Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 20.02.2020 йилдаги 107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.02.2020 йилдаги 107-сон
Kuchga kirish sanasi
21.02.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартибини жорий этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида солиқ солиш объектларини ҳисобга олишни соддалаштириш, савдо ва хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, маҳаллий бюджетга даромадлар тушумларининг қўшимча манбаларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2020 йил 1 майдан бошлаб, 2021 йил 1 майгача Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартибини (кейинги ўринларда тажриба деб аталади) жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, тажриба даврида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар томонидан дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибда қурилган уй-жойлар ва яшаш учун мўлжалланган бошқа турар жойлар (кейинги ўринларда кўчмас мулк объектлари деб аталади), шунингдек, мазкур қарорга иловада кўрсатилган айрим мол-мулк турлари (кейинги ўринларда айрим мол-мулк турлари деб аталади) солиқ органларининг таянч пунктлари томонидан солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги бепул бериладиган гувоҳнома асосида ижарага берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк объектларининг ижарага берилиши билан бир вақтда Давлат солиқ қўмитасининг ягона электрон платформасига (мобил илова ёки веб-сайт орқали) бу ҳақдаги маълумотлар киритилиши лозим. Бунда ягона электрон платформага тегишли маълумотлар киритилган тақдирда, кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномасини тузиш ва уни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш талаб этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулк объекти ва айрим мол-мулк турлари солиқ органларида ҳисобга олинган махсус чеклар тақдим этиш орқали ижарага берилади ҳамда тегишли солиқлар тўланган тақдирда, ушбу фаолиятдан тушган нақд пулни банк кассасига топшириш ихтиёрий ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги гувоҳномасиз кўчмас мулк объектлари ва айрим мол-мулк турларини ижарага бериш ёхуд кўчмас мулк объектларининг ижарага берилгани тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда ягона электрон платформага киритмаслик — солиқларни тўлашдан бўйин товлаш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги гувоҳнома асосида айрим мол-мулк турларини ижарага бериш билан шуғулланадиган жисмоний шахслар тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт эмас ҳамда уларнинг даромадларига белгиланган тартибда декларация асосида солиқ солинади;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

тадбиркорлик субъекти сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳолда оилавий меҳмон уйлари хизматлари кўрсатаётган ва айрим мол-мулк турларини ижарага бериш билан шуғулланадиган жисмоний шахсларга мазкур қарор талаблари татбиқ этилмайди.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳри, Дўстлик, Сижжак ва Новобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида 4 та солиқ таянч пунктлари ташкил этилсин ва солиқ органлари бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида 30 та штат бирлиги ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда солиқ таянч пунктлари учун Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳри, Дўстлик, Сижжак ва Новобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида ер участкалари ажратиш ёки уларни бўш бинода жойлаштириш чорасини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Мазкур солиқ таянч пунктлари учун ихчам бинолар қурилиши ҳамда уларни замонавий ахборот-коммуникация тизими билан жиҳозлаш Ўзбекистан Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳамда Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган ягона электрон платформа ва мобил илованинг яратилишини ва Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасига интеграция қилинишини таъминласин;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Молия вазирлиги билан биргаликда Бўстонлиқ туманида ташкил этиладиган солиқ таянч пунктлари ходимлари учун мазкур қарорда назарда тутилган солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби бўйича ўқув курсларини ташкил этсин;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида тажриба жараёнига бағишланган мавзули аудио ва видеороликлар, баннерлар, плакатлар, стендлар ҳамда инновацион ахборот-тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда кампаниялар ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ягона электрон платформа ва мобил иловани яратиш билан боғлиқ бўлган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилсин.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитасига 2020 йил 1 апрелга қадар Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекциясининг қўшимча 5 та хизмат автотранспорт воситаларини сақлашга лимит ва уларни харид қилишга зарур пул маблағлари ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда жисмоний шахсларнинг солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш, ягона электрон платформани юритиш, унга кўчмас мулк объектлари ижарага берилгани тўғрисидаги маълумотларни киритиш тартиби ҳақида вақтинча низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар тажриба натижаларига кўра, уни янада кенгайтириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таҳлилий маълумотнома ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қучқоров — мазкур қарор ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш, белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев — мазкур тажрибанинг муваффақиятли ва самарали амалга оширилиши юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини ва унда белгиланган вазифаларнинг солиқ органлари томонидан бажарилиши жараёнини ахборот-коммуникация технологиялари орқали назорат қилишни таъминласин;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тошкент вилояти ҳокими Р.Қ. Холматов — солиқ таянч пунктларининг самарали фаолияти учун тегишли шарт-шароитларни таъминласин ҳамда зарур маблағларни ўз вақтида ажратсин;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б. А.Д. Хаджаев — мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, пресс-конференциялар, мавзуга доир телекўрсатувлар ташкил этсин.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 20 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 107-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг даромад манбаи сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйиладиган мол-мулклари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Сув транспорти (моторли ва моторсиз, шу жумладан шишириладиган).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Сув мотоцикллари (скутерлар ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорда юрадиган техника воситалари (қор автоулови).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Квадрацикллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Парапланлар ва дельтапланлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Супа, сўри, топчанлар ва шунга ўхшаш дам олиш учун жойлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур рўйхатга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/107/0200-сон)