30.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3190
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 30.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3190
Kuchga kirish sanasi
30.10.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 30 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3190]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Т. Абдусаттаров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 30 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
494-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ҳамда уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Апелляция кенгашига Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 5-бандида кўрсатилган масалалар юзасидан апелляциялар топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Апелляция кенгашига Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги аризалар (бундан буён матнда ариза деб юритилади) топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Апелляциялар тегишлилиги бўйича талабнома берувчи ва манфаатдор шахслар томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидаларнинг 2-бандида назарда тутилган ариза ўз товар белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси деб ҳисоблаган шахс томонидан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Апелляция ва ариза Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) «Интеллектуал мулк муҳофазаси портали» (бундан буён матнда Портал деб юритилади) орқали топширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 12 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Апелляциялар ва аризаларни бериш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Қоидаларнинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган апелляциялар ёки аризаларни бериш билан боғлиқ ҳаракатларни мазкур Қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар шахсан ўзлари ёки вакиллари, шу жумладан Патент вакилларининг давлат реестрига киритилган патент вакиллари орқали топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий истиқомат қиладиган жисмоний шахслар ва чет эл юридик шахслари ёки уларнинг вакиллари башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, апелляциялар ёки аризаларни бериш билан боғлиқ ҳаракатларни, Патент вакилларининг давлат реестрига киритилган патент вакиллари орқали амалга оширадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вакилнинг, тегишли ҳолларда патент вакилининг ваколатлари қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ва ваколатларнинг ҳажми кўрсатилган ишончнома билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Апелляция ёки ариза ихтиёрий шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Апелляция ёки аризада қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) апелляция ёки ариза берган юридик шахслар учун — унинг номи, жойлашган ери (почта манзили), жисмоний шахслар учун фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи (тўлиқ манзили) ва бошқа маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига талабнома, товар белгисига, шу жумладан белгини халқаро рўйхатдан ўтказишга талабнома, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологиясига талабноманинг рақами ёки апелляция оид бўлган объектга берилган муҳофаза ҳужжатининг, шу жумладан белгини халқаро рўйхатдан ўтказиш рақами.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада товар белгисига гувоҳноманинг ёки уни рўйхатдан ўтказиш учун берилган талабноманинг рўйхат рақами кўрсатилади. Ариза Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофазага эга бўлмаган белгига оид бўлса, аризага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 480-сон қарори билан тасдиқланган Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ тайёрланган товар белгиси намунаси илова қилинади.
(7-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) устидан шикоят берилган қарорнинг қонунга зидлиги, патент, гувоҳнома берилганлиги ёки ҳуқуқий муҳофаза берилганлиги қонунга зидлигининг асоси, апелляция берувчи шахснинг барча сабаб ва далиллари, таклиф этилган объектнинг унга қарши қуйилган барча объектлар билан таққосланган таҳлилини (муҳофаза ҳужжати бериш рад этилганда) апелляция ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш ҳақидаги апелляция ва/ёки унга илова қилинган материаллар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жуғрофий объектга хос бўлган шартларнинг йўқолганлиги ҳақида ва/ёки Ўзбекистон Республикасининг товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрида кўрсатилган ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарни ишлаб чиқариш имкони йўқлиги ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл юридик шахслари ёки чет эл фуқаролари томонидан товар келиб чиққан мамлакатда ушбу товар келиб чиққан жой номига бўлган ҳуқуқ йўқотилганлиги ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар Ўзбекистон Республикасининг товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрида ушбу товар келиб чиққан жой номига нисбатан кўрсатилган ўзига хос хусусиятларни йўқотганлиги ҳақида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада Товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ ҳаммага маълум бўлган товар белгиси деб топиш сўралаётган товарларнинг рўйхати кўрсатилиши керак.
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза ва унга илова қилинадиган материаллар товар белгисининг ҳаммага маълум товар белгиси деб эътироф этилганлигини тасдиқлайдиган аниқ маълумотлардан иборат бўлиши керак. Қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар шундай материаллар сифатида тақдим этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар белгисидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кенг фойдаланилгани ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар белгисидан фойдаланилган ҳолда товарлар реализация қилинган аҳоли пунктларининг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу товарлар реализациясининг ҳажми ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ярмарка ва кўргазмаларда товар белгисидан фойдаланилган маҳсулотлар ва/ёки хизматлар рекламаси ва тақдимотини ҳам ҳисобга олган ҳолда, товар белгисидан фойдаланиш усули ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар истеъмолчиларининг ўртача йиллик сони ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар белгиси машҳур бўлган мамлакатлар ҳақида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик белгилаган тавсияномаларни ҳисобга олган ҳолда, ихтисослашган мустақил ташкилот томонидан товар истеъмолчилари орасида ўтказилган сўров натижалари ҳақида.
(7-банд «в» кичик банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар белгисидан узоқ вақт давомида, узлуксиз, кенг ва катта ҳажмда фойдаланилганлиги исботи сифатида маҳсулот сифатини назорат қилувчи ташкилотлар, савдо ташкилотлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва жамиятларнинг хулосалари (маълумотномалари), декларациялар, сифат сертификатлари ва шу каби ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада товар белгисидан фойдаланиш қайси санадан бошлангани ва ариза берган шахс қайси санадан бошлаб ўз товар белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси сифатида эътироф этганлиги кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) апелляция ёки ариза берган шахснинг апелляция ёки ариза моҳияти бўйича аниқ баён қилинган талаблари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Апелляция битта ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига талабнома ёки товар белгисига, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологиясига талабномага ёхуд битта муҳофазаланадиган объект — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига, товар белгисига, шу жумладан белгини халқаро рўйхатдан ўтказишга, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологиясига оид бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза ҳам битта товар белгисига тааллуқли бўлиши керак.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорларда давлат божлари тўланади. Давлат божлари ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади. Бунда давлат божи тўланмаган тақдирда, апелляция ёки аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Апелляция ёки ариза ўзбек ёки рус тилларида топширилади. Барча қўшимча материаллар, шу жумладан техник ҳужжатлар ўзбек ёки рус тилларида уч ой муддат ичида топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча қўшимча материаллар, шу жумладан техник ҳужжатлар тақдим қилинмаган тақдирда, ушбу материаллар апелляция ёки аризани кўриб чиқишда эътиборга олинмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Апелляциялар ва аризаларни рўйхатга олиш ҳамда қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирликка келиб тушган апелляция рўйхатга олинади ва унга рўйхат рақами берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агар апелляция ушбу Қоидаларнинг 2-бобида назарда тутилган шартларга жавоб берса, Апелляция кенгашига келиб тушган санадан эътиборан ўн кунлик муддат ичида апелляция берган шахсга апелляция кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида Портал орқали билдиришнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли апелляциялар ҳуқуқ эгасига Апелляция кенгаши йиғилиши ўтказилгунга қадар ўз мулоҳазаларини Апелляция кенгашига ва апелляция берган шахсга тақдим этиши ҳақидаги таклиф билан юборилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агар апелляция мазкур Қоидаларнинг 2-бобида белгиланган шартлар инобатга олинмасдан топширилган бўлса, апелляция берган шахсга апелляцияни кўриб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни уч ой муддат ичида тақдим этиш таклифи баён қилинган сўровнома Портал орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўровномада талаб қилинган маълумотлар кўрсатилган муддатда тақдим этилмаса, апелляция бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақда Портал орқали апелляция берган шахсга хабар берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Апелляция берган шахс кўриб чиқишнинг исталган босқичида апелляцияни чақириб олиши мумкин. Бу ҳолда, апелляция бўйича иш юритиш тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Йиғилишдан ўн кун аввал томонларга Апелляция кенгаши йиғилишининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақидаги билдиришнома юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда апелляция берган шахсга билдиришнома Портал орқали юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Қоидаларнинг 12 — 16-бандларида белгиланган тартиб Апелляция кенгашига топшириладиган аризаларга нисбатан ҳам қўлланилади, 14-банднинг иккинчи хатбошиси бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Апелляциялар қуйидаги муддатларда кўриб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) келиб тушган санасидан эътиборан икки ой мобайнида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг (бундан буён матнда Давлат муассасаси деб юритилади) ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, товар келиб чиққан жой номларига талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банд «а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат муассасасининг фойдали моделга патент бериш тўғрисидаги ёки патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банд «а» кичик банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат муассасасининг селекция ютуғига патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар, агар қўшимча синовлар ўтказиш зарурати туғилмаса.
(18-банд «а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) келиб тушган санасидан эътиборан тўрт ой мобайнида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат муассасасининг ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига патент бериш тўғрисидаги ёки патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банд «б» кичик банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат муассасасининг товар белгиси, товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банд «б» кичик банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга ошириладиган муҳофаза бериш тўғрисидаги ёки муҳофаза беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банд «б» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат муассасасининг интеграл микросхемалар топологиясини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляциялар;
(18-банд «б» кичик банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 14 октябрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3392, 17.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига патент берилишига қарши берилган апелляциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеграл микросхемалар топологиясининг рўйхатдан ўтказилишига қарши берилган апелляциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси патентларининг ҳақиқийлигига қарши берилган апелляциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилишига қарши берилган апелляциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеграл микросхемалар топологиясининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги апелляциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси учун гувоҳнома, товар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги апелляциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар келиб чиққан жой номлари рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш ҳақидаги апелляциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) келиб тушган санасидан эътиборан олти ой мобайнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
селекция ютуғига патент берилишига қарши апелляциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
селекция ютуғи патентларининг ҳақиқийлигига қарши берилган апелляциялар, агар қўшимча синовлар ўтказиш зарурияти туғилмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалар Апелляция кенгаши томонидан ушбу аризалар келиб тушган санадан эътиборан тўрт ой ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Апелляция ёки ариза берган шахс, бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига биноан Апелляция кенгаши мажлиси кенгаш қарорига кўра кечроқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга кўчирилиши мумкин. Бунда апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддати ўтиши Апелляция кенгаши мажлисининг янги санасигача тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Муддатлар йиғилиш ўтказишнинг аниқ календарь санаси билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Иш бўйича иш юритиш тўхтатилиши билан барча ўтиб кетмаган муддатларнинг ўтиши ҳам тўхтатилади. Иш бўйича иш юритиш барча зарур маълумотлар ва/ёки материаллар олинмагунга қадар, тўхтатиб турилади. Иш бўйича иш юритиш тикланган кундан бошлаб муддатларнинг ўтиши давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ишни кўриб чиқишни бошқа кунга кўчириш, тухтатиш, тўлиқ ёки қисмлари бўйича тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 18 — 20-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Апелляция ёки аризани кўриб чиқиш Апелляция кенгаши раиси, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари ва котиби таркибидаги Апелляция кенгаши мажлисида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади. Апелляция кенгашининг таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради. Апелляция кенгаши таркибида адлия органлари ва муассасаларининг ходимлари сони Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция кенгаши аъзоларига Портал орқали иш билан танишиш ҳамда бевосита апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида фойдаланиш имконияти яратилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231. Апелляция кенгаши аъзоси кўрилаётган апелляция ишида томон ёки унинг вакили бўлганда, у овоз беришда иштирок этмайди.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 12 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Апелляция кенгашида ишни кўриб чиқишда апелляция ёки ариза берган шахс ёки унинг вакили, шу жумладан патент вакили ҳамда бошқа манфаатдор юридик ёхуд жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўриб чиқишда қатнашиш ҳуқуқи бўлган ва Апелляция кенгаши мажлиси ўтказиладиган сана ва жойи ҳақида хабардор қилинган исталган шахснинг келмай қолиши ишни кўриб чиқишга тўсиқ бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар Апелляция кенгашининг исталган аъзосига ёки бутун таркибига нисбатан асосланган раддия бериши мумкин. Раддия ишнинг моҳиятини кўриб чиқиш бошлангунга қадар берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раддия Апелляция кенгаши аъзолари томонидан кўриб чиқилиши керак. Агар раддия қаноатлантирилса, апелляция ёки ариза бошқа таркибда кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқишда қатнашадиган шахслар йиғилишнинг янги санаси ва вақти ҳақида ушбу Қоидаларнинг 16-бандида белгиланган тартибда хабардор этиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Апелляция кенгаши бир шахс ёки бир неча шахснинг битта объектга — муҳофазаланаётган ёки талабнома берилган ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиясига оид бир неча апелляциялари кўриб чиқишда эканлигини аниқласа, томонларнинг розилигини олган ҳолда, бу апелляцияларни кўриб чиқишни битта йиғилишда бирлаштириши мумкин. Апелляция кенгашининг қарори ҳар бир иш бўйича алоҳида чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар аризалар бир ёки бир неча шахслар томонидан берилган бўлса ҳамда уларда битта товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси сифатида эътироф этиш сўралаётган бўлса, Апелляция кенгаши бир неча аризаларнинг кўриб чиқилишини бирлаштириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Томонлардан бири мазкур иш юритувдан чиқиб кетганда (апелляция ёки ариза берган шахснинг вафот этиши, юридик шахснинг тугатилиши, қайта ташкил этилиши ва шу кабилар), Апелляция кенгаши асосланган ариза бўйича ушбу томонни меросхўри ёки ҳуқуқий ворислари билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик апелляция жараёнининг исталган босқичида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ишнинг моҳиятидан келиб чиқиб, қўшимча материаллар ва маълумотлар тақдим этишнинг зарурати пайдо бўлса, қўшимча материаллар ва маълумотлар Апелляция кенгаши белгилаган муддатларда Портал орқали топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча материаллар ва маълумотлар тақдим этувчи томоннинг расмий илтимосномасига кўра, қўшимча материаллар ва маълумотларни тақдим этиш муддати Апелляция кенгаши томонидан уч ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Расмий илтимоснома билан сўралган маълумотларга жавоб бериш муддатини узайтириш учун узайтиришнинг ҳар бир ойи учун белгиланган давлат божи тўлови ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади. Бу ҳолда, апелляция ёки аризани кўриб чиқиш муддатларининг ўтиши узайтириш муддати давомида тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи тўланмаса, расмий илтимоснома берилмаган деб ҳисобланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Апелляция кенгаши аъзолари иш кўриб чиқилишида ва қарор қабул қилишда мустақилдирлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси соҳасидаги халқаро шартномаларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомга амал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Апелляция кенгашида ишни кўриб чиқишда тижорат ва хизмат сирлари ошкор этилишини олдини олиш мақсадида, кенгаш иштирокчилари исталган бирининг расмий илтимосномаси бўйича ишни кўриб чиқиш махфийлиги ҳақида ажрим чиқаради. Бу ҳолда, кенгаш йиғилишига киритилган иштирокчиларнинг ҳаммаси Апелляция кенгашида ишни кўриб чиқиш муносабати билан ўзларига маълум бўладиган тижорат ва хизмат сирларидан иборат бўлган аниқ маълумотларнинг махфийлигини сақлаш ҳақида мажбуриятни оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Апелляция кенгашида ишни юритиш ўзбек ёки рус тилларида олиб борилади. Иш юритиш олиб бориладиган тилни тушунмайдиган шахсларга материаллар билан таржимон орқали танишиш ва Апелляция кенгаши ишида қатнашиш, шунингдек кенгаш йиғилишида ўзбек ёки рус тилларида сўзга чиқиш ҳуқуқи билан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция кенгаши мажлисини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 15-бандига кўра амалга оширилади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Апелляция ёки аризани кўриб чиқиш Апелляция кенгаши раисининг ишнинг моҳиятини баён қиладиган маърузаси билан бошланади. Ишни кўришнинг кейинги босқичлари одатда қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция ёки ариза берган шахс ва/ёки унинг вакили, шу жумладан патент вакилининг сўзи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга жалб қилинган экспертнинг сўзи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг Апелляция кенгаши аъзолари ва йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўриб чиқишда иштирок этувчи шахслар томонидан олдинги сўзланган нутқларнинг тўлдирилиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Апелляция кенгашининг мажлислари жараёнлари видеоёзувда қайд этиб борилади ва баённома юритилмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ишни кўриб чиқишда ҳар бир томон ўз талабларининг асоси сифатида келтирган далилларни исботлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляцияни кўриб чиқишда исбот ва далиллар томонлар ва бошқа иштирокчилар тарафидан ёзма равишда тақдим қилинади ҳамда нусхаси барча иштирокчиларга тарқатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тақдим қилинган исботлар етарли бўлмаса, Апелляция кенгаши томонлар ва апелляция жараёнининг бошқа иштирокчиларига қўшимча исботлар тақдим этишни таклиф қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Томонлардан бири бошқа томоннинг нуқтаи назари асосли ва қонунийлигини ёзма равишда тан олган ҳамда низодан воз кечган ҳолда, Апелляция кенгаши апелляция бўйича иш юритишни тўхтатади. Апелляция кенгашига худди ўша томонлар орасидаги ўша иш ва ўша асослар бўйича такрорий мурожаат этиш ушбу ишни ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган янгидан пайдо бўлган ҳолатлар аниқланганда мумкин бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Апелляция кенгаши апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляцияни қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция кенгаши аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисида ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳолда, Апелляция кенгаши бир вақтнинг ўзида ушбу рўйхатдан ўтказилиш билан боғлиқ товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни муддатидан аввал тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Апелляция кенгашининг қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Апелляция кенгашининг қарори апелляция ёки ариза моҳиятини кўриб чиқиш тугагандан сўнг кенгаш аъзоларининг ёпиқ йиғилиши натижаси бўйича кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Апелляция кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция кенгаши раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмас. Апелляция кенгаши раиси энг охирида овоз беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция кенгашининг қарори Апелляция кенгаши раиси ва ишни кўриб чиқишда қатнашган Апелляция кенгашининг барча аъзолари томонидан Портал орқали электрон ҚР-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланади ва манфаатдор шахслар қарор ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Бунда қарор апелляция ёки ариза берган шахс ёхуд уларнинг вакилларининг, шу жумладан патент вакилларининг Порталдаги шахсий кабинетига юборилади.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қатнашган шахслар ва Апелляция кенгаши аъзолари кенгаш йиғилишида ёки Апелляция кенгаши йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида Портал орқали ўзларининг алоҳида фикр-мулоҳазаларини билдириш ҳуқуқига эгадирлар.
(36-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи Апелляция кенгаши қарорининг хулоса чиқарилган қисмини апелляция ёки аризани кўриб чиқишда қатнашганларга ўқиб эшиттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Апелляция кенгашининг қарори Портал орқали электрон шаклда баён қилинади ҳамда кириш, тавсифлаш, асослаш ва хулоса қисмларидан иборат бўлиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кириш қисмида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш рақами (рўйхатга олиш рақами) ва апелляция ёки ариза топширилган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор қабул қилинган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция кенгашининг таркиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция ёки ариза топширган шахснинг ва (ёки) унинг вакилининг, шу жумладан патент вакилининг фамилияси, отасининг исми;
(37-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низони кўриб чиқишда қатнашган бошқа шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тавсифлаш қисмида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция ёки ариза берган шахс талабларининг қисқача баёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция ёки ариза берган шахс мулоҳазасининг қисқача баёни ёки давлат экспертизаси вакилининг тушунтиришлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляцияда иштирок этаётган томонлар ва/ёки уларнинг вакиллари тушунтиришларининг қисқача баёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) асослаш қисмида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низонинг Апелляция кенгаши томонидан аниқланган жиҳатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг илтимосномалари ва исботларини Апелляция кенгаши қабул қилишига ёки рад этишига сабаб бўлган далиллар ва фактлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция кенгаши қарор қабул қилишда амал қилган қонунчилик ҳужжатлари;
(37-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хулоса қисмида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўйилган талаблар бўйича уларни қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят бериш муддатлари ва тартиби ҳақидаги маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Апелляция кенгаши қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида апелляция ёки ариза берган шахсларга ва бошқа манфаатдор шахсларга Вазирлик томонидан юборилади, шунингдек унинг расмий нашрида ва веб-сайтида тарафларнинг розилиги билан ёки шахси кўрсатилмаган тарзда маълумот тариқасида эълон қилиниши мумкин, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси ҳамда селекция ютуқлари билан боғлиқ қарорлар тарафларнинг розилиги билан ва шахси кўрсатилмаган тарзда маълумот тариқасида унинг расмий нашрида ва веб-сайтида эълон қилиниши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3190-1, 12.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Мазкур Қоидаларни бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2008 йил 25 декабрдаги 100-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1889, 2009 йил 24 январь).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 23-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1889-1, 2011 йил 30 сентябрь).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 15 апрелдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1889-2, 2013 йил 7 май).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 22-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1889-3, 2017 йил 16 ноябрь).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 10/19/3190/3984-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 12.08.2026 й., 10/26/3190-1/0836-сон)