28.08.1992 йилдаги 401-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.08.1992 йилдаги 401-сон
Kuchga kirish sanasi
28.08.1992
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида» ги Ўзбекистон Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1992 йил 2 июлдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб чиқариш Тартиби 1-иловага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрларни ва ҳужжатлар бланкаларини тайёрлаш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш Тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Давлат герби тасвири туширилган печатларни ва ҳужжатларнинг бланкаларини тайёрлаш, сақлаш ва йўқотиб ташлаш Тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1981 йил 18 сентябрдаги 751-сон ва «Ўзбекистон ССР Давлат герби тасвиридан фойдаланиш Тартиби ҳақида» 1981 йил 21 сентябрдаги 754-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 28 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 августдаги 401-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини металлдан, гипсдан ва бошқа материаллардан қуйиш, шунингдек, гербнинг ёғочдаги гравюрасини, ҳажмли шаклларини бошқа техникада ўйиш ва тайёрлаш ушбу тасвирнинг бадиий қийматини таъминлаш ва унинг тасдиқланган эталонга тўлиқ мувофиқ бўлиши шарти билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли, график ва ҳажмли тасвирининг репродукцияси, унинг ҳажмларидан қатъи назар, ҳар доим «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунида тасдиқланган гербнинг рангли, қора-оқ ва ҳажмли тасвири эталонларига мос бўлиши керак.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини кўплаб чиқаришни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тегишли тасвирини муҳрларда, муассасаларнинг бланкаларида, мақтов ва фахрий ёрлиқларда, дипломларда, гувоҳномаларда ва шу муассасаларнинг бошқа расмий ҳужжатларида фойдаланиш ҳуқуқи берилган барча муассасалар амалга оширишлари мумкин. Бу муассасаларга Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тегишли тасвирини маъмурий биноларни безаш ва шу биноларнинг пештоқидаги ахборот ёзувларига туширишга рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвиридан вимпелларда, халқаларда, нишонларда, шунингдек, бинолар ва витриналарни безашда декоратив мақсадларда фойдаланилиши мумкин. Бунинг учун мазкур буюмлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган, бинолар ва витриналарни жиҳозлаш эса тегишли ҳокимликлар томонидан маъқулланган бўлиши керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси гербининг тасвирини туширишда ёки уни кўплаб чиқараётганда унга ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишга йўл қўйилмайдиган шароит яратилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида»ги Қонун талабларига ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирини тайёрлаш ҳамда уни кўплаб чиқариш Тартибига риоя этилиши учун масъулият тегишли давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида»ги Қонуннинг ва мазкур Тартибнинг аниқ бажарилишини кузатиб бориш ҳокимликлар зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрлар ва ҳужжатлар бланкалари тайёрлаш, фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрлардан Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши, унинг Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва унинг девони, Вазирлар Маҳкамаси, республика Олий Кенгашининг қўмиталари, комиссиялари ва Котибияти, Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва давлат қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамаси тасарруфидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасининг судлари ва ҳакамлик судлари, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий назорат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловларини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, давлат нотариал конторалари, банклари муассасалари ва ташкилотлари, барча даражалардаги давлат илмий ва ўқув юртлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан муҳрларда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги бошқа давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ихтиёрида бўлмаган ва мулкчиликнинг аралаш шаклларига асосланган жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрлардан, ҳужжатлар бланкалари ва бурчаклари тамғалардан фойдаланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳр диаметри 40—45 миллиметрли думалоқ шаклдаги металл, полимер ёки каучук буюмдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доира ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, муҳрнинг айланасига эса вазирликнинг, идоранинг (марказий муассасанинг) номи, сўнгра бош бошқарманинг (бошқарманинг) номи ва муассаса, корхона, ташкилотнинг номи ёзилади. Ҳар бир реквизит аввал давлат тилида, сўнгра эса рус тилида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг муҳрдаги тасвири «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида» 1992 йил 2 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунида баён этилган тасвирга қатъий мос бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳр штемпель-ўймакорлик корхоналари томонидан, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича тайёрланади, бунда тасдиқланган намуналар (эскизлар) ва ички ишлар органларининг муҳрни тайёрлаш учун рухсатномаси албатта илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрни тайёрлашга рухсат олиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, прокуратуралар, судлар, давлат нотариал конторалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини муҳрларга тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар илтимоснома билан бирга қуйидагиларни ҳам тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳр тайёрлаш учун дастлабки буюртма берилаётганда — уларнинг юқори ташкилот томонидан имзоланган икки нусхадаги намуналари (эскизлари), шунингдек, уставдан, низомдан, буйруқдан ёки бундай муҳрлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлардан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона, муассаса, ташкилот, илмий ва ўқув юртларининг номи ўзгариши муносабати билан муҳр тайёрлаш учун буюртма берилаётганда уларнинг раҳбарлари томонидан имзоланган икки нусхадаги муҳр намуналари (эскизлари) ва юқори ташкилотнинг номни ўзгартириш ҳақидаги устави, низоми, қарори, буйруғи ёки фармойишидан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳрлар эскирганлиги муносабати билан уларни тайёрлаш учун буюртма берилаётганда — мазкур корхона, муассаса, ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган икки нусхадаги муҳр намунаси (эскизлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Металл, полимер ёки каучук муҳрларнинг намуналари (эскизлари) алоҳида-алоҳида топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган фақат бир нусхадаги полимер, каучук ёки металл муҳрга эга бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган «2» рақамли қўшимча муҳр ички ишлар органлари рухсати билан тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири тушириб тайёрланган муҳрни бериш, уни сақлаш ва штемпель-ўймакорлик корхонаси томонидан яроқсиз ҳолда ишлаб чиқарилган муҳрни йўқ қилиб ташлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳр унинг акс эттирилиши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида махсус назарда тутилган ҳужжатларга, шунингдек, муҳим маълумотлар ёзилган бошқа ҳужжатларга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрдан, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ҳужжатлар бланкаларидан қонуний фойдаланиш учун ва уларни сақлаш тартибига риоя этилиши учун масъулият орган ёки муассаса, корхона, ташкилот раҳбари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Орган ёки муассаса раҳбари Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрни ва Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ҳужжатлар бланкаларини сақлаш, шунингдек, улардан фойдаланиш учун масъулиятни, зарур ҳолларда, ўз буйруғи билан ўзига бўйсунувчи ходимлардан бири зиммасига юклаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Орган ёки муассаса раҳбари алмашганда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳр ва Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ҳужжатлар бланкалари далолатнома бўйича янги тайинланган ёки сайланган раҳбарга далолатнома бўйича берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрлар ва бланкалар ёнмайдиган металл шкафда ёки сейфда сақланади ва махсус дафтарда ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрни сақлаш учун масъул мансабдор шахслар унинг бузилишига ёки йўқолишига йўл қўймасликка мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳр йўқолган тақдирда орган ёки муассаса, корхона, ташкилот раҳбари уни топиш чора-тадбирларини кўришга, шунингдек, бу ҳақда дарҳол ички ишлар органларига хабар беришга ва матбуотда эълон қилишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган йўқолган муҳр ўрнига янгисини тайёрлаб беришга рухсат умумий асосларда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган йўқолган муҳр ўрнига тайёрлаб берилган муҳр матнида «Д» (дубликат) ҳарфи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрлардан фойдаланишга эҳтиёж қолмаганда, шунингдек, бузилган ёки яроқсиз ҳолга келганда йўқ қилиш учун ички ишлар органларига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ҳужжатлар бланкалари ташкилий-фармойиш ҳужжатлари андазаларига мувофиқ равишда органлар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан тайёрланади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 йил, 8-сон, 26-модда; 2002 й., 6-сон, 36-модда; 2005 й., 27-сон, 191-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда)