Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.1994 10.08.1992 йилдаги 369-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.08.1992 йилдаги 369-сон
Kuchga kirish sanasi
10.08.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.1994
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН ШАРТНОМАЛАР ВА САВДО БЎЙИЧА ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИНИНГ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 мартдаги 136-сонли «Ўзулгуржибиржасавдо»ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмасининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 10 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 10 августдаги 369-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо»)нинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАВИ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо»)ни ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзшартномасавдо» фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 9 мартдаги 115-сон қарорига ва республиканинг амалдаги қонунига асосан ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзшартномасавдо» мулкчилик шаклларидан, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмаларнинг ва мазкур Уставда назарда тутилган вазифаларни биргаликда ҳал этиш учун ўзларининг куч ва ресурсларини бирлаштириш хоҳишини билдирган алоҳида ишбилармонларнинг ихтиёрий бирлашмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо» тугатилган «Госкоопснаб» ва унга қарашли бўлинмаларнинг ҳуқуқий вориси бўлиб, уюшманинг барча мулкини бошқаради, белгиланган тартибда уюшма бўлинмаларини тузади, қайта ташкил этади ва тугатади, меҳнат жамоаларининг қарорларини ҳисобга олган холда давлат бошқарувининг ваколатли идораларига уларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзшартномасавдо» юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга ва банкларда ҳисоб ва бошқа хил счётларга ва ўз номи давлат ва рус тилларида ёзилган гербли ҳамда думалоқ муҳрларга, штамплар ва бланкаларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзшартномасавдо»нинг юридик номи қуйидагича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тилида: ‎ Ўзбекистон шартнома ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо»)‎
рус тилида: ‎ Узбекская государственно-акционерная ассоциация по контрактам и торговле (Узконтрактторг)‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо»нинг жойлашган манзили:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси, 700038, Тошкент ш., Навоий кўчаси, 7.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзшартномасавдо» ўз номидан мулкий ва бошқа ҳуқуққа эга бўлиши, вазифани бажариши, суд органларида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзшартномасавдо» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Президентнинг фармонларига, республика Ҳукуматининг фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга ва мазкур Уставга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзшартномасавдо» хўжалик ташкилотлари, корхоналари, шу жумладан, юридик шахс ҳуқуқи билан тармоқ корхоналари, ваколатхоналар ташкил этиш, давлат, кооператив, акционерлик корхоналари ва ташкилотлари билан бирлашмаларга кириш, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги бошқа хўжалик жамиятларининг таъсисчиси ва қатнашчиси бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзшартномасавдо» ўз вазифаларини бажариш учун белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш, шартнома асосида мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш, чет эл валютасида битимлар тузиш, МДҲ аъзолари бўлган давлатларда филиаллар ва ваколатхоналар очиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. УЮШМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ ВА ҲУҚУҚИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар «Ўзшартномасавдо»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий тижорат-воситачилик ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш, кичик ҳамда қўшма корхоналар тармоқларини, суғурта жамиятлари, тижорат марказлари, майда улгуржи, воситачи ва чакана савдо дўконлари, товар биржалари, брокерлик идоралари, савдо уйлари, улгуржи ярмаркалар, аукционлар, лизинг, логистик ва бошқа компаниялар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро фойдали хўжалик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришга доир ишлаб чиқариш ҳамда тижорат-воситачилик хизматларини амалга ошириш, ишлаб чиқарувчилардан, уларнинг қайси идорага бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, моддий ресурслар ва товарларни эркин сотиб олишни ҳамда уларни истеъмолчиларга сотишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техника ресурсларига бўлган талабларни ўрганиш, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда маҳсулотларнинг энг муҳим турлари балансларини ишлаб чиқиш, уларни давлат эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш ва етказиб бериш топшириқларини аниқлаш ва кўрсатилган эҳтиёжларнинг моддий-техника ресурсларига бўлган талабларини маҳсулотларнинг квоталанган турлари бўйича квоталар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмаларни ишлаб чиқаришга жойлаштириш, давлат эҳтиёжлари учун хом ашё, маҳсулотлар ва товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар, савдо воситачилари, шунингдек, хорижий фирмалар билан контрактлар ва тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан етказиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика корхоналарида маҳсулотлар ва товарларнинг энг камёб турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспортга мол етказиб беришни янада ривожлантириш, давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун моддий-техника ресурсларини, товарларни импорт бўйича қўшимча сотиб олиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва республика Ҳукуматига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда ҳолатлар оқибатларини тугатиш ва ишлаб чиқариш воситалари бозорини барқарорлаштириш учун эҳтиёт захираларини, моддий-техника ресурслари резервларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимларнинг лойиҳаларини тузиш, ҳукуматлараро битимлар бўйича моддий-техника ресурслари етказиб беришни тартибга солиш ва уни назорат қилиш ишларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий, ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадларда қурилаётган ва қайта қурилаётган объектларни шартнома асосида асбоб-ускуналар, приборлар, электротехника ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи ресурсларни тайёрлаш ва қайта ишлашни, саноат чиқиндиларини ишга солишни, ўраш-жойлаш маҳсулотларини тайёрлаш ва сотишни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун «Ўзшартномасавдо» фаолият ва аъмолларнинг қуйидаги турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот ва ташкилий-тижорат хизматлари кўрсатиш, тижорат, илмий-техника, экология, ҳуқуқий ва бошқа ахборотлар билан таъминлаш, истеъмолчиларга ва ишлаб чиқарувчиларга ҳуқуқий ва илмий-техникавий маслаҳатлар бериш, ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришга пухта тайёрлаш, етказиб берилган ускуналарни монтаж қилиш, приборлар ва бошқа буюмларни тузатиш ва тиклаш бўйича ишлаб чиқариш хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар, фонд, валюта биржаларида ва биржадан ташқари оборотда аъмолларнинг барча турларини ўтказиш, уюшма аъзоларининг қийматдор қоғозларини белгиланган тартибда жойлаштиришни, чиқаришни ва сотишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара, аудиторлик, лизинг, консигнацион ва логистик хизматларни ўзаро манфаатдорлик шартларида бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
параметрларни аниқлаш, вазирликларга, идораларга, концернларга, уюшмаларга, бирлашмаларга ва корхоналарга квоталарнинг ҳажмларини белгилаш, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар ва товарлар ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш бўйича буюртмаларни жойлаштириш, Ўзбекистон Ҳукумати томонидан чеклашлар жорий қилинган маҳсулотларни республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш учун лицензиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукуматлараро шартномалар ва савдо-иқтисодий битимлар бўйича маҳсулотлар ҳамда товарларни ўзаро етказиб беришни назорат қилишни ва бошқаришни амалга ошириш, квота бўйича олиб чиқиб кетиладиган маҳсулотлар ва товарларни бартер бўйича айирбошлашни ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарх белгилаш, қўшимча нархлар, транспорт тарифлари бўйича ҳужжатларни, монополияга қарши иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, бозор инфраструктурасини янада ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлашда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юклатилган вазифаларни бажариш учун республика ҳудудидаги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралардан, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан зарур статистика маълумотларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, муассасалар, қурилишлар ва шу кабилардан шартнома асосида хом ашё, материаллар, ёқилғи ва бутловчи буюмларни уларга муҳтож бўлган истеъмолчиларга вақтинча ёрдам кўрсатиш учун олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
концернлар, уюшмалар, корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва муассасаларга, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимлар ва шартномалар, шунингдек, «Ўзшартномасавдо»нинг квоталари ҳажмлари доирасида маҳсулотлар ва товарларни жўнатиш муддатлари, тартиби ва навбати масалалари бўйича бажариш мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар, бюджет билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шу жумладан, ресурсларнинг эҳтиёт захиралари ва резервларини яратиш ва давлат буюртмаларини бажариш учун кредитларнинг барча турларидан, шу жумладан, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида таркибий, молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолиятнинг барча масалаларини мустақил равишда ҳал этиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлашнинг шакллари ва миқдорларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эҳтиёт, захира жамғармалари яратиш учун Кенгаш қарорига кўра ўз қатнашчиларининг маблағларини марказлаштириш ва уларни умумтармоқ вазифаларини ҳал этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини тўлдириш учун йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорни ишлаб чиқариш воситалари, товарлар билан тўлдириш мақсадида молия-ҳисоб-китоб ва кредит хизматлари кўрсатиш, сотувчиларга ва харидорларга тижорат кредити бериш, ўзининг тижорат банкларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо» томонидан Ўзбекистонга ўзаро ҳамкорлик қилиш (шартномалар тузиш) ва контрактларни бажариш масалалари бўйича расмий равишда таклиф этилган хорижий мутахассислар (шериклар)нинг республика ҳудудида яшаш ва транспорт ҳаражатлари учун сўмлар бўйича ҳақ тўлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. УЮШМАГА АЪЗОЛИК ВА КИРИШ ШАРТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Устав жамғармасига ўз улушларини моддий ёки пул шаклида қўшган юридик ва жисмоний шахслар «Ўзшартномасавдо» қатнашчилари бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшмага кириш тўғрисидаги ариза Кенгаш томонидан унинг яқинда бўладиган мажлисида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Уюшма қатнашчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устуворлик тартибида ва имтиёзли шартларда «Ўзшартномасавдо» акцияларини сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз кучи ва маблағлари билан уюшма олдида турган вазифаларни ҳал этишда қатнашиш ва унинг устав жамғармасига қўйилган улушга мутаносиб равишда унинг фаолияти натижаларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма фаолияти тўғрисида зарур ахборотлар, шунингдек, устуворлик асосида уюшма ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо» рамзидан, унинг розилиги билан ўз корхонаси ва ташкилотида фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайланадиган органлар ишида, «Ўзшартномасавдо» фаолияти дастурини белгилашда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Уюшма қатнашчилари қуйидагиларга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Уставга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо» фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган техник-иқтисодий, тижорат-воситачилик, статистика ва бошқа ахборотларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма фаолиятига доир махфий ахборотларни ошкор қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма раҳбар органларининг қарорлари ва кўрсатмаларини бажариш, «Ўзшартномасавдо» олдида олган мажбуриятларини адо этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Уюшма қатнашчисининг уюшмадан чиқиши уюшма Кенгашига ёзма ариза бериш йўли билан уюшма олдидаги мажбуриятларни сақлаб қолиш шарти билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Ўзшартномасавдо»га аъзолик, агар қатнашчининг фаолияти уюшма вазифаларига, Уставига, таъсис шартномасига зид бўлса, Кенгашнинг ташаббуси билан тугатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. УЮШМАНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Уюшма Кенгаши унинг юқори бошқарув органи ҳисобланади, у уюшма қатнашчилари ваколатли вакилларининг конференциясида тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан, кўпчилик овоз билан таъсисчилар ва қатнашчилар орасидан 5 йил муддатга сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Ўзшартномасавдо» фаолиятининг асосий йўналишлари ва режаларини белгилаш, уюшмага кириш ва ундан чиқиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш уюшма Кенгашининг алоҳида ҳуқуқ доирасига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Уюшма Кенгаши ўз таркибининг камида 2/3 қисми қатнашганда Кенгаш мажлисларини ўтказиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Уюшма Кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо» фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва унинг вазифалари ва функцияларининг бажарилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аъзоликка кириш, мақсадли ва бошқа бадалларнинг миқдорларини, тартибини, тўлаш муддатларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтиш комиссиясининг далолатномаларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо» даромадларини тақсимлаш тартибини, жамғармалар ва резервларнинг турлари, миқдорлари ва фойдаланиш йўналишларини белгилайди, нарх белгилаш масалаларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо» харажатлари ва даромадлари сметаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма бошқарувини, унинг раисини ва ўринбосарларини кўпчилик овоз билан 5 йилга сайлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. «Ўзшартномасавдо» уюшмаси бошқаруви.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари Кенгаш томонидан сайланади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма бошқаруви раисининг 7 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўринбосарлар ўртасида вазифалар уюшма раиси томонидан тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма бошқаруви:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо»ни бошқаришнинг уюшма Кенгашининг ҳуқуқ доирасига кирмайдиган барча жорий масалаларини ҳал қилади, «Ўзшартномасавдо» номидан ҳар қандай фаолиятни ишончномасиз амалга ошириш ҳуқуқига эгадир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарувнинг ташкилий тузилмаси бўйича қарорлар қабул қилади, уюшма бошқаруви аппарати бўлинмалари ва «Ўзшартномасавдо» тизими ташкилотлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни ёллаш ва ишдан бўшатиш, тасарруфидаги ташкилотларнинг раҳбарлари билан контрактлар тузиш масалаларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма устав вазифаларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма қатнашчиларининг қийматдор қоғозларини чиқаришни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув фаолиятини текшириш ушбу комиссия тўғрисидаги низомга мувофиқ тафтиш комиссияси томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. УЮШМАНИНГ УСТАВ ЖАМҒАРМАСИ ВА МОЛ-МУЛКИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Уюшма фаолиятини амалга ошириш учун уюшма аъзоларининг ўз маблағлари тарзидаги пай бадаллари миқдорида устав жамғармаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Устав жамғармасига маблағлар уюшма Кенгаши белгилайдиган миқдорларда ва улушларда таъсисчилар томонидан қўйилади, Кенгаш устав жамғармасини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Уюшма бошқаруви буюртмаларни жойлаштиради ва уюшма аъзоларининг ўз маблағлари қўйилмаларининг ҳамма суммасига чиқариладиган акцияларни тақсимлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларнинг хар бири камида 1000 сўм оддий ва имтиёзли номинал қиймат билан чиқарилади. Имтиёзли акциялар салмоғи 15 фоиздан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли акцияларнинг эгалари дивидендлар олишда устувор ҳуқуққа эга бўладилар, лекин овоз беришда овоз ҳуқуқига эга бўлмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Уюшма таъсисчиларининг бадаллари, улар томонидан улушларни (хиссаларни) қўйиш муддатлари ва тартиби бошқарув билан тузиладиган опцион шартнома бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Устав билан белгиланган асосларда ва тартибда «Ўзшартномасавдо»да аъзолик тугатилган ёки ундан чиқилган ҳолларда уюшма қатнашчиси устав жамғармасининг умумий суммасидан ўзи қўйган улушни тегишли дивидендлар билан олиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Уюшма ўз мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари бўйича тўлатиш мумкин бўлган ўз маблағлари ва мол-мулки билан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма қатнашчиси биргаликдаги хўжалик фаолиятидан кўрилган зарар учун фақат ўзига тегишли бўлган мулк доирасида жавоб беради. «Ўзшартномасавдо» ўз қатнашчиларининг қарзлари учун жавоб бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Уюшма ўзининг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар ва бошқа қатнашчилар томонидан ихтиёрий равишда берилган ҳамда уларга жамоа мулки ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулк ва маблағларнинг эгаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. «Ўзшартномасавдо» уюшма аъзолари томонидан уларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган ва ихтиёрий равишда уюшмага берилган мол-мулкни сотиб олиш, юридик ҳамда жисмоний шахсларга сотиш ва бериш, шунингдек, асосий давлат жамғармаларини ва маблағларни, улар маънавий ва жисмоний эскирганлиги сабабли, белгиланган тартибда балансдан чиқаришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. УЮШМАНИНГ ДАРОМАДЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. «Ўзшартномасавдо» даромадларининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган мажбурий солиқлар ва тўловлар тўлангандан сўнг қолган қисми қуйидагиларга тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзшартномасавдо»нинг марказлаштирилган, резерв ва эҳтиёт жамғармаларига ажратмалар учун — 15 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз корхоналарини ишлаб чиқариш техникавий ва ижтимоий ривожлантириш учун йўналтириладиган жамғарма фондига — 35 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциялар бўйича дивидендларни банк фоизи депозитлари тўловларидан паст бўлмаган миқдорда тўлашга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Фойда етишмай қолган тақдирда имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар таваккал жамғармаси ҳисобидан тўланади. Акционерларга оддий акциялар бўйича тўланадиган дивидендларнинг миқдори имтиёзли акциялар бўйича тегишли бўлган тўловлар миқдоридан ошиб кетган тақдирда бу акцияларнинг эгаларига бошқа акционерларга тўланган дивидендлар миқдоригача қўшимча тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Акционерларга дивидендларни тўлаш тафтиш комиссиясининг «Ўзшартномасавдо» баланси юзасидан хулосаси чиқарилгандан ва ҳисобот эълон қилингандан сўнг йил якуни бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. УЮШМАНИНГ ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Уюшма ҳисоб, ҳисобот ва ҳужжатлар обороти белгиланган тартибга ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. «Ўзшартномасавдо» тизими фаолияти якунлари йил чораги ва йиллик балансларда, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда, шунингдек, йиллик ҳисоботда акс эттирилади. Хўжалик фаолиятининг йиллик баланси ва ҳисоботи «Ўзшартномасавдо» томонидан жамланади ва Кенгаш томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. «Ўзшартномасавдо» бошқаруви фаолиятини текшириш тафтиш комиссияси томонидан бўлинмаларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш эса — шартнома бўйича аудиторлик хизматлари томонидан йилига камида бир марта амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. УЮШМАНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. «Ўзшартномасавдо» қонунчилик билан белгиланган тартибда мулк учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Уюшма қатнашчилари ўртасидаги баҳсли масалалар барча ҳолларда музокаралар йўли билан, келишмовчилик ҳоллари рўй берганда эса — Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. ФАОЛИЯТНИ ТЎХТАТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. «Ўзшартномасавдо»нинг фаолияти уюшманинг ваколатли вакиллари йиғилишининг, суд органларининг қарорига кўра, тўла инқирозга учраганда ва бошқа ҳолларда республиканинг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган тартибда тугатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. «Ўзшартномасавдо»ни тугатиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.