09.09.2019 йилдаги ПФ-5816-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 09.09.2019 йилдаги ПФ-5816-сон
Kuchga kirish sanasi
10.09.2019
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъуллар

Ижро этилишига масъул

Ижро назоратига Вазирлар Маҳкамасидан масъул

I. Нотариат соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

нодавлат нотариал идоралари ҳуқуқий мақоми;

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳуқуқий мақоми, вазифа ва функциялари;

нодавлат нотариал идоралари нотариуслари фаолиятини лицензиялаш;

нодавлат нотариал идораларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

нодавлат нотариал идоралари нотариусларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ўзбекистон Нотариал палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

2.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божини тақсимлаш миқдори ҳамда нотариал округда нотариус лавозимлари сонини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Ўзбекистон Нотариал палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

3.

Айрим турдаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш талабини бекор қилиш ҳамда янги турдаги нотариал ҳаракатларни жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ергеодезкадастр (Абдуллаев),

Марказий банк (Нурмуратов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

4.

Кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда ундирувни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотларни фақат Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текшириш тартиби ўрнатилган ҳолда тегишли коммунал ташкилотлардан бундай қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш талабини бекор қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Мажбурий ижро бюроси

(Қудратхўжаев),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

5.

Нотариал битимларни тасдиқлашда тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Олий суд (Комилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

6.

Нодавлат нотариал идоралари нотариусларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Ходжаев)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

7.

Нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, натижаларига кўра ҳужжатлар нусхасини нотариал тасдиқлаш талабини қайта кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

8.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган тўловлар миқдорини фуқаролар учун тушунарли ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида оптималлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Ходжаев)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

9.

Автомототранспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида рўйхатдан ўтказишда тўланадиган йиғимлар миқдорини фуқароларнинг кўзбўямачилик учун тузилган битимлар (ишончнома) расмийлаштириш ҳолатларига барҳам бериш юзасидан қайта кўриб чиқиш.

Таҳлилий маълумот таклифлар билан

2019 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Ходжаев)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими (Бердибаев),

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти (Ортиқов)

10.

Нотариуслар томонидан электрон имзо ва видеоконференция орқали нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш.

Адлия вазирининг буйруғи

2019 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

(Абдуллаев)

11.

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги регламентларни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил июль

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

12.

Йўл ҳаракати қоидаларига Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ходимлари томонидан транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларини қариндошлик муносабатларини аниқлаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

II. Нотариал идоралар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этиш

13.

Нотариал идораларда оптик толали алоқа тармоғини ўрнатиш «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

«Йўл харитаси»

2019 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

(Абдуллаев)

14.

«E-notarius.uz» ахборот портали ва унинг мобил иловасини яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2020 йил январь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

(Абдуллаев)

15.

Масофадан туриб хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш механизмини жорий этиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2019 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

(Абдуллаев)

16.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали идоравий нотариал архивида мавжуд бўлган ҳужжатларнинг электрон имзо билан тасдиқланган нусхасини олиш тартибини жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2019 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

(Абдуллаев)

17.

Банк ва бошқа кредит ташкилотлари кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича гаров (ипотека) шартномалари бўйича нотариал идораларига ҳужжатларни электрон тарзда юбориш ва томонлар нотариал идорага бормасдан расмийлаштириш имкониятини яратувчи тизим яратиш ҳамда тегишли ташкилотлар билан интеграция қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2020 йил январь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

(Абдуллаев)

18.

Идоравий нотариал архивларда сақланаётган кўчмас мулк ҳуқуқини вужудга келишини назарда тутувчи битимларни рақамли кўринишга ўтказиш ва ягона электрон нотариал архив фондини шакллантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Электрон нотариал архив фонди шакллантириш

2019 йил ноябрь


2023 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти (Абдуллаев)

19.

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш тақиқланганлиги ва хатланганлиги тўғрисидаги маълумотларни суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья) томонидан «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига тўғридан-тўғри киритиш ва тақиқни (хатловни) ечиш механизмини жорий этиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Бош прокуратура (Йўлдошев),
Олий суд (Комилов),

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),

Давлат хавфсизлик хизмати (Азизов),

Давлат божхона қўмитаси (Азимов),

Миллий гвардия (Ташматов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими (Бердибаев),

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти (Каимбаев)

20.

Аэропортлар ва темир йўл вокзалларида айрим турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн амалга ошириш имконини берувчи инфокиоскалар жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

«Uzbekistan Airoport» АЖ (Исмаилов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти (Абидов),
Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

21.

Шажара дастурини яратиш ва унга мавжуд фуқаролик ҳолати далолатномалари бўйича маълумотларни тўлиқ киритилиши ҳамда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш.

Бунда «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

22.

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан тасдиқланадиган ариза ва ишончномаларни «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига юбориш тартибини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Комилов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Халқаро ҳамкорлик бўлими (Сулайманов)

23.

Кўчмас мулк бошқа шахсга ўтказилганда барча коммунал ташкилотларда кўчмас мулкнинг янги мулкдори ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда ўзгартириш тартибини жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил декабрь

Ергеодезкадастр (Абдуллаев),

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

(Абдуллаев)

III. Нотариал идоралар фаолияти самарадорлигини таъминлаш

24.

Нодавлат нотариал идоралари нотариуслари фаолиятини лицензиялаш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

25.

Нодавлат нотариал идораларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил октябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

26.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

27.

Нодавлат нотариал идоралар фаолиятини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

28.

Давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нодавлат нотариал идораларига ўтказиш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни (дастлаб нодавлат шаклга ўтказиладиган нотариал идораларни белгилаш, нотариал идора моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш, архивларни қабул қилиш ва бошқа) амалга ошириш.

Адлия вазирининг буйруғи

2019 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

29.

Давлат нотариал идоралари фойдаланувида бўлган бино-иншоотлар, идора анжомлари ва оргтехника воситаларини (компьютер, техника воситалари ва бошқа) нодавлат нотариал идораларга ижарага бериш ва (ёки) узоқ муддатда тўлаш шарти билан баланс қийматида сотиш ҳамда ундан тушган маблағларни давлат нотариал идоралари ва адлия органларини ривожлантириш учун сарфлаш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)

30.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилишлари учун қулай бўлган жойлардан нодавлат нотариал идораларига зарур бино ва иншоотлар, шунингдек, бундай бино ва иншоотларни қуриш учун ер майдонларини ажратиш.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарорлари

2019 — 2021 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти (Абидов)

31.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг бармоқ изларини сканер қилиш асосида биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали шахсини аниқлаш механизмини жорий қилиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил январь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими (Бердибаев)

32.

Нотариусларни ишдан ажралмаган ҳолда малакасини ошириш тизимини жорий қилиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил январь

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров),

Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

(Абдуллаев)

33.

Давлат хизматлари марказлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ҳамда нотариал идоралари фаолиятини баҳолаш ва мониторингини ташкил этиш бўйича профессионал консалтинг фирмалари билан шартномалар тузиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2020 йил февраль

Адлия вазирлиги (Давлетов)

Юридик таъминлаш бошқармаси (Каландаров)