1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4332-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Махкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 5 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
849-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги 849-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шаҳс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақаларига ва банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги хисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда Марказ номи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкаларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартирилгани — Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Centre for Development of Investment Projects under the Ministry for Investments and Foreign Trade of the Republic of Uzbekistan;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартирилгани — Centre for Development of Investment Projects;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Центр разработки инвестиционных проектов при Министерстве инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартирилгани — Центр разработки инвестиционных проектов.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион, етакчи технологиялар ва кластер ёндашувини қўллаган ҳолда, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош тайёр маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун мамлакатнинг рақобат устуворликларини, саноат, инфратузилма, хом ашё ва инсон салоҳиятини сафарбар қилишга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сифатли ва жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳаллий тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларга чиқариш учун мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ва истиқболли корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки ҳисоб-китоблар ва салоҳиятли инвесторлар учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ахборотни ўз ичига олган аниқ лойиҳаларни кўрсатган ҳолда, ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестицияларга бўлган эҳтиёжлари ҳажмларини акс эттирувчи Ўзбекистон Республикасининг интерфаол инвестиция харитасини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқаро стандартларга мувофиқ уларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ва хорижий лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари ҳамда инжиниринг ташкилотларини жалб қилган ҳолда зарур лицензия дастурлари ҳамда тизимларининг маълумотлар базасини шакклантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлигига тақдим этиш, зарурат бўлганда, хорижий инвесторларни жалб қилиш учун дастлабки техник-иқтисодий асослари билан биргаликда таклифлар ҳамда тақдимотларни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Марказ ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) инновацион, етакчи технологиялар ва кластер ёндашувини қўллаган ҳолда, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош тайёр маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун мамлакатнинг рақобат устуворликларини, саноат, инфратузилма, хом ашё ва инсон салоҳиятини сафарбар қилишга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланиш нуқталари ва рақобат устунликларини аниқлаш билан бирга, ҳудудлар ва айрим саноат тармоқларининг инвестиция салоҳиятини ўрганади ва таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ташкил қилади ва ўтказади, экспорт ёки импорт ўрнини босувчи салохиятига эга бўлган юқори қўшилган қийматли махсулотларни аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ва тармоқ салоҳиятига оид мавжуд маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади, таснифлайди ва ҳужжатлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кластер асосида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларни аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ инвестиция таклифларини аниқлаш ва ишлаб чиқишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технология соҳасида жаҳон трендларини мунтазам равишда ўрганишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) сифатли ва жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳаллий тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларга чиқариш учун мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ва истиқболли корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд ишлаб чиқариш қувватларни таҳлил қилади ва баҳолайди, уларнинг технологик даражаси хамда технологик модернизациялашга бўлган эҳтиёжини, жумладан, зарурат бўлганда, давлат бюджети ҳисобидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати билан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича тармоқ илмий-техник кенгашларини, лойиҳа-тадқиқот институтлари хамда техник аудит мутахассисларини жалб қилган ҳолда аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариладиган юқори қўшилган қийматли маҳсулотнинг маҳсулдорлиги, сифати ва рақобатбардошлиги бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган илғор технологияларни топади, таҳлил қилади ҳамда жалб этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолияти ва илм-фан соҳаларида жорий этиладиган илғор технологиялар бўйича мунтазам ахборот алмашиш учун Марказ фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан республика вазирликлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик ечимларни такомиллаштириш ва (ёки) янгиларини яратиш учун бозор салоҳиятини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки техник, молиявий ва иқтосодий кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда, инвестиция таклифларини ва лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) дастлабки ҳисоб-китоблар ва салоҳиятли инвесторлар учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ахборотни ўз ичига олган аниқ лойиҳаларни кўрсатган ҳолда, ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестицияларга бўлган эҳтиёжлари ҳажмларини акс эттирувчи Ўзбекистон Республикасининг интерфаол инвестиция харитасини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд инвестиция салоҳияти, инвестиция таклифлари ва тартибга солиш базаси тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўз ичига олган интерактив маълумотлар базасини ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги жорий қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни баҳолайди хамда ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестиция салоҳиятининг тўлиқ ривожланишга тўсқинлик қилаётган таваккалчиликларни таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни бартараф этиш ва таваккалчиликлар ҳамда статистика маълумотларининг таҳлилидан келиб чиқиб, муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий этиладиган илғор технологиялар афзалликларини кенг ёритиш учун конференциялар, семинарлар, оммавий эшитишлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни, шу жумладан халқаро тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган нашриёт-матбаа фаолияти, босма ва аудиовизуал маҳсулотлар, реклама, ахборот ва бошқа материалларни тайёрлайди, чоп этади, тарқатади ва сотади, шу жумладан «Интернет» тармоғи орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолияти давомида олинган долзарб ахборот ва маълумотлар базасини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) инвестиция лойиҳаларини техник қўллаб-қуватлаш, шунингдек, халқаро стандартларга мувофиқ уларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ва хорижий лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари ҳамда инжиниринг ташкилотларини жалб қилган ҳолда, зарур лицензия дастурлари ҳамда тизимларининг маълумотлар базасини шакллантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турдош ташкилотлар ҳамда хорижий давлатларнинг ташкилотлари билан хамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва жорий қилиш жараёнларини автоматлаштириш учун мавжуд воситаларни ўрганади ва таҳлил қилади (лойиҳаларни бошқариш усулларини ҳисобга олган холда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларни техник қўллаб-қувватлаш дастурларини ва тизимларини жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ва техник-иқтисодий асосларни етакчи консалтинг компаниялари билан биргаликда ишлаб чиқиш доирасида замонавий услубиётлар билан билан танишиш, ўрганиш ҳамда тажриба алмашишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биргаликда ишлаш учун етакчи маҳаллий ва хорижий лойиҳа-тадқиқот, инжиниринг ва консалтинг компанияларни жалб қилишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлигига тақдим этиш, зарурат бўлганда, хорижий инвесторларни жалб қилиш учун дастлабки техник-иқтисодий асослари билан биргаликда таклифлар ҳамда тақдимотларни ташкил этиш сохасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектив маълумотлар таҳлили асосида тайёрланган истиқболли инвестиция таклифларини ва лойиҳаларини, дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш муддати ва самарадорлигига таъсир этувчи маъмурий имтиёзларни қўллаш бўйича таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун белгиланган тартибда давлат идораларининг маълумотлар базасига кириш рухсатини олиш, давлат ва хўжалик бошқарувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, республиканинг хориждаги дипломатик ва савдо ваколатхоналари, Марказий банк ва тижорат банкларидан маълумотларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат статистика органлардан зарур статистик маълумотларни бепул олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида эксперт-таҳлилий ишларни олиб бориш ва инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали халқаро экспертлар, давлат ташкилотлари ва уларнинг вакилларини маҳаллий ва халқаро лойиҳа-тадқиқот ҳамда инжиниринг компанияларини, шунингдек айрим мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор ташкилотларнинг сўровига биноан тижорат асосида, жумладан, лойиҳа-тадқиқот ташкилотларини жалб қилган ҳолда, инвестиция таклифлари бўйича бизнес-режалар ва лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида буюртмачиларнинг техник топшириқлари бўйича инвестиция лойиҳаларини мустақил баҳолаш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида ходимларни маҳаллий ва хорижий ўқув марказларига, махаллий лойиҳа-тадқиқот ташкилотларига ва хорижий инжиниринг компанияларига ўқишга ва стажировкага юбориш, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналарга уларнинг малакасини ошириш учун юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа таклифлари тўпламларини ва инвестиция паспортларини, ахборот-таҳлилий ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш, нашр қилиш, кўпайтириш ва тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалаларига жалб қилинган вазирлик ва идоралар ходимларининг, шунингдек, махаллий ҳокимият органлари вакилларининг касбий ва шахсий салоҳиятини оширишга йўналтирилган ўқув дастурлари ва модулларини ишлаб чиқиш, тренинглар ва амалий семинарлар ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режалари («йўл хариталари»)да назарда тутиладиган Марказ фаолиятига тааллуқли тадбирлар бажарилишини сўзсиз таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш муддати ва сифатига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестицион таклифлари бўйича бизнес-режалар ва лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Марказ раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказга Директор раҳбарлик қилади. Қуйдагилар унинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг топшириқларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш учун Марказ мансабдор шахсларининг ваколатларини аниқлаш ва уларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Марказ ва унинг мансабдор шахсларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш, Марказ фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ кадрларини танлаш ва жой-жойига қуйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Марказ кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни ташкил этишнинг замонавий шакллари Марказ фаолиятига жорий этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарлар ва ходимларнинг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилигини, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари сарф-харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларнинг сабаблари ва шартларини бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этиш, электрон ҳужжатлар айланиши тизимини кенг жорий этиш ва ундан самарали фойдаланиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг тушаётган мурожаатлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш бўйича ишларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, уларни кўриб чиқиш натижалари ҳисобга олиниши ва кузатиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимда кейинчалик қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг тузилмасини ва штатдаги ходимлари сонини ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик ва меҳнат интизомининг йўл қўйилган бузилишлари ҳолатлари бўйича ўз ваколатлари доирасида хизмат текшируви ўтказилишини тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар Марказ директорининг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ қарорлари, директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига ҳамда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ таркибий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг касбий маҳоратини, ўз ишини билишини, амалий тажрибасини, ишбилармонлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юқори даражасини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ таркибий бўлинмалари ходимлари ва раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлар бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Марказнинг таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, таҳлил қилиш, улар содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларига киритилган ахборот ва маҳфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Марказ рахбарларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказ директори қонун ҳужжатларига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказдаги ишларнинг ҳолати, таркибий бўлинмаларининг мувофақлаштирилишини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз лавозим вазифаларини бажармаганлиги ва/ёки ўз вақтида бажармаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборотни ошкор қилганлик учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз вазифаларини бажармаганлиги ва/ёки ўз вақтида бажармаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборотни ошкор қилганлик учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Марказга Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директорнинг Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор мақоми, меҳнатга хақ тўлаш, моддий рағбарлантириш, тиббий ва транспорт хизматлари шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Директор иш ташкил этилишини таъминлайди ва Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, шунингдек, Марказ фаолиятининг сифати ва якуний натижалари учун жавоб беради ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда Марказни халқаро муносабатларда ифода этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ директори бўлмаганида, унинг ваколатларини директорнинг биринчи ўринбосари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишда Марказнинг идоралараро ўзаро хамкорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Марказ ўз вазифа ва функцияларини амалга ошириш доирасида маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таснифлаш бўйича, техник топшириқни тузиш ва лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар (улар лойиҳа ташаббускори бўлганда) ҳамкорлик қилади, шунингдек, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини тузиш ва ишлаб чиқишда кўмаклашади ва ушбу соҳада мослаштирилган хорижий стандартларни амалиётга жорий этади, турли соҳаларга инновацияларни жорий этиш, янги технологиялар, материаллар, буюмлар ва конструкцияларни ўзлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан идоралараро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Марказ инвестиция лойиҳаси бўйича дастлабки ҳисоб-китобларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатларини тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар — лойиҳалар ташаббускорларига кейинчалик улар лойиҳа-тадқиқот ишларини амалга оширадиган тегишли лойиҳа, консалтинг ва бошқа ташкилотларни жалб қилиши учун бериш орқали лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Марказ лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш жараёнида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Марказ фаолияти унинг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан мунтазам баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан тасдиқланадиган Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки тегишли интизомий жавобгарлик чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Марказ фаолиятинининг самарадорлиги ва натижадорлиги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича вазифаларнинг ушбу Низомга иловада кўрсатилган муддатларда сифатли бажарилиши, шунингдек, Марказга юкланган бошқа вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши асосида баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат, халқаро молиявий ташкилотлар, молия институтлари ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларнинг депозитларига жойлаштирилган вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари ва қарз маблағлардан олинган даромадлар, хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Марказ ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча ҳақлар ва устамалардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Марказ ходимларининг моддий рағбарлантириш ҳақидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда инвестиция ва ташқи савдо вазири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини илгари суриш учун ташкилий ҳамда реклама-ахборот тадбирларини ўтказиш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий нашрлар ва электрон ахборот воситаларига мақсадли реклама, мақолалар ва бошқа нашрларни жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировка ўташи, Марказ фаолиятини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш билан боғлиқ конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан хорижда ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш ва иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида хизматлар кўрсатиш учун жалб этилган юқори малакали хорижий мутахассислар харажатларини молиялаштириш (меҳнатга хақ тўлаш, яшаш харажатлари, транспорт ва бошқа харажатлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ходимлари учун ижтимоий ҳимоя ва моддий рағбарлантириш харажатларини молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказининг республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантириш инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

* Инвестиция лойиҳасининг мураккаблиги ҳамда у амалга оширалаётган соҳага қараб, ҳар бир босқич муддати ўзгариши мумкин. Инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг барча муддатлари лойиҳа ташаббускори билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Марказ томонидан ТИА ишлаб чиқиш буюртмачининг ихтиерий талабига биноан амалга оширилади. Марказ ТИА ишлаб чиқиш жараенида лойиҳа ва консалтинг ташкилотларини жалб қилган холда, бош пудратчи сифатида ва субпудратчи сифатида иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойихаларини ишлаб чиқиш маркази тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 — 7 босқичларда ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини тўплаш.
3 кун давомида
2-босқич
Марказ,
консалтинг ташкилотлари
Лойиҳада тахмин қилинаётган маҳсулотга (хизматга) мавжуд ва истиқболдаги (лойиҳа ҳаётга татбиқ этилаётган даврда) талабни баҳолашни акс эттирувчи маркетинг таҳлил ва ҳисобот бериш.
10 кун давомида
3-босқич
Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари
Лойихани амалга оширишнинг турли техник ечимларини акс эттирувчи, лойиҳа тузилмаси, лойиҳа параметрлари, компонентлари, шунингдек, унинг қийматини акс эттирувчи техник ечимлар баён этилган техник-технологик таҳлил ва ҳисобот бериш.
14 кун давомида
4-босқич
Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари
Лойиҳанинг экологик жиҳатларини акс эттирувчи экологик таҳлил ва ҳисобот бериш.
10 кун давомида
5-босқич
Консалтинг ташкилотлари, лойиҳа ташаббускори
Лойиҳани ҳаётий жараёнида уни бошқариш схемасини акс эттирувчи, бошқаришнинг ҳуқуқий асослари, тузилмаси ва молиявий харажатларни баҳолаш баён қилинган институционал таҳлил ва ҳисобот бериш.
10 кун давомида
6-босқич
Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари
Лойиҳанинг архитектура-қурилиш қисмини ишлаб чиқиш, ҳисобот ва чизмаларни, шунингдек, қурилиш сметасини бериш.
30 кун давомида
7-босқич
Марказ
Молиявий харажатлар ва даромадлар прогнози, лойиҳани молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбалари, инфляция амалга ошириладиган лойиҳага таъсирини ҳисобга олиш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлиги ва молиявий моделини акс эттирувчи молиявий таҳлил ва ҳисобот бериш.
14 кун давомида
8-босқич
Марказ
Республика иқтисодиёти, ҳудуд ва тармоқ нуқтаи назаридан, лойиҳа самарадорлигини акс эттирувчи иқтисодий таҳлил ва ҳисобот бериш.
14 кун давомида
9-босқич
Марказ,
лойиҳа ташаббускори,
консалтинг ташкилотлари
Лойиҳанинг ижтимоий жиҳатлари ва лойиҳани бенифициарлар бўйича амалга оширишдан фойдани акс эттирувчи ижтимоий таҳлил ва ҳисобот бериш.
10 кун давомида
10-босқич
Лойиҳа ташаббускори
Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликларини акс эттирувчи умумий ҳулосалар, лойихани амалга оширишнинг оптимал вариантини танлаш бўйича хулосалар ва мантиқни баён қилиш, лойиҳа бўйича таваккалчиликлар ва уларга қарши чоралар ва бошқа ҳулосалар.
5 кун давомида
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2019 й., 09/19/849/3875-сон)