Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1245-4]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 23-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3278, 01.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 7 майдаги 62-сон буйруғи (рўйхат рақами 1245, 2003 йил 27 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон) билан тасдиқланган Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 4 март,
28-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 28-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 5-бандда:
иккинчи хатбошидан «ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидан «ва муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1 ва 2-иловалардан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1245-4/2752-сон)