09.02.2019 йилдаги 108-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.02.2019 йилдаги 108-сон
Kuchga kirish sanasi
10.02.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4142-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, энергетика тармоғини жадал ривожлантириш ва бошқарувнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 9 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги 108-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолияти ва ҳисоботини ташкил этиш тартибини, шунингдек, функционал вазифаларини ва унинг раҳбарлари жавобгарлигини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари жумладан, нефть-газ ва электр энергетика соҳасида (табиий газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ва бошқалар) энергия самарадорлигини оширишни таъминлаш, барча тоифадаги истеъмолчиларда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари жумладан, нефть-газ ва электр энергетика соҳасида (табиий газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ва бошқалар) энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, уларни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида иштирок этади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясининг нефть-газ ва электр энергетика соҳаси ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга оид масалалари бўйича ишчи органи ҳисобланади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича халқаро агентликда (IRENA) Ўзбекистон Республикасининг миллий мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек, ўз фаолиятини бажариш учун зарур бўлган, Вазирликнинг номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган бланкаларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқачаси — Энергетика вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Ministry of energy of the Republic of Uzbekistan;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқачаси — Ministry of energy;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Министерство энергетики Республики Узбекистан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқачаси — Министерство энергетики, Минэнерго.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 21-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Вазирликнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергетикада назорат инспекцияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 709-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2024 й., 09/24/709/0862-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги келишувларни амалга ошириш нотижорат ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка бўйсунувчи бошқа ташкилотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Вазирликнинг вазифа ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлашга, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга, тикланадиган энергия манбаларини кенг тараққий эттириш ва ривожлантиришга қаратилган ёқилғи-энергетика соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр ва иссиқлик энергияси, кўмирни ишлаб чиқариш, ташиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, нефть, газ ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ва фойдаланишнинг давлат томонидан тартибга солинишини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада энергетика соҳасини ягона норматив-ҳуқуқий ва техникавий тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплексини стратегик режалаштириш ва ривожлантиришнинг мувозанатланган тизимини яратиш ва ривожлантириш, энергия ресурслари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва диверсификациялаш, ишлаб чиқаришнинг ўзаро боғлиқ қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозларини, барча турдаги энергия ресурсларини етказиб бериш ва истеъмол қилиш, шунингдек, энергетика тармоғини комплекс ривожлантиришнинг мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, энергия ресурслари бозорида қулай рақобат ва ишчанлик муҳити шаклланишини рағбатлантирувчи тариф сиёсатини такомиллаштириш ҳисобига ёқилғи-энергетика тармоғида инвестицион жозибадорликни ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳасида инвестицион лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, энергия ресурсларини қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш жараёнларига хусусий капитални фаол жалб қилиш, халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар, банклар ва бошқа тузилмалар билан ҳамкорликни йўлга қуйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасида замонавий корпоратив бошқарувни, илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини, бошқарувнинг самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш учун ҳисоб ва назоратни, энергетика тармоғи ташкилотлари молиявий-хўжалик фаолиятининг шаффофлигини жорий этишга кўмаклашиш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть-газ ва электр энергетика соҳаси ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион технологиялар жорий қилинишини рағбатлантириш, ушбу ташкилотларда энергия самарадорлиги ва энергия ресурсларини тежаш даражасини ошириш;
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасида муҳандис-техник ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг фаолияти ва асосий йўналишлари билан боғлиқ масалалар бўйича маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги келишувларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 709-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2024 й., 09/24/709/0862-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия тежайдиган, ундан самарали фойдаланадиган технологияларни жорий этиш, шунингдек, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш мониторингини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр станцияларини қуриш, энергетика ва республика истеъмолчиларининг энергия таъминоти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш (табиий газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ва бошқалар).
(10-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2024 й., 09/24/709/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, нефть-газ ва электр энергетика соҳасида (табиий газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ва бошқалар) энергия самарадорлигини ошириш, ушбу йўналишларда энергия сарфи ҳажмини пасайтириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек, соҳада энергия тежовчи илғор технологиялар фаол жорий этилишини рағбатлантириш;
(10-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, нефть-газ ва электр энергетика соҳасида (табиий газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ва бошқалар) энергия самарадорлигини ошириш мақсадида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш орқали инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
(10-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий энергия самарадор ва энергия тежовчи технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, энергия ресурсларини сарфлаш самарадорлиги мониторингини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тажрибани ҳисобга олиб ва зарур бўлганда, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, энергетика аудити соҳасидаги мутахассислар ва энергетика хизматларини етказиб берувчилар малакасини ошириш учун тренинглар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия аудиторлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари мажбурий энергетик текширувдан ўтказилиши ва тегишли тавсиялар бажарилишининг мониторингини, шунингдек, энергия сервис компаниялари фаолияти мониторингини амалга ошириш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўн олтинчи — йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлашга, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга, тикланадиган энергия манбаларини кенг тараққий эттириш ва ривожлантиришга қаратилган ёқилғи-энергетика соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплексини, энергия ва газ таъминотини ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқади ва шакллантиради, ижтимоий-иқтисодий омиллар ва энергетик ва экологик хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда энергетика мақсадларига мўлжалланган объектларни жойлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика сиёсатининг асосий йўналишлари ва уларнинг амалга оширилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси энергетика хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юксак технологиялар ва бошқарув усулларини жорий қилиб кўмир саноати ривожланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) электр ва иссиқлик энергияси, кўмирни ишлаб чиқариш, ташиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, нефть, газ ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ва фойдаланишнинг давлат томонидан тартибга солинишини амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сотиш ва ишлатиш, шунингдек, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, ташиш, тақсимлаш юзасидан давлат назорати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш юзасидан назорат соҳасида инспекция фаолиятига раҳбарлик қилади, нефть, газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш қурилмаларини монтаж қилиш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишда, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ва истеъмол қилишда, кўмирни қазиб чиқаришда технологик талабларга риоя этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка идоравий бўйсунувчи ташкилотларнинг объектларида технологик ва экологик хавфсизликни, меҳнат муҳофазасини, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва тугатишни таъминлаш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасидаги маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги келишувларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) республикада энергетика соҳасининг ягона норматив-ҳуқуқий ва техникавий тартибга солинишини амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини, белгиланган фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори талаб этиладиган бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Вазирлик фаолиятининг иш режаси ва прогноз кўрсаткичларининг лойиҳасини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплексидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари тайёрланишини амалга оширади, ушбу ҳужжатларни қўлланиш амалиётини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларини энергия ва газ билан таъминлаш соҳасида техникавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунувчи ташкилотлар фаолиятига тааллуқли стандартлар, норма ва қоидаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича уларнинг ишини ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикага ёқилғи-энергетика ресурсларини етказиб бериш масалаларини тартибга солиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган тартибда энергетика соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширишга лицензиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияларни бекор қилиш ва чақириб олиш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиатлар тарафидан лицензиявий талаблар ва шартларга риоя этилиши тўғрисида тўлдириб бориладиган марказлаштирилган маълумотлар базасини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия ресурслари (электр энергияси, табиий газ ва б.)ни етказиб беришга намунавий шартномаларни келишади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳаларини келишади;
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ёқилғи-энергетика комплексини стратегик режалаштириш ва ривожлантиришнинг мувозанатланган тизимини яратиш ва ривожлантириш, энергия ресурслари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва диверсификациялаш, ишлаб чиқаришнинг ўзаро боғлиқ қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, барча турдаги энергия ресурсларини етказиб бериш ва истеъмол қилиш, шунингдек, энергетика тармоғини комплекс ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ёқилғи-энергетика балансини, жумладан, табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси ва кўмир, полиэтилен, полипропилен, олтингугурт ва юқори ликвидли маҳсулотнинг бошқа турлари балансларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ресурслари (суюқ углеводородлар, нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ, полиэтилен, полипропилен, электр энергияси)нинг ҳар йилги ва ўрта муддатли балансларини уларнинг ижросини даврий ва сифатли таҳлил қилган ҳолда ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг республикадаги мақсадли ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқади, келишади ва бажарилиши мониторингини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, энергия ресурслари бозорида қулай рақобат ва ишчанлик муҳити шаклланишини рағбатлантирувчи тариф сиёсатини такомиллаштириш ҳисобига ёқилғи-энергетика тармоғида инвестицион жозибадорликни ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳасида ҳар йиллик мақсадли дастурлар ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши жадвалларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть, газ, электр энергетикаси ва кўмир саноатида хорижий капитал иштирокида инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
(11-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2024 й., 09/24/709/0862-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига киритилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини амалга ошириш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ёқилғи-энергетика тармоғида инвестицион лойиҳалар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, энергия ресурсларини қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш жараёнларига хусусий капитални фаол жалб қилиш, халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар, банклар ва бошқа тузилмалар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қуйиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида ташкилотларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштиради, Вазирликнинг фаолият соҳасига тегишли халқаро шартномаларнинг лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади, қонунчиликка мувофиқ халқаро энергетика ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплексига жалб қилинган, жумладан, хорижий инвестицияларнинг ҳажмини ўрганади ва таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларни табиий газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси ва кўмир билан таъминлаш масалаларида Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий шериклари ҳисобланган хорижий давлатларнинг тегишли органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) энергетика соҳасида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, илғор ахборот- коммуникация технологияларини ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини, бошқарувнинг самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш учун ҳисоб ва назоратни, энергетика тармоғи ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятининг шаффофлигини жорий қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунувчи ташкилотларга умумий раҳбарликни амалга оширади, уларнинг фаолиятини иқтисодий таҳлил қилади, ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари билан уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлараро муносабатларни тубдан такомиллаштиришни, тармоқларнинг даромад базасини ҳар томонлама кенгайтиришни, уларнинг мувозанатлашувини таъминлашни, халқаро молиявий институтлар билан биргаликда инвестицион манбаларнинг қўшимча маблағларини жалб қилиш ва жалб қилинган маблағлардан энг тўлиқ ва самарали фойдаланиш, идоравий бўйсунувчи иқтисодиёт тармоқларини монетизациялаш ва диверсификациялашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида ёқилғи ва энергия нархлари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга мувофиқ Вазирликнинг давлат тартибга солиши ва бошқаруви соҳасидаги иқтисодий фаолият турларини амалга оширувчи идоравий бўйсунувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига услубий раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда идоравий бўйсунувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг хусусиятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унга идоравий бўйсунувчи ташкилотларнинг мулкчилигида бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, уни ишлатиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширади, Ўзбекистон Республикасига тегишли бўлган ва Вазирлик бошқарувига берилган акциядорлик жамиятларининг акциялари (устав фондларидаги улушлари)ни бошқаради ҳамда ушбу юридик шахсларнинг бошқарув органларида давлат вакилларини тайинлайди ва уларнинг фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) нефть-газ ва электр энергетикаси тармоқлари ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион технологияларнинг жорий қилинишини рағбатлантириш, энергетика самарадорлиги ва энергия ресурсларини тежаш даражасини ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия ресурсларини тежаш ва энергетика самарадорлиги соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техникавий тараққиётни жадаллаштириш, истеъмолчиларнинг ёқилғи ва энергия таъминоти самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга қаратилган инвестицион дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларнинг самарали ишлашига, истеъмолчиларнинг ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли таъминланишига қаратилган илмий-техникавий сиёсат юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, ташкилотлардаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва техникавий қайта жиҳозлашнинг бизнес-режаларини, лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) тикланадиган, шу жумладан, ноанъанавий энергия манбаларини ривожлантириш ва жорий қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тикланадиган, шу жумладан, ноанъанавий энергия манбаларини ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқади ва шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича стратегик вазифаларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга доир илғор хорижий тажрибани ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тикланадиган энергия манбалари объектларини қуриш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) энергетика соҳасидаги муҳандис-техник ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкиллаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппаратини ва унга бўйсунувчи ташкилотларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган давлат кадрлар сиёсатини қонунчиликка мувофиқ олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунувчи ташкилотларнинг ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва унга ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда назарда тутилган бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита ҳамда Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар орқали амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда, барча давлат органлари ва ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасидаги бузилишларни бартараф этиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган топшириқларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилот ва фуқароларга юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика мақсадларига мўлжалланган объектларни қуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозим бўлган шаҳар ва туманларнинг бош режалари бўйича хулосалар тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ илмий-техникавий ва ихтисослашган тармоқ эксперт кенгашларини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасида ахборот-таҳлилий ва эксперт ишларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда шартномаыий асосда илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий таълим муассасаларини, шунингдек, олимлар ва малакали мутахассисларни, жумладан хориждан жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларнинг талабларини бажармагани ёки тегишли тарзда бажармагани учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат статистика органларидан Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур статистик ахборотни бепул олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан Вазирлик ва унинг идоравий бўйсунувчи ташкилотларининг давлат мулкини белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ходимлари ва унга идоравий бўйсунувчи ташкилотларни моддий рағбатлантиришнинг тартиби, миқдори ва шартларини улар томонидан фаолиятининг асосий йўналишлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича идоралараро тусга эга халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар кўриб чиқилганда давлат органлари ва ҳайъатлари мажлисларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зиммасига юкланган вазифалар доирасида бевосита ёки Вазирликка идоравий бўйсунувчи ташкилотлар орқали хорижий соҳавий идоралар, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳасидаги кадрлар, мутахассислар малакасини ошириш ва стажировкадан ўтишлари учун белгиланган тартибда идоравий илмий ва ўқув курслари ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилиш учун, шу жумладан, хорижий илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлик қуйидагилар учун жавоб беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли тарзда ва самарали бажариш, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли соҳадаги фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари бўйича параметр ва белгиланган индикаторларга эришилишини сўзсиз таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий этилаётган инновациялар, ғоя ва технологияларнинг, шунингдек, Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган, шунингдек, Вазир томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати, якуний натижалари ва амалга оширилишининг оқибатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли соҳани ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастур, тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли соҳада фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши муҳофаза қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятига яккабошчилик тамойиллари асосида умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика соҳаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва уни таркибий тузилмаларининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткчиларига сўзсиз эришилиши бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий тузилмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирлик бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш борасида ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларининг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, Вазирлик ва ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжат ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплексларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек, барча даражадаги ҳокимликларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкиллаштириш ва мониторингининг таъсирчан тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида амалий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши учун таркибий тузилмалар ва идоравий бўйсунувчи ташкилотлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионализми, салоҳияти, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юксак даражаси кафолатланганлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият соҳаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини, уларни Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги, Қонунларининг талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қатъий мувофиқ ҳолда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкиллаштириш, уларни Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида ишлаб чиқилишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилиши (визаланиши)ни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига мувофиқ Вазирликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарурат бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан тегишли қўшма қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларни хорижий мамлакатларга чиқиши тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарини ташкиллаштириш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларининг талабларига тўлиқ мувофиқ равишда Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ташкиллаштириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарлари ва таркибий тузилмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам юритиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш юзасидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шартларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва уни таркибий тузилмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда, шу жумладан, «ягона дарча» тамойилини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисидаги» Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни йўлга қуйиш бўйича самарали ишларни ташкиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатларда белгиланган муддатлар ва тартибда мунтазам равишда шахсий қабулларни, шу жумладан, жойларга борган ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкиллаштириш, Вазирлик раҳбарларининг уларнинг фаолиятида фаол иштирокини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Вазирлик марказий аппаратининг штатлар жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган марказий аппаратнинг ва идоравий бўйсунувчи ташкилотларнинг харажатлари сметасини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлиги, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, тикланадиган энергия манбаларини кенг тараққий эттириш ва ривожлантиришга қаратилган ёқилғи-энергетика соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестиция ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро тадбирларда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир қонунчиликка мувофиқ бошқа функционал вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагилар вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир вақтинчалик бўлмаган пайтда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат ва бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилигидаги таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткчиларига сўзсиз эришилиши бўйича таъсирчан чоралар кўриш, бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам тинглаб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга етишиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилигидаги таркибий тузилмалар раҳбарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларни бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжат ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва уни комплексларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек, барча даражадаги ҳокимликларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ Вазирликнинг мутасаддилигидаги таркибий тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида амалий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши учун таркибий тузилмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳайъати қарорларининг, Вазирнинг буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилигидаги таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, шунингдек, уларнинг профессионализми, салоҳияти, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юксак даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, профессионал малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, назорати остидаги таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш, Вазирнинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (визаланиши) учун кўриб чиқиш ва визалаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қатъий мувофиқ ҳолда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбариятининг топшириғига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаб чиқилишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларни хорижий мамлакатларга чиқиши тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарини ташкиллаштириш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларининг талабларига тўлиқ мувофиқ равишда хизмат сафарларини бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилигидаги таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам юритиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилигидаги таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш учун Вазирга киритиш, функционал мажбуриятларини ва юкланган вазифаларни бажариши юзасидан уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини ошириш бўйича таклифларни Вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни йўлга қуйиш бўйича самарали ишларни ташкиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан белгиланган муддатда ва тартибда мунтазам равишда шахсий қабулларни, жумладан, жойларга борган ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларининг қабулини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкиллаштириш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор муносабатлари жорий этилишини назарда тутадиган халқаро стандартларга мувофиқ ёқилғи-энергетика соҳасидаги норматив базанинг тизимли асосда қайта кўриб чиқилишини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг давлат фондини шакллантиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узоқ ва ўрта муддатга мўлжалланган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларини, тармоқ ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, тармоқ таълим муассасаларида таълим жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан оширишда кўмаклашиш, тармоқдаги мутахассисларни, жумладан, хориждаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида қайта тайёргарликдан ўтишини ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ёқилғи-энергетика соҳасидаги масалалар бўйича ҳамкорликни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий тузилмаларнинг фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида Вазирликнинг идоравий бўйсунувчи ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прогноз кўрсаткичлари бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ҳамда Вазирнинг мутасаддилик қилувчи ўринбосарларига таркибий тузилмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишига қаратилган қўшимча чораларни қабул қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжат ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплексларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек, барча даражадаги ҳокимликларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ Вазирликнинг мутасаддилигидаги таркибий тузилмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида амалий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши учун таркибий тузилмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлар, Вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини, тасдиқлаш учун киритилишини таъминлаш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионализми, салоҳияти, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юксак даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, профессионал малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш, Вазирликнинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (визаланиши) учун кўриб чиқиш ва визалаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига қатъий мувофиқ ҳолда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбариятининг топшириғига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаб чиқилишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларни хорижий мамлакатларга чиқиши тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарини ташкиллаштириш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларининг талабларига тўлиқ мувофиқ равишда хизмат сафарларини бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларнинг ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам юритиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини ошириш бўйича таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни йўлга қуйиш, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Вазирликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан белгиланган муддатда ва тартибда мунтазам равишда шахсий қабулларни, жумладан, жойларга борган ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларининг қабулини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим вазифаларига мувофиқ ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик раҳбариятига таркибий бўлинмалар ваколатига кирадиган масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазир қуйидагилар учун шахсан жавоб беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган Вазирлик вазифалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазир ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан жавоб беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ўзларига бириктирилган таркибий бўлинмаларида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилигидаги масалалар бўйича ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган Вазирлик вазифалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Марказий аппарат таркибий тузилмаларининг раҳбарлари ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Вазирлик раҳбарияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Вазирликни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир бошқаради.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир ўз мақоми бўйича Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирнинг биринчи ўринбосари мақомига кўра Вазирга, Вазир ўринбосарлари — Вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Вазир бўлмаган пайтда унинг ваколатларини вазифалар тақсимотига мувофиқ ўринбосарларидан бири бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар ҳамда мақоми бўйича Вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиқларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар ҳамда мақоми бўйича Вазирнинг ўринбосарига тенглаштириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Вазирликнинг Давлат томонидан тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи ўз мақоми бўйича Вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Вазирлик ҳузурида ташкил этилган Ёқилғи-энергетика соҳасини ислоҳ қилиш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Вазирлик ходимларига тенглаштирилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа маслаҳат, консультатив, эксперт органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиқлари, шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмаларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг сон ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан Вазирнинг тақдимномасига кўра тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланиб, ўзига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш борасида Вазирлик тизимидаги ходим ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни кўрган ҳолда таркибий тузилма ва идоравий бўйсунувчи ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботларининг мунтазам равишда тингланишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолият соҳасининг ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолият соҳасига тааллуқли долзарб масалаларнинг жойларда муҳокама этилишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкиллаштириш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппарати номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллегия, шунингдек, Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ўзларининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлса ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Вазир ва коллегия аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда Вазир, юзага келган келишмовчиликлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Президент Администрациясига ахборот бериб, мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Президент Администрациясига билдиришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ҳайъатнинг фаолияти тартиби ҳайъатда тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Вазирликда маслаҳат, консультатив, эксперт органлари ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Вазирлик ҳузурида тузиладиган маслаҳат, консультатив, эксперт органларининг таркиблари ва улар тўғрисидаги Низомлар Вазир томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Давлат бошқаруви органи фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Вазирликнинг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Вазирликнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Фаолиятнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чора-тадбирлар кўрилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Вазирликнинг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Вазирликни моддий-техника таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофот, қўшимча тўлов, устама ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Вазирлик ходимларига, шунингдек, Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Электр энергетикада назорат инспекцияси ходимларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан узоқ муддат ишлаган йиллари учун белгиланган тартибда қуйидаги миқдорларда (лавозим маошига белгиланган коэффициентларда) ҳар чораклик мукофот тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 йилдан 5 йилгача — 0,15;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 йилдан 10 йилгача — 0,30;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 йилдан 15 йилгача — 0,45;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 йилдан 20 йилгача — 0,60;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 йилдан ортиқ — 0,75.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узоқ муддат ишлаган йиллари учун мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида (хўжалик ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ходимлардан ташқари) аввал ишлаган ва Вазирлик тизимида лавозимларга тайинланган ходимлар учун уларнинг Вазирликдаги иш стажидан қатъий назар, лавозим маошига нисбатан 0,75 миқдорида ҳар чораклик мукофот тўланади.
(43-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан иккинчи — тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағлари ёки қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан байрам саналари муносабати билан штат жадвалига кўра лавозим маошларининг 2 бараваригача миқдорда мукофот тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг айрим ташаббускор ва юксак малакали ходимларига лавозим маоши (тариф ставкаси)га белгиланган тартибда шахсий устамалар тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Бошқарув ходимлари сонининг қисқариши эвазига бўшайдиган ҳамда бўш ўринлар ҳисобига ҳосил бўладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг маблағлари Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фондига йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Вазирлик ходимларини бюджет маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тўғрисида Низом Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш хўжалик фаолиятидан тушумлар, шунингдек, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Вазирликнинг ҳисоботдорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида Вазирлик фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Вазирлар Маҳкамаси Вазирлик раҳбарларининг уларнинг зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятини доимий мониторинг қилади, Вазирлик фаолиятининг самарадорлигига холисона баҳо беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида намуна кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйган жиддий камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Вазирликни қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2019 й., 09/19/108/2629-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2024 й., 09/24/709/0862-сон; 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон; 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)