғариш, янгилаш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда давлат моддий захираларини шакллантириш прогнозларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини шакллантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

давлат моддий захираларини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, «Ўздавзахира» қўмитаси тизими корхоналарини модернизация қилиш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат моддий захираларига бўлган ҳақиқий ёки ҳисобланган эҳтиёжни тизимли ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда давлат моддий захиралари турлари, ҳажмлари, уларни сақлаш шарт-шароитлари ва методларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат моддий захираларининг чикарилган товарлари ва маҳсулотларининг сифати ва миқдори бўйича сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ишлари ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментларига бевосита раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар, шунингдек ҳудудлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзи мутасаддилик қиладиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларидаги, бошқа ташкилотлардаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комплекс юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виз қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментларининг департамент мудирлари, шуъбалари мудирлари, бош ва етакчи мутахассислари лавозимларига кадрлар танлашни Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси билан биргаликда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментлари мудирларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментларида кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошқарадиган тегишли комиссияларга раҳбарлик қилади, шунингдек Комплекс юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича комиссиялар (кенгашлар) фаолияти ташкил этилишини таъминлайди ва қарорларининг бажарилишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича ― давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни такдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бош вазир ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зиммасига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи раҳбарлик қиладиган Комплексдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Комплекс юритувига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини республика давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорлигини назарда тутиб ва улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаган ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси таркибига кирадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.

4-боб. Бош вазир уринбосари фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, ташкилотларда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати, Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар

1. Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ҳамда Тошкент туманларида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш ни мувофиқлаштириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Департамент уз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси ― Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарига (кейинги ўринларда Бош вазирнинг ўринбосари деб аталади) бўйсунади, айни бир пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Департамент ўз фаолиятини ташқи савдони ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Департаментнинг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона ташқи савдо сиёсатининг, биринчи навбатда, ташқи савдо мутаносиблигини кучайтириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар ва хизматлар импортининг ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш соҳасида амалга оширилишини мувофиқлаштириш, жаҳон ҳамда минтақавий бозорлар конюънктурасини таҳлил қилиш асосида божхона-тариф ва нотариф сиёсатни тартибга солиш, маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт тузилмасини такомиллаштириш ҳамда ҳажмини янада кўпайтиришга оид таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якуни бўйича ташқи савдо ҳамкорлиги соҳасида эришилган битимлар тўғрисида тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ҳамда юритилишини ташкил этиш ва ушбу битимлар амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш, шунингдек хорижий давлатлар, халқаро тузилмалар, чет эл компаниялари билан ташқи савдо ҳамкорлигини чуқурлаштиришга дойр таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларининг ташқи савдо алоқалари соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш ҳамда республикани ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиқиб, жаҳон бозоридаги конъюнктура ўзгаришлари асосида хорижий давлатлар, халқаро иқтисодиёт институтлари, чет эл компаниялари билан ташқи савдо ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт ҳажмлари, таркиби ва номенклатурасининг комплекслар ҳамда республика ҳудудлари бўйича чуқур таҳлил этилишини мувофиқлаштириш ва шу асосда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, уларни ташқи бозорларга киритиш, экспортни янада рағбатлантириш ҳамда унинг тузилмасини такомиллаштириш, ташқи савдо айланмасининг мутаносиблигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмлари ва номенклатураси ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш ва шу асосда импортни янада қисқартириш, божхона импорт божларини оптималлаштириш, божхона маъмурчилиги услубларини такомиллаштиришга дойр таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмлари ва номенклатурасини тахдил қилиш натижалари инобатга олинган ҳолда, ички тармоқ кооперациясини ривожлантириш, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш, маҳаллийлаштириладиган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича буюртмаларни жойлаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан маҳсулотларни экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва номенклатураси бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилишини мунтазам назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда ташқи савдо ҳамкорлиги ва ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида халқаро шартномалар лойиҳаларининг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳамда ташқи савдо хавфсизлигига риоя этиш таъминланаётгани юзасидан халқаро шартномалар лойиҳаларини эксперт жиҳатидан ишлаб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлашда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишишда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича тегишли вазирликлар ҳамда идоралар билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва нодавлат ташкилотлар, халкаро ташкилотлар вакиллари билан ташқи савдо фаолияти соҳасида шартномалар тайёрлаш ҳамда тузиш масалалари юзасидан музокараларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб бориши ҳисобига экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар ва хизматлар экспорта ҳажмлари ва тузилмасини мақбуллаштириш юзасидан иқгисодиётнинг реал сектори тармоқларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи ва ички бозорларни ривожлантириш тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда, энг аввало, экспорт турларини кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишнинг ташқи бозорларини диверсификациялаш бўйича иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларига дойр таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (ишлар, хизматлар) ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган экспорт прогноз кўрсаткичларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан сўзсиз бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон ва минтақавий бозорлар конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида иқтасодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг замонавий ишлаб чиқаришларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларни, шу жумладан божхона-тариф ва нотариф сиёсатини такомиллаштириш йўли билан рағбатлантириш, маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни жаҳон ва минтақа бозорларига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ташқи бозорларга чиқиши учун кулай шарт-шароитларни таъминлашга доир чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш, экспорт фаолиятини амалга оширишда ва хорижий шериклар билан узок муддатли, барқарор савдо алоқаларини ўрнатишда Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортнинг асосий турлари бўйича маркетинг тадқиқотларини ҳамда маркетинг ва таҳлилий шарҳларни тайёрлашни, экспорт қилувчи ташкилотларда маркетинг хизматлари кўрсатишни ва уларнинг фаолият кўрсатишида методик ва амалий кўмаклашишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг кўргазма-ярмарка фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг бажарилишини мувофиклаштириш, улар бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш юзасидан таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортининг ҳажмлари ва тузилмасини, биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ҳисобига оптималлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан ва ташқи бозорлардаги узоқ муддатли тенденцияларни тахдил қилишдан келиб чиққан ҳолда, экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг замонавий ишлаб чиқаришларини, зарур транспорт-логистика инфратузилмасини яратишга ҳамда экспортчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган худудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий даражада товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозини шакллантириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ҳамда экспортнинг белгиланган прогноз параметрларининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан сўзсиз бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақавий даражадаги ташкилотлар ва экспортчи корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, уларга экспорт фаолиятини амалга оширишда ва хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо алоқаларини ўрнатишда кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақаларда экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришни ташкил этишда мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудий бўйсунишдаги корхоналарнинг ва бошқа турдош тармоқларнинг тармоқлараро саноат кооперациясини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифларни, лойиҳаларни ва истиқболли режаларини ҳар томонлама тахдил қилишни ва комплекс равишда экспертизадан ўтказишни таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича контракт мажбуриятларининг ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар томонидан бажарилишини назорат қилиш, уларни молия ва хом ашё ресурслари билан таъминлаш масалаларини, шунингдек экспорт фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишни мувофицлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон ва минтақавий бозорлари конъюнктурасини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда шу асосда республика минтақаларида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум экспортининг қисқа муддатли ва узок муддатли прогнозлари, мева-сабзавотчиликка ихтисослашаётган туманларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ихтисослаштирилган янги фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш ва мавжудларини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларнинг ҳудудида тегишли экинларни жойлаштириш ва етиштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда етиштирилган янги ва кайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинишини таъминлаш, уларни сотишнинг янги бозорларини излаш ва ўзлаштиришни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, республикада халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилишини ташкил этиш, тузиладиган контрактлар бўйича маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмлари ва географияси мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга мўлжалланган маҳсулотларни етиштириш ва юклаб жўнатиш бўйича мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар томонидан контракт мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиш, бунинг учун зарур молиявий ресурсларни жалб этиш масалаларида кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорта транспорт логистикасининг замонавий тизимлари ва жорий этилишини ташкил этиш, ушбу соҳа инфратузилмасининг янги ихтисослаштирилган объектларини ташкил этиш ва мавжудларини ривожлантириш, ихтисослаштирилган сабзавот омборлари ва совутиш камераларини куриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, замонавий ўраб-жойлаштириш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ҳамда Тошкент туманларида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш, экин майдонлари тузилмасини оптималлаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда уларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш, ихтисослаштирилган янги фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ҳамда мавжудларини ривожлантириш, ушбу хўжаликлар ерларида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, уларнинг манфаатдорлигини рағбатлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини комплекс қайта ишлаш ҳисобидан механизациялаштириш ҳамда рентабеллик даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ва Тошкент туманларида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт килиш учун замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил килиш, шу жумладан сабзавотларни сақлаш омборлари ҳамда совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш, замонавий жойлаш ва қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон ва минтақалар мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларининг конюънктурасини ўрганишни ташкил этиш ва шу асосда республика ҳудудларида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, янги узилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлар экспортини ривожлантиришни жадаллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортчи корхоналар томонидан экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажаришнинг мониторинги олиб борилишини таъминлаш, уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар, шу жумладан зарур молиявий ресурсларни жалб этиш масалаларини ҳал этишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;

ўзининг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ташкилотларда ва ҳудудларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини шу жумладан жойларга бориб ўрганишни таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протоколлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва улар да қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекслилигини ҳамда уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига такдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари ва ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлил тадқиқотларини ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда ҳудудларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топширигига биноан эса ― давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари, таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажаришнинг таъминланиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Департаментнинг тузилмаси

10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, мудирнинг ўринбосари, шунингдек:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш масалалари шуъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш масалалари шуъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари шуъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш масалалари шуъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ҳамда Тошкент туманларида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалалари шуъбаси киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир шуъбанинг таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

11. Департамент ишларига Департамент мудири раҳбарлик қилади.

12. Департамент мудири, мудирнинг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш

13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарата тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, мудирнинг ўринбосари, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Департамент мудирининг ўринбосари, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини олиб бориш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотлар да Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, мудирнинг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқгисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни хал этиш, республика тармоқлари ва худудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мудирнинг ўринбосари, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Комплекс раҳбарига келишиш ҳамда тасдиқлаш учун киритади, Департамент мудири ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари кенгашлари, идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг кадрлар захираси шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларнинг ташкил этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Департамент мудирининг ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мудирнинг ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалалар бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ва республика ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишиини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудири билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, улар бўйича республика Ҳукуматининг қарори талаб этилмайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва Департамент мудирига такдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари, идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудирининг топширигига кўра чиқувчи ҳужжатларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифларни Департамент мудирига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Шуъба мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шуъбага биркитилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига такдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда катнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудири топширигига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

18. Департаментнинг бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур тахдилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва шуъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ― Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари, идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;

вазифалар тақсимланишга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан такдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шуъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда ― Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил килади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини автомобилсозликни ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, электротехника саноатини ривожлантириш; давлат моддий захиралари; техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш масалалари бўйича ахборот-тахлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси ― Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарига (кейинги ўринларда Бош вазирнинг ўринбосари деб аталади) бўйсунади, айни бир пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) автомобиль саноатини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик лидерлар билан биргаликда юк автомобилларининг импортнинг ўрнини босувчи турларини, автомобиль маҳсулотларига узеллар ва бутловчи буюмлар чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини кенгайтиришга йўналтирилган Таркибий ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастурига мувофик автомобиль саноатини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида автомобилсозлик, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтиришга, шунингдек кўрсатиб ўтилган тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва уларнинг янги турларни ўзлаштиришни таъминловчи автомобилсозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини етакчи хорижий компанияларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт жиҳатидан баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилашни, корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ автомобиль саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғимини камайтириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ ишлаб чиқариш қувватларини фақат замонавий энергиясамарадор ва энергияни тежовчи технологиялар негизида модернизациялашга ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги машинасозлигини қайта ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, технологик лидерлар билан биргаликда импортнинг ўрнини босувчи юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини оптималлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтиришга, шунингдек кўрсатиб ўтилган тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси билан тўлдиришни таъминловчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт жиҳатидан баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бщлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган холда, хорижий инвестициялар ва кредитларни қишлоқ хўжалиги машинасозлигига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлилини ҳамда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурига мувофиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилги-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғимини камайтириш ва энергияни тежаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машина-трактор паркларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникасига сервис ва таъмирлаш хизматлари кўрсатишнинг замонавий шакллари ва методларини жорий этишнинг истиқболли режалари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликларини ва машина-трактор паркларини юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан, шу жумладан лизинг асосида таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) электротехника саноатини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ ишлаб чиқариш қувватларини фақат замонавий энергиясамарадор ва энергияни тежовчи технологиялар негизида модернизациялашга ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган, электротехника саноати корхоналарини жадал ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жаҳонга машҳур савдо маркаларига эга бўлган халқаро трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари учун асбоб-ускуналар ва аксессуарлар чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида электротехника саноати, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро кооперация самрадорлигини оширишга, шунингдек ушбу тармоқда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллий электротехника ва истеъмол товарларининг зарур турлари билан тўлдиришни таъминловчи замонавий юқори технологияли рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника тармоги корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан республика электротехника саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт жиҳатидан баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бщлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган холда, хорижий инвестициялар ва кредитларни электротехника саноатига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама тахдилини ҳамда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни таъминлаш дастурига мувофиқ электротехника саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғимини камайтириш ва энергияни тежаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофицликни баҳолаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотларнинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини тизимли ўрганишни ва комплекс тахдил қилишни ташкил этиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича халқаро талабларни ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда миллий сифат инфратузилмасини янада такомиллшатириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида», «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича ишларнинг мониторингини олиб бориш ва уларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат моддий захиралари соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, иқтисодиёт тармоқларининг давлат захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга тайёрлиги ҳолатини тизимли ўрганиш ва тахдил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини жамғариш, янгилаш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда давлат моддий захираларини шакллантириш прогнозларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат килиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини шакллантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, «Ўздавзахира» қўмитаси тизими корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат моддий захираларига бўлган ҳақиқий ёки ҳисобланган эҳтиёжни тизимли ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда давлат моддий захиралари турлари, ҳажмлари, уларни сақлаш шарт-шароитлари ва методларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат моддий захираларининг чиқарилган товарлари ва маҳсулотларининг сифати ва миқдори бўйича сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ишлари ҳолатининг мониторингини ва таҳлилини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг юритиши соҳасига кирадиган масаалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ташкилотларда ва ҳудудларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини шу жумладан жойларга чиқиб ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳлилий маълумотнома ва бошқа материалларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протоколлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекслилиги ҳамда уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланиши, шунингдек уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига такдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақгида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни тахдил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларининг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-тахдил тадқиқотлари ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топширигига биноан эса ― давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари, таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ўз вақгида ва сифатли бажаришнинг таъминланиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Департаментнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, шунингдек:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинасозлик ва автомобиль саноати шуъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника саноати ва стандартлаштириш шуъбаси киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент тузилмасига бир нафар инспектор киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир шуъба таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Департамент ишларига Департамент мудири раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Департамент мудири, шуъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарата тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг иш режаси, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотлар да Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Департамент мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шуъба мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва худудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комлекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Комплекс раҳбарига келишиш ҳамда тасдиқлаш учун киритади, Департамент шуъба мудирлари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментнинг кадрлар захираси шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларнинг ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шуъба мудирларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Шуъба мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъбага биркитилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий тахдил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига такдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент мудири топширигига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Департаментнинг бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва шуъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ― Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама тахдил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шуъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда ― Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.