10.04.2020 йилдаги ПҚ-4668-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.04.2020 йилдаги ПҚ-4668-сон
Kuchga kirish sanasi
10.04.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ва 2019 — 2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш концепцияси доирасида тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва ундан барчанинг фойдалана олиш имкониятини таъминлаш, тиббиёт илм-фанининг замонавий ютуқлари ва технологияларини жорий этиш, аҳоли соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш, турли хил, айниқса сурункали касалликлар профилактикасида ва уларни даволашда сифат, хавфсизлик ва самарадорлик жиҳатидан амалда синалган халқ табобати муҳим ўрин тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган давр ичида кўрилган чора-тадбирлар натижасида халқ табиблари томонидан хизматлар кўрсатиш соҳасида ҳуқуқий база шакллантирилди, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси ташкил этилди, халқ табобатининг усуллари ва ютуқларини самарали ва хавфсиз тарзда қўллаш учун биринчи навбатдаги шарт-шароитлар яратилди, уни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва йўналишлари белгилаб берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, амалга оширилган ишлар таҳлили халқ табобати хизматларини кўрсатишни, унинг усуллари самарадорлигини баҳолаш механизмларини янада такомиллаштириш, халқ табобатини замонавий соғлиқни сақлаш тизимига изчил интеграциялаш, ушбу йўналишда мутахассислар ва бошқа тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш зарурати мавжудлигидан далолат бермоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ табобатининг касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича самарали усулларини замонавий тиббиёт амалиётига жадал интеграциялаш, фуқаролар саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ушбу соҳада мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Халқ табобати соҳасидаги 2014 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегия амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин. Унинг мақсади қуйидаги йўналишларда аъзо мамлакатларни қўллаб-қувватлашдан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саломатлик, осойишталик, инсонларга қаратилган тиббий-санитар ёрдам кўрсатишни таъминлаш, тиббий-санитария хизматлари сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш хизматлари билан ялпи қамраб олишни кенгайтириш ҳамда истеъмолчиларга ўз соғлиғи ҳақида ғамхўрлик қилиш борасида онгли танлов учун имкониятлар яратишда халқ табобатининг салоҳиятидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меъёрлар ва қоидаларни белгилаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда халқ табобати маҳсулотлари ва амалиётини соғлиқни сақлаш тизимига интеграциялаш, кадрлар малакасини ошириш, даволаш кўникмалари, хизматлари ва усулларини такомиллаштириш йўли билан халқ табобатини хавфсиз ва самарали қўллашга лозим даражада кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг экспертларини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси, «Табобат» академияси ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 — 2025 йилларда Ўзбекистонда халқ табобатини ривожлантириш концепциясини мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар) ҳамда уни амалга оширишга доир йиллар бўйича «Йўл харитаси» билан биргаликда тасдиқлашни назарда тутувчи қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Концепцияни ишлаб чиқишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони билан тасдиқланган ва ҳозирда амалга оширилаётган 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси билан узвий боғлиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ механизмлар ва босқичларни кўрсатган ҳолда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқ табобати соҳасидаги 2014 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясида назарда тутилган тавсиялар ва таклифларни амалда бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хитой, Корея, Япония, Ҳиндистон, Вьетнам, Франция, Россия ва бошқа мамлакатларнинг халқ табобатини ривожлантириш борасидаги илғор институционал тажрибасини, шу жумладан жойига бориб кенг ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган таҳлиллар ва тадқиқотлар асосида халқ табобати воситалари ва усулларининг сифати ҳамда хавфсизлигини тартибга солишнинг институционал механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, унинг асосий йўналишларини ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон халқ табобати ассоциациясининг 2020 йил 1 майдан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомига эга Республика халқ табобати илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда — Республика маркази);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт олий таълим муассасаларида ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида мазкур қарорнинг 8-бандида кўрсатилган молиялаштириш манбалари билан юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ табобатини ривожлантириш марказларини (кейинги ўринларда — Ҳудудий марказлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Республика марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобати усулларидан, шу жумладан ўзбек халқ табобатининг тарихий анъаналари ва ўзига хос меросидан фойдаланган ҳолда касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш, шунингдек, бошқа тиббий хизматлар кўрсатишнинг самарадорлигини таҳлил қилиш ва ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобатининг асосий йўналишларини (фитотерапия, акупунктура, аюрведа, гомеопатия, йога, моксотерапия, натуропатия, остеопатия, термал тиббиёт, хиро-амалиёт, цигун ва бошқалар) ривожлантириш, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашда ва замонавий тиббиётда уларни қўллаш бўйича ўқув-методик адабиётлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобатини касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш масалаларида замонавий тиббиётга интеграциялаш бўйича, шу жумладан илмий-тадқиқот ва лаборатория тадқиқотлари ўтказиш орқали таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобатида фойдаланиладиган ўсимликларни ўстириш ва ўсимлик кўринишида бўлмаган хомашё тайёрлашни, ушбу йўналишда лаборатория ва илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, халқ табобатида энг кўп ишлатиладиган ўсимликлар ва хомашёни ўстиришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобати бўйича мутахассисларни, тиббиёт ходимларини ва тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларни Ҳудудий марказларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар саломатлигини таъминлашда халқ табобатининг ролини ошириш борасидаги муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш юзасидан илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларнинг халқ табобати вакили бўлган ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик қилиш, мамлакатимизда халқ табобатини янада ривожлантириш масалалари бўйича биргаликда анжуманлар, форумлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ табобатини ривожлантириш марказлари ташкил қилинаётган тиббиёт олий таълим муассасалари ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика маркази халқ табобати соҳасида бош муассаса, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси эса ушбу соҳада мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича клиник база ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) ташкилий тузилмасига киради ва унга ҳисобдор бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика марказига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика маркази директори меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Вазирлик бош бошқармасининг бошлиғига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика маркази Вазирликнинг илмий-амалий, тадқиқот ва бошқа муассасаларини оптималлаштириш ҳисобига тўлдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказлар Республика марказининг жойлардаги бўлинмалари ҳисобланади, Республика маркази уларга методик раҳбарлик қилади ва фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказларда ўқитиш Вазирлик томонидан тасдиқланган, Республика маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси ва «Табобат» академияси томонидан ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича пуллик асосда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказларда ўқитиш қийматининг миқдори Республика маркази томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказларга тингловчиларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Вазирлик томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказларнинг битирувчиларига халқ табобати бўйича малака оширганлик тўғрисида расмий ҳужжат деб тан олинадиган белгиланган шаклдаги сертификат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ табобати бўйича мутахассисларни тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларга Вазирлик томонидан тасдиқланадиган шаклдаги халқ табобатининг тегишли йўналишларида фаолият олиб бориш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказларнинг директорлари Республика маркази директори томонидан лавозимга тайинланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказларда ўқитувчилик фаолиятига тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари ҳамда Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, халқ табобати бўйича мутахассислар ва тиббиёт ходимлари жалб қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказлар ходимларига тиббиёт олий таълим муассасаларида тегишли лавозимлар учун ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаб юқори бўлган доривор ўсимликларни етиштириш ва тайёрлаш ҳамда халқ табобати соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда тегишли тиббиёт олий таълим муассасалари ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари балансида турадиган ва Ҳудудий марказларга доимий фойдаланиш учун бериладиган 1 гектаргача бўлган майдонга эга мини-плантациялар (кейинги ўринларда — мини-плантациялар) ташкил қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказларда илғор илмий изланишлар ва тадқиқот ишлари олиб бориш учун замонавий лабораториялар ташкил этиш ҳамда уларни зарур асбоб-ускуналар, техника ва бошқа моддий-техник ресурслар билан жиҳозлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Вазирлик, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси ва «Табобат» академияси билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар муддатда мини-плантациялар ташкил қилиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни танлаш ва ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш ишларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳудудий марказлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар, шу жумладан халқ табобати бўйича мутахассисларни, тиббиёт ходимларини ва тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан тушган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва ташкилотлари грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи беғараз кўмак маблағлари (грантлар, техник кўмаклар ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан норезидентларнинг хайрия маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик ва Ўзбекистон халқ табобати ассоциациясининг 2020 йил 1 майдан қуйидагиларда халқ табобати хоналарини очиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасидаги давлат кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида ва ушбу муассасалар тиббиёт ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида 1 нафардан штат бирлигини ажратиш орқали уларни тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат тиббиёт ташкилотларида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик бир ой муддатда ушбу банд талабларини ҳисобга олган ҳолда нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тиббий фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартларини қайта кўриб чиқиш қисми бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлик икки ҳафта муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказларнинг тузилмаси ва низоми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий марказларда тингловчиларни ўқитиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш масалаларида халқ табобатининг замонавий тиббиёт билан ҳамкорлиги ва интеграциясини назорат қилиш механизмлари ҳамда тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан халқ табобати усулларини қўллаган ҳолда касалликларни даволаш учун тавсия этиладиган ҳамда маҳаллий табиий ва ўсимликлардан олинадиган халқ табобати дори воситалари рўйхати шакллантирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3968-сон қарорида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва мутахассислар, уларнинг иш тажрибаси, кўрсатадиган хизмат турлари, алоқа ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган ягона маълумотлар базасини шакллантириш кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик Фанлар академияси билан биргаликда мазкур маълумотлар базасига халқ табобати усулларини қўллаган ҳолда касалликларни даволаш учун тавсия этиладиган табиий ва ўсимликлардан олинадиган дорилар, халқ табобати воситалари, шунингдек, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни киритиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йилги давлат илмий-техникавий дастурлари лойиҳаларини шакллантиришда халқ табобати бўйича илмий-тадқиқот лойиҳалари учун танлов эълон қилинишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг асослантирилган ҳисоб-китоблари ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгаши қарорлари асосида Жамғарма маблағларини мазкур қарорга мувофиқ Ҳудудий марказларда замонавий лабораторияларни ташкил этиш ва уларни зарур асбоб-ускуналар, техника ва бошқа моддий-техник ресурслар билан жиҳозлаш учун йўналтиришни таъминласин.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Республика маркази буюртманомаларига асосан Ҳудудий марказлар фаолиятини ва кейинчалик ишлашини ташкил этиш мақсадида хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши), шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни белгиланган тўловларни ундирмаган ҳолда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда Ҳудудий марказлар фаолиятини ва кейинчалик ишлашини ташкил этиш жараёнига хорижий давлатлардан, шу жумладан халқ табобати энг яхши ривожланган Хитой, Корея, Япония, Ҳиндистон, Вьетнам, Франция ва Россия давлатларидан халқ табобати масалалари бўйича мутахассис ва экспертларни жалб қилишни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда халқ табобати соҳасида истиқболга ва ривожланиш тажрибасига эга бўлган мамлакатлар билан ушбу соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан илмий-таълим лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш бўйича меморандум ва келишувларни имзолашнинг мақсадга мувофиқлиги ва механизмлари тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил якунига қадар республиканинг (ташкилотларнинг) халқ табобати соҳасидаги халқаро профессионал ташкилотларга (Жаҳон акупунктура ва моксотерапия ассоциациялари федерацияси, Жаҳон хиро-амалиёт федерацияси, Жаҳон гидротерапия ва климатотерапия федерацияси, Жаҳон хитой тиббиёти жамиятлари федерацияси ва бошқаларга) аъзо бўлиши масаласини кўриб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2020 йил 1 августга қадар Ҳудудий марказлар кутубхоналарини Абу Али ибн Сино, Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий, Абу Мансур Қумрий, Исмоил Журжоний каби қомусий олимлар, файласуфлар, табиблар ва халқ табобати соҳасидаги бошқа буюк аждодларнинг илмий меросини ўрганиш билан боғлиқ ишлар тўпламларининг нусхалари билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси, «Табобат» академияси ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли ўртасида халқ табобатининг, касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволашда қўлланиладиган доривор ўсимликларга асосланган табиий маҳсулотларнинг афзалликларини кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Республика маркази Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51-уй манзилида жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлик икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг бевосита ижросини таъминлаш қуйидаги шахслар зиммасига юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари — мазкур қарорни сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида ижро қилиш, масъул вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва ҳокимликлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, кўрилган чоралар тўғрисида уларнинг раҳбарлари ҳисоботларини мунтазам эшитиш, аниқланган муаммо ва камчиликларни тезкор бартараф этишни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов — Республика маркази ва Ҳудудий марказлар иши самарали ташкил этилиши, уларнинг келгусида фаолият юритишини таъминласин, Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини янада ривожлантириш масалалари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, бошқа халқаро ва ноҳукумат тузилмалар билан яқин ва фаол ҳамкорликни ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Қ. Юсупалиев — касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш масалаларида халқ табобатининг замонавий тиббиётга босқичма-босқич интеграциялашувини, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатувчи шахсларни хатловдан ўтказиш ва уларни кейинчалик тегишли гуруҳларга таснифлашни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари — барча тадбирларни мазкур қарорга мувофиқ белгиланган муддатларда сўзсиз ва сифатли бажарсин, қўйилган вазифаларни амалга оширишда Вазирликка ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 10 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4668-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4668-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 22 нафар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4668-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ табобатини ривожлантириш марказлари ташкил қилинаётган тиббиёт олий таълим муассасалари ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Марказнинг номланиши

Марказ жойлашган жой

Марказнинг манзили

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Қорақалпоғистон тиббиёт институти

Нукус шаҳри, Досназаров кўчаси, 104

2.

Андижон вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Андижон давлат тиббиёт институти

Андижон шаҳри, Ю.Отабеков кўчаси, 1

3.

Бухоро вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Бухоро давлат тиббиёт институти

Бухоро шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1

4.

Жиззах вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Жиззах Жамоат саломатлиги техникуми

Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 216

5

Қашқадарё вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Қарши Жамоат саломатлиги техникуми

Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 54

6.

Навоий вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Навоий Жамоат саломатлиги техникуми

Навоий шаҳри, Айний кўчаси, 1

7.

Наманган вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Наманган Жамоат саломатлиги техникуми

Наманган шаҳри, Носир кўчаси, 14

8.

Самарқанд вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Самарқанд давлат тиббиёт институти

Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 18

9.

Сурхондарё вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали

Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 64

10.

Сирдарё вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Сирдарё Жамоат саломатлиги техникуми

Сирдарё тумани, Истиқлол кўчаси, 14

11.

Тошкент вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Янгийўл Жамоат саломатлиги техникуми

Янгийўл тумани, Тошкент кўчаси, 56

12.

Фарғона вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали

Фарғона шаҳри, Янги Турон кўчаси, 2

13.

Хоразм вилояти Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали

Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 2

14.

Тошкент шаҳар Халқ табобатини ривожлантириш маркази

Тошкент тиббиёт академияси

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 2

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 07/20/4668/0412-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)