Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022 06.04.2019 йилдаги 282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.04.2019 йилдаги 282-сон
Kuchga kirish sanasi
06.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги 302-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмаларининг шахсий таркибини овқатлантиришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги 302-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотларининг зарур бўлган захираларини сақлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини таъминлаш учун аутсорсерларга ҳақиқий харид нархларида транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда, янгилаш тартибида реализация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибнинг узлуксиз овқатланишини (жумладан, доимий жойлашув пунктида, дала шароитида, табиий ва бошқа характердаги фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, шунингдек, бошқа ҳолатларда) ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари штатида тегишли лавозимларни сақлаб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда ва бошқа вазиятларда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибини овқатланишини ташкил этиш учун муқобил штат лавозимларини назарда тутиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмалари ва органлари штатига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибни иссиқ овқат таъминотига киритган ҳолда, унинг овқатланишини ташкил этадиган аутсорсерлар томонидан савдо устамасининг юқори — 20 фоиз даражасига риоя қилиш шарти билан улар учун қонунчиликда назарда тутилган шартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тоифаланган ҳарбий объектлари ҳудудида шахсий таркибни иссиқ овқат таъминотига киритмаган ҳолда, шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларига ошхона учун бино ва ускуналарни тақдим этиш, шунингдек, уларнинг коммунал тўловлар бўйича харажатларини тўлаб бериш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хавфсизлик хизматининг шахсий таркиб овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тизимига ўтадиган органлари ва бўлинмаларини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсерлар танловини ўтказишни, бунда умумий овқатланиш соҳасида катта тажрибага, етарли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ўз ташаббуси билан ошхоналар шароитини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг органлари ва бўлинмаларига белгиланган тартибда шартномалар тузиш учун аутсорсерларни танлаш бўйича баённома қарорларини ўз вақтида тақдим этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсерларга озиқ-овқат маҳсулотларини фермер хўжаликларидан ва бошқа улгуржи савдо вакилларидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиб олишда ҳар томонлама кўмаклашишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аутсорсерлар танловини сифатли ўтказиш бўйича жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати буюртманомаларига мувофиқ асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар ва бошқа озиқ овқат маҳсулотлари турларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари эҳтиёжини ҳисобга олсин ва уларни аутсорсерларга иссиқ овқат таъминотида бўлган шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун реализация қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Д.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 6 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 апрелдаги 282-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари (кейинги ўринларда Хизмат органлари ва бўлинмалари деб аталади) шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсинг — Хизмат органлари ва бўлинмалари томонидан шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш хизматларини кўрсатиш функцияларини шартнома асосида аутсорсерга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аутсорсер — Хизмат органлари ва бўлинмаларига шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича шартнома асосида аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркиб — ўрнатилган тартибда иссиқ овқат таъминотига киритилган ҳарбий хизматчилар ва пенсионерлар ҳамда уларнинг оила аъзолари (болаларидан ташқари), шу жумладан стационар ҳарбий-шифохона муассасаларида даволанаётганлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибини озиқ-овқат таъминоти озиқ-овқат йўналиши томонидан аутсорсинг шартларида ташқи умумий овқатланиш корхоналарини жалб этиш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аутсорсерларни жалб этиш орқали Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва талаб қилиш режалаштирилган йилда овқатланувчилар сони, меъёрлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархидан келиб чиққан ҳолда тузиладиган ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Талабгорларни танлаш, нархларни шакллантириш ва шартномаларни тузиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аутсорсерларни танлаб олиш натижалари баённома шаклида расмийлаштирилади ва шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш юзасидан Хизмат органлари ва бўлинмалари билан белгиланган тартибда шартнома тузиш учун бир кун муддатда Хизмат органлари ва бўлинмаларига юборилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аутсорсерларни жалб этган ҳолда, шахсий таркибнинг стационар ва дала шароитларида овқатланишини ташкил этиш бўйича шартномалар бир календарь йил учун тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича ҳисоб-китоблар шартнома шартларига мувофиқ амалда кўрсатилган хизматлар ва таомнома бўйича тайёрланган таомлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли ой учун умумий сумманинг 15 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлов бошланган ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида хизматлар кўрсатиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Сумманинг қолган қисми амалда кўрсатилган хизматлар асосида шартнома шартларига кўра тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шартнома суммаси тузиладиган шартноманинг ажралмас қисми бўлган умумқўшин паёгининг ҳисоб-китобига асосан аниқланади ва унда умумий овқатланувчилар сони, озиқ-овқат паёкларининг нормаси, бир овқатланувчи учун озиқ-овқат нархи ва умумий қиймат ойларга бўлинган ҳолда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озиқ-овқат маҳсулотларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари баённомаларида белгиланган нархлари улар тасдиқлангандан кейинги кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агар озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг баённома қарорида белгиланган нархлардан баланд бўлса, Хизматнинг органи ёки бўлинмаси раҳбари аутсорсер билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли ҳудуддаги амалдаги нархларни ўрганиб чиқиш далолатномаси илова қилинган таклифларни белгиланган тартибда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Баённома қарорларнинг тўғри тузилиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хизмат шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этишда аутсорсерларга давлат стратегик захирасидан олинган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда Хизмат органлари ва бўлинмаларининг ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш асосида беришга ёки реализация қилишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аутсорсерларга бериладиган ёки реализация қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалда сотиб олинган нарх асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Аутсорсер ҳар ойнинг 5-санасига қадар Хизмат органига (бўлимига) ўтган ойда амалда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-фактурани ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тақдим этади. Кўрсатилган хизматлар нархи озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги харид нархидан келиб чиққан ҳолда (бўлинмалар жойлашган жойдаги ўртача бозор нархидан юқори бўлмаган даражада) ва аутсорсернинг барча харажатларини, шу жумладан ходимлар иш ҳақи, солиқлар, транспорт харажатлари ва бошқаларни ўз ичига олган 20 фоизгача устама ҳақи ҳисобга олинган равишда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш ва аутсорсер ҳамда Хизмат органи (бўлинмаси) ўртасидаги ҳисоб-китоблар мазкур Низомга 2- ва 3-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Овқатланиш режими ва уни режалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Шахсий таркибнинг овқатланиш режимини ишлаб чиқиш аутсорсерлар билан келишилган ҳолда Хизмат органи ва бўлинмаси бошлиғига, унинг тегишли ўринбосарига, Хизмат органи ва бўлинмаси тиббиёт ва озиқ-овқат йўналишлари бошлиқларига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Таомлар тарқатилишидан олдин Хизмат органи ва бўлинмаси врачи (фельдшер) орган ва бўлинма навбатчиси билан биргаликда таомлар сифатини татиб кўриш орқали текширадилар, шунингдек, ошхона хоналари, ошхона идиш-товоқлари, инвентарларнинг санитар ҳолатини назорат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Овқатланишни ташкил этишни назорат қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини, белгиланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар бир ҳарбий хизматчига тўлиқ берилишини назорат қилиш, тайёрланган таомлар сифатини баҳолаш учун бўлинма ва орган раҳбари ёки унинг кўрсатмасига биноан тегишли мансабдор шахслар томонидан ҳар куни тайёр таомлар (эрталабки нонушта, тушлик, кечки нонуштадан олдин) татиб кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат органлари ва бўлинмалари масъул мансабдор шахслар орқали тайёрланган таомлар сифати, порциялар миқдорини текширишга ҳақлидирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Хизмат органлари ва бўлинмаларига келтириладиган барча озиқ-овқат маҳсулотлари сифатли бўлиши шарт. Маҳсулотлар сифати мувофиқлик сертификатига ва давлат стандартлари томонидан ўрнатилган кўрсаткич ва техник шартларга мос келиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз (сертификатлар ва маълумотлар), шунингдек, давлат стандартлари талабларига ва техник шартларга жавоб бермаган озиқ-овқат маҳсулотларни қабул қилишга йўл қўйилмайди. Келтирилган ҳар бир партия озиқ-овқат маҳсулотларига уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Хизмат орган ва бўлинмаларига келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари Хизмат орган ва бўлинмаларининг мансабдор шахслари, тиббиёт ва озиқ-овқат йўналишлари комиссиялари томонидан аутсорсер вакили иштирокида назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Органолептик кўрсаткичларига кўра сифатсизлиги аниқланган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли лабораторияларига, шунингдек, ички идоравий лабораторияларга таҳлил учун топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озиқ-овқат омборига келтирилган маҳсулотларнинг сифати ҳақиқатдан ҳам ҳужжатларда кўрсатилган стандарт талабларига, техник шартларга, маркировкага мос келмаса, Хизмат органи ва бўлинма раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан бу ҳақида далолатнома тузилади. Аутсорсер зудлик билан сифатсиз маҳсулотни алмаштириш бўйича чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолатда Хизмат органи ва бўлинма раҳбари сифатсиз маҳсулот келтирилганлиги ва шартнома шартлари бузилганлиги ҳақида ёзма равишда аутсорсерни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ошхона ишини (фаолиятини) ташкил этиш ва санитария нормаларига риоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ошпазлар ва ошхонанинг бошқа ишчиларига улар санитария-гигиена минимумидан синов топшириб тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг ошхонада ишлашга рухсат берилади. Кейинчалик улар маълум ўрнатилган муддатларда тиббий кўрикдан ўтадилар ва кўрик натижалари шахсий санитария китобчасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хизматнинг тегишли органлари ва бўлинмалари томонидан махсус текширув тадбирларидан ўтказилган аутсорсерларга Хизматнинг ёпиқ объектларида фаолият кўрсатишига рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Хизматнинг ёпиқ объектларида фаолият кўрсатувчи аутсорсерлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш фаолияти даврида маълум бўлган ошкор қилиб бўлмайдиган ва махфий маълумотларни тарқатмаслиги учун тўлиқ жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Озиқ-овқат йўналишидаги объект ва моддий-техника воситалардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Озиқ-овқат йўналишидаги объектлар ва ошхонага фойдаланишга берилган моддий-техник воситалар Хизмат органлари ва бўлинмалари комиссияси томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, аутсорсерга (ноль ставка билан) вақтинча фойдаланишга берилади. Ушбу далолатнома орган ва бўлинма комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланиб, Хизмат органи ва бўлинмаси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Хизмат органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун фойдаланишга вақтинча топширилган моддий-техник воситаларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини аутсорсер амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Аутсорсерга вақтинча фойдаланишга топширилган моддий-техник воситалар эксплуатация қилишнинг ўрнатилган муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келса, аутсорсер ҳисобидан тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича фаолият кўрсатаётган аутсорсерларга ёпиқ объектларда жойлашган умумий овқатланиш муассасаларида Хизматнинг шахсий таркиби учун халқ истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича савдо шахобчалари юритишга рухсат берилади. Бу фаолият учун қўшимча рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этилмайди. Маҳсулот нархига 20 фоизгача устама ҳақи ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур Низомда белгиланган талабларнинг бузилиши тузилган шартномани белгиланган тартибда Хизмат органи ва бўлинмаси ёки аутсорсер ташаббуси билан бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур Низомда белгиланган талабларни бузган шахслар қонунчиликка асосан жавобгар бўлади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат органлари ва бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аутсорсер ва Хизмат органи (бўлинмаси) ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2019 й., 09/19/282/2894-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)