Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2011 15.06.1992 йилдаги 282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.06.1992 йилдаги 282-сон
Kuchga kirish sanasi
15.06.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕРЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ ЮРИТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ЭҲТИЁЖЛАР УЧУН ОЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИГИ ҲАЖМЛАРИНИ АНИҚЛАШ ҲАМДА УЛАРНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қонунчилигини янада ривожлантириш ва «Ўзбекистон Республикасининг «Ер ҳақида»ги Қонунини амалга ошириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1990 йил 20 июндаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари фойдаланишга олингач, қурилишни маблағ билан таъминлаш бошлангандан кейин бир ой муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари томонидан тегишли банкларда очилган махсус счётларга, илова қилинаётган Низомга тўла мувофиқ ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш учун маблағлар ўтказсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу йил охиригача 1990 йилнинг 1 августига қадар ажратилган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги олдидаги қарзларини узсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш тартиби бўйича тушган маблағлардан, кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқ белгиланган мақсад бўйича фойдалансинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илова қилинаётган Низомнинг 11-бандига мувофиқ олинадиган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари ўрнига янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш бўйича ишларни, шунингдек, бошқа мелиоратив ишларни ўз вақтида амалга оширишни таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича минтақавий дастурларни ва вилоятлараро тадбирларни амалга ошириш учун жами сумманинг 10 фоизи миқдоридаги қисмини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг махсус счётига ўтказсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари берилган ер участкалари учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қопланмаган вазирликларга, давлат қўмиталарига, идораларга, бирлашмаларга, корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга корхоналар, бинолар ва иморатлар қуриш учун қўшимча ер майдонлари ажратмасинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш ҳисобига тушадиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш устидан назоратни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари ажратилиши муносабати билан корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга кўрилган зарарни ва фойдаланилмаган харажатларни тўлаш тартиби тўғрисида» 1964 йил 20 январдаги 43-сон қарорнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашга доир қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СССР Министрлар Советининг «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ерлар ажратишда кўрилган зарарни ердан фойдаланувчиларга ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини тўлаш тўғрисида» 1974 йил 9 августдаги 636-сон қарори юзасидан 1974 йил 29 августдаги 417-сон қарорнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашга доир қисми (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 8-сон, 44-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ерлар ажратишдан кўрилган зарарлар ўрнини қоплаш миқдорлари тўғрисида» 1986 йил 27 мартдаги 152-сон, «Қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ерлар ажратишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашга мўлжалланган маблағларни планлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида» 1986 йил 3 сентябрдаги 435-сон қарор (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 9-сон, 36-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 15 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 15 июндаги 282-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддасига мувофиқ қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилиги ўрни қуйидаги ҳолларда қопланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер-сувлари, шунингдек, фуқаролар тасарруфида ва фойдаланишида бўлган ана шу ерлар қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер-сувларининг оборотдан чиқиши ва уларнинг кам қимматли ер-сувларга ўтказилиши билан боғлиқ бўлган кўрилаётган объектлар атрофида муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналари белгиланиши билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари чекланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолияти таъсири натижасида ерлар сифати ёмонлашганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш барча категориядаги ерлардан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер-сувлари олинганда ҳамда улар қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ҳам доимий, ҳам вақтинчалик фойдаланиш учун берилганда (ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно) амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги 126-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ноҳия ҳокимининг Фармойиши билан тузилган баҳолаш комиссияси томонидан аниқланади, бир вақтнинг ўзида ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ерларнинг олиб қўйилиши муносабати билан уларнинг кўрган зарарларини белгиланган тартибда қоплаш белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорларини аниқлаш учун баҳолаш комиссиясига дастлабки маълумотларни ер ажратиб бериш лойиҳасини ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ер олиб қўйилган ва вақтинчалик фойдаланишга берилган ҳолда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги кейинги уч йилда олиб қўйиладиган ер участкасидан ўртача олинадиган деҳқончилик ва ўрмон хўжалиги маҳсулоти қийматининг миқдоридан ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу пул миқдори ер участкаси фойдаланишга берилган йиллар сонига кўпайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик фойдаланиш учун ер участкаси олган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар уни аввалги ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланишга яроқли ҳолатда ўз вақтида қайтаришлари шарт. Ер участкасидан фойдаланиш зарурати сақланиб қолган ва уни аввалги ер эгаларига белгиланган муддатларда қайтариш имконияти бўлмагани ҳолда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ер участкаси берган органга фойдаланиш муддатини узайтириш тўғрисида тавсиянома киритади. Бунда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тегишли йиллар сонига кўпайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик берилган ерларни қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланиш учун яроқли ҳолатга келтириш қишлоқ хўжалиги органларининг хулосасига кўра мақсадга мувофиқ бўлмаган чуқурликда тупроқ қатлами бузилган холда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги мазкур Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ тўла ҳажмда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия иш натижалари қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва ўрмонлардан олиб қўйиладиган майдонларни, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг қабул қилинган меъёрларини ва умумий қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари ер ажратиб бериш лойиҳаси билан бир вақтда ушбу лойиҳани тасдиқлаш ўз ваколатига қирувчи орган томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш учун маблағларни ер ажратиб берилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, вилоятлар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларида очилган махсус счётларга ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган минтақавий дастурларни ва вилоятлараро тадбирларни амалга ошириш учун, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш ҳисобига келувчи маблағнинг 10 фоиз миқдордаги қисми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг махсус счётига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари маблағларнинг ўз вақтида келиб тушишини ва ҳисобга олинишини, шу маблағлар ҳисобига иншоотларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуришни ҳамда ишларни белгиланган тартибда қабул қилишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ер участкалари ажратиб бериладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иншоот қурилишини молиявий таъминлаш бошлангандан кейин бир ой муддат ичида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш учун мўлжалланган маблағларни кўчиришлари ҳамда капитал маблағларни вилоятлар ҳокимликларига беришни белгиланган тартибда расмийлаштиришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг махсус счётига келиб тушувчи маблағлар доирасида ишларнинг буюртмачиси ҳисобланади, титул рўйхатларини тасдиқлайди, молиявий таъминлашни бошлайди ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан пудрат ишларининг чегараланган миқдорда берилишини белгиланган тартибда расмийлаштиради, кейинчалик уларнинг ҳажмларини Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш учун тушган маблағлар махсус мақсадга эга бўлиб, ундан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ерларни ўзлаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларни тўла-тўкис қайта тиклашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зовур-зах қочириш шохобчаларини қуришга ва қайта қуришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларни тубдан текислашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларнинг сув таъминотини оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган маданий яйловлар яратиш ва тиклашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарахтзорлар барпо этиш ва тиклашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқолиб кетган ўрмон уруғчилиги, туп (пархиш) дарахтлар ва саноат дарахтзорлари, боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мевазорлар, кўчатхоналар барпо этиш ва тиклашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларнинг унумдорлигини ошириш, қумлар, сув ҳавзалари ва дарёларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва дарахтзорларга айлантириш, тоғ қияликларини поғона-поғона қилиб ишлаш ва бошқа эрозияга қарши чора-тадбирларни амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер тузиш, кадастрлаш ва ўрмон тузиш ишлари, шунингдек, уларни компьютерлаштиришга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш мақсадида тушган маблағлар мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, ерлари олиб қўйилган эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ерларда ишлатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш учун тушган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари йилнинг охирида олиб қўйилмайди ва кейинги йилда мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни молиявий таъминлашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Лойиҳани жойига кўчириш ва ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини тайёрлаш ер майдонлари ажратилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрни қоплангандан сўнггина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича мажбуриятларни бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қўшимча ер ажратилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИГИ МИҚДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари олиб қўйилган ҳайдаладиган майдонлар, кўп йиллик дарахтзорлар (боғлар, мевазорлар, узумзорлар, тутзорлар, кўчатхоналар, цитрус ўсимликлари), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу жумладан, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари олиб қўйилган қишлоқ хўжалигида яроқли ерларнинг ўрнига тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштиришнинг зарурлигидан келиб чиқиб, бунда уларнинг сифати, маҳсулдорлиги, жойлашиш ўрни ва самарали фойдаланилиши ҳисобга олинади, шунингдек, янги ерларни ўзлаштиришга оид ишларни бажариш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматини йўқотганлигини ҳисобга олиб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифатини ҳисобга олиш тупроқ карталари ва ерларни иқтисодий баҳолаш материаллари бўйича ер ажратиш лойиҳасини тузувчи ер тузиш ташкилотлари томонидан белгиланган бонитет баллари бўйича амалга оширилади. Асослари бўлмаган янгидан ўзлаштирилган ер майдонлари бўйича бонитет баллари ерлар ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида амалдаги услубий кўрсатмалар бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб қўйилган қишлоқ хўжалиги ерлари ўрнига тенг баҳодаги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ерларнинг сифати ва жадал фойдаланилишига қараб 1-жадвал бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Суғориладиган зонадаги олиб қўйилган бўз ерларнинг 1 гектари ўрнига, уларнинг сифатини ҳисобга олган ҳолда, тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати 0,25 коэффициентини қўлланиш йўли билан 1-жадвал бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Олиб қўйилган лалми ерларнинг 1 гектари ўрнига тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текисликдаги (ёғингарчилик кам бўладиган) зонада — ҳайдаладиган лалми ерлар учун 7,5 ва бўз лалми ерлар учун 2,4 минг сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текислик-паст-баландликдаги (ёғингарчилик етарли бўладиган) зонада — ҳайдаладиган лалми ерлар ва кўп йиллик дарахтзорлар учун 13,8 ва бўз лалми ерлар учун 4,4 минг сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тоғ олди ва тоғ (ёғингарчилик етарли бўладиган) зонада — ҳайдаладиган лалми ерлар ва кўп йиллик дарахтзорлар учун 13,8 ва бўз лалми ерлар учун 4,4 минг сўм.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 16 июндаги 223-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигига қўшимча равишда соф даромад қўшилади. Бу даромад лойиҳалаштириш, янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, уларни маданийлаштиришга оид ишларни ва бошқа маданий-техника ишларини бажариш учун зарур бўлган тўрт йил давомидаги даврда олиб қўйилган ер майдонида соф даромаднинг суммаси жамоа ва давлат хўжаликлари ҳамда бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг охирги уч йилги маълумотларига кўра олиб қўйилган майдонлардаги қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтзорларининг ўртача ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, ер ажратиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши жараёнида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 16 июндаги 223-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги йўқотилган яйлов озуқалари ҳажмларини қоплаш учун пичанзорлар ва яйловларнинг тегишли майдонларини тубдан яхшилаш заруратидан келиб чиқиб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари уларнинг маҳсулдорлигига кўра баландлик минтақаларига қараб 2-жадвал бўйича қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 16 июндаги 223-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорларини аниқлашда олиб қўйилган ер майдонининг муҳандислик коммуникациялари ва энергия манбаларининг кўплиги билан ажралиб турувчи маъмурий ва саноат марказларига нисбатан ўрнашган жойи ҳисобга олинади, бу эса ердан самарали фойдаланиш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб қўйилган ер майдонларининг ўрнашган жойини ҳисобга олувчи коэффициентлар 3-жадвал бўйича қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-жадвал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб қўйилган ер майдонларининг ўрнашган жойини ҳисобга олувчи коэффициентлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Аҳоли яшаш жойлари‎

Аҳоли пунктлари чегаралари билан ажратилган ер орасидаги масофа, км‎

Ошириш коэффициентлари‎

Тошкент шаҳри‎

20 гача‎ 2,0‎
Вилоят марказлари‎ 10 гача‎ 1,5‎
Бошқа шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва ноҳия маркази ҳисобланувчи қишлоқ аҳоли пунктлари‎

‎5 гача‎


‎1,3‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИГИ МИҚДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўрмон ерларини сақлаш ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарур даражасини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдори тенг катталикдаги янги ерларни ўзлаштиришга зарур харажатларга қараб аниқланади. Бунда тупроқни маданийлаштириш ва унинг унумдорлигини ошириш, янги хўжаликларни ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш ва олиб қўйилган ўрмонларни қайта тиклаш харажатлари ҳисобга олинади. Бундан ташқари, суғориладиган деҳқончилик зонасида суғориш қиймати, тоғли зонада — бошқа оддий гидротехника иншоотларини супалаш ёки қуриш қиймати, чўл зонада — кўчма қумларни мустаҳкамлаш қиймати ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўрмон билан қопланган ва дарахтлари сийрак ерлар, шунингдек, ўрмон дарахтлари, уруғлик, пархиш дарахтлар ҳамда ёнғоқ, илдиз мевали ва бошқа қимматли дарахт турларининг саноатбоп майдонлари олиб қўйилаётганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги суммаси ўрмон хўжалиги маҳсулотларини ва қўшимча фойдаланиладиган маҳсулотни янги ерларни ўзлаштириш ва ана шундай дарахтзорларни барпо этиш ишларини бажариш вақтида сотишдан олинадиган даромаднинг нобуд бўлишини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
П. п. л.=S [З осв.+Т (П. л. пр.+П. пр. поб.)],
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
П. п. л. — ўрмон билан қопланган майдонларни олиб қўйишдан кўрилган ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдори, сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
S — олиб қўйиладиган ўрмонзорлар майдони, гектар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
З осв. — 1 гектар янги ерни ўзлаштиришнинг сўм ҳисобидаги харажатлари (суғориладиган ўрмонзорлар олиб қўйилаётганда ерларнинг сифатини ҳисобга олган ҳолда, 1-жадвал бўйича, суғорилмайдиган ўрмонзорлар олиб қўйилаётганда ерларнинг табиий зоналар бўйича жойлашганлигига қараб — мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ қабул қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т — янги ерларни ўзлаштиришни лойиҳалаштириш ва бу ишларни бажариш учун зарур бўлган вақт, йил (ўрта ҳисобда 4 йил олинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
П. л. пр. — ўрмон маҳсулотини (ёғоч, ёнғоқлар, мевалар, уруғликлар, резаворлар) сотишдан олинадиган фойда, 1 гектардан ўрта ҳисобда 3 йилда, сўм (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
П. пр. поб. — қўшимча фойдаланиладиган маҳсулотни (шифобахш ва бошқа фойдали ўсимликлар, пичан, асаларичилик ва бошқа маҳсулотларни) сотишдан олинадиган фойда, 1 гектардан ўрта ҳисобда 3 йилда, сўм (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ёнган, нобуд бўлган, кесилган ўрмон дарахтларидан иборат майдонлар олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдори ҳайдаладиган лалми ерларни қоплаш учун ўзлаштириш ишлари харажатларига тенг қилиб олинади, бўш ерлар, ялангликлар олиб қўйилганда эса — мазкур Низомнинг 20-бандига биноан қабул қилинадиган бўз лалми ерлар қиймати олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Олиб қўйилаётган ер участкасининг аҳоли яшайдиган пунктгача бўлган масофасига ҳамда муҳандислик коммуникациялари ва энергия манбалари билан таъминланганлигига қараб нобудгарчилик миқдори мазкур Низомнинг 3-жадвалида келтирилган коэффициентлар ёрдамида тузатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ЕР ЭГАЛАРИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ЧЕКЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИГИ МИҚДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонунига, шунингдек, бошқа меъёрий актларга мувофиқ, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг қўриқланадиган, санитария ва ҳимоя зоналарининг қуйидаги объектларидан фойдаланиш ҳуқуқлари чекланган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл ва автомобиль йўллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистрал трубопроводлар ва улар атрофидаги иншоотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа ва радиолаштириш линиялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқхоналар, миллий ва дендрология парклари, ботаника боғлари, заказниклар (ов қилинадиганидан ташқари) ва давлат табиат обидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарихий-маданий қўриқхоналар, мемориал парклар, дафн этиш жойлари, тарих ва маданий археологик обидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ҳамда бошқа сув ҳавзалари, шунингдек, аҳолини даволаш ва маданий-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун ичимлик ва кундалик эҳтиёж сув манбалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гидрометеорология станциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ва сув билан қопланган майдонларда ёввойи ҳайвонлар тўпланган жойлар, шунингдек, улар атрофидаги икки километрли масофа.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари чекланганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришидан кўрилган зарарларнинг ўрни қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналарида жойлашган қурилаётган объектларнинг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш ёки уларни унчалик қимматли бўлмаган ерларга кўчириш мўлжалланаётган тақдирда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан мазкур Низомнинг 28-бандида санаб ўтилган бинолар ва иншоотлар қурилиши учун ажратилган ер участкалари лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида аввало уларни қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг майдони ва сифати, шунингдек, улардан бундан кейин фойдаланиш тартиби аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қурилаётган объектларни қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналаридаги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги мазкур Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ тўла ҳажмда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари бошқа суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларига айлантирилаётганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилиги мазкур Низомнинг 18 ва 25-бандларига мувофиқ аниқланган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини олиб қўйишдан кўрилган зарар билан 20, 22 ва 26-бандларига мувофиқ аниқланган суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини олиб қўйишдан кўрилган зарар миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лалми ерлар бўз ерларга кўчирилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ лалми ерлар олиб қўйилгандаги зарар миқдори билан бўз ерлар олиб қўйилгандаги зарар миқдорлари ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ЕРЛАР СИФАТИНИНГ ЁМОНЛАШУВИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИГИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг атроф-муҳитга таъсири характерига кўра улардан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари сифатининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Бу оқибатлар объектларни лойиҳалаштириш жараёнида олдиндан назарда тутилиши ва ажратиладиган ерлар лойиҳасида ўз аксини топиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ерлар сифатининг ёмонлашуви муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчилиги мазкур Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини ҳозирги аҳволда олиб қўйилганлиги учун кўрилган зарар билан ерларнинг назарда тутилаётган ёмонлашувидан кейинги зарар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 йил, 6-сон, 21-модда; 1995 й., 4-сон, 15-модда)