1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида

«Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат бошқаруви органлари, иш берувчилар касаба уюшмалари ва бирлашмалари ўртасида ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича самарали ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ва позицияларини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
позициялар, ҳуқуқлар ва манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш асосида амалий ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош битим тузиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали ижтимоий-меҳнат муносабатларини жамоа-шартнома асосида тартибга солишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тажрибани ўрганиш, ижтимоий шериклик ва ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида тегишли хорижий ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш, халқаро меҳнат нормаларини ратификация қилиш ва қўллаш билан боғлиқ масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш;

Халқаро меҳнат конференцияси кун тартиби бандларига тааллуқли саволларга жавоблар ва ҳукуматларнинг Конференция томонидан муҳокама этиладиган матнларга таклиф этилаётган фикр-мулоҳазалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли конвенциясида (Женева, 1976 йил, 21 июнь) назарда тутилган тартиб-таомилларни амалга ошириш тўғрисида йиллик маърузалар эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ратификация қилинмаган конвенциялар ва тавсиялар қўлланишига ва тегишли ҳолларда ратификация қилинишига кўмаклашиш учун амалга оширилиши мумкин бўлган чора-тадбирларни аниқлаб олиш мақсадида уларни вақти-вақти билан кўриб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари касаба уюшмалари ташкилотлари ва иш берувчиларнинг тегишли ҳудудий бирлашмалари билан биргаликда икки ой муддатда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тузилишини ва уларнинг фаолияти ташкил этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 3 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
553-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 553-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг меҳнатни ҳимоя қилиш бўлими мудири
М.Н. Исаев
—
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири
Иш берувчилар республика бирлашмаларидан (келишувга кўра)
лавозим бўйича
—
Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерацияси раиси
А.И. Икрамов
—
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси
А.А. Хаитов
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Г.Ғ. Махмудова
—
Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмаси раиси
У.Т. Абдуллаев
—
Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси раиси
Б.С. Хамидов
—
Ўзбекистон банклар ассоциацияси бош директори
А.Х. Хурсанов
—
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси
Ф.Ф. Омонов
—
Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерацияси раисининг ўринбосари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 553-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссияларни (кейинги ўринларда Комиссиялар деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи ва меҳнат соҳасида доимий фаолият кўрсатувчи ижтимоий шериклик органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Комиссия қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, иш берувчилар ва ходимлар ташкилотлари (кейинги ўринларда Томонлар деб аталади) ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош ва ҳудудий битимлар тузиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш орқали ижтимоий-меҳнат муносабатларини жамоа-шартнома асосида тартибга солишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро меҳнат ташкилотининг (кейинги ўринларда ХМТ деб аталади) 1981 йилги жамоа музокараларига кўмаклашиш тўғрисидаги конвенциясига (154-сон) мувофиқ меҳнат ва бандлик шароитларини аниқлаш, иш берувчилар ва ходимлар, шунингдек, иш берувчи ва ходимлар ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича жамоа музокараларига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика даражасида (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда Ҳудудий комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, бошқа қонун ҳужжатларига, ХМТ конвенциялари ва тавсияларига, ушбу Низомга амал қилади ҳамда ўз фаолиятини «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ижтимоий шериклик принципларига риоя қилган ҳолда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Республика комиссиясининг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ва томонлар позицияларини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
позициялар, ҳуқуқлар ва манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш асосида томонларнинг амалий ҳамкорлигини таъминлаш;

Бош битим тузиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали ижтимоий-меҳнат муносабатларини жамоа-шартнома асосида тартибга солишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тажрибани ўрганиш, ижтимоий шериклик ва ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида тегишли хорижий ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш, халқаро меҳнат нормаларини ратификация қилиш ва қўллаш билан боғлиқ масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро меҳнат конференцияси кун тартиби бандларига доир саволномага жавоблар ва ҳукуматларнинг Конференция томонидан муҳокама этиладиган матнларга таклиф этиладиган фикр-мулоҳазалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги 144-сонли конвенциясида (Женева, 1976 йил 21 июнь) назарда тутилган тартиб-таомилларни амалга ошириш ҳақидаги йиллик маърузаларни эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ратификация қилинмаган ва ҳали қўлланилмаётган конвенциялар ҳамда тавсияларни қўллашга ва тегишли ҳолларда ратификация қилишга кўмаклашиш учун кўриладиган чора-тадбирларни аниқлаб олиш мақсадида бундай конвенция ва тавсияларни вақти-вақти билан кўриб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ва Томонлар позицияларини келишиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат соҳасидаги асосий принциплар ва ҳуқуқларни амалга оширишга, шу жумладан бирлашишга ва коллектив музокаралар олиб боришга доир ҳуқуқларни амалга оширишга кўмаклашади, болалар меҳнатининг мажбурий ва энг ёмон шаклларига барҳам бериш, камситмаслик, тенг ҳуқуқлар, тенг имкониятлар ва тенг қийматли меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш принципларига риоя қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМТнинг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги 144-сонли конвенциясига (Женева, 1976 йил 21 июнь) мувофиқ халқаро меҳнат стандартларини қўллашга кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи масалалари юзасидан маслаҳатлашувлар, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ва тариф сеткаларини белгилаш юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) позициялар, ҳуқуқлар ва манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш асосида томонларнинг амалий ҳамкорлигини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, уларни такомилига етказиш юзасидан таклифлар киритиш, шунингдек меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқади;
(6-банд 2-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича томонларнинг ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Бош битим тузиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали ижтимоий-меҳнат муносабатларини жамоа-шартнома асосида тартибга солишга кўмаклашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош битимни бажариш чоғида юзага келадиган масалаларни Томонлар ташаббусига кўра кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини бошқаришнинг самарали тизимини яратишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош битимни ва уни амалга оширишга оид тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек унинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) халқаро тажрибани ўрганиш, ижтимоий шериклик ва ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида тегишли хорижий ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш, халқаро меҳнат нормаларини ратификация қилиш ва қўллаш билан боғлиқ масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий шериклик ва ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасида тегишли хорижий ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро меҳнат нормаларини ратификация қилиш ва қўллаш билан боғлиқ масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро меҳнат стандартларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Халқаро меҳнат конференцияси кун тартиби бандларига тааллуқли саволномага жавобларни шакллантириш ва ҳукуматларнинг Конференция томонидан муҳокама этиладиган матнларга таклиф этиладиган фикр-мулоҳазалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро меҳнат конференцияси кун тартиби бандларига тааллуқли саволномаларга жавобларни шакллантириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш республика дастурларини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги меҳнат шароитларини белгилаш ёки мавжудларини ўзгартириш хусусидаги жамоа меҳнат низоларини ҳал қилишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро меҳнат конференцияси кун тартиби бандларига тааллуқли саволномалар бўйича ва ҳукуматларнинг Конференция томонидан муҳокама қилинадиган матнларга таклиф этиладиган фикр-мулоҳазалари бўйича таҳлилий материаллар ҳамда маълумотлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги 144-сонли конвенциясида (Женева, 1976 йил 21 июнь) назарда тутилган тартиб-таомилларни амалга ошириш тўғрисида йиллик маърузаларни эълон қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ижобий тажрибасини ўрганади, умумлаштиради ва тарқатади, уни амалда қўллаш юзасидан тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларига риоя этилишини таҳлил қилади ва уларни амалга ошириш бўйича тегишли таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишни таъминлаш ва меҳнат муносабатлари соҳасида ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий уч томонлама комиссияларга амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ратификация қилинмаган ва ҳали қўлланилмаётган конвенциялар ҳамда тавсияларни қўллашга ва тегишли ҳолларда ратификация қилишга кўмаклашиш учун кўриладиган чора-тадбирларни аниқлаб олиш мақсадида бундай конвенция ва тавсияларни вақти-вақти билан кўриб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш соҳасида таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ратификация қилинмаган ва ҳали қўлланилмаётган конвенциялар ҳамда тавсияларни қўллашга ва тегишли ҳолларда ратификация қилишга кўмаклашиш учун кўриладиган чора-тадбирларни аниқлаб олиш мақсадида бундай конвенция ва тавсияларни мунтазам кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенциялари қоидалари, ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари, ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги бошқа халқаро шартномалар ижросини мониторинг қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчиликнинг Республика комиссияси ишлари, ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг мамлакатимиз ва хориж тажрибаси тўғрисида хабардор бўлишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикасидаги Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссия, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, ижтимоий-иқтисодий сиёсат ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош ва ҳудудий битимларнинг бажарилиши, республика, ҳудудлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, шунингдек, ижтимоий шерикликни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ваколатли давлат органларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот олиш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, иш берувчилар ташкилотлари ва касаба уюшмалари мансабдор шахсларининг ижтимоий-меҳнат муносабатлар масалалари бўйича маърузаларини (ахборотини) эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва давлат дастурлари, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини тайёрлаш бўйича комиссия таркибига ўз вакилларини тавсия қилиш, ўз мажлисларида тегишли таклифларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси кўриб чиқиши учун киритиладиган масалаларни тайёрлашга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, иш берувчилар республика бирлашмалари ва касаба уюшмалари, шунингдек, ташкилотлар вакилларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимлар ва мутахассисларни жалб қилиб, ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича доимий ва вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

жамоа музокаралар ва ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга соладиган битимларни тайёрлаш, ушбу битимларни амалга ошириш жараёнида ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича тармоқ (тармоқлараро) ва бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч томонлама ҳамкорлик бўйича хорижий тажрибани ўрганиш, ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш юзасидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

Республика комиссияси ушбу низом ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(7-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ҳудудий комиссиянинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича келишилган ҳудудий ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича томонлар позицияларини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
позициялар, ҳуқуқлар ва манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш асосида томонларнинг амалий ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро меҳнат нормаларини қўллаш билан боғлиқ масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳудудий комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича келишилган ҳудудий ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишни таъминлашда иштирок этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қиладиган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ҳудудий дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонлар ўртасида ҳудудий (минтақавий) битим лойиҳасини ва уни амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқади, шунингдек уни бажариш жараёнини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг ташаббусига кўра ҳудудий (минтақавий) битимни бажариш жараёнида юзага келадиган масалаларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича томонлар позицияларини келишиш соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича илғор тажрибани ўрганади, умумлаштиради ва татбиқ этади, уни амалда қўллаш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларига риоя этилишини таҳлил қилади ва уларни амалга ошириш юзасидан тегишли таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат соҳасидаги асосий принциплар ва ҳуқуқларни ҳудудий даражада амалга оширишга, шу жумладан бирлашишга ва коллектив музокаралар олиб боришга доир ҳуқуқларни амалга оширишга, болалар меҳнатининг мажбурий ва энг ёмон шаклларига барҳам бериш, камситмаслик, тенг ҳуқуқлар, тенг имкониятлар ва тенг қийматли меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш принципларига риоя қилишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурини шакллантиришда, яратилаётган иш ўринлари, айниқса, ёшлар учун яратилаётган иш ўринлари ҳақиқийлиги учун жамоатчилик назоратини амалга оширишда иштирок этади, бу йўналишда ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи масалалари, шу жумладан, ташкилотларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал стандартларига риоя қилиш, иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш масалалари юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини бошқаришнинг самарали тизимини яратишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги меҳнат шарт-шароитларини белгилаш ёки мавжудларини ўзгартириш бўйича жамоа меҳнат низоларини ҳал этишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий дастурларини амалга оширишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳудудий комиссияси ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишни таъминлаш ва меҳнат муносабатлари соҳасида фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Ҳудудий комиссия, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг минтақавий вакили, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий (минтақавий) битимни бажариш, ҳудудлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, шунингдек, ижтимоий мулоқотни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ваколатли давлат органларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот олиш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, иш берувчилар бирлашмалари ва касаба уюшмалари мансабдор шахсларининг ижтимоий-меҳнат муносабатлар масалалари бўйича маърузаларини (ахборотини) эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларини ва дастурларини, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини тайёрлаш бўйича Комиссия таркибига ўз вакилларини тавсия қилиш, ўз мажлисларида тегишли таклифларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий комиссия кўриб чиқиши учун киритиладиган масалаларни тайёрлашга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, иш берувчилар бирлашмалари ва касаба уюшмалари, шунингдек, ташкилотлар вакилларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимлар ва мутахассисларни жалб қилиб, ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича доимий ва вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа музокаралар ва ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга соладиган ҳудудий (минтақавий) битимларни тайёрлаш жараёнида ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича Республика комиссияси билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий комиссия ушбу Низом ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Комиссия таркиби ва унинг фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Комиссия таркибига ҳар бир томондан ҳал қилувчи овозга эга камида етти нафардан вакил, шу жумладан бир нафар ҳамраис (тенглик принципи асосида) киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг доимий аъзолари этиб қуйидагилар тайинланади: камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, молия, адлия, соғлиқни сақлаш вазирларининг ўринбосарлари, Миллий статистика қўмитаси раисининг ўринбосари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагилар ҳамраислар ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Ўзбекистон иш берувчилари ва ходимлари вакиллари энг кўп бўлган ташкилотларнинг раҳбарлари.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг доимий аъзолари этиб ҳоким ўринбосари (Қорақалпоғистон Республикасида Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикасида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири), молия, адлия, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ўринбосарлари, Статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси (Қорақалпоғистон Республикасида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги) бошлиғи;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагилар ҳамраислар ҳисобланади: ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ҳоким ўринбосари (Қорақалпоғистон Республикасида Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари), ҳудуднинг иш берувчилари ва ходимлари вакиллари энг кўп бўлган ташкилотларнинг раҳбарлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳудудий комиссиянинг шахсий таркиби томонларнинг таклифлари асосида вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари (Қорақалпоғистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси) томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган (сайланган) ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Комиссияга ҳамраислар орасидан уч йил муддатга сайланадиган раис раҳбарлик қилади. Комиссияга раислик қилиш уч йилда бир марта ротация асосида ҳамраислардан бирига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Комиссия раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия мажлисларида раислик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия иш режасига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия мажлисларини чақиради, комиссия, унинг ишчи органлари фаолиятини, мажлисларда кўриб чиқилаётган масалалар тайёрланишини ва қабул қилинган қарорлар ижросини ташкил этади, шунингдек, ҳар чоракда томонларни уларнинг бажарилиш жараёнидан хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонлар ҳамкорлигига ва комиссия қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда улар ўртасида келишувга эришилишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия ишида иштирок этиш учун уларнинг таркибига кирмайдиган мансабдор ва бошқа шахсларни таклиф қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳамраислар тақдимномаси бўйича комиссия раиси томонидан шакллантириладиган котибият комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади. Котибият таркибига ҳар бир томондан биттадан вакил киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия котибияти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия мажлисларига тайёргарлик кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия қарорлари ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия аъзоларини олиб борилаётган тадбирлардан хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия иш режаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия иш юритувини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, иш берувчилар ва ходимлар ташкилотлари, зарур ҳолларда эса корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан тезкор алоқани амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия фаолияти тўғрисида йиллик маърузалар тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия ўз фаолиятини иш режалари асосида ва ижтимоий-меҳнат соҳасидаги масалаларни зудлик билан ҳал этиш заруратини ҳисобга олиб ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлиси бир йилда камида икки марта чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлис кун тартиби котибият томонидан иш режаси ва ҳамраисларнинг келишилган таклифлари асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлис ўтказиладиган сана, вақт, жой ва унинг кун тартиби тўғрисида комиссия аъзолари олдиндан, бироқ мажлисдан камида 10 кун аввал хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлиси, агар унда ҳар бир томондан аъзоларнинг камида ярми иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Комиссия қарори келишув асосида ёки агар келишув бўлмаса, ҳар бир томондан биттадан овоз принципи бўйича овоз бериш орқали қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарори баённома шаклида қабул қилинади, ҳамраислар томонидан имзоланади ва тавсия хусусиятига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорларни тез қабул қилиш мақсадида комиссия ҳамраиси комиссиянинг алоҳида масалалари бўйича сўров орқали аъзолар билан келишилган қарорларни тасдиқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларини томонлар идора ички қарорларини қабул қилиш орқали амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Комиссия таркибида қуйидаги доимий ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош (ҳудудий) битимни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро меҳнат нормаларини қўллашга кўмаклашиш уч томонлама маслаҳатлашувларни ўтказиш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа меҳнат низоларини ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш ва унинг хавфсизлиги бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандлик, иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Доимий ишчи гуруҳларга комиссия аъзолари орасидан уч нафар ҳамраислар тенглик асосида раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий ишчи гуруҳларнинг таркиби иқтисодиёт, меҳнат ҳуқуқи, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги мутахассислар орасидан уларнинг комиссияга аъзолигидан қатъи назар тузилади ва комиссия мажлисида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини ўз ҳамраҳбарлари томонидан тасдиқланадиган йиллик иш режалари асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий ишчи гуруҳлар ўз ваколатларига киритилган масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича тавсиялар шаклида қарорлар қабул қилади. Тавсиялар ишчи гуруҳ мажлисида унинг ҳамраҳбарлари ўртасида келишувга эришиш орқали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий ишчи гуруҳлар мажлислари, агар уларда ишчи гуруҳ аъзолари умумий сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий ишчи гуруҳларнинг у ёки бу масалалар бўйича тавсиялари қарорлар қабул қилиш учун Комиссия мажлисларида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Комиссиянинг аъзолари ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Комиссия аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўриб чиқилаётган масалаларни муҳокама қилишда ва комиссия қарорларини қабул қилишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия ва доимий ишчи гуруҳлар мажлисларида кўриб чиқиш учун комиссия ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, иш берувчилар ва ходимлар ташкилотлари раҳбарларига, шунингдек, бевосита ташкилотларга комиссия ваколатига кирадиган масалалар юзасидан сўровлар билан мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари, статистика, ахборот ва маълумотнома материаллари билан белгиланган тартибда танишиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Комиссия аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия қарорини ижро этишга кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш берувчилар касаба уюшмалари ва бирлашмаларини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини Комиссия фаолияти ва Бош (ҳудудий) битим ижросининг боришидан мунтазам хабардор қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Комиссия фаолияти тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигига риоя қилиши ва уни ошкор этмаслиги шарт.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Комиссия қарорлари ижро этилишини назорат қилиш, томонлар жавобгарлиги ва комиссия фаолиятини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Комиссия қарорларининг ижросини томонлар мустақил назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Бир йилда камида бир марта битимларни амалга ошириш якунлари ва комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги масалалар комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Бош (ҳудудий) битимни амалга ошириш якунлари ва комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги ёзма ахборотни томонлар котибиятга уларнинг бажарилишига қараб юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Комиссия фаолияти билан боғлиқ харажатларни томонлар ўзаро келишув бўйича қоплайди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 09/19/553/3372-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)