Ҳужжат кучини йўқотган 14.02.1994 03.08.1992 йилдаги 362-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.08.1992 йилдаги 362-сон
Kuchga kirish sanasi
03.08.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 14.02.1994
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқаpиш ва тадбиpкоpликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғpисида»ги 14 февралдаги 1994 йил 72-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 3 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
362-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 3 августдаги 362-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 февралдаги Фармони билан бозор муносабатларини шакллантириш чора-тадбирларини амалда рўёбга чиқариш, тадбиркорлик ва рақобатни рағбатлантириш, унумли меҳнатни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, республика ҳудудида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг ягона сиёсатини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Кейинги ўринларда — Давлат мулки қўмитаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига ҳисоб бериб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Давлат мулки қўмитасининг бош вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикадаги, шунингдек унинг ташқарисидаги давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга оширишда халқнинг мулкий ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат принципларини, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий мустақиллиги ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига (коммунал мулкка) ажратишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тассарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналар ҳамда мол-мулк турлари ва гуруҳларини аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатнинг республика ва коммунал мулкини* давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши тасдиқлагандан кейин рўёбга чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Кейинги ўринларда — давлат мулки ёки давлат мол-мулки.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг давлат мулки бўлган корхоналарини жамоа, ижара, акционерлик, хусусий корхоналарга ва мулкчиликнинг ўзга шаклларига асосланган бошқа корхоналарга айлантириш тартиби ва тизимини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар юридик ва хусусий шахсларининг давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиши тартибини ва квоталар миқдорини асослаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган дастурларга мувофиқ давлат мулкининг аниқ объектларини, энг аввало, паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар қийматини баҳолаш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича танловлар, кимошди савдолари ўтказиш тартибини, уларда харидорларнинг қатнашиши шартларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг махсус жамғармаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби бўйича таклифларни асослаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва коммунал мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнига, Давлат мулки қўмитасининг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари фаолиятига ташкилий ва методик раҳбарлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорлари ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат мулки қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг давлат дастурини ишлаб чиқади ва уни рўёбга чиқаришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган давлат корхоналари ва ташкилотлари мулкининг эгаси ваколатини амалга оширади, республика ҳудудида ва унинг ташқарисида давлат мулкидан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳуқуқини давлат идоралари ва хўжалик субъектларига беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки бўлган мол-мулкдан унинг ҳудудида ва чет элда самарали фойдаланилиши ва сақланишини назорат қилишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкни баҳолашни ўтказиш тартиби ва методикасига мувофиқ ҳақ тўлаб сотиб олиниши ёки сотилиши керак бўлган давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва қийматини баҳолаш бўйича комиссиялар ташкил этади ва уларнинг ишига раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларини хусусийлаштиришда сотувчи функциясини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган меҳнат жамоаларининг, Ўзбекистон Республикасининг давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахслари ва фуқароларининг, шунингдек хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида қатнашиш ҳақидаги талабномаларини рўйхатга олади улар бўйича қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича танловлар ва кимошди савдолари ташкил этади, уларда харидорларнинг қатнашиши шартларини, ҳисоб-китоблар, мулкий ҳуқуқни расмийлаштириш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар давлат корхоналари негизида ташкил этилганда акционерлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ёки ширкатлар ташкил этади, давлат мулкини ижарага берувчи (шу жумладан, ҳақ тўлаб сотиб олиш ҳуқуқи билан) ролини бажаради;
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 ноябрдаги 518-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектини сотиш нархини, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида меҳнат жамоаси аъзоларига бериладиган имтиёзларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган дастурлар асосида объектлар рўйхатини ва уларнинг гуруҳларини, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда устунликларни, чеклашларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган давлат мулки объектларини сотиб олувчи хорижий давлатлар ва МДҲ мамлакатларининг жисмоний ва юридик шахслари учун квоталар миқдорини ва уларнинг акцияларини ҳамда уларнинг иштирок этиши тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 ноябрдаги 518-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг мухтор вакили, давлатлараро акционерлик жамиятларининг муассиси сифатида иш кўради;
(4-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 ноябрдаги 518-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш давомида ўз ҳудудий идоралари фаолияти устидан ташкилий, методик раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, концернлари ва давлат-акционерлик уюшмалари билан, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мол-мулк билан аъмолларни амалга ошириш бўйича биржа фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини бошқариб борувчи қонунлар, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда иштирок этади, хўжалик фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида пайдо бўлувчи янги бозор тузилмалари ривожланишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнларининг илғор жаҳон тажрибасини қўллаш мақсадида ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат мулки қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тартибга солувчи меъёрий ва методик ҳужжатларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига давлат органлари томонидан амалдаги қонунчиликни, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланган давлат тасарруфидан чиқаришга хусусийлаштириш дастурларини бузган ҳолда давлат мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини ўзгартиришни бекор қилиш, шунингдек айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги тақдимномаларни белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат корхонасини жамоат корхонасига айлантиришда меҳнат жамоаси балансида бўлган ижтимоий инфраструктура ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини меҳнат жамоасига текин бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда меҳнат жамоаларига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган имтиёзларни бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объект фаолияти шартлари ва ўзаро мажбуриятлар тўғрисида муайян даврга тузилган битимни имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция жамғармалари, хўжалик ҳисобидаги маслаҳат-тадқиқот ва эксперт хизмати, холдинглар, фонд биржалари ва кўчмас мулк биржалари ташкил этиш ва уларни тугатиш, мулкий ва бошқа жамғармалар, бошқа бозор тузилмаларини ташкил этишда қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 ноябрдаги 518-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушувчи маблағларнинг 5 фоизи — Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг мулк эгаси вакилининг давлат мулки билан тасарруф этиш, бошқарув ва тижорат аъмолларини бажариш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича харажатларини қоплаш учун фойдаланиш;
(5-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 ноябрдаги 518-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат, қўмиталари, идоралар, ҳокимликлар, концернлар, уюшмалардан, шунингдек бевосита бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлардан ўз фаолияти учун зарур бўлган маълумотнома, статистик ва ахборот материалларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идораларидан, илмий-тадқиқот, аудиторлик, маслаҳат ташкилотлари (шу жумладан, хорижий ташкилотлардан шартнома асосида) ва бошқа ташкилотлардан экспертлар ва мутахассисларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертиза ўтказиш учун белгиланган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги мулкдорга мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ордер бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассисларни белгиланган тартибда чет элга хизмат сафарига юбориш ҳамда Давлат мулки қўмитаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун хорижий мутахассисларни қабул қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 ноябрдаги 518-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат мулки қўмитаси белгиланган тартибда ўз таркибий бўлинмаларини — хусусийлаштириш ва давлат мулкини бошқариш бўйича ҳудудий бошқармаларни ташкил этади ва уларнинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади. Ҳудудий бошқармалар Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади, бевосита Давлат мулки қўмитасига бўйсунади ҳамда амалий фаолиятларида халқ депутатлари тегишли маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг ҳокимликлари билан мустаҳкам ўзаро алоқада бўлади, юридик шахслар ҳисобланади, банкда ўзининг ҳисоб-китоб счётига ва муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари Давлат мулки қўмитаси раиси томонидан тайинланади. Ҳудудий бошқармалар тўғрисидаги Низом Давлат мулки қўмитаси ҳайъатининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат мулки қўмитаси ўзига қарашли ташкилотларни — қайта рўйхатдан ўтказиш ва давлат мулкини бошқариш бўйича хўжалик ҳисобидаги марказни ҳамда давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган корхоналарнинг каталогларини, меъёрий-маълумотнома материалларни нашр этиш бўйича хўжалик ҳисобидаги бюрони, фонд биржасини ташкил этади ва уларнинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат мулки қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, шу жумладан, республика давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини бажариш бўйича қарорлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат мулки қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси раиси қўмитага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради, Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг фаолиятни алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилишлари учун шахсан жавобгарликлари даражасини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси раисининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари бўлади. Ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси бўлимларининг бошлиқлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат мулки қўмитасида Қўмита раиси (ҳайъат раиси), лавозими бўйича раис ўринбосарлари, шунингдек бошқа раҳбар ходимлардан иборат таркибда 9 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Давлат мулки қўмитаси ҳайъати аъзоларининг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат мулки қўмитаси ҳузурида маслаҳат бериш функциялари берилган мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади. Унга лавозими бўйича Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Қўмита ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари, шунингдек олимлар, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий бошқарув органларининг мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакиллари киради. Кенгашнинг шахсий таркиби қўмита томонидан тасдиқланади. Кенгашга қўмита раиси бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитасининг раиси Қўмитанинг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати бўлимлари, унинг ҳудудий бошқармалари, унга қарашли ташкилотлар ва инвестицион жамғармалар тўғрисидаги Низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат мулки қўмитаси органларининг ходимлари хизмат бурчларини бажариш чоғида ҳокимият органлари вакиллари мақомига тенглаштириладилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан тенг ҳолда қонун билан муҳофаза қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ходими хизмат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлган тақдирда ҳалок бўлганнинг оиласига республика бюджети маблағлари ҳисобидан эллик ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла бериладиган нафақа тўланади, кейинчалик бу маблағ айбдор шахслардан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ходимларига профессионал фаолият билан шуғулланишни истисно қилувчи оғир тан жароҳати етказилган тақдирда уларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан йигирма беш ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла бериладиган нафақа тўланади, кейинчалик бу маблағ айбдор шахслардан ундириб олинади. Шунингдек, ҳар ойда уларнинг лавозим маошлари билан пенсиялар ўртасидаги фарқ миқдорида маблағ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ходимларига унча оғир бўлмаган тан жароҳати етказилганда уларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан беш ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла бериладиган нафақа тўланади, кейинчалик бу маблағ айбдор шахслардан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат мулки қўмитаси раиси, унинг ўринбосарлари, Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари халқ депутатлари, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг сайлаб қўйиладиган органлари аъзолари бўлишлари мумкин эмас. Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари ва фуқаролар билан тижорат ва меҳнат муносабатларига киришишлари, хизмат бурчларини бажаришдан шахсий фойда олишлари мумкин бўлган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишлари мумкин эмас. Улар бевосита ёки бошқа шахслар орқали Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан сотишга тайёрланадиган корхоналар ва қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур чеклашлар қайд қилиб ўтилган мансабдор шахсларнинг бутун ишлашлари муддатида ва улар эгаллаб турган лавозимларидан бўшаганларидан кейин икки йил давомида амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат мулки қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, банкда ўз ҳисоб-китоб счётига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 йил, 8-сон, 23-модда)