31.05.2019 йилдаги 452-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2019 йилдаги 452-сон
Kuchga kirish sanasi
01.06.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика ресурсларини сотиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича бозор механизмларига ўтишнинг истеъмолчиларга таъсирини енгиллаштириш, ёқилғи-энергетика ресурслари учун нархларни белгилашда мутаносибликни ҳамда уларнинг мақбуллилигини, шунингдек, ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотларини ресурсларни ишлаб чиқаришда рентабеликка эришган ҳолда мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш ҳамда соҳада тариф сиёсатини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширмайдиган ва маънавий эскирган ҳамда тежамкор бўлмаган қозон агрегатларини алмаштирмаган ташкилотларга нисбатан 2019 йил 1 июндан бошлаб, фойдаланилган табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга нисбатан оширилган коэффициент 2,0 дан 1,2 гача камайтирилади, аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган сув таъминоти корхоналарига электр энергияси учун ҳисоб-китобларни табақалаштирилган тариф бўйича амалга ошириш талаби татбиқ этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотлари умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр энергияси учун ҳисоб-китобни электр таъминоти шартномасига асосан электр тармоғининг баланс мансублигининг бўлиниш чегарасидаги нуқтада ўрнатилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларига мувофиқ маиший истеъмолчиларга белгиланган тариф бўйича амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясидан аҳолини электр билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналарга, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналарга маиший истеъмолчилар учун белгиланган электр энергияси тарифи қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг технологик йўқотишларида ҳисобга олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарор кучга киргунга қадар электр энергияси (актив ва реактив энергия учун) ва табиий газ ҳажмлари учун аванс тўловлари амалга оширилган тақдирда, истеъмолчилар (аҳолидан ташқари) тариф ўзгарганда тўлов амалга оширилган кундан эътиборан кейинги 2 ойдан кўп бўлмаган муддатга қўшимча тўловлардан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорида назарда тутилган табиий газ учун тарифларнинг, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархларнинг 2019 йил 1 июндан бошлаб оширилиши бекор қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва электр энергетика ташкилотларининг рентабеллигини таъминловчи энергия ресурслари учун амалдаги тарифларни қайта кўриб чиқиш бўйича бир ой муддатда асосланган таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар билан биргаликда мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет тармоғида барча ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар) қамраб олинишини назарда тутувчи тасдиқланган жадвал асосида кенг ёритиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ушбу бандда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва кўмаклашиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 31 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
452-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 452-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хўжалигида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 ноябрдаги 241-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «2008 йил 1 январдан бошлаб фойдаланилган табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга 2,0 оширилган коэффициент қўлланилади» сўзлари «2019 йил 1 июндан бошлаб фойдаланилган табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга 1,2 оширилган коэффициент қўлланилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 44-сон, 863-модда) 1 ва 2-иловаларига киритилаётган ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 09/19/452/3230-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон)