10.04.2019 йилдаги 295-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.04.2019 йилдаги 295-сон
Kuchga kirish sanasi
11.04.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича мувофиқлаштирилган ишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
295-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 апрелдаги 295-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат деб аталади) ҳудудлардаги мавзули сайёр мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудлардаги мавзули сайёр мажлислари (кейинги ўринларда сайёр мажлислар деб аталади) жойларда аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнининг самарадорлигини ўрганиш борасида Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш шакли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар сайёр мажлисларни ўтказишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш давлат дастурларини, давлат ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини, шунингдек, ҳудудларда иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг мақсадли ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни, энг аввало, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда орқада қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг комплекс таҳлилини, шу жумладан ҳудудларни комплекс ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини изчил ошириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш жараёнининг мониторингини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудуднинг экспорт салоҳиятни ошириш ҳолатини ўрганиш, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва унинг иқтисодий хавфсизлигидан келиб чиқиб ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлислар баённомалари, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари («йўл хариталари») ижроси устидан тизимли ва таъсирчан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг, барча даражадаги ҳокимлар фаолиятини баҳолаш, зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали ва натижадор бажарилиши, шунингдек, Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларга эришилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлиги масалаларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи энг муҳим вазифалар, иқтисодиётнинг аниқ тармоқлари ва соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳудудларнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Сайёр мажлисларни ташкиллаштириш ва ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сайёр мажлисларни ташкиллаштириш ва ўтказиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сайёр мажлислар тизимли асосда, қоида тариқасида, ҳар чоракда ўтказилади. Сайёр мажлислар санаси ҳамда уларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тадбирлар (режа-жадвал) Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр мажлислар зарур ҳолларда видеоселектор йиғилиши шаклида ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сайёр мажлислар қуйидагилардан келиб чиқиб режалаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги ҳолатни танқидий таҳлил қилиш ва мақсадли вазифаларни амалга ошириш бўйича талаблари ва топшириқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш давлат дастурларини, давлат ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини, шунингдек, ҳудудларда иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга ошириш ҳолатининг танқидий ва тизимли таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари («йўл хариталари») ижроси жараёнининг мониторинги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотлар жараёнларига тўсқинлик қилаётган сабаб ва муаммоларнинг тизимли таҳлили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатининг мониторинги ҳамда таҳлили.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сайёр мажлисларда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (кейинги ўринларда Бош вазир деб аталади) топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарорларига мувофиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Сайёр мажлисларда Бош вазир раислик қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайёр мажлисларда раислик қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бош вазирнинг топшириғига асосан Бош вазирнинг ўринбосари ёки маслаҳатчиси ваколатлари соҳасига бевосита кирувчи масалалар бўйича сайёр мажлислар Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси раислигида ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Сайёр мажлисларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ахборот-таҳлилий ва ташкилий таъминлаш Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ сайёр мажлис ўтказилиши санасидан камида йигирма кун олдин Вазирлар Маҳкамасига кун тартиби, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш тартиби лойиҳаларини, тегишли таҳлилий материалларни, шунингдек, сайёр мажлис баённомаси лойиҳасини киритади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа масъул таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг вакилларини жалб қилган ҳолда, сайёр мажлис санасидан камида ўн кун олдин киритилган материалларни пухта ишлайди ҳамда сайёр мажлисни ўтказиш бўйича зарур маълумотнома, ахборот-таҳлилий, тақдимот ва бошқа материалларни тайёрлайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагилардан иборат ҳужжатлар тўпламини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга факсограмма (кузатув хати, топшириқ) лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартиби ва кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш тартиби лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот берувчилар ва сайёр мажлисда иштирок этувчи шахслар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибидаги ҳисоботлар бўйича маълумотнома-объективкалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий маъруза лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр мажлис баённомаси лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-таҳлилий ва тақдимот материаллари, сайёр мажлис анонси ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидагиларни ўз ичига олган ташкилий масалаларни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр мажлисни ўтказиш санаси, жойи ва шакли (очиқ, ёпиқ, видеоселектор);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр мажлис иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва жойлаштириш схемаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник воситалардан (телефонлар, радиоалоқа, шунингдек, аудио- ва видео қайд этиш ҳамда ахборотни қайта ишлаш воситалари) фойдаланиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр мажлис баённомасини ва стенограммасини юритиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр мажлис иштирокчиларини жойлаштириш, транспорт таъминоти тартиби ва бошқалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Сайёр мажлислар ўтказишни сифатли ва барвақт ташкиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудири, Бош вазир протокол хизмати мудири, Бош вазир матбуот котиби, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг вакилларидан иборат таркибда доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ ташкил этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси сайёр мажлисни ўтказиш санасидан етти кун олдин сайёр мажлисни ўтказиш учун тайёрланган ҳужжатлар тўплами ва ташкилий масалалар бўйича Бош вазирга ахборот беради ва Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа масъул таркибий бўлинмалари билан биргаликда бир кун ичида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан кўриб чиқилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб қайта ишлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қайта ишланган материаллар сайёр мажлисни ўтказиш санасидан беш кун олдин Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан келишиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти масъул ходимлари Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг бошқа масъул ходимлари билан биргаликда мажлисни ўтказиш санасидан уч кун олдин сайёр мажлисга барвақт ва сифатли тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш учун сайёр мажлис ўтказиладиган жойга (ҳудудга) ташриф буюради.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр мажлисга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мансабдор шахсларнинг сайёр мажлисларга иштирок этиши Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Сайёр мажлисларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр мажлисларга зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари вакиллари таклиф этилиши мумкин. Бошқа мансабдор шахслар сайёр мажлисларга фақат ваколатларига кирадиган масалалар бўйича таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Сайёр мажлисда Бош вазирнинг мажлис мавзусига бевосита тегишли бўлган ижтимоий, иқтисодий ва бошқа объектларга ташрифи ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари Бош вазирнинг объектларга ташрифи давомида материалларнинг тақдимотини таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазирнинг объектларга ташрифини ташкиллаштириш Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа масъул таркибий бўлинмалари билан биргаликда манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари вакилларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Сайёр мажлисларда масалаларнинг муҳокамаси, қоида тариқасида, очиқ ва ошкора ўтказилади. Сайёр мажлисларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Сайёр мажлисларда Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг, Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Сайёр мажлисларда қарорлар Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Сайёр мажлисларда қабул қилинган қарорлар баённома кўринишида расмийлаштирилади. Сайёр мажлис баённомаси зарурат бўлганда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Сайёр мажлис баённомаси лойиҳаси сайёр мажлис ўтказилганидан кейин уч кун ичида Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти томонидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда расмийлаштирилади ҳамда кейинчалик Бош вазирга ахборот бериш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган сайёр мажлис баённомаси Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолашга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Бош вазир раислигида ўтказилган сайёр мажлис баённомаси имзолашга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админисрациясига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими билан биргаликда имзоланган сайёр мажлис баённомасини тарқатишни таъминлайди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Сайёр мажлисларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, шунингдек, кўриб чиқиладиган масалаларнинг муҳокамасига жамоатчиликни жалб қилиш Бош вазир Матбуот хизмати томонидан ташкиллаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Бош вазир матбуот хизмати сайёр мажлисда муҳокама қилиниши режалаштирилаётган масалалар тўғрисида эълон бериш ва уларни кўриб чиқиш натижаларини ёритишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Сайёр мажлислар якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Сайёр мажлислар якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назорат Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмалари сайёр мажлисларнинг баённома топшириқлари бажарилишининг тизимли назорати ва таҳлилини таъминлайди.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими томонидан тизимли асосда сайёр мажлисларнинг баённома топшириқлари бажарилиши жараёнининг мониторинги амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Сайёр мажлислар баённома топшириқлари ижросини ташкиллаштириш ва амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ташкиллаштириш ва ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2019 й., 09/19/295/2921-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)