30.07.2020 йилдаги 458-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2020 йилдаги 458-сон
Kuchga kirish sanasi
30.07.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон миқёсида коронавирус инфекциясининг тарқалиши авж олаётган ҳозирги даврда республикамизнинг соғлиқни сақлаш тизимида 52 мингдан ортиқ тез тиббий ёрдам ходимлари (врач ходимлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар) ҳам жонбозлик кўрсатишмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонига мувофиқ, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда ҳамда кириб келаётган Қурбон ҳайити байрами муносабати билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сон ва «Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 июлдаги 446-сон қарорлари билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари, шу жумладан тез тиббий ёрдам ходимларига қўшимча рағбатлантириш тўловлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонига мувофиқ тез тиббий ёрдам ходимларини бир марталик моддий рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 100 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ушбу мақсадлар учун таниқли тадбиркор ватандошимиз А.Б. Усмонов томонидан қўшимча равишда 100 млрд. сўм (10 млн. АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида ҳомийлик хайрияси ажратилганлиги инобатга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республикамизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
врач ходимларга ― 5 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га ― 4 миллион сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайдовчиларга ― 3 миллион сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тез тиббий ёрдам ходимларига бир марталик моддий рағбатлантириш тўловларини ўз вақтида ва манзилли тўланишини таъминлашнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ ажратилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш жамғармасида (бундан буён ― Жамғарма) жамланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (бундан буён — ҳудудий бошқармалар) уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир марталик моддий рағбатлантириш тўловларини тўлаш учун Жамғармадан ажратилиши зарур бўлган маблағлар миқдори тўғрисида муассасалар кесимида буюртма беради. Бунда буюртма ушбу қарор билан белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб, маблағларни олувчи муассасаларнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларини кўрсатган ҳолда шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаларнинг буюртмаларига мувофиқ икки кун муддатда пул маблағларини Жамғармадан тегишли ҳажмларда маблағларни олувчи муассасаларнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул маблағларни олувчи муассасалар бир иш куни ичида тегишли тез тиббий ёрдам ходимларининг банк карталарига ўтказиб бериш ёки нақд пул маблағларини бериш орқали бир марталик моддий рағбатлантириш тўловларининг тўлаб берилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига бир марталик моддий рағбатлантириш тўловларини ўз вақтида ва манзилли тўланиши устидан назорат қилиш юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бир марталик моддий рағбатлантириш тўлови суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига кирмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Дж.А. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 30 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
458-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 09/20/458/1131-сон)