02.02.2019 йилдаги ПҚ-4151-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 02.02.2019 йилдаги ПҚ-4151-сон
Kuchga kirish sanasi
02.02.2019
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 07/19/4366/3343-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
5. Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг 7-иловага мувофиқ таркибда PR-марказ функцияларини амалга ошириш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 07/19/4366/3343-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 07/19/4366/3343-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 07/19/4366/3343-сон)
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди;
25. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари бошлиқлари, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, «O‘zbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, «O‘qituvchi» матбаа уйи, «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти, «Кўзи ожизлар босмахонаси» давлат корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий нашриётлар, «O‘qituvchi» илмий-методик нашриёт маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ, Нашриёт-матбаа фаолияти соҳасида мутахассислар тайёрлаш касб-ҳунар коллежи, китоб маҳсулотларини тарқатиш бўйича «Ўздавкитобсавдотаъминоти» МЧЖ корхоналари ҳамда Агентликнинг «Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси» давлат корхонаси директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш Агентлик директори томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул
ижрочилар

I. Оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасида

1.

Сўз эркинлиги ва ОАВ фаолияти бўйича халқаро рейтингларда мамлакатнинг мавқеини яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ва «Йўл харитаси»ни тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва «Йўл харитаси»

2019 йил
15 мартгача

Агентлик,
манфаатдор идоралар

2.

Республика ҳудудларида давлатга қарашли бўлган босма ОАВнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2019 йил
1 майгача

Агентлик,
манфаатдор идоралар

3.

ОАВ мустақиллиги соҳасидаги кафолатлар ва халқаро стандартларнинг сўзсиз амалга оширилишини таъминлашга масъул бўлган Медиа-омбудсман лавозимини жорий этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 июнгача

Агентлик

4.

«Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар» тўғрисидаги Қонун лойиҳасини янги таҳрирда ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, давлат стандартлари, техник регламентлар ва санитария меъёрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил
1 майгача

Адлия вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Агентлик

5.

Журналист мақомини ошириш, медиа жамиятда ўзини ўзи бошқаришнинг механизмларини шакллантириш ҳамда журналистнинг умум эътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 июнгача

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Агентлик

6.

Суд органлари билан республика журналистлари ўртасида изчил ҳамкорликни ўрнатиш, уларнинг суд мажлисларидаги иштирокини таъминлаш, очиқ суд материалларини ёритишда мамлакат ОАВдан фойдаланишни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 апрелгача

Агентлик,

Олий суд,

Адлия вазирлиги

7.

ОАВ ҳуқуқларини таъминлаш ва журналистларнинг ўз касбий фаолиятига доир мажбуриятларига риоя этишига оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини тафтиш қилиш, Ўзбекистон Республикасининг «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини янги таҳрирда ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2019 йил
1 ноябргача

Агентлик,

Олий Мажлис палаталари
(келишув бўйича),

Адлия вазирлиги

8.

Журналистларнинг Касб этикаси кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Касб этикаси

кодекси

2019 йил
1 июлгача

Агентлик,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

9.

Даврий нашрларнинг жозибадорлигини ошириш, медиа-менежментнинг замонавий усулларини, АКТ-имкониятларини ҳамда самарали маркетинг ишланмаларини жорий этиш орқали уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил
1 майгача

Агентлик

10.

ОАВ, теле- ва кабель студиялар, оммабоп интернет-медиа, фуқаролик журналистикаси (блогерлар) фаолиятидаги муаммоларни ўрганишга бағишланган туркум учрашувлар ва «давра суҳбатлари» ўтказиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

тизимли равишда

Агентлик

II. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда матбуот
хизматлари ишларининг самарадорлигини ошириш соҳасида

11.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари матбуот-хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шу жумладан давлат тузилмалари раҳбарларининг масс-медиа билан изчил ҳамкорлигини амалиётга жорий этишни кўзда тутувчи уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш механизмини шакллантириш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил
1 апрелгача

Агентлик

12.

Қуйидагиларни назарда тутувчи дастурни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари матбуот хизматларининг жамоатчилик ва ОАВ билан самарали ҳамкорлик қилишига тўсқинлик қиладиган асосий муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида туркум «ақлий ҳужумлар» ва семинарлар ўтказиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари матбуот хизматлари фаолияти очиқлигини таъминлашда уларнинг ҳолати ва фаолият самарадорлигини янада ошириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек ҳуқуқий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган конференциялар ташкил этиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, матбуот хизматлари ходимлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;

матбуот хизматлари ходимларининг касбий малакасини ошириш, ОАВ билан ҳамкорлигини яхшилаш, шу жумладан алоқалар ўрнатишда мобил технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда туркум семинар ва тренинглар ўтказиш;

кенг жамоатчиликни амалга оширилган ишларнинг натижалари, давлат тузилмалари фаолиятининг моҳияти ва истиқболдаги режалари билан таништириш мақсадида давлат органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ОАВ учун тизимли равишда пресс-конференциялар ташкил этиш ҳамда уларга ОАВ билан самарали ҳамкорлик ўрнатишда кўмаклашиш.

Комплекс чора-тадбирлар дастури

2019 йил
15 майгача

Агентлик

13.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини очиқлигини таъминлашда матбуот хизматларининг иш самарадорлигини янада ошириш, журналистлар, блогерларнинг билими ва касбий малакасини ошириш, шунингдек Агентликка юкланган бошқа вазифаларни амалга ошириш мақсадида дипломатик корпус, хорижий ва халқаро тузилмалар билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2019-2020 йиллар давомида

Агентлик,

Ташқи ишлар вазирлиги

III. Ахборот-кутубхона фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида

14.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги, шу жумладан ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳага давлат-хусусий шерикликни татбиқ қилиш, хусусий ва рақамли (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантириш бўйича Концепция ва Дастурни тасдиқлашни назарда тутувчи қарори лойиҳасини тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
1 мартгача

Агентлик

15.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида электрон ва аудио китобларни яратиш, шунингдек китоб фондини тўлдириш учун хорижий адабиётнинг энг сара намуналарини давлат тилига ва ўзбек адабиёти асарларини хорижий тилларга таржима қилиш бўйича Медиа-марказ ташкил этиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2019 йил
1 июнгача

Агентлик

16.

Республика умумтаълим муассасаларида «Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Қўшма

чора-тадбирлар дастури

2019-2020 йиллар давомида

Агентлик,

Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор идоралар

17.

Ҳар йили республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси томонидан маҳалла фуқаролари йиғинларининг китоб фондини тўлдириш бўйича адабиётлар рўйхатини тайёрлаш.

Қўшма

чора-тадбирлар дастури

2019 йил

15 февралдан бошлаб,

ҳар йили

Агентлик,

Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси

18.

Ҳар йили Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда умумтаълим мактаблари кутубхоналари учун зарур бадиий адабиётлар рўйхатини шакллантириш ва уларни Агентлик корхоналарида тайёрлаш бўйича буюртмаларни жойлаштириш.

Қўшма

чора-тадбирлар дастури

2019 йил

15 февралдан бошлаб,

ҳар йили

Агентлик, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

19.

Китобхонлик тарғиботини ошириш, нашриётлар ходимларининг фаолиятини рағбатлантириш, халқаро китоб кўргазмаларида нодавлат нашриётларнинг иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил
1 августгача

Агентлик

IV. Нашриёт-матбаа фаолиятини ривожлантириш соҳасида

20.

ОАВ ва матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгиловчи янгиланган тартибларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
20 апрелгача

Агентлик

21.

Нашриёт-матбаа корхоналарининг ускуналарини белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йилнинг I ярим

йиллиги

Агентлик

22.

Агентлик тизимида мавжуд объектлар ва жиҳозларни тўлиқ инвентаризация қилиш, натижалари бўйича давлат корхоналарини хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик шаклларини жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган республика нашриёт-матбаа фаолиятини комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

Ташкилий тадбирлар ва Комплекс чора-тадбирлар дастури

2019 йилнинг I ярим

йиллиги

Агентлик,
Давлат активларини бошқариш агентлиги

23.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан республика таълим тизими учун ҳар йили талабалик гувоҳномаси, (шу жумладан пластик) рейтинг дафтарчалари, синф журналлари, ўзлаштириш табеллари, аттестатлар ва бошқа босма маҳсулотларини Агентлик корхоналарида тайёрлаш ва ишлаб чиқариш учун буюртмаларни жойлаштириш.

Қўшма шартномалар

2019 йил

15 февралдан бошлаб,

ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Агентлик

24.

Нашриёт-матбаа уйларининг технологик ускуналарини модернизация қилиш, китоб-канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминловчи ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 январгача

Агентлик

25.

Республика нашриёт-матбаа корхоналари томонидан нашр этилган маҳсулотларнинг мажбурий бепул нусхаларини тарқатиш тартибини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 мартгача

Агентлик,

Адлия вазирлиги

26.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг муаллифлар билан ишлаш, идоралар билан келишиш, зарур бўлган эксперт хулосаларини олиш ва кейинги ўқув йилига мўлжалланган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг якуний матнларини тасдиқлаш ҳамда 1 майга қадар оригинал макетларини яратиш ва нашр этиш учун Агентликнинг нашриёт-матбаа корхоналарига тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил
30 апрелгача

Халқ таълими вазирлиги,

Агентлик

27.

Матбаа тармоғининг муаммоларини ўрганиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил

1 октябргача

Агентлик

28.

«O‘qituvchi» бренди остида кўчма китоб дўконлари лойиҳасини амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019-2020 йй. давомида

Агентлик

29.

Мактаб дарсликлари, ўқув қўлланмалар ва дафтар маҳсулотларини безатиш ва нашр қилиш бўйича стандартлар, техник регламентлар ва санитария меъёрларини матбаа соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олиб қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 июлгача

Агентлик

30.

Ўзбекистон нашриёт-матбаа бозори иштирокчилари томонидан китоб-дафтар, бошқа матбаа ва канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўрнатилган сифат стандартларига риоя қилиниши бўйича тизимли назоратни таъминлаш.

Чора-тадбирлар мажмуи

доимий

Агентлик,
манфаатдор идоралар

V. Агентлик фаолиятининг самарадорлигини ошириш соҳасида

31.

Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
15 февралгача

Агентлик,
Адлия вазирлиги

32.

Келгусида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш мақсадида Агентлик ходимларини аттестациядан ўтказиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2019 йил
1 мартгача

Агентлик

Т/р

Чора-тадбирнинг номи

Амалга ошириш механизми

Ижро этиш муддати

Масъул ижрочилар

Корхонанинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш

1.

Босмахона биносини мукаммал таъмирлаш ва унинг ҳудудини ободонлаштириш.

1. Босмахона икки қаватли биносининг олд қисми (фасади)ни таъмирлаш.

2. Барча хоналарни таъмирлаш.

3. Дераза ромларини алмаштириш.

4. Асосий кириш дарвозаларини янгилаш.

5. Корхона ҳудудини кўкаламзорлаштириш.

6. Канализация тизимини таъмирлаш.

7. Бутун бинони ва ишлаб чиқариш цехларини иситиш тармоғи билан таъминлаш.

2019 йил давомида,

босқичма-босқич

Агентлик

2.

Ишлаб чиқариш технопаркини модернизациялаш, моддий ва маънавий эскирган ускуналарни алмаштириш.

1. 650 мм ли, букловчи ва тикувчи Braillo 650 SF механизмига эга Брайль усулида чоп этиш ускунаси.

2. А4+ шаклида фотосуратларни бўртма нуқталар кўринишида қоғозга кўчирувчи TactilPad by MDA русумидаги доска-принтер.

3. А3+ ҳажмдаги, SXC-460 русумли ип билан тикиш машинаси.

4. А3+ ҳажмдаги, қоплама корешок баландлиги I-65 мм. бўлган термоклей билан елимловчи машина.

5. JBT 50/3D Perfect Book Binding ускунаси.

6. А3+ ҳажмли ризограф.

7. 470 мм ҳажмли, DC 470 рангли принтер.

8. POLAR 92X русумли бир пичоқли қоғоз кесиш машинаси.

2019 йил давомида,

босқичма-босқич

Агентлик

3.

Корхонани молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини ўрганиш.

1. Корхона фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш.

2. Корхона фаолиятини молиялаштириш манбаларини янада кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

2019 йил давомида,

босқичма-босқич

Агентлик

Ишчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муносиб иш шароитларини яратиш

4.

Корхона ишчиларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш.

1. Корхона ишчиларига тўланаётган ойлик маошлари ҳажмини қайта кўриб чиқиш.

2. Корхонанинг фаол ишчи-ходимлари фаолиятини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2019 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик

5.

Автотранспорт воситалари учун технопарк ташкил этиш.

1. Юкларни ортиш ва тушириш учун автокара сотиб олиш.

2. Корхона ишчилари учун микроавтобус (навбатчи автотранспорт) сотиб олиш.

2019 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик

6.

Корхона ишчиларининг малакасини ошириш.

1. Хорижий экспертлар иштирокида ўтказиладиган ўқув семинарлари, шунингдек чет давлатларга уюштириладиган танишув сафарларининг жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Семинарлар ва сафарларнинг дастурини ишлаб чиқиш.

3. Бюджетни шакллантириш ва молиявий маблағларни излаб топиш.

4. Натижалар асосида корхонанинг бошқа ишчилари учун ўқув семинарлари ўтказиш.

2019 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик,

Ташқи ишлар вазирлиги

Кўриш қобилияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш

7.

Кўриш қобилияти чекланган болалар мактаб-интернатлари учун дарсликларни тайёрлаш ва чоп этиш.

1. Дарсликларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш ва масъулларни тайинлаш.

2. Лойиҳа бюджетини шакллантириш, шу жумладан унда хорижий грантлар ва ҳомийлик кўмакларини жалб этишни кўзда тутиш.

3. Янги авлод дарсликларини тайёрлаш ва уларни босқичма-босқич чоп этиш.

4. Чоп этилган дарсликларнинг мактаб-интернатларда татбиқ этилишини таъминлаш.

2020 йил давомида,

босқичма-босқич

Халқ таълими вазирлиги,

Агентлик

8.

Қуйидаги аудиокитоблардан иборат онлайн кутубхонани ташкил этиш:

«Шарқ эртаклари», Шарқ халқлари шоир ва ёзувчилари томонидан ёзилган болалар бадиий адабиёти, шарқ халқлари эртаклари, достонлар, ривоятлар, қиссалар ва ҳикоялардан иборат асарлар;

«Маърифий адабиётлар», китобхонлар учун осон ва тушунарли тилда битилган ўқув материалларидан иборат китоблар;

«Ўзбек адабиёти дурдоналари», А. Навоий, А. Қодирий, Чўлпон, Жомий ва ўзбек халқининг бошқа буюк адиб ва шоирларининг асарларидан иборат китоблар.

1. Лойиҳаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ишчи гуруҳларни шакллантириш.

2. Ҳар бир аудиокитоблар каталогига киритиладиган китоблар рўйхатини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳа бюджетини шакллантириш ва бунда хорижий грантлар ва ҳомийлик кўмагини кўзда тутиш.

4. Онлайн кутубхоналар каталоги бўйича махсус мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва уларни монетизация қилиш имкониятларини ўрганиш.

5. Аудиокитобларни тайёрлаш ва уларни Интернет тармоғига жойлаштириш.

6. ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда аудиокитобларнинг тақдимотларини ўтказиш.

2020 йил давомида,

босқичма-босқич

Агентлик

9.

Кўриш қобилиятида турли даражадаги чекланишлар бўлган кишиларнинг ҳаётидаги қизиқарли ҳикоялардан иборат «Ўзгача одамлар» номли тўпламни тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Тўпламни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш ва масъулларни тайинлаш.

2. Тўпламда муваффақиятли ҳаёти тўғрисида маълумот бериладиган машҳур сиёсатчилар, маданият, санъат арбоблари ва бошқаларнинг рўйхатини тайёрлаш.

3. Лойиҳанинг бюджетини шакллантириш, шу жумладан хорижий грантлар ва ҳомийлик кўмакларини жалб этиш.

4. Тўпламни тайёрлаш ва нашр этиш, ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг тақдимотини ўтказиш.

2020 йил давомида, босқичма-

босқич

Агентлик

10.

Кўзи ожиз ва кўриш қобилиятида нуқсони бор кишилар учун «Бир жамоа» номли кўп тармоқли интернет-майдончасини ташкил этиш ва унда тизимли равишда юртимизда кўриш имконияти чекланган кишилар иштирокида ташкил этилаётган маданий, маърифий ва спортга оид тадбирларни ёритиб бориш, шунингдек офтальмология соҳасидаги тиббий ва техник янгиликлар, кашфиёт ва ишланмалар ҳақидаги материалларни, тифлопедагоглар ва психологлар билан бўлган суҳбатларни кенг ёритиб бориш.

1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижодий ва техник жамоани шакллантириш.

2. Интернет-майдончанинг тузилмасини ва мазмунини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳанинг синов версиясини интернет тармоғига жойлаштириш ва уни апробация(синов)дан ўтказиш.

4. Интернет-майдончанинг келгусидаги фаолиятини изчил йўлга қўйиш.

5. ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тақдимот ўтказиш.

2020 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик,

Ахборот технологиялари вазирлиги

11.

Кўзи ожизлар учун музейларга саёҳат уюштириш методикаси яратилишига кўмаклашиш.

1. Экскурсиялар дастурини ишлаб чиқишга масъул бўлган ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Махсус тифлографик тасвирларни тайёрлаш: интерьер тарҳлари, музей экспонатлари бўйича брайл алифбосида тайёрланган қисқача шарҳлар, шунингдек бошқа махсус кўрсатмали қуроллар (муляжлар, макетлар, бўртма глобуслар, хариталар ва расмлар), буюмларнинг 3D-принтер воситасида тайёрланган ҳажмли нусхалари, брайль услубида чоп этилган расмлар, УФ-принтерида яратилган тасвирий санъат асарларининг бўртма юзага эга моделлари.

3. Хоналар ичида мустақил ҳаракатланиши учун хоналар полига махсус тактил қопламалар ва йўналтирувчи тутқичлар ўрнатилиши, аудиогидлар ва экспозицияга йўналтирувчи товушлар билан таъминлаш, саёҳат матнида ва тарқатма материалларда брайль услубида чоп этилган тифлошарҳлар, музейнинг ва залларнинг тактил тарҳлари бўлиши лозим.

4. ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тақдимот ўтказиш.

2020 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик,

Маданият вазирлиги

12.

Кўриш қобилиятида нуқсони бўлган шахслар учун махсус географик хариталарни ишлаб чиқиш ва чоп этиш.

1. Хариталарни ишлаб чиқишга масъул бўлган ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Географик хариталарнинг макетларини тайёрлаш.

3. Зарур ускуналарни сотиб олиш.

4. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда тақдимот ўтказиш.

2020 йил давомида, босқичма-босқич

Агентлик

К.И. Алламжанов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, ишчи гуруҳ раҳбари

И.Г. Никонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Р.Р. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

У.И. Ахматов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Н.Ш. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси

А.А. Назиров

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори

С.Х. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

А.Х. Абдуалиев

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари

А.У. Аккулов

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.б.

З.Т. Зохидов

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

О.Р. Исаков

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, вазир маслаҳатчиси

Д.Б. Байзакова

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тошкент халқаро арбитраж маркази директори